Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2013 06.06.2003 йилдаги 6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 06.06.2003 йилдаги 6-сон
Kuchga kirish sanasi
06.06.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СОЛИҚ ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЛАРНИНГ СУДЛАР ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАНИЛИШИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 08-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасига мувофиқ фуқаролар қонунда белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлашга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат томонидан белгиланган солиқ, йиғим, бож ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаслиги, фойда (даромад)ни ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириши, камайтириб кўрсатиши, шунингдек, солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан ўзга тарзда, жумладан, назорат-касса машиналарининг фискаль хотираси хизмати дастурини ноқонуний ўзгартириш йўли билан қасддан бўйин товлаши бюджет сиёсати барқарорлигига путур етказади. Солиқдан яширилган маблағлардан, аксарият ҳолларда, жамият манфаатларига зид равишда фойдаланилиши солиқ қонунчилиги соҳасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилигини оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, судлар солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарлик белгиловчи қонунларни асосан тўғри қўллашмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бир қаторда, ушбу тоифадаги ишлар бўйича ҳуқуқбузарлик фактини ва солиқдан яширилган даромад (фойда) миқдорини аниқлашда, айбдор шахслар ҳаракатини квалификация қилиш ва уларга қилмишига яраша жазо тайинлаш каби масалаларда айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиловчи қонунларнинг тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Судларга тушунтирилсинки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 174-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган солиқлар ёки бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш деганда, фойда (даромад)ни ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек, миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан кўп бўлмаган, давлат томонидан белгиланган солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан ўзгача бўйин товлаш тушунилмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Анча миқдорда (энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача) солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 174-моддасининг 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин яна анча миқдорда солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, башарти бунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 37-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетмаган бўлса, Жиноят кодекси 184-моддасининг 1-қисми билан жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айбдорнинг ҳаракатини Жиноят кодекси 184-моддаси 2-қисмининг «б» банди ёки 3-қисми билан квалификация қилишда унинг муқаддам солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлиги ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси ва Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозициясида баён этилган «фойда», «даромад», «солиқ солинадиган бошқа объектлар», «солиқлар», «йиғимлар», «божлар», «бошқа мажбурий тўловлар» каби тушунчалар мазмунини аниқлашда Солиқ кодекси ва иқтисодиёт соҳасидаги бошқа қонунчилик нормаларидан келиб чиқиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси ва Жиноят кодексининг 184-моддаси бўйича жавобгарлик келиб чиқишининг зарур шарти — солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлашга нисбатан қасднинг мавжудлиги бўлиб, у ҳам ҳаракат, ҳам ҳаракатсизликда намоён бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойда (даромад)ни қасддан яширишнинг белгилари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларни сохталаштириш (ўчириш, ғайриқонуний тузатиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қалбаки бошланғич бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланилмаган моддий харажатларни ишлаб чиқариш ҳисобига қўшиб ҳисобдан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхонада ишламайдиган, лекин ҳисобда турадиган ходимларга иш ҳақи ёзиш йўли билан меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотишдан олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромад (фойда)ни қасддан камайтириш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларини ва амортизация (эскириш) миқдорини сунъий равишда ошириш ёки норматив (лимит)ларни нотўғри қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларни йўқ қилиш ёки уларни тақдим этишни рад этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар билан тегишли равишда расмийлаштирилмаган маҳсулот (товар)ларни сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат рўйхатидан ўтмасдан ва солиқ органларида ҳисобда турмасдан хўжалик фаолиятини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органининг ёзма билдиришномаси мавжуд бўлгани ҳолда икки ва ундан ортиқ манбалардан даромад олувчи жисмоний шахслар томонидан барча даромадлари ҳақида декларация тақдим этмаслик ва бошқалардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси ва Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича айбдорнинг қилмишида солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашнинг юқорида қайд этилган ёхуд бошқа бирор-бир белгиси мавжудлиги исботланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Суриштирув, тергов органлари ва судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, назорат-касса машиналари фискаль хотираси хизмати дастурининг ноқонуний ўзгартирилиши, даромад (фойда)нинг ҳақиқий миқдорини яширишга шароит яратганлиги туфайли солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлашнинг бир усули ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу тоифадаги ишлар бўйича суриштирув, тергов органлари ҳамда судлар жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига амал қилинишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича шуни эътиборга олиш керакки, агар солиқ тўловчи субъектларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозицияси билан қамраб олинса, улар Жиноят кодексининг бошқарув тартибига қарши жиноятлар (205—209, 227, 228-моддалари) учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан қўшимча равишда квалификация қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қонунга кўра (Солиқ кодексининг 133-моддаси), агар бир турдаги солиқ, йиғим, бож ва бошқа мажбурий тўловлар учун тўланган пул суммаси бошқа турдаги мажбурий тўловлар учун қасддан тўланмаган суммалар ўрнини тўлиқ қопласа, шахс жавобгарликка тортилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчи ўз хатоларини солиқ органлари томонидан ҳужжатли (саноққа асосланган) текширув ўтказилгунга қадар мустақил равишда тузатган тақдирда ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бир турдаги солиқ, йиғим, бож ва бошқа тўловлар учун ортиқча тўланган сумманинг миқдори бошқа турдаги тўловлар учун қасддан тўланмаган сумманинг миқдорини қисман қопласа, шахснинг айбдорлик масаласи тўланган ва тўланмаган суммалар орасидаги фарқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунга кўра, суриштирув, тергов органлари ва судлар солиқ қонунчилигини бузишга оид ишлар бўйича солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларнинг ҳар бир тури учун амалга оширилган тўловлар ҳолатини батафсил аниқлашлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш жинояти солиқ солинадиган тегишли молия йили (Солиқ кодексининг 123-моддаси) учун солиқ қонунчилигида белгиланган муддатда солиқ тўланмаслиги ҳолати келиб чиққан пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаган шахснинг ҳаракатларини квалификация қилишда суриштирув, тергов органлари ва судлар, барча ҳолларда, ушбу ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган моддий зарар миқдорини тўғри аниқлашлари, яъни уни айбдор томонидан яширилган ёки камайтириб кўрсатилган солиқ солинадиган объект миқдори (қиймати)дан эмас, балки фақат тўланмаган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгилашлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Суриштирув, тергов органлари ва судлар тўланмаган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов миқдорини аниқлашда, барча турдаги солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловлар суммасидан келиб чиқишлари зарур. Бу суммага солиқ қонунчилигида назарда тутилган пеня ва жарима санкциялари қўшилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўланмаган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловлар миқдорини белгилашда, солиқ, тергов органлари ва суд, Солиқ кодексининг 6-боби (чегирмалар ва зарарлар) талабларини инобатга олишлари шарт. Унга кўра, солиқ солинадиган даромад (фойда)нинг миқдорини белгилашда, жами даромаддан ходимларга иш ҳақи тўлаш, асосий воситаларни таъмирлаш, ижара ҳақи билан боғлиқ ва бошқа харажатлар чегирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси ва Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг субъекти 16 ёшга тўлган, солиқ солинадиган даромад (фойда)га эга бўлган ва қонунга мувофиқ давлат солиқ органларига даромадлари ҳақида декларация тақдим этишга мажбур бўлган жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси ва Жиноят кодексининг 184-моддасида белгиланган жавобгарликка солиқ тўловчи ташкилотнинг бошлиғи ва бош (катта) бухгалтери ёки бошлиқ ва бош бухгалтер вазифаларини амалда бажараётган ходимлари, шунингдек, бухгалтерия, банк-молия ҳужжатларини тузиш, имзолаш ҳуқуқига эга бўлган ва бухгалтерия ҳужжатларига даромад ёки харажатлар тўғрисида сохта маълумотлар киритган ёхуд солиқ солинадиган бошқа объектларни яширган ўзга хизматчилари тортилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноят ишлари юзасидан суриштирув, тергов юритиш ҳамда уларни судда кўришда бундай жиноятларни яширишга кўмаклашган барча шахсларни аниқлаш чоралари кўрилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятга раҳбарлик қилган ёки ушбу жиноятни содир этишга солиқ тўловчи ташкилот бошлиғи, бош (катта) бухгалтери, бошқа хизматчиларини ундаган ёхуд ўзининг маслаҳатлари, кўрсатмалари билан жиноятни содир этишга кўмаклашган шахслар ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи сифатида Жиноят кодексининг 28-моддаси ва 184-моддасининг тегишли қисми бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат-касса машиналари фискаль хотираси хизмати дастурига ноқонуний ўзгартириш киритиш йўли билан даромад (фойда)ни яширишда солиқ тўловчига кўмаклашган, шу жумладан, ушбу машиналарни ишлаб чиқарган, етказиб берган, уларга техник хизмат кўрсатган шахслар ҳам солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашда иштирокчи сифатида жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мансабдор шахсларининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашга қасддан кўмаклашишга қаратилган ҳаракатлари жиноятда иштирокчилик сифатида Жиноят кодексининг 28-моддаси ҳамда 184-моддасининг тегишли қисми бўйича квалификация қилинади. Агар, айни пайтда улар ғараз ёки бошқа шахсий манфаатларни ҳам кўзлаган ёки шу мақсадларда жиноятни яширишга кўмаклашган бўлсалар, уларнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг бошқарув тартибига қарши жиноятлар, шу жумладан пора олганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалари (ЖК 205, 209, 210-моддалари) билан ҳам қўшимча равишда квалификация қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган қилмишни икки ва ундан ортиқ маротаба алоҳида қасд билан содир этган айбдорнинг ҳаракати солиқ тўлашдан такроран бўйин товлаш сифатида квалификация қилиниши лозим. Бунда шахс жиноятни бажарувчи ёки унинг иштирокчиси эканлигининг, муқаддам содир этилган қилмиш тугалланган жиноят ёки жиноятга суиқасд бўлганлигининг аҳамияти йўқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахснинг ҳаракатларида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан такроран бўйин товлаш белгиси мавжудлиги масаласини ҳал этишда Жиноят кодексининг 32-моддасида кўрсатилган талаблардан келиб чиқиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қилмишни солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш сифатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси ва Жиноят кодекси 184-моддасининг тегишли қисми бўйича квалификация қилиш учун асос бўлган солиқ миқдорини пул суммасида белгилашда, жиноят тугалланган вақтда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиш лозим. Бунда Солиқ кодексининг 3-моддаси ва Жиноят кодексининг 13-моддаси талабларига риоя этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш айбдор томонидан солиқ қонунчилигининг муайян нормаси талабларини бажармаслик билан боғлиқ. Шу туфайли, Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятларга оид ишлар бўйича суриштирув, тергов органлари ва судларнинг эътибори шахсни айбланувчи тариқасида жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорда, айблов хулосаси ва ҳукмда айбланувчи ёки маҳкум томонидан солиқ қонунчилигининг жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган айнан қайси нормаси талаблари бузилганлиги кўрсатилиши шартлигига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу талабларга риоя этмаслик процессуал қонун нормаларини жиддий бузиш сифатида қаралмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жиноят кодексининг 184-моддаси санкциясида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмаган бўлсада, ушбу жазо Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ қўшимча жазо сифатида тайинланиши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо тайинлаш масаласини суд, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаган судланувчининг шахси ва жиноят иши ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, муҳокама қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Жиноят кодекси 184-моддасининг 4-қисмига кўра, қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даромад) бўйича солиқ ва бошқа тўловлар тўлиқ тўланган тақдирда, айбдорга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларни қўллаш билан боғлиқ ишларни кўришда, судлар шуни назарда тутишлари керакки, судланувчининг ҳаракатларида жиноят таркиби бор-йўқлиги билан боғлиқ ҳолатлар бошқа далиллар билан бир қаторда эксперт хулосаси, ҳужжатли текширув ва молия-хўжалик фаолияти тафтиш актлари асосида ҳам аниқланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ ва ҳар томонлама аниқлаш мақсадида, судлар, зарурат туғилганда, суд мажлисига солиқ солиш соҳаси бўйича мутахассисларни жалб қилишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд, тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда, ишни қўшимча терговга юбормасдан туриб, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш оқибатида етказилган зарар суммасини, башарти бу ҳолат жиноятнинг квалификациясига таъсир этмаса, кўпайтиришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Судларнинг эътибори мазкур тоифадаги ишлар бўйича ҳукм чиқаришда фуқаролик даъвоси ҳал этилиши зарурлигига қаратилсин. Айни вақтда шуни назарда тутиш лозимки, солиққа оид жиноятлар бўйича давлат бюджетига тўланмаган солиқ миқдорида етказилган моддий зарар суммасини ундириш билан биргаликда, айбдордан солиқ қонунчилигида белгиланган миқдорда пеня ва жарима ундириш ҳақида ҳам фуқаролик даъвоси киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик даъвосини қаноатлантириш тўғрисида хулосага келганда, суд ўз ҳукмида маҳкумдан ундирилиши лозим бўлган пул суммаси миқдорини, тўланмаган солиқ ва бошқа мажбурий тўлов турига қараб, ушбу сумма ундирилиши лозим бўлган тегишли давлат бюджети (республика, маҳаллий) номини кўрсатиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тушунтирилсинки, солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасида кўрсатилган асосларга кўра тугатилган тақдирда, мазкур тўловлар тўланмаганлиги оқибатида етказилган зарарни ундириш масаласи фуқаролик судлов ишларини юритиш тартибида ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ жиноят ишларини кўришда, судлар ушбу жиноятлар содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлашлари ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан хусусий ажримлар чиқаришлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 6 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-сон