1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.03 16 ёшгача бўлган ногирон болаларга нафақалар. Болаликдан 1 ва 2 гуруҳ ногиронларига нафақа]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 3 ноябрдаги 70-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-3, 20.11.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 47-сон, 565-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 27 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1927]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 19 ноябрдаги 74-сонли ««Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1927-4, 10.12.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 февралдаги 02/1-1187-сон топшириғини бажариш мақсадида буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сонли «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) 22-бандига мувофиқ болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар (бундан кейинги ўринларда нафақалар деб юритилади) тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 3 ноябрдаги 70-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-3, 20.11.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 47-сон, 565-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Нафақалар тўлаш бўйича харажатлар 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) орқали республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Нафақалар тўлаш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар бир туман (шаҳар)лар бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасини тузадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағлар Жамғарманинг ғазначилик ҳисобварағига ғазначилик мемориал ордери асосида қуйидаги тартибда ўтказилиб берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(3-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 3 ноябрдаги 70-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-3, 20.11.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 47-сон, 565-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни чекланган миқдори «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ томонидан тақдим қилинган кўрсатилган хизматлар учун харажатлар калькуляциясини кўриб чиқиш асосида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 14-сон, 142-модда) билан тасдиқланган Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 3 ноябрдаги 70-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-3, 20.11.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 47-сон, 565-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойда тўлов ойининг 15-санасидан кечикмаган ҳолда Жамғармага нафақаларни тўлаш учун талаб қилинадиган маблағларни ҳар бир ҳудуд (туман, шаҳар) бўйича ногиронларнинг миқдорини кўрсатган ҳолда тақдим қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 3 ноябрдаги 70-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-3, 20.11.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 47-сон, 565-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда нафақаларни тўлаш учун тўлов ведомостларини «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ нинг бўлинмалари ва Давлат-тижорат Халқ банки филиаллари (бундан кейинги ўринларда Халқ банки деб юритилади) бўйича тайёрлайди ва ушбу тўлов ведомостлар асосида ғазначилик бўлинмаларига маблағларни Ғазна ҳисобварағидан 22610 «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ таркибий бўлинмалари орқали тўланадиган пенсия ва ижтимоий нафақалар» махсус депозит ҳисобварағига ва Халқ банкининг ҳисобварағига ўтказишга тўлов топшириқномаларини тайёрлайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агар йил мобайнида ногиронлар миқдорининг ўзгариши нафақа тўлаш бўйича харажатлар сметасида кўзда тутилган харажатларнинг ошишига (камайишига) олиб келса, Жамғарма ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш учун нафақа олувчиларнинг ўзгарган миқдорига зарур бўлган маблағларни асосланган ҳисоб-китобларини тақдим қилади. Харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш аввало, республика бюджетида нафақаларни тўлаш учун кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметаси нафақа олувчиларнинг миқдори бўйича маълумотларни илова қилган ҳолда, Жамғарманинг тегишли туман (шаҳар) бўлимлари бош ҳисобчилари ва раҳбарлари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметаси Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари орқали Жамғармага умумлаштириш ва республика бўйича жамланган харажатлар сметасини тузиш учун тақдим қилинади. Жамғарма тегишли текширишлар ва умумлаштиришлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси бўйича туман ва шаҳарларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда жамланган харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлайди ҳамда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тармоқларни молиялаштирувчи тегишли бошқармасига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига Ўзбекистон Республикаси бўйича туман ва шаҳарларининг тасдиқланган харажатлар сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда жамланган харажатлар сметасини тақдим қилади.
(13 ва 14-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ҳисоб ва ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Нафақаларни тўлаш учун республика бюджетидан молиялаштирилиб берилган маблағлар республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли бўлим, боб, параграф ва харажат моддаси бўйича касса ва ҳақиқий харажат сифатида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг тегишли ҳисобварақларига тушган маблағлар Жамғарма бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Жамғарма даромади сифатида акс эттирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ведомостлар бўйича Халқ банки ва «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ бўлинмаларининг ҳисоб рақамларига ҳисобот даврида ўтказиб берилган маблағлар нафақаларни тўлаш бўйича Жамғарманинг касса харажатлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Халқ банки ва «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ бўлинмаларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилган маблағлар нафақа олувчиларнинг бошқа яшаш жойига кўчиб кетиши, нотўғри ва ортиқча ўтказиб берилган нафақа суммалари ёки нафақа олувчининг вафоти туфайли олинмаган қолдиқ маблағлар мавжуд бўлса, ушбу маблағлар қолдиғи тўлов ойининг охирига қадар Ғазначиликнинг ҳисобварағига касса харажатларини тиклаш учун қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамғарма ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Ғазначилиги билан келишилган нафақаларнинг ҳисобланиши ва тўланиши бўйича ҳисоботни туман (шаҳар) ва ойлар бўйича тузиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Назорат ва жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Нафақаларни тўлаш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 январдаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1927-1, 08.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 24 февраль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
__________________________ минг сўм. ___________________________________ (суммаси ёзув билан ва сонларда) миқдорида тасдиқланган Бюджет маблағлари бош тақсимловчиси ___________________________________
(имзо)
«____»_______________ _____йил
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish