Ҳужжат кучини йўқотган 20.11.2023 15.09.2000 йилдаги 23-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 15.09.2000 йилдаги 23-сон
Kuchga kirish sanasi
15.09.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 20.11.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, бошқа ҳарбий тузилмалар давлат суверенитети ва ҳудудий бирлигини, унинг аҳолисининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш учун тузилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролли Кучлар ва бошқа ҳарбий тузилмалар фаолиятининг асосини ҳамда уларнинг ўз вазифаларини бажаришининг кафолатини ҳарбий хизматни ўташ тартибига қатъий ва сўзсиз риоя қилишни тақозо этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ҳарбий жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги уларнинг қўшинлар ҳарбий интизоми ва жанговар тайёргарлигини сусайтириб, мамлакатнинг мудофаа лаёқатига путур етказишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчилар орасида ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш, ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки унинг доирасидан четга чиқиш ва бошқа ҳарбий жиноятлар содир этилмоқда. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилиш ҳоллари учрамоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш амалиёти шуни кўрсатадики, судлар жиноят қонунчилигининг умумий асосларини қўллашда, ҳарбий жиноятларни тавсифлаш ҳамда жазонинг тури ва миқдорини белгилашда айрим ҳолларда муайян қийинчиликларга дуч келмоқдалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда ҳарбий жиноятлар тўғрисидаги қонунларнинг тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми судларга тегишли тушунтиришлар беришни мақсадга мувофиқ деб топди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Олий суднинг Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий масалалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Ҳарбий жиноятлар деганда, ҳарбий хизматчилар томонидан, шунингдек, ҳарбий йиғинлар вақтида ҳарбий хизматга мажбур шахслар томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши содир этилган жиноятлар тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматни ўташ тартиби — қўшинлар ҳаёти ва жанговар фаолияти жараёнида юзага келадиган муносабатлар бўлиб, улар қонунлар, ҳарбий қасамёд ва низомларда белгилаб қўйилган. Ушбу ҳужжатларда ҳарбий хизмат фуқаронинг конституциявий бурчи эканлиги, яккабошчилик ва ундан келиб чиқадиган тобе шахснинг бошлиққа сўзсиз итоат қилиши, ушбу муносабатлар субъектлари ҳуқуқ ва эркинликларининг аниқ белгилаб қўйилиши каби ҳарбий ташкилот тамойиллари мустаҳкамлаб қўйилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Ҳарбий жиноятларнинг субъекти Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиясининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг ва қонунчиликка мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари, шунингдек ўқув йиғинларни ўтаётган ҳарбий хизматга мажбур шахслар бўлиши мумкин.
(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3 Жиноят ишларининг ҳарбий судлар судловига тегишлилиги Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 45-моддаси ва Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низомда белгиланган (1-илова).
(1.3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, ҳарбий судлар судловига фавқулотда ҳолатларга кўра умумий судлар фаолият кўрсатмаётган жойлардаги барча жиноят ишлари, давлат сирларига дахлдор ишлар, шунингдек, ҳарбий хизмат даврида ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган, бироқ иш судда кўриладиган пайтга келиб ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар содир этган жиноятлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан судлар судловига тааллуқлилик ҳақидаги қонун талабларига қатъий риоя этишлари лозим.
(1.3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш билан боғлиқ масалалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Муайян ишларни кўриш пайтида шуни назарда тутиш керакки, ҳарбий хизматдан бўйин товлаш қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, дезертирлик, бирор-бир аъзосини майиб қилиш, шунингдек, бошқа усуллар билан содир этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Ҳарбий хизматчининг бир кеча-кундуз (сутка)дан ортиқ вақт давомида хизмат жойида узрли сабабларсиз ҳозир бўлмаслиги қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетишни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қариндош ва танишларни бориб кўриш, хизмат ҳордиғини чиқариш, оилавий ва шахсий ишларни бажариш, вақтинчалик муаммоларни ҳал этиш истаги каби сабаблар қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш ҳолларига хосдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Дезертирлик деганда, ҳарбий хизматдан бутунлай бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисмни ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, ўша мақсадда хизмат жойига етиб келмаслик тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчи дезертирлик содир эта туриб, қонунга хилоф равишда ҳарбий хизматни ўташни тугатади ва ўзини ҳарбий хизмат муносабатлари доирасидан четга олишга интилади. Субъект (шахс) ҳарбий хизматдан бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисм ёки хизмат жойини тарк этган пайтдан бошлаб дезертирлик жинояти тугалланган ҳисобланади ва шу пайтдан жавобгарликка тортиш муддати бошланади. Бундай мақсад мавжуд бўлганда ўзбошимчалик билан ўз жойида бўлмасликнинг давомийлиги аҳамият касб этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дезертирликка хос аломатлар — айбдор томонидан сохта ҳужжатлар тўғрилаб олиш, фуқаровий кийимга қайта кийиниб олиш, ҳарбий кийимни йўқ қилиш, ишга жойлашишга ёки яшаш учун бошқа доимий манбаа топишга уриниш кабилардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат жойида бўлмасликнинг давомийлиги содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини баҳолаш ва айбдорга жазо тайинлаш пайтида аҳамиятга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дезертирликни содир этган шахснинг асосий сабаб қилиб кўрсатадиган важлари — ҳарбий хизмат қийинчиликлари ва маҳрумликларини бошдан кечиришни истамаслик, доимий равишдаги шахсий ва оилавий муаммоларни ҳал қилишга интилиш, ҳарбий хизматни ўташ даврида содир этган жинояти учун жавобгарликдан қочиш ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Бирон аъзосини майиб қилиш орқали ҳарбий хизматдан бўйин товлаш — ҳарбий хизматчининг ўз соғлиғига зарар етказишидан иборат. Бу ҳаракат қасддан, сунъий йўл билан бирон-бир аъзо ёки тана тўқимасига зарар етказиш (масалан, оёқ ёки қўл бармоқлари), бирон-бир аъзо функциясини бузиш (масалан, ошқозон, юрак фаолиятининг бузилиши), бирон-бир касалликни сунъий равишда чақириш ёки мавжуд касалликни кучайтириш орқали содир этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиққа зиён ўқотар ёки совуқ қуроллар, кесадиган ёки санчиладиган буюмлар, турли хил заҳарли моддалар, бошқа механик, иссиқлик ёки уларга ўхшаш воситалар билан етказилиши мумкин. Бўйин товлаш таркиби учун аъзони майиб қилиш қандай йўл билан содир этилганлиги аҳамиятсиз.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.5. Касалликни симуляция қилганда ҳарбий хизматчи, ҳақиқатда соғ бўла туриб, ҳарбий хизмат мажбуриятларини ўташдан озод бўлишга рухсат олиш мақсадида, гўёки ўз ҳарбий бурчларини бажаришга халал бераётган касалликлари, жисмоний ёки руҳий камчиликлари борлигини рўкач қилиб, ўзини ёлғондан касалга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.6. Ҳужжатни қалбакилаштириш усули орқали бўйин товлаш шундан иборатки, бунда ҳарбий хизматни ўташдан озод бўлиш мақсадида ҳарбий хизматчи ўз қўмондонига сохта ҳужжат тақдим этади. Барча ҳолларда қалбакилаштиришнинг моҳияти шундаки, ҳужжатда кўрсатилган воқеа ва ҳодисалар амалда мавжуд бўлмасдан, уларга таянган ҳолда ҳарбий хизматчи ўзини вақтинча ёки доимий равишда ҳарбий хизмат мажбуриятларини ўташдан озод қилишни илтимос қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатларни қалбакилаштириш — бўйин товлаш объектив томонининг муқаррар белгиси эканлиги сабабли, уни Жиноят кодексининг ҳужжатларни қалбакилаштириш учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.7. Бўйин товлашнинг усули сифатида бошқа алдов — ҳарбий хизматни ўташдан озод бўлиш мақсадида воқеа ёки ҳодисалар тўғрисида, била туриб, ёлғон маълумот етказиш ёки мазкур ҳолатлар ҳақида хабар беришга бурчли бўла туриб, ўша мақсадда онгли равишда хабар бермасликдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.8. Ҳарбий хизмат вазифаларини ўташдан бош тортиш — ҳарбий хизматчи томонидан очиқдан-очиқ, ёлғон ишлатмасдан, оғзаки, ёзма ёки бошқа йўл билан ҳарбий хизматни ўташ ёки унинг баъзи мажбуриятларини бажаришни истамасликда ва амалда уларни бажармай қўйишда намоён бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тобе шахснинг ўз қўмондонининг муайян топшириқларини бажаришдан бош тортиши (масалан, хизмат сафарига жўнаш, суткалик нарядга киришиш ва ҳоказо) ҳарбий хизматдан умуман бош тортиш сифатида кўрилиши мумкин эмас. Бундай ҳаракатлар бўйсунмаслик жинояти таркибини ташкил қилади чунки бундай ҳолда қўмондон талаби буйруқ хусусиятига эга бўлиб, ҳаракат эса, ҳарбий хизматни ўташдан бош тортишга эмас, балки буйруқни очиқдан-очиқ бажармасликка қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.9. Баъзи ҳолларда қонунга ва Қуролли Кучлар Умумҳарбий низомларига мувофиқ ҳарбий хизматчилар махсус ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар (жанговар навбатчилик, суткалик ёки гарнизон нарядларида бўлиш ва ҳоказо).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар шу нарсани назарда тутишлари лозимки, ҳарбий хизматчилар томонидан махсус хизматни ўташ қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик (махсус субъект) Жиноят кодексининг 291—294-моддаларида белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш билан боғлиқ масалалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш деганда хизматдошларини ўзига бўйсундиришни таъминлаш, хизматни ўташ чоғида ўзи учун имтиёзли шароитлар яратиш мақсадида бир ҳарбий хизматчининг бошқасига нисбатан турли хил зўрликлар ишлатиши, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситиши тушунилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қоидалар хизмат мавқеи ва ҳарбий унвони тенг, шунингдек, катта ва кичик, лекин тобелик муносабатларида бўлмаган шахслар ўртасида бузилса, Жиноят кодексининг 285-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик вужудга келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир-бирига тобелик муносабатларида бўлган ва бўлмаган шахслар томонидан зўрлик ҳаракатлари биргаликда содир этилган ҳоллар тавсифлаш учун бирмунча мураккаброқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масалан, ҳам айбдорга ва ҳам жабрланувчига бошлиқ бўлган сержант солдат томонидан содир этилган ноустав ҳаракатларга қўшилади ёки тобе шахс ўз бошлиғининг зўравонлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Бундай ҳолларда бошлиқнинг ўзига тобе шахс томонидан содир этилган ноустав зўравонлик ҳаракатларида иштирок этишини ҳарбий мансабдорлик жинояти сифатида Жиноят кодексининг 301-моддаси билан тавсифлаш лозим. Ижрочининг ҳаракатларини эса, Жиноят кодексининг 285-моддаси 1-қисми билан тавсифлаш лозим, чунки бошлиқ ушбу жиноятнинг субъекти эмас ва шерик сифатида тан олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бошлиқ томонидан хизмат мавқеи ўзи билан тенг шахсларга нисбатан содир этилган ноустав ҳаракатларга, жабрланувчига ҳам, айбдорга ҳам тобе шахс келиб қўшилса, бошлиқнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 285-моддаси билан, тобе шахснинг ҳаракатлари эса — жиноятга шерик сифатида Жиноят кодексининг 28, 285-моддалари билан тавсифланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Жиноят кодексининг 285-моддаси 1-қисмида мунтазам равишда хўрлаш, камситиш, соғлиқнинг ёмонлашувига сабаб бўлган енгил ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш, ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш каби ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Шу сабабли айбдорнинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг шахсга қарши жиноятларга тегишли моддалари билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3. Жиноят кодексининг 285-моддаси 2-қисми «а, б» бандларида бир гуруҳ шахслар томонидан ёки қурол ишлатиш орқали содир этилган жиноят учун жавобгарлик назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят кодексининг 285-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган «бир гуруҳ шахслар» тушунчаси Жиноят кодексининг 29-моддасида берилган тушунча билан бир хил маънони англатади. Гуруҳ сифатидаги ноустав зўравонлик ҳаракатлари қасд умумийлиги билан бирлашган икки ёки ундан ортиқ ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилади ва уларнинг ҳар бири Жиноят кодексининг 285-моддасида кўрсатилган жиноят субъекти бўлади ва жиноятда шерик сифатида иштирок этади. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноят олдиндан ўзаро тил бириктириб ёки бириктирмасдан содир этилиши мумкин. Сўнгги ҳолда ҳаракатларни Жиноят кодексининг 285-моддаси 2-қисми «а» банди билан тавсифлашнинг зарур шарти — ҳар бир айбдор ўз ноустав ҳаракатларини гуруҳ ичида бирлашиб содир этаётганлигини англаб етганлигидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гуруҳ ва якка тартибда содир этилган ноустав ҳаракатлар эпизодлари жиноятларнинг реал мажмуи сифатида қаралиши ва мустақил ҳуқуқий баҳоланиши керак.
(3.3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурол тан жароҳатларини етказиш учун қўлланилиши, бошқа хил зўрлик пайтида эса, масалан, айбдор қурол ишлатиш таҳдиди остида жабрланувчини ҳарбий хизмат юзасидан ўзига юклатилган вазифаларни бажаришга, ўзи учун турли хизматлар қилишга мажбурлаш, шунингдек, инсон шаънини камситадиган хатти-ҳаракатлар қилиш пайтида, руҳий таъсир ўтказиш учун қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуролдан унинг конструкцияси ва моҳиятидан келиб чиқадиган яксон қилувчи восита сифатида эмас, балки фақат калтаклаш предмети сифатида фойдаланиш қуролни қўллаш ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4. Жиноят кодексининг 285-моддаси 4-қисми «б» бандида кўзда тутилган «бошқа оғир оқибатлар» деганда, айбдорнинг ноустав ҳаракатлари билан сабабий боғланишда бўлган, оғирлигининг хусусиятига қараб суд томонидан баҳоланиши лозим бўлган оқибатлар тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ноустав зўравонлик ҳаракатлари жабрланувчини қасддан ўлдириш билан якунланса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 285-моддаси 3-қисми ҳамда кодекснинг шахсга қарши жиноятларни кўзда тутувчи моддалари мажмуи билан тавсифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалиётда, кўпинча, жабрланувчининг ўлими юракнинг рефлектор тўхтаб қолиши ёки механик асфикция натижасида рўй бериш ҳоллари учраб, бу нарса жабрланувчининг кўкрак қафаси қисмига айбдор, одатда, қўли билан бир зарба бериши оқибатида келиб чиқади. Бундай ҳаракатлар, агар айбдорда жабрланувчини ҳаётдан маҳрум қилишга қаратилган қасд бўлганлигини аниқ исботловчи далиллар бўлмаса, одам ўлишига сабаб бўлган ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш сифатида тавсифланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларининг бузилиши, баъзи пайтларда, нафақат одамлар ўлимига, балки жанговар вазифанинг бажарилмай қолишига, ҳарбий техниканинг ишдан чиқишига ва бошқа оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундай оқибатлар суд томонидан оғир деб топилган тақдирда айбдорнинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг 285-моддаси 4-қисми билан тавсифлашга асос бўла олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ноустав зўравонлик ҳаракатлари оқибатида бир неча жабрланувчига Жиноят кодекси 285-моддасининг турли қисмларида кўзда тутилган зарар етказилган бўлса, бу ҳаракатлар Жиноят кодексининг 33-моддаси қоидасига кўра тавсифланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.5. Ҳарбий хизматчилар ўртасида ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш айбдорлар ҳарбий хизматнинг махсус турлари бўйича мажбуриятларни бажараётган пайтда содир этилиши мумкин (қоровуллик, ички хизмат, ҳарбий навбатчилик ва ҳоказолар). Агар айбдор томонидан айни пайтда махсус хизмат қоидалари ҳам бузилса, бу ҳаракатлар Жиноят кодексининг 285-моддаси ва у ёки бу хизмат турини бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар мажмуи билан тавсифланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус хизмат турларини ўташ қоидаларини бузиш, фақат, ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузиш айни пайтда махсус хизмат турларини ўташ қоидаларини ҳам бузилишига олиб келсагина алоҳида ҳуқуқий баҳоланиши мумкин (мисол учун, қисм ёки бўлинма ички нарядига кирувчи шахс томонидан).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.6. Ҳарбий хизматчилар томонидан ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини, жумладан, «ўзга зўрлик» кўринишида бузиш жабрланувчиларнинг озиқ-овқати, ҳарбий кийим-кечак ашёлари ва бошқа моддий бойликларини олиб қўйиш йўли билан содир этилиши мумкин. Агар бунда жабрланувчига тегишли бўлган шахсий мулк ашёлари олиб қўйилса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 285-моддасидан ташқари, мулкка қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи бошқа моддалари билан қўшимча тавсифланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўрлик ишлатиш ёки уни ишлатиш таҳдиди остида ҳарбий хизматчига бериладиган озиқ-овқат паёги ёки ҳарбий кийим-кечак ашёларини олиб қўйиш Жиноят кодекси 285-моддасининг диспозицияси билан тўлалигича қамраб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.7. Қўмондонларга ва ўзга бошлиқларга зарур хизмат ваколатларини, жумладан, тобе шахсларга нисбатан буйруқ, фармойиш бериш ва унинг сўзсиз бажарилишини — интизомни бузганларга нисбатан мажбурлаш чораларини қўллаш орқали талаб қилиш ҳуқуқини бера туриб, давлат уларнинг шахсини ва хизмат шаънини ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу мақсадда, жиноят қонунчилигида бошлиққа тан жароҳатлари етказиш, ҳақорат қилиш, таҳдид солиш, шунингдек, унга қаршилик кўрсатиш ёки хизмат бурчини бузишга мажбурлаш учун жавобгарлик белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу жиноятларнинг ўзига хослиги шундан иборатки, улар ҳарбий хизмат муносабатлари доирасида содир этилади. Агарда кўрсатилган жиноятлар шахсий муносабатлар доирасида содир этилса, бундай ҳаракатлар ҳарбий жиноят деб тан олинмайди ва шахсга қарши жиноят сифатида тавсифланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий мансабдорлик жиноятларига оид ишларни кўриш билан боғлиқ масалалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.1. Ҳарбий мансабдорлик жиноятлари ҳарбий бошқарув органларининг Қуролли кучлар салоҳиятини мустаҳкамлаш манфаатларига мос келувчи, тўғри фаолиятига, ҳарбий бошлиқ ва мансабдор шахслар учун белгиланган хизмат вазифаларини амалга ошириш тартибига тажовуз қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий мансабдорлик жиноятларнинг субъектлари ҳарбий бошлиқлар ва бошқа мансабдор шахслар бўлиши мумкин. Ички хизмат Низомига мувофиқ бошлиқ хизмат мавқеи (лавозими)га ва ҳарбий унвонига кўра бўлиши мумкин. Ҳарбий мансабдор шахсларнинг намунавий рўйхатлари Ички хизмат Низомида, Интизомий Низомда, Гарнизон ва қоровул хизмати Низомида ва бошқа ҳуқуқий актларда келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа ҳарбий хизматчилар ҳам, агар улар бошлиқ бўлмай туриб, муайян ташкилий-фармойиш бериш ёки маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган лавозимларни доимий ёки вақтинча эгаллаб турса, ёки бу вазифаларни қўмондонликнинг махсус фармойиши бўйича бажарса, мансабдор шахс бўлиши мумкин. Ушбу вазифаларни бажариш учун ҳарбий хизматчиларга юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар содир эта олиши билан боғлиқ тегишли ваколатлар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг ижрочилари сифатида фақат бошлиқлар ва мансабдор шахслар, иштирокчилари бўлиб эса, — бошқа шахслар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий мансабдорлик жиноятларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, уни содир этишдан келиб чиқадиган ижтимоий хавфли оқибатлар, баъзан, айбдор томонидан бевосита эмас, балки хизмат бўйича унга тобе шахслардан фойдаланиш, уларга ноқонуний буйруқ бериш орқали етказилиши мумкин. Бундай буйруқни қасддан берган мансабдор шахс ноқонуний буйруқни ижро этиш натижасида келиб чиққан оқибатлар учун жавоб беради. Бундай ҳолда унинг хатти-ҳаракати шахсан ўзи содир этгани сингари мансабдорлик жинояти сифатида, агар оқибатларнинг ўзи мустақил жиноятни ташкил этса, қилмишлар мажмуи билан тавсифланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мансабдор шахснинг нотўғри ҳаракатлари билан у содир этган жиноят оқибатлари ўртасида сабабий боғланиш борлиги аниқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.2. Ҳокимиятни ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш — бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг қасддан ўз хизмат мавқеидан ҳарбий хизмат манфаатларига зид мақсадларда фойдаланишидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳокимиятни ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш мансабдор шахс томонидан унинг ўз ваколатларини бузишида ифодаланиши мумкин, аммо бу ҳаракатлар айбдор зиммасига хизмат юзасидан юклатилган у ёки бу муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бузилиши билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Бироқ, барча ҳолларда ҳам шахс мазкур хатти-ҳаракатларни, фақат ўзи эгаллаб турган хизмат мавқеига кўра содир этган бўлиши ва бу хатти-ҳаракатлар ўз моҳиятига кўра хизмат бурчига зид бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат манфаатларига хилоф равишда содир этилган деб, хизмат зарурати тақозо этмаган, хизмат бурчи ва мансаб мажбуриятларини бузадиган, қонунлар, ҳарбий низомлар ва қўмондонлик буйруқларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар тушунилиши лозим. Бунда хизмат бўйича юклатилган мажбуриятларнинг мансабдор шахс томонидан бузилишини, унга берилган ҳуқуқларнинг суиистеъмол қилинишини, ўз фаолиятида қонун талабларидан четга чиқилишини мақсадга мувофиқлик ёки хизмат зарурияти туфайли қилинган деб оқлаб бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.3. Ҳокимият ёки хизмат ваколатидан ташқарига чиқиш, мансабни суиистеъмол қилишдан фарқли ўлароқ, қўмондон ёки бошқа мансабдор шахснинг ўзига берилган ҳуқуқ ва ваколатлар доирасидан қасддан, очиқчасига четга чиқадиган ҳаракатларни содир этишида ифодаланади. Ҳокимият ёки хизмат ваколатидан ташқарига чиқиш жумласига мансабдор шахс хизмат юзасидан фақат муайян, айни вақтда мавжуд бўлмаган ҳоллардагина содир этишга ҳақли бўлган ёки юқори лавозимда турган ёхуд махсус ваколатли шахс содир этиши лозим бўлган ҳаракатлар ҳам киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахснинг хизмат мавқеи доирасидан четга чиқишда айбдорлиги масаласини ҳал этиш чоғида ҳар доим унинг ваколат доирасини аниқлаб олиш муҳимдир. Ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари қонунлар, уставлар, низомлар ва қўмондонлик буйруқларида аниқ белгилаб қўйилган. Айни пайтда шуни эътиборга олиш керакки, мансабдор шахс томонидан қурол ва бошқа жисмоний зўрлик ишлатилиши, агар бу ҳаракатлар унинг томонидан ўз хизмат мажбуриятларини бажариши ва хизмат юзасидан жабрланувчига нисбатан мавжуд ваколатлар доирасидан четга чиқиши билан боғлиқ бўлган ҳоллардагина ҳокимиятни суиистеъмол қилиш деб баҳоланиши мумкин. Жабрланувчи айбдорга тобе ёки айбдор ҳокимият вакили бўлганлиги боис унга қарам бўлган ҳолларда муайян ваколатлар мавжуд бўлиши мумкин. Акс ҳолда шахсга қарши жиноят учун Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жавобгарлик юзага келиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.4. Ҳокимият ҳаракатсизлиги — бошлиқ ўз ҳарбий хизмат мажбуриятларига кўра содир қилиши лозим бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаганлигида ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий низомлар, ҳар бир бошлиқ ўзига берилган ҳокимиятдан ҳарбий хизмат манфаатлари, унга ишониб топширилган қисм (бўлинма)нинг жанговар салоҳиятини ошириш, тартиб ва интизомга қатъий амал қилиш йўлида тўлиқ фойдаланиши кераклигини талаб этади. Бошлиқнинг жиноий ҳаракатсизлиги, муайян шароитда ижтимоий хавфли оқибатларнинг олдини олиш учун қўллаши лозим бўлган чораларни қўлламаслиги ҳарбий хизматга катта зиён етказиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бўлинма қўмондони ўзига тобе шахс бўлинма мулкини ташиш пайтида жанговар ўқларни ўғирлаб, бегона шахсга сотаётганлигини кўра туриб, бунинг олдини олмаса, бу қўмондон жиноий ҳаракатсизлик учун жавобгарликка тортилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошлиқнинг тобе шахсларга нисбатан уларнинг ноустав ҳаракатларига барҳам бериш учун чора кўрмаслиги ҳам ҳокимият ҳаракатсизлиги деб баҳоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳокимият ҳаракатсизлиги — қасддан қилинадиган хатти-ҳаракат бўлиб, у айнан шу билан хизматга совуққонлик билан қарашдан фарқ қилади. Ҳокимият ҳаракатсизлиги ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилишдан шуниси билан фарқ қиладики, бу жиноят бошлиқ фақат ҳокимият ваколати доирасида ва фақат хизмат вазифасига кўра қилиши шарт бўлган ҳаракатни содир этмаслиги шаклида бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар бир ҳолда бажарилмай қолган ҳаракатларни содир этиш мазкур мансабдор шахснинг ваколатига кириш-кирмаслиги ва бунинг учун унда етарли имконият бўлган-бўлмаганлиги аниқланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.5. Ҳокимият ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ёки хизмат ваколатидан четга чиқиш ва ҳокимият ҳаракатсизлиги — қасддан содир этиладиган жиноятлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айбдор мансаб мавқеидан фойдаланиб, содир этаётган ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ҳарбий хизмат манфаатларига зид эканлигини англайди ва айнан шуни содир этишни истайди ёки ўзининг бундай ҳаракатларига бефарқ қарайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айбдорнинг оқибатларга — қонунга мувофиқ жиноят таркибининг муқаррар аломати бўлган жиддий зиёнга муносабати ҳам қасд, ҳам эҳтиётсизлик шаклида бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мансабдорлик жиноятига хос жиноий оқибат — жиддий зиён бўлиб, у ўз хусусияти ва кўламига кўра кўп миқдорни ташкил этади. Жиддий зиён Қуролли Кучлар, алоҳида хизматчилар ва бошқа шахсларга етказилиши ва турлича, ҳам моддий, ҳам моддий бўлмаган муайян тусда намоён бўлиши мумкин. Жиноят тугалланган деб тан олиниши учун зарар амалда етказилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиддий зиён сифатида, жумладан, содир этилган жиноят туфайли бўлинмада (қисмда) ҳарбий интизомга путур етиши, жанговар топшириқнинг, ўқ отиш машғулотларининг, ишларнинг барбод бўлиши ҳарбий мулкка зиён етказиш ёки уни йўқ қилиш, жиддий моддий зарар етказиш, ҳарбий хизматчилар ва бошқа шахсларнинг шахсий ёки мулкий ҳуқуқларининг бузилиши кабилар тан олинади. Жиддий зиён тушунчаси ўз ичига ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш жинояти учун хос бўлган жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни ҳам олади. Қасддан одам ўлдириш ёки қасддан баданга оғир шикаст етказиш сифатида етказилган зарар ҳокимият ёки хизмат ваколатидан четга чиқиш жинояти аломатларидан ташқарига чиқади ва оғирроқ жиноят сифатида мустақил тавсифлашни тақозо этади.
(4.5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.6. Хизматга совуққонлик билан қараш — мансабдор шахснинг ўзига юклатилган мажбуриятларни бепарволиги ёки виждонан муносабатда бўлмаслиги оқибатида умуман ёки лозим даражада бажармаслигидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик уларнинг юзаки, иштиёқсиз, эътиборсизлик билан, ўйламасдан ва керакли ғайрат, ташаббуссиз бажарилишида намоён бўлади. Бу кўринишдаги совуққонлик ҳарбий мансабдор шахснинг унга ишониб топширилган ҳарбий мулкка лоқайд муносабатда бўлиши оқибатида мазкур мулкнинг нобуд бўлиши ёки унга шикаст етиши, моддий бойликлардан фойдаланишда ҳисоб-китоб ва назоратнинг етарлича бўлмаганлиги ёки уларни сақлаш ёмон ташкил этилганлиги сабабли талон-торож ёки камомад келиб чиқиши, қўмондон бўлинмада ҳарбий тартиб ўрнатиш учун тегишли чора-тадбирлар кўрмаганлиги туфайли тобе шахслар томонидан интизомнинг қўпол бузилиши ёки қўмондонлик берган топшириқларнинг бажарилиши барбод бўлиши кабиларда намоён бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Совуққонлик мансабдорлик жинояти бўлиб, мансабдор шахс томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳаракатлар унинг хизмат ваколатига тегишли бўлишини, лавозими бўйича унинг зиммасига юклатилган мажбуриятлар доирасига кирган бўлишини тақозо этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мансабдор шахс у ёки бу мажбуриятларни ўз хизмат бурчи туфайли бажариши нафақат шарт бўлган, балки уни лозим даражада бажариш мумкин ва бунинг учун реал имкониятга эга бўлган ҳолдагина совуққонлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Агар мансабдор шахс ўз хизмат вазифаларини лозим даражада амалга ошириш учун етарли имкониятга эга бўлмаган шароитга тушиб қолган бўлса, совуққонлик учун жавобгарлик истисно этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий мулкни сақлаш ёки ундан фойдаланиш тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш билан боғлиқ масалалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, ўқ-дорилар, портловчи, радиоактив ва бошқа моддалар ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш — ҳарбий хизматчи томонидан махсус эҳтиёт қоидаларига риоя этмасликдан иборат. Бу эса, одамларнинг ўлими ва уларга шикаст етказилишига, ҳарбий мулкнинг йўқ бўлишига, ҳарбий тадбирларнинг барбод бўлиши ва бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, моддалар ва буюмлар билан муомалада бўлиш тартиби ҳарбий низомларда ва бошқа норматив актлар (турли хил қуроллардан отиш курслари, қўлланмалар ва наставлениелар)да белгиланган бўлиб, уларда қурол-яроғ, тегишли модда ва буюмлар билан муомалада бўлишда хавфсизлик шартларини таъминловчи қоидалар мажмуи келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қоида бузилиши деганда қурол-яроғ, шунингдек моддалар ва буюмлар билан ишлаш чоғида белгиланган усулларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик, ёхуд улар билан муомалада бўлишда ҳаракат кетма-кетлигига риоя қилмаслик, шунингдек ушбу модда ва буюмларни сақлаш хавфсизлигини таъминловчи қоидаларни бузиш тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят кодексининг 297-моддасида кўзда тутилган жиноят субъекти — ўз хизмат моҳиятига кўра атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, моддалар ва буюмлардан фойдаланаётган ёки уларни сақлаш, ташиш ва етказиб беришни таъминлаб берувчи ёхуд уларга дахлдор бўлган ва улар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузган ҳарбий хизматчилар бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1.1. Қурол — тирик кучни йўқ қилиш учун махсус яратилган техник воситадир. Жиноят кодексининг 297-моддаси диспозицияси фақат ўқотар қуролни (пистолет, автомат, гранатомёт, артиллерия ёки ракета қурол-яроғлари) ўз ичига олади, совуқ қурол бу гуруҳга кирмайди. Қурол-яроғ заводда тайёрланган ва ҳарбий қисм у билан қуролланган бўлиши керак. Қўлда ясалган ўқотар қуроллар Жиноят кодексининг 297-моддасида кўзда тутилган қуролга кирмайди. Қурилиш, сигнал, старт пистолетлари ва тирик кучни йўқ қилишга мўлжалланмаган бошқа отиш воситалари ҳам бу гуруҳга кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёрдамчи ўқ-дорилар (масалан, ўқсиз ёки ўқув патронлари, кўргазма снарядлари ёки гранаталари ва ҳоказолар) жиноят предмети бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1.2. Портловчи моддалар ташқи таъсир (уриш, ёқиш, зарба, ўз-ўзидан ёниш) оқибатида тез химик ўзгаришларга кирувчи модда ва буюмлар бўлиб, бу химик ўзгаришлар натижасида улоқтириш ёки вайрон қилиш кучига эга бўлган кўп миқдорда иссиқлик ва қизиган газ пайдо бўлади ва ажралиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1.3. Радиоактив моддалар — ўз-ўзидан парчаланиши ва корпускуляр ёки электр магнит нурланиши орқали тирик мавжудотларга зарар келтириш хусусиятига эга бўлган моддалардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2. Жанговор, махсус ёки транспорт машиналаридан белгиланган мақсадда фойдаланиш Ички хизмат Низоми, Йўл ҳаракати қоидалари ва бошқа ҳуқуқий актларда белгиланган тартибга қатъий риоя қилишни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жанговор машиналарга — танклар, бронетранспортёрлар, ўзиюрар артиллерия ва ракета қурилмалари, артиллерия тизимларини тортишга мўлжалланган машиналар ва ўт очишни бошқарадиган аппаратлар ўрнатилган тиркамалар, бошқа ўзиюрар техника воситалари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус машиналар — вазифасига кўра ёки устида ўрнатилган ускуналарга мувофиқ, алоҳида, махсус ишларда фойдаланиладиган ўзиюрар техника воситаларидир. Ҳар хил муҳандислик машиналари, санитария транспортлари, кўчма таъмирлаш устахоналари, лабораториялар ва ҳоказолар махсус машиналар таркибига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт машиналарига — шахсий таркибни, қурол-яроғни, ўқ-дориларни, ҳарбий-техника буюмларини ҳамда ҳарбий қисмнинг кундалик хўжалик, маданий-маиший, тиббий ва бошқа хизматларини бажаришга мўлжалланган машиналар тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2.1. Жиноят кодексининг 298-моддаси назарда тутган жиноятнинг муқаррар аломати — йўл қўйилган қонунбузарликлар натижасида одамларнинг ҳалок бўлиши ёки уларга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш каби муайян зарарнинг келиб чиқишидир. Ҳаёт ва соғлиққа зарар етказиш ушбу жиноят таркиби билан қамраб олинган ва у шахсга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалар билан қўшимча тавсифлашни талаб қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бошқа оқибатлар»га анча миқдордаги моддий ёки моддий бўлмаган зарар киради. Моддий зарар автомашина, инженер қурилмалари ва бошқа биноларни йўқ қилиш ёки шикаст етказишда, чорва молларининг нобуд бўлиши ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкин. Моддий бўлмаган оғир оқибатлар муҳим ҳарбий топшириқлар, жанговор, ҳарбий-ўқув вазифалари ёки бошқа тадбирларнинг барбод бўлишида ифодаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2.2. Жанговор, транспорт ва махсус машиналарни бошқариш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш жиноятини унга ўхшаш бошқа жиноятлардан ажратиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят кодексининг 266-моддасида назарда тутилган жиноятдан мазкур жиноят объекти, объектив томонининг баъзи аломатлари ва субъекти билан ажралиб туради. Жиноят кодексининг 298-моддаси бўйича жиноят объекти бу Қуролли Кучларда ўрнатилган ва жанговор, махсус ёки транспорт машиналаридан фойдаланиш ёки уларни бошқариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматни ўташ тартибидир. Жиноят кодексининг 266-моддасида белгиланган жиноят эса — транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига тажовуз қилади. Жиноят кодексининг 298-моддасида кўрсатилган жиноят ҳарбий хизматчи томонидан жанговор, махсус ёки транспорт машинасида содир этилади. Агар ҳарбий хизматчи жанговор, махсус ёки транспорт бўлмаган машинада ва ҳарбий хизматчи бўлмаган шахс эса, жанговор, махсус ёки транспорт машинада бошқариш қоидаларини бузса, бу ҳаракат Жиноят кодексининг 266-моддаси таркиби аломатларига тўғри келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар транспорт воситаларининг техник ҳолати ёки улардан фойдаланишга масъул шахс техник жиҳатдан носоз бўлган жанговор, махсус ёки транспорт машиналарни фойдаланиш учун чиқариб юборса ва бу Жиноят кодексининг 262-моддасида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқарса, бу ҳолат Жиноят кодексининг 262-моддаси билан тавсифлашни талаб қилмайди, чунки ушбу қилмиш Жиноят кодексининг 298-моддаси диспозицияси билан қамраб олинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят кодексининг 298-моддаси жанговор, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш натижасида келиб чиққан барча оқибатларни, жумладан, бир неча одамларнинг ҳалок бўлишини ҳам назарда тутади. Шунинг учун бир неча одамларнинг ўлимига олиб келганлик аломати мавжудлигининг ўзи қилмишни Жиноят кодексининг 262-моддаси билан тавсифлаш учун асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқариш қоидаларини бузган шахс томонидан айни пайтда жабрланувчига ёрдам кўрсатмаслик Жиноят кодексининг 298-моддаси диспозицияси доирасидан ташқарига чиқади ва Жиноят кодексининг 117-моддаси билан қўшимча тавсифлашни талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2.3. Жиноятнинг субъекти — жанговор, махсус ёки транспорт машинасидан фойдаланиш учун масъул бўлган ёки уни бевосита бошқарадиган ҳарбий хизматчи бўлади. Қоидабузарни бошқариш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортишда унинг штат бўйича ҳайдовчи бўлиш-бўлмаслигининг ва машинани бошқара олиш-олмаслигининг аҳамияти йўқ. Инструктор назорати остида ўқув машинасида бошқаришни ўрганаётган ҳарбий хизматчини Жиноят кодексининг 298-моддасида назарда тутилган жиноят учун жавобгарликка тортиб бўлмайди. Бундай ҳолда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш инструкторга юклатилган бўлиб, айнан у бошқариш қоидаларини бузганлик учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3. Учиш ёки учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузиш ҳарбий техникадан фойдаланиш тартибига қарши жиноятлар таркибига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур жиноятнинг объекти — Қуролли Кучларда ўрнатилган учиш ва учишга тайёргарлик кўриш тартибидир. Шунинг учун ҳам ушбу жиноят учун жавобгарлик, фақат учиш аппаратини ҳавода бошқариш вақтида ёки кўтарилиш-қўниш йўлагидаги ҳаракат чоғида — кўтарилиш ёки қўнгандан сўнг двигател тўхташигача бўлган вақтда — учиш аппаратини бошқариш қоидаларини бузиш, шунингдек, машинани ва экипажни учиш олдидан тайёрлаш қоидаларини бузгандагина юзага келиши мумкин. Машинанинг ҳавога кўтарилиши ёки қўниши билан боғлиқ бўлмаган ҳодисалар ушбу модда билан жавобгарликка тортишга асос бўла олмайди ва бошқа жиноят таркибини ташкил этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Учиш аппаратларига Қуролли Кучларга тегишли бўлган самолётлар ва вертолётлар, шунингдек, учувчисиз учадиган самолётлар ва планерлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3.1. Жиноят кодексининг 299-моддаси ҳалокат ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган ҳодисалар учун жавобгарликни назар тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳалокат деганда ҳаракатланаётган учиш аппаратининг унда учаётган экипаж аъзоларидан, кўчирилаётган бўлинма шахсий таркибидан ёки ҳаво кемасида бўлган бошқа шахслардан бирортасининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган бузилиши ёки шикастланиши тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа оғир оқибатларга қуйидагилар кириши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво кемасида бўлган шахсларнинг баданига оғир шикаст етказилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учиш аппаратининг ерга қулаб тушиши ёки мажбуран қўниши натижасида ердаги одамларнинг ҳалок бўлиши ёки уларнинг баданига оғир шикаст етказилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авария, яъни самолётга унинг тўла яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлган даражада шикаст етказилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машиналарнинг уларни таъмирлаш учун анчагина моддий харажатлар талаб қиладиган даражада бузилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаво кемасининг ҳалокати, қулаши ёки мажбуран қўниши чоғида давлат, шунингдек, ҳарбий мулкнинг ёки шахсий мулкнинг нобуд бўлиши ёки уларга катта миқдорда зарар етказилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3.2. Учиш қоидаларини бузиш кемани бошқаришда йўл қўйилган хатоликлар, белгиланган мўлжал ёки йўл бошқарувининг йўқотилиши, шўнғиш ҳолатидан чиқишда кечикиш, қўниш жойига етиб келмасдан ёки у ердан ўтиб кетиб қўниш, шассини тўлиқ туширмасдан ерга қўниш, қўнаётганда пасайиш тезлигини ошириш ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Учишга тайёргарлик кўриш қоидаларини бузиш экипаж аъзоларини учишга тайёрлаш ва рухсат бериш қоидаларини бажармаслик ёки машинанинг ўзини учишга тайёрлаш қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқдир (бемор учувчининг учиши, медицина кўригидан ўтмаслик, машинани техник носозликлар билан учишга чиқариш ва ҳоказолар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят таркиби учун хос муқаррар аломат — йўл қўйилган қоидабузарлик билан унинг оқибатлари ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжудлигидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3.3. Жиноят кодексининг 299-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъекти — зиммасига учиш ёки учишга тайёргарлик кўришни таъминлашга оид махсус вазифа юклатилган ҳарбий хизматчилар бўлишлари мумкин. Учиш раҳбари, ҳаво кемасининг қўмондони, учувчи, борт муҳандиси, штурман ва бошқалар ҳам жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.4. Ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, йўқотиш ёки ишдан чиқариш жиноятининг объекти — ҳарбий низомлар, фармойишлар, йўриқномалар ва буйруқларда қайд этилган ҳарбий мулкдан фойдаланиш ва уни асраб авайлаш тартибидир. Бу тартибга риоя қилиш қурол-яроғларнинг, жанговар ва бошқа техникадан, анжомлар, кийим-кечак ва бошқа мулкдан тўғри фойдаланиш ва уларни эҳтиёт қилишни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий мулк ҳарбий хизматчиларга шахсий эҳтиёж ёки хизматда фойдаланиши учун берилади. Шахсий эҳтиёж учун фойдаланишга фақат кийим-кечаклар ва анжомлар, хизматда фойдаланиш учун эса — қурол, ўқ-дори, ҳаракатланиш воситалари ва ҳоказолар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.4.1. Жиноят кодексининг 295-моддаси 1-қисми муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга шахсий фойдаланишга берилган ҳарбий анжомларни беҳуда сарфлаганлик учун жавобгарликни кўзда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кийим-кечак ва анжомлар офицерлар таркибида бўлган шахсларга, прапоршикларга, мичманларга ва ҳарбий хизматни контракт (шартнома) асосида ўтаётган ҳарбий хизматчиларга шахсий мулк сифатида берилади. Шунинг учун ҳам бу шахслар томонидан ушбу ашёларнинг кимгадир бериб юборилиши, йўқотилиши ёки уларга шикаст етказилиши учун жавобгарлик кўзда тутилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, офицерларга, прапоршикларга ва ҳарбий хизматни контракт (шартнома) асосида ўтаётган ҳарбий хизматчиларга инвентар сифатида берилган анжомлар ҳарбий қисмнинг мулки ҳисобланади. Уларнинг бировларга ўтказилиши беҳуда сарфлаш жиноятининг эмас, давлат мулкини талон-торож қилиш жиноятининг таркибини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.4.2. Жиноят кодексининг 295-моддасидан фарқли ўлароқ, кодекснинг 296-моддасида нафақат шахсий ёки хизматда фойдаланиш учун берилган анжомларни, балки ҳар қандай ҳарбий мулкни асраш тартиби назарда тутилган. Қурол-яроғ, ўқ-дорилар, ҳаракатланиш воситалари ва бошқа ҳарбий мулклар давлат мулки бўлиб, шунинг учун ҳам уларни қасддан нобуд қилган ёки уларга шикаст етказган айбдор бир пайтнинг ўзида давлат мулкига ҳам тажовуз қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Беҳуда сарфлаш кийим-кечак ва анжомларни сотиш, гаровга қўйиш ёки бошқа шахсга фойдаланиш учун беришда ифодаланади. Беҳуда сарфлашнинг муқаррар белгиси — шахсий фойдаланиш учун берилган кийим-кечак ёки анжомларнинг ҳарбий хизматчи эгалигидан чиқиб, ўзга шахснинг ноқонуний эгалигига ўтишидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Беҳуда сарфланган ҳарбий мулк доимо давлат мулки бўлиб қолганлиги учун, ҳар қандай вазиятда у ноқонуний эгаликдан тортиб олинади ва, агар унинг қайтарилишининг иложи бўлмаса, унинг қиймати бир неча карра миқдорида айбдордан ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субъектив томондан беҳуда сарфлаш айбнинг тўғри қасд шаклида содир этилади. Айбдор ўзига шахсий фойдаланиш учун берилган буюмни сотаётганини, бировга фойдаланиш ёки гаровга бераётганини англайди ва буни хоҳлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кийим-кечак ёки анжомларни йўқотиш ёки уларни ишдан чиқариш, шунингдек, айбнинг эҳтиётсизлик шакли — жиноий ўз-ўзига ишониш ёки жиноий бепарволик билан содир этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.4.3. Ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказишнинг атрофдагилар учун хавфли усулда содир этилиши (ёқиш ёки чўктириб юбориш ва ҳоказолар) Жиноят кодексининг 296-моддаси билан қамраб олинади ва кодекснинг 173-моддаси билан қўшимча тавсифлашни талаб этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш баъзида шикастланган мулкнинг қандайдир қисмини ўғирлаш билан бирга содир этилади. Мазкур ҳаракатлар мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш ва давлат мулкини ўғирлаш сифатида жиноятлар мажмуи билан тавсифланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят кодексининг 296-моддасида кўрсатилган жиноят тўғри ёки эгри қасд шаклида содир этилади. Бундай пайтда айбдор шахс мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказишни мақсад қилиб қўяди ёки бундай оқибатларнинг келиб чиқишига, била-туриб, йўл қўяди. Айбдор бошқа бирор мулкни эмас, балки айнан ҳарбий мулкни нобуд қилаётганини ёки унга шикаст етказаётганини англайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шахс ўз ҳаракати билан ҳарбий мулкни йўқ қилаяпман деб ўйласаю, ҳақиқатда эса мулк ҳарбий бўлмаса, қилмиш ҳарбий мулкни нобуд қилишга суиқасд деб баҳоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноятнинг ҳақиқий сабабини (мотивини) аниқлаш катта аҳамиятга эга. Агар ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш )Ўзбекистон Республикасига зиён етказиш мақсадида содир этилган бўлса, бундай ҳаракатлар давлатга қарши жиноят — диверсия (Жиноят кодексининг 161-моддаси)ни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Судлар жазо тайинлашда алоҳида ёндашув тўғрисидаги қонун талабига қатъий риоя қилишлари, уни ҳар доим содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятидан, ҳарбий хизматчининг шахси ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда қўллашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларга тушунтирилсинки, судланувчига жазо турини тайинлаш пайтида уни ҳукм чиқарилгунга қадар белгиланган тартибда ҳарбий хизматдан бўшатилганлигини ва шахсини ҳисобга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 46-моддасида кўрсатилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини қўллаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони тайинлаш пайтида, суд ишнинг ҳолатлари ва судланганнинг шахсини инобатга олиб, муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига интизомий қисмга юбориш, ЖК нинг 47-моддасида кўрсатилган ҳарбий хизматчиларга эса, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки оғир оқибатларни келтириб чиқармаган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят учун хизмат бўйича чеклаш жазоларини қўллаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий ёки махсус унвонга эга бўлган шахсларни оғир ёки ўта оғир жиноят учун судлаш чоғида, суд ҳар доим Жиноят кодексининг 52-моддасига асосан уларни бундай унвондан маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларнинг судлар томонидан тўғри ва аниқ қўлланилиши устидан назоратни кучайтирсинлар, ушбу масала юзасидан суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб борсинлар ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чорасини кўрсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 15 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-сон