09.03.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1919
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузиридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлантириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг буйруғи, 09.03.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1919
Kuchga kirish sanasi
19.03.2009
Ҳужжат 01.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 9 мартда 1919-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 28 январдаги 2014-03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-3, 14.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 4 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009-18-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2009 йил 4 март 2009-18-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш, ҳамда уларнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари томонидан рўйхатга олиниши тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низомнинг талаблари акциялар, корпоратив ва инфратузилма облигациялар, шунингдек қимматли қоғозларнинг ҳосилалари билан биржадан ташқари битимларга татбиқ этилади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозларнинг гарови (кейинги ўринда — гаров) — бир шахснинг бошқа шахсга қимматли қоғозларни ёки уларга бўлган ҳуқуқларни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга олувчи — гаров билан таъминланган мажбурият бўйича кредитор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга қўювчи — гаровга берилган қимматли қоғозларнинг эгаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозори — фонд биржалари, валюта биржаларнинг фондли бўлимлари ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиларининг савдо тизими (савдо майдончаси)дан ташқарида қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиш доираси, шунингдек қимматли қоғозларнинг гарови;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозларни бегоналаштирувчи (кейинги ўринда — бегоналаштирувчи) — қимматли қоғозларнинг эгаси бўлган ҳолда қимматли қоғозлар билан уларнинг эгаси алмашинувига олиб келадиган биржадан ташқари битимларни тузган юридик ёки жисмоний шахс, мерос қилиб берувчи, ҳадя берувчи, шунингдек ўз қимматли қоғозларини уларнинг биринчи эгаларига бегоналаштириш юзасидан биржадан ташқари битимларни тузган акциядорлик жамияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозларни олувчи (кейинги ўринда — олувчи) — бегоналаштирувчидан қимматли қоғозларни олган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек меросхўр, ҳадя олувчи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга олувчи — қонун ҳужжатларига мувофиқ уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тузилган қимматли қоғозлар билан битимлар (кейинги ўринда — қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар)нинг рўйхатга олинишини амалга оширувчи Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда — МД) ёки инвестиция воситачиси;
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим томони — қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимни тузаётган ёки тузган шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
трансфер-агент — қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази;
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 28 январдаги 2014-03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-3, 14.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бегоналаштирувчининг, олувчининг, гаровга қўювчининг ваколатли вакили (кейинги ўринда — ваколатли вакил) — юридик шахснинг мансабдор шахси, жисмоний ёки юридик шахснинг ваколатли шахси, инвестиция активларини ишончли бошқарувчисининг мансабдор шахси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри — рўйхатга олувчи томонидан барча рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган қоғоз ва электрон шаклдаги журнали.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар ёзма шаклда тузилади ва қуйидаги ҳолларда ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатга олиниши лозим:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар тегишли шартномаларни тузиш йўли билан биринчи эгаларига бегоналаштирилганда;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 28 январдаги 2014-03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-3, 14.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олинганда;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 26 июндаги 2014-22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-4, 09.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 348-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозларни юридик шахсларнинг устав фондига киритилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айирбошланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳадя берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мерос қилиб берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга қўйилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эгасининг алмашинувига олиб келадиган бошқа қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тузилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари тузиладиган битимларга нисбатан қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида битимлар тузиш ва уларнинг рўйхатга олиниши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозларнинг чиқарилиши рўйхатга олинмаган ёхуд бекор қилинган, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар битим тузиш вақтида бегоналаштирувчининг ихтиёрида мавжуд бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битим тузиш вақтида қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши ёки муомаласи тўхтатиб турилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозларга гаров ёки бошқа мажбуриятлар юклатилганда (агарда шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши ва муомалада бўлишига чекловлар қўйилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акция ва корпоратив облигациялар бланк ва сертификат шаклида чиқарилганда (МДга берилгунга қадар);
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар эгасининг депо ҳисобварағида бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати тўлиқ тўланмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциялар очиқ обуна воситасида жойлаштирилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, акциялар олди-сотди битими бўйича иккиламчи бозорда реализация қилинганда тақиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 26 июндаги 2014-22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-4, 09.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 348-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фонд биржалари ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиларининг савдо тизимларидан ташқарида иккиламчи бозорда тузилган акциядорлик жамиятлари акцияларининг олди-сотди битимлари ҳақиқий эмас деб топилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамиятлари томонидан ўз акцияларини сотиб олиш бўйича битимлар бундан мустасно.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 26 июндаги 2014-22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-4, 09.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 348-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим томонларининг мажбуриятлари бажарилиши фақат уни мазкур Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан кейингина амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш ушбу қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни ва уларнинг ҳисобини юритишни амалга оширувчи рўйхатга олувчи томонидан бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш у тузилган вақтда амалга оширилади (давлатга тегишли бўлган қимматли қоғозлар кўринишидаги давлат активларини бегоналаштириш бўйича қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар, нотариал тасдиқланган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар, ҳужжатлари трансфер-агент томонидан етказиб бериладиган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар, шунингдек гаровга қўйилиши бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни тузган томонлари ёхуд уларнинг ваколатли вакиллари, трансфер-агенти томонидан, қимматли қоғозлар кўринишидаги давлат активларини бегоналаштириш бўйича қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар рўйхатга олинган ҳолда эса — қимматли қоғозлар кўринишидаги давлат активларини бошқариш бўйича давлат ваколат берган юридик шахснинг (кейинги ўринда — давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахс) тегишли тузилмавий бўлинмаси раҳбари томонидан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколат берилган вакилларнинг ваколати қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тегишли равишда расмийлаштирилган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Нотариал тасдиқланган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш, унинг нотариус томонидан тасдиқланган кундан бошлаб ўн иш кунидан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилади (тегишли ҳужжатлар рўйхатга олувчига тақдим этилган вақтда рўйхатга олиниши амалга ошириладиган мерос қилиб бериш бўйича қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар бундан мустасно).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 28 январдаги 2014-03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-3, 14.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни у тузилган вақтда рўйхатга олинишини амалга ошириш учун рўйхатга олувчи қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бегоналаштирувчи ва олувчининг ёки уларнинг ваколатли вакили (вакиллари) шахсининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган, ёхуд қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган юридик шахснинг ваколат берилган вакили бўлган жисмоний шахсни тасдиқлаш, қуйидаги ҳужжатлардан бири бўйича амалга оширилади: паспорти, ҳарбий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан берилган шахсий гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ички ишлар органлари томонидан истиқомат учун берилган гувоҳномаси. Вояга етмаган шахсини тасдиқлаш унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва унинг ота-онаси ёки васийлари паспорти бўйича амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бегоналаштирувчи ва олувчининг ваколат берилган вакилининг ваколатини текшириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатда кўрсатилган тегишли турдаги бегоналаштирилаётган қимматли қоғозларнинг зарур бўлган сонининг бегоналаштирувчида мавжудлигига ишонч ҳосил қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган талабларга риоя этилишини текшириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Рўйхатга олувчи томонидан қимматли қоғозлар билан тузилган биржадан ташқари битимларнинг ушбу Низомнинг 9-банди талабларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи бегоналаштирувчининг депо ҳисобварағида мавжуд бўлган бегоналаштирилаётган қимматли қоғозларни блокировка қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бегоналаштирувчи ва олувчи ёки уларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олувчи иштирокида қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган шартномани ёки бошқа ҳужжатни имзолайдилар, бунда юридик шахс ваколатли вакилининг имзоси у ифодалаётган юридик шахснинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бегоналаштирувчи ва олувчи (ёки уларнинг ваколатли вакиллари) томонидан рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган шартнома ёки бошқа ҳужжат имзоланганидан кейин рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига тегишли ёзув киритиш орқали қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олинишини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонлари (томони)нинг хоҳиш-истакларини тасдиқловчи шартнома ёки бошқа ҳужжатнинг барча нусхаларига рўйхатга олувчи ёки рўйхатга олувчи филиалининг қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномасига эга бўлган ваколатли ходими, рўйхатга олувчи ёки рўйхатга олувчи филиалининг қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш санаси ва жойи тўғрисида қайд этадиган рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) штампи босмасини қўйиб чиқади, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри бўйича тартиб рақамини кўрсатади ва рўйхатга олувчининг асосий муҳри ёки рўйхатга олувчи филиалининг муҳри билан тасдиқланадиган имзосини қўяди.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2011 йил 28 августдаги 2011-15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-2, 26.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 39-сон, 403-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга олувчи рўйхатга олинган ҳужжатнинг бир нусхасини ўзида қолдиради, қолган нусхаларини қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонларига беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. МД ва инвестиция воситачиларига қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида уларни рўйхатдан ўтказмасдан туриб (агарда ушбу Низомга мувофиқ уларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилса), депо ҳисобварағлари бўйича қимматли қоғозларнинг ўтказилишини амалга ошириш тақиқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Рўйхатга олувчининг кўрсатилган хизмати тўловлари қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг тузилганлик фактини мустаҳкамловчи ҳужжатларда олдиндан келишилган тартибда ва муддатларда, ёхуд алоҳида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мерос қилиб бериш бўйича нотариал тасдиқланган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олиниши учун тўловлар ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агарда қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим ушбу Низом ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби бузилган ҳолда тузилган бўлса, рўйхатга олувчи дарҳол рад этиш сабаблари (ушбу битим томони ёки томонларининг талабига биноан ёзма шаклда ҳам) тушунтирилган ҳолда қимматли қоғозлар билан тузилган биржадан ташқари битимларни рўйхатга олишни рад этиши ва уч кун муддатда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимнинг шартлари улар бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилгунига қадар ўзгарган ҳолда, ушбу битим томонлари қўшимча келишувни имзолайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимга қўшимча келишувнинг рўйхатга олиниши умумий жорий қилинган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимнинг шартлари улар бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилгунига қадар ўзгарганда қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистридаги ёзув, мажбурий тартибда олдинги рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим рақамига асослантиришни ўз ичига олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Трансфер-агентни жалб этиш орқали тузилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатга олинишининг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатдан ўтказилиши учун ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда трансфер-агент томонидан етказиб берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Трансфер-агент қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни қабул қилишни, ҳисобини юритишни, сақланишини ҳамда қабул қилиб олинган ҳужжатларни рўйхатга олувчига етказилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Трансфер-агент қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун кўзда тутилган ҳужжатларни қабул қилиш учун қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бегоналаштирувчининг, олувчининг, гаровга қўювчининг ёки уларнинг ваколатли вакили (вакиллари) шахсининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган, ёхуд қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган юридик шахснинг ваколат берилган вакили бўлган жисмоний шахсни тасдиқлаш, қуйидаги ҳужжатлардан бири бўйича амалга оширилади: паспорти, ҳарбий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан берилган шахсий гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ички ишлар органлари томонидан истиқомат учун берилган гувоҳномаси. Вояга етмаган шахсини тасдиқлаш унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва унинг ота-онаси ёки васийлари паспорти бўйича амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бегоналаштирувчи, олувчи, гаровга қўювчи ваколатли вакилининг ваколатини текшириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) инвестиция воситачисига бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) ҳисобварағидаги «Қимматли қоғозларни биржадан ташқари битимларни тузиш учун блокировка қилиш тўғрисида»ги топшириқни юбориши лозим.
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) инвестиция воситачиси тегишли турдаги бегоналаштирилаётган (гаровга қўйилаётган) қимматли қоғозларнинг зарур бўлган сонининг бегоналаштирувчида (гаровга қўювчида) мавжудлигини, ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга риоя этилишини текширганидан сўнг бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) депо ҳисобварағидаги бегоналаштирилаётган (гаровга қўйилаётган) қимматли қоғозларни блокировка қилади ва «Биржадан ташқари битимларни амалга ошириш учун қимматли қоғозларни блокировка қилиш тўғрисида»ги топшириқнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботни трансфер-агентга юборади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Трансфер-агентнинг «Биржадан ташқари битимларни амалга ошириш учун қимматли қоғозларни блокировка қилиш тўғрисида»ги топшириғини бажаришнинг имкони бўлмаган ҳолда бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) инвестиция воситачиси шартномада белгиланган муддатларда топшириқни бажаришни асосланган рад этиш жавобини трансфер-агентга юборади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Трансфер-агент томонидан биржадан ташқари битимларни тузиш учун қимматли қоғозларни блокировка қилиш тўғрисидаги топшириқнинг бажарилиши ҳақидаги тасдиқ олинганидан кейин қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонлари қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни амалга ошириш учун трансфер-агент иштирокида шартномани ёки бошқа ҳужжатни имзолайдилар, бунда юридик шахс ваколатли вакилининг имзоси у ифодалаётган юридик шахснинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони (томонлари)нинг хоҳиш-истакларини тасдиқловчи имзоланган ҳужжатнинг барча нусхаларига трансфер-агентнинг қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномасига эга бўлган ваколатли ходими, трансфер-агентнинг бегоналаштирувчи ва олувчининг имзолари ва ваколатларининг ҳақиқийлиги кафолати тўғрисида қайд этадиган рўйхатга олиш (ҳисобга олиш) штампи босмасини қўйиб чиқади ва трансфер-агентнинг асосий муҳри билан тасдиқланадиган имзосини қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бегоналаштирувчининг (гаровга қўювчининг) инвестиция воситачисидан «Биржадан ташқари битимларни тузиш учун қимматли қоғозларни блокировка қилиш тўғрисида»ги топшириқни бажаришни рад этиш жавоби олинган ҳолда трансфер-агент ушбу битимларни тузиш бўйича ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги далолатномани тузади. Трансфер-агент томонидан тасдиқланган ушбу далолатноманинг нусхаси мазкур битимлар томонларига уларнинг расмий талабига кўра берилиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун трансфер-агент томонидан ҳужжатлар етказиб берилганидан кейин рўйхатга олувчи ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга риоя этилишини текширишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Рўйхатга олувчи томонидан трансфер-агентни жалб қилган ҳолда қимматли қоғозлар билан тузилган биржадан ташқари битимларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига тегишли ёзув киритиш орқали бундан битимларнинг рўйхатга олинишини амалга оширади ҳамда ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ ҳаракатларни бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
241. Мазкур бўлим талаблари МДга у бегоналаштирувчига (гаровга қўювчига) депозитар хизматларини кўрсатган тақдирда ҳам татбиқ қилинади.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1919-5, 28.01.2016 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 38-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахслари томонидан тузилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатга олинишининг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахслар қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахслар томонидан тузилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш, улар тузилганидан кейин икки иш куни давомида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахслар ўзлари томонидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тузилган томонларнинг имзолари аслилигини ва ваколатларининг ҳақиқийлигига жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахс томонидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар етказиб берилганидан кейин рўйхатга олувчи ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга риоя этилишини текширишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Рўйхатга олувчи томонидан давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли шахс томонидан тузилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига тегишли ёзув киритиш орқали бундай битимларнинг рўйхатга олинишини амалга оширади ҳамда ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Гаров битимларини рўйхатга олинишининг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Гаров битимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Гаров битимларини рўйхатга олиш улар тузилганидан кейин икки иш куни давомида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Гаров битимларини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар гаровга қўювчи ёки унинг ваколат берилган вакили томонидан етказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Гаров битими томони (томонлари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда трансфер-агентни жалб этишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Рўйхатга олувчи гаров битимини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги гаровга олувчи ва гаровга қўювчининг имзолари ва муҳрларининг (юридик шахслар учун) гаровга олувчи ва гаровга қўювчининг депо ҳисобварағи варақаларидаги имзолари ва муҳрлари намунаси билан мувофиқлигини текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Гаров битимини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги гаровга олувчи ва гаровга қўювчининг имзолари ва муҳрларининг мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган талабларга риоя этилишини текширишни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Рўйхатга олувчи томонидан тузилган гаров битимининг мазкур Низом талабларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилинган тақдирда, рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига тегишли ёзув киритиш орқали ушбу битимнинг рўйхатга олинишини амалга оширади ҳамда ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Гаров битими бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ўтган ҳолда бундай битимнинг рўйхатга олиниши гаров битимларини рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Низомнинг III-бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гаров битимига оид мажбуриятлар бажарилмаганда суд қарорига кўра қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг олувчига ўтиши ҳолатида ушбу қимматли қоғозлар эгаси алмашувига олиб келадиган ҳаракатлар рўйхатга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Гаров битими бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги сабабли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ўтганда қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистридаги ёзув, мажбурий тартибда олдинги рўйхатга олинган гаров битими рақамига асослантиришни ўз ичига олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Қимматли қоғозларни ишончли бошқариш битим (шартнома)лари рўйхатга олинишининг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Қимматли қоғозларни ишончли бошқариш битими (шартномаси) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Қимматли қоғозларни ишончли бошқариш битими (шартномаси) ушбу Низомнинг III—VI-бўлимларида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акцияларнинг давлат пакетларини ишончли бошқаришга битим (шартнома) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончли бошқариш ҳуқуқини олган шахс ўртасида рўйхатдан ўтказилмаган ҳолда тузилади.
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 28 январдаги 2014-03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-3, 14.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини хронологик тартибда ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ қоғоз ва электрон шаклларда юритилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига ёзувлар киритилиши учун асос бўлган ҳужжатларнинг сақланиши ва ҳисобининг юритилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 47 ва 48-бандларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар бўйича ахборотнинг унинг томонларига, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш тизими қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олинишини, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига ёзувлар киритилиши учун асос бўлган келиб тушган ҳужжатларнинг сақланиши ва ҳисобининг юритилишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига ёзув киритилиши учун асос бўлган ҳужжатлар рўйхатга олувчида улар келиб тушган вақтдан эътиборан камида уч йил сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юритилиши қоғоз шаклида амалга ошириладиган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар ҳисоб регистрининг ҳар бир варағи рўйхатга олувчининг раҳбари ёхуд ваколатли ходими томонидан имзоланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Рўйхатга олувчи қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқ қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатдан ўтказишнинг ички тартибига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фонд биржасида, уюшган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлган қимматли қоғозларнинг котировкалари тўғрисидаги маълумотларга мунтазам равишда кира олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган қимматли қоғозлар, уларнинг эмиссион қимматли қоғозлар чиқарилишининг Ягона давлат реестрига киритилган реквизитлари тўғрисидаги жорий маълумотларга эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқарилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб турилган, бекор қилинган, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган қимматли қоғозлар тўғрисидаги жорий маълумотларга эга бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон шаклдаги қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини хронологик тартибда юритиш, ўзи томонидан рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги электрон маълумотлар базасининг шаклланиши ва сақланиши учун зарур бўлган дастурий ва техник воситаларига эга бўлиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрига қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги маълумотни хронологик тартибда киритади ва уларни рўйхатдан ўтказишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри қоғоз ва электрон шаклларда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қоғоз шаклидаги қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тикилган, унинг саҳифалари эса рўйхатга олувчи томонидан рақамланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон шаклда сақланаётган ва тақдим этиладиган ахборотлар қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар ҳисоб регистрининг қоғоз шаклида акс эттирилган барча ахборотларда ўз ифодасини топиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрларини рўйхатга олади ва уларнинг ҳисобини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олиниши рўйхатга олувчининг иш кунидаги операция кунининг охиригача амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар бўйича якунлар рўйхатга олувчи томонидан ҳар куни унинг операцион куни ёпилганидан кейин чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистридан кўчирмани қоғоз ва электрон шаклда ҳар ойнинг биринчи иш кунида тақдим этишга мажбур.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 28 январдаги 2014-03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1919-3, 14.02.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонларидан бирининг расмий талабига кўра қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистридан тегишли кўчирмани бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг рўйхатга олиниши, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритилиши ва сақланиши бўйича ҳуқуқлари ва ваколатларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри ахборотларининг махфий сақланишини таъминлаши шарт. Ахборотлар ошкор қилиб юборилган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллардан ташқари, рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битим томонларига келтирилган барча зарарларни қоплайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш тизимига тааллуқли бўлган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар йўқотиб қўйилган ҳолда рўйхатга олувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар йўқотиб қўйилганлиги тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини ёзма равишда йўқолганлиги билиб қолинган вақтдан эътиборан икки кун муддатда хабардор қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўқотиб қўйилган маълумотларни (тегишли ҳужжатлар йўқотиб қўйилганда) тиклаш мақсадида ҳужжатлар тақдим этилиши зарурлиги тўғрисидаги хабарни манфаатдор шахсларга беш кун мобайнида етказишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар бўйича йўқотиб қўйилган маълумотлар ва ҳужжатларни улар йўқотиб қўйилган вақтдан бошлаб бир ой муддатда тиклашга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи рўйхатга олувчи томонидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар ҳисоб регистрининг юритилишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Рўйхатга олувчи қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни рўйхатга олиш тартибининг бузилганлиги учун, ўзи томонидан рўйхатга олинган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этмаганлик ёки тўлиқсиз тақдим этганлик учун, шунингдек бузиб кўрсатганлик учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томонлари қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларни тузиш вақтида қонун ҳужжатлари талабларига амал қилиниши учун жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲИСОБ РЕГИСТРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Регистрга ёзув киритилиш тартиб рақами (битим рўйхатга олинган рақами) Регистрга ёзув киритилган санаси (битим рўйхатга олинган сана) Тузилган битимнинг рақами Битим тузилган санаси БЕГОНАЛАШТИРУВЧИ (ГАРОВГА ҚЎЮВЧИ)
Битим тузиш учун жалб қилинган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси номи‎ Ф.И.Ш. ёки номи‎ Депонентларнинг Ягона базасида рўйхатга олинган шахснинг коди‎ СТИР‎ Паспорт (шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг) серияси‎, рақам Паспорт (шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) берилган санаси‎ Турар жойи манзили ёки юридик манзили‎ Мақоми (фуқаролиги/ юрисдикция)‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗ Тўлов шакли (нақд / нақдсиз / пластик картаси, комбинацияланган)‎ Битим тури
Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг кодификацияси бўйича қимматли қоғознинг коди‎ Эмитентнинг номи‎ Эмитент жойлашган ҳудуд‎ Марказий депозитарийсининг кодификацияси бўйича эмитентнинг тармоғи‎ Депонентларнинг Ягона базасида эмитентга берилган рўйхатга олинган шахснинг коди‎ Қимматли қоғозларнинг тури‎ Битим предмети ҳисобланган қимматли қоғозларнинг сони‎ Эмитентнинг устав фондига нисбатан фоизи (акциялар учун) ёки чиқарилишнинг ҳажмига нисбатан фоизи (бошқа қимматли қоғозлар учун)‎ Қимматли қоғознинг номинали, сўмда‎ Қимматли қоғозларнинг курс қиймати, донаси учун сўмда‎
13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18 19 20 21‎ 22‎ 23‎ 24‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатнинг номи Битимнинг қиймати, сўмда Жойлаштириш ёки муомалада бўлиши

ОЛУВЧИ (ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИ, ГАРОВГА ОЛУВЧИ)

Изоҳ‎‏
Битим тузиш учун жалб қилинган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси номи Ф.И.Ш. ёки номи Депонентларнинг Ягона базасида рўйхатга олинган шахснинг коди СТИР Паспорт (шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг) серияси Паспорт (шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) берилган санаси Турар жойи манзили ёки юридик манзили Мақоми (фуқаролиги/юрисдикция)‎
25‎ 26‎ 27‎ 28‎ 29‎ 30‎ 31‎ 32‎ 33‎ 34‎ 35‎ 36‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 126-модда; 34-сон, 378-модда; 2011 й., 39-сон, 403-модда; 2014 й., 7-сон, 76-модда, 28-сон, 348-модда; 2016 й., 4-сон, 38-модда; 2017 й., 23-сон, 483-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1919-7/2746-сон, 05.08.2019 й., 10/19/1919-8/3525-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 17.04.2024 й., 10/24/1919-9/0281-сон)