20.12.2008 йилдаги 276-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 20.12.2008 йилдаги 276-сон
Kuchga kirish sanasi
20.12.2008
Ҳужжат 20.12.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ТУВАЛОҚЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги дастурларни самарали амалга ошириш, экологик вазиятни яхшилаш, йўқолиб кетиш хавфи бўлган ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи паррандаларнинг ноёб турларини сунъий кўпайтириш шароитларини яратиш, Ўзбекистонда генофондни сақлаш ва уларнинг турларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Амирликларнинг тувалоқларни сақлаш маркази ва Амирликларнинг паррандаларни кўпайтириш маркази томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудида питомниклар қуриш бошланганлиги, тувалоқ жўжалари ўстириш учун хорижий асбоб-ускуналарнинг тўлиқ комплексига эга бўлган 14 та махсус контейнерларни (инкубаторлар, чорва озуқаси тайёрлаш учун махсус бинолар, ветеринария даволаш шохобчалари, темир панжарали майдончаларни) монтаж қилиш тугалланганлиги, ташқи электр, сув, газ ва иссиқлик таъминоти тармоқлари қурилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тувалоқларнинг 250 дона тухуми тўпланганлиги, 228 та тувалоқ жўжалари очирилганлиги, Бирлашган Араб Амирликларидан 67 та тувалоқ жўжалари келтирилганлиги, ҳозирги вақтда иккита питомникда 2010 йилда тухумлай бошлайдиган жами 295 та тувалоқ жўжалари ўстирилаётганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Амирликларнинг тувалоқларни сақлаш маркази ва Амирликларнинг паррандаларни кўпайтириш маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Битимда назарда тутилган бошқа тадбирларни ўз вақтида бажариш давом эттирилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари учун назарда тутилган ҳуқуқлар ва имтиёзларни Амирликларнинг тувалоқларни сақлаш маркази ва Амирликларнинг паррандаларни кўпайтириш марказига нисбатан татбиқ этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амирликларнинг тувалоқларни сақлаш маркази ва Амирликларнинг паррандаларни кўпайтириш маркази буюртманомаларига биноан, паррандаларнинг ноёб турларини ўстириш ва уларни табиатга чиқаришни кўпайтириш ишларини бажариш учун узоқ муддатли асосда жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амирликларнинг тувалоқларни сақлаш маркази ва Амирликларнинг паррандаларни кўпайтириш марказига қарашли автомобиль воситаларини «М» сериясидаги давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақами белгилари билан таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда Амирликларнинг тувалоқларни сақлаш маркази ва Амирликларнинг паррандаларни кўпайтириш маркази буюртманомалари асосида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгусида махсус, юқори технологияли асбоб-ускуналар воситасида (инкубаторларда) ўстириш учун тувалоқлар тухумларини йиғишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига тувалоқларни (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган турлари каби) ва уларнинг тухумларини четдан келтиришга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Амирликларнинг тувалоқларни сақлаш маркази ва Амирликларнинг паррандаларни кўпайтириш маркази томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича четдан келтириладиган тувалоқлар, уларнинг тухумлари, юқори калорияли чорва озуқалари, юқори технологияли асбоб-ускуналар ҳамда мазкур паррандаларни кўпайтириш лойиҳасини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа техникалар божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари ) озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 20 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
276-сон