Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2018 24.09.1999 йилдаги 18-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 24.09.1999 йилдаги 18-сон
Kuchga kirish sanasi
24.09.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИНИ СУДДА КЎРИШГА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ КЎРИШ МУДДАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 11-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлатимизнинг демократик ўзгаришлар натижасида янги шароитларни вужудга келиши судлар фаолиятининг процессуал шаклини янгиланишини, суд мажлисларида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқий мавқеини келгусида мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар кўришни тақозо этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролик ишларини кўриш муддатларига республика судлари томонидан риоя қилиниш амалиётини умумлаштириш натижалари судда ишларни маълум қисми белгиланган муддатларни бузиб кўрилишини кўрсатди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни яхши ташкил қилмаслик ёки суд процессларини режалаштиришда бепарволик қилиш, процессуал ҳужжатларни расмийлаштиришни кечиктириб бажариш, суд мажлиси давомида процессуал ҳуқуқ мезонларини бузишлар натижасида сансоларликка йўл қўйишлик келиб чиқмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар аризаларни қабул қилишда ҳуқуқий муносабатларнинг характерини, улар тартибга солинадиган ҳуқуқ мезонларни ҳамма вақт ҳам тўғри аниқламайдилар ва натижада даъво асоси, исботлаш воситалари, ишда иштирок этувчи шахслар доирасини аниқлашда хатоликларга йўл қўймоқдалар. Буларнинг ҳаммаси далилларни тўплаш, тегишли шахсларни ишда иштирок этишга жалб қилиш учун ишни кўришликни бошқа кунга қолдиришга ва фуқаролик ишларини судда кўриш муддатларини бузишга олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд амалиётини умумлаштириш яна шуни кўрсатдики, фуқаролик ишларини кўриш муддатларини бузишга маълум даражада ишни кўришга тайинлашда иш ҳужжатларини чуқур ўрганилмагани, ишни кўришга тайёрлаш вақтида айрим хатоларга йўл қўйишлар, судда иш юритиш иштирокчиларини ўз вақтида хабардор қилмаслик, суд процессини ўйламасдан ташкил қилиш ва бошқа субъектив характерга эга бўлган асослар сабаб бўлмоқда.
(муқаддиманинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 07-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баъзи судларда қонунда кўрсатилмаган асослар бўйича иш кўришни бир неча марта тўхтатиб туриш каби амалиёт мавжуд, бу билан ишларни кўришдаги сансоларлик яширилмоқда.
(муқаддиманинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 07-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўришга тайёрлашда йўл қўйилган камчиликларни ҳамма вақт ҳам судда кўришда тўлдириб бўлмайди ва бу тўлиқ текширилмаган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарори чиқаришга олиб келади. Натижада бундай ишлар бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари апелляция, кассация ва назорат инстанцияларида бекор қилинади, бу ҳам сансоларликни келтириб чиқаради. Бундай ҳал қилув қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган ҳолатларда ҳам ишни судда кўришга тайёрлаш жараёни юзаки олиб борилиши ёки умуман бу жараённи ўтказмаслик ҳолатлари ҳам мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўпчилик ишлар бўйича суд мажлиси баённомасини тузиш ва у билан тарафларни таништириш чўзилмоқда, бу эса келиб тушган шикоят ва протестлар билан ишларни апелляция, кассация инстанциясига юбориш муддатларини бузиш ҳолларини келтириб чиқармоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори судлар ишларни апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўришда фуқаролик ишларини қонунда белгиланган тартибда кўриш муддатларини биринчи инстанция суди томонидан бузилганлигига камдан-кам ҳолатларда эътибор қиладилар ва чора кўриш учун ҳавола қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга Пленум қайд этадики, йилдан-йилга судьяларни иш ҳажмини кўпайиши, адвокатларнинг бошқа ишларда банд эканликларини важ қилиб суд процессларида иштирок этишдан бош тортишлари каби ҳолатлар ҳам ишларни кўриш муддатларига таъсир қилиши давом этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар фаолиятидаги қайд этилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқаролик ишларини кўриш муддатларига оғишмай риоя этишлик одил судловни амалга оширишда қонунчиликни мустаҳкамлашга, суд иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланишига Ўзбекистон Республикаси судларининг эътибори қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар процесс иштирокчиларини қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бирга, ўзининг процессуал ҳуқуқларидан виждонан фойдаланмай, суиистеъмол қилиш йўли билан суд муҳокамасини асоссиз чўзишга қаратилган тарафлардан бирининг ҳар қандай ғайриқонуний ҳаракатларига нисбатан кескин чора кўришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, процессуал муддатларга оғишмай риоя қилиш ва фуқаролик ишларини кўриш сифатларини ошириш, ўз иш фаолиятида сансоларлик ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир ишни ўз вақтида ва сифатли кўришга шахсий жавобгарликларини оширишлари лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ишни судда кўришга тайёрлаш босқичида, шунингдек, ишни кўриш жараёнида аниқланган далиллар тўлиқ ва холисона текширилишини, ишни тез ва сифатли кўрилишини таъминлаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Одил судловни амалга ошириш, ишларни суд мажлисига тайёрлаш ва уни ўтказиш даражасини кўтариш чораларини кўриш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир суд фуқаролик ишларини ҳал қилишда қонунчиликка риоя этилишини тўла кафолатловчи иш тартиби билан таъминланмоғи керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аризани ҳаракатсиз қолдиришда, ариза бўйича камчиликларни тузатиш учун муҳлат бериш тақдим қилинган талабларнинг характери, камчиликни тузатиш осон ёки мураккаблиги, тўланмаган давлат божи миқдори ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъво ариза қабул қилинган бўлса, суд томонидан тайинланган барча процессуал муддатлар (ишни тайёрлаш, ёзма ва ашёвий далилларни тақдим этиш, суд мажлисини қолдириш ва ҳ.к.) ариза шу турдаги ишларни кўриш бўйича қонунда белгиланган муддатлар доирасида ҳал қилиниши лозим. Ушбу қоида, агар ариза ҳаракатсиз қолдирилиб, лекин даъвогар суд талабларини муддатида бажарган тақдирда ҳам қўлланилиб, даъво ариза бошланғич тақдим этилган кундан берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, ариза берилмаган ҳисобланиб, даъвогарга қайтарилиши ва бу ҳақда ажрим чиқарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қисқартирилган муддатларда (алимент ундириш, фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган, шунингдек, боқувчиси вафот этган тақдирда кўрилган зарарни ундириш ва меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича) кўриш белгиланган ишларга алоҳида эътибор қаратилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишларни судда кўришга тайёрлаш жараёни барча фуқаролик ишлари бўйича шартлигини назарда тутиб, бундай жараённи кўзда тутувчи ФПКнинг 159, 160-моддалари талабларини бажариш зарурлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ишларни судда кўришга тайёрлаш вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланиши тушунтирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларнинг ҳуқуқий муносабатларини ва ишни кўришда қўлланиши лозим бўлган қонунни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларнинг талаб ва эътирозларини асословчи фактларни, шунингдек низони тўғри ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишни ҳал этиш учун зарур бўлган далиллар доирасини аниқлаш ва уларни ўз вақтида суд мажлисига тақдим этишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда иштирок этиши мумкин бўлган шахслар таркиби масаласини ҳал этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ФПКнинг 160-моддасига мувофиқ, судья қилиниши лозим бўлган аниқ ҳаракатларни тўлиқ кўрсатиб, ишни судда кўришга тайёрлаш ҳақида ажрим чиқаришга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ишни судда кўришга тайёрлаш жараёнида судья:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг ФПКнинг 34-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даъвогардан даъволарни ажратиш (ФПК 157-моддаси) ёхуд уларни бирлаштириш ва биргаликда кўриш (ФПК 155, 156-моддалари) мақсадида шу ёки бошқа жавобгарга нисбатан бир-бири билан боғлиқ бошқа талаблари бор-йўқлигини аниқлаши;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 07-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жавобгардан даъвогарнинг талабларига қандай эътирозлари борлигини ва бу эътирозлар қандай далиллар билан исботланиши мумкинлигини аниқлаши, ФПК 246, 247-моддалари қоидалари бўйича унга қарши даъво талаблари тақдим этиш ҳуқуқини тушунтириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФПКнинг 180-моддаси талабларига биноан суд мажлисида амалга ошган ҳолда ҳал қилиш учун тарафлардан келишув битими тузиш эҳтимолини аниқлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ишга тиклаш ҳақидаги ишларни судда кўришга тайёрлашда қонунни очиқ-ойдин бузиб ғайриқонуний тарзда меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки ходимни ноқонуний бошқа ишга ўтказишни фармойиши билан амалга оширган мансабдор шахсни аниқлаш ва уни жавобгар тарафдан учинчи шахс сифатида ғайриқонуний ишдан озод этилганда ёки асоссиз бошқа ишга ўтказилганда тўланган иш ҳақини қоплаш мақсадидагина эмас, балки қонунларни бузилишини олдини олиш учун ишга жалб қилиш масаласини ҳал қилиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агар даъвони таъминлаш бўйича чораларни кўрмаслик ҳал қилув қарорини ижросини қийинлаштирадиган ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўядиган бўлса, судья ФПКнинг 248-моддасига мувофиқ ишни судда кўришга тайёрлаш давомида даъвони таъминлаш бўйича чоралар қўллашга ҳақли эканлиги судларга тушунтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу жараёнда судья далилларни таъминлаш бўйича чоралар кўриши мумкин, чунки ФПКнинг 61-моддаси судга ариза берилган вақтдан бошлаб судья уларни таъминланишини назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича барча ҳаракатлар қилиниб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг даъво талаблари ва эътирозлари аниқланиб, барча ҳужжатлар тўпланиб бўлингач ва ишни кўриш жойи ҳақидаги масала ҳал қилингач, ФПКнинг 161-моддасига биноан судья ажримга асосан судда ишни кўришга тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФПКнинг 131-моддасида кўрсатилган фуқаролик ишларини кўриш муддатлари (тегишли равишда ўн кундан, йигирма кундан ва бир ойдан кечиктирмай) ишни судда кўришга тайёрлаш тугатилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Судлар ФПКнинг 92, 93-моддалари талабларига қаттиқ риоя қилишлари ва қонунда кўрсатилган асосларга биноан ишларни асоссиз равишда тўхтатиб туришга йўл қўймасликлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатлар иш юритиш тўхтатиб турилган вақтдан эмас, балки уни тўхтатиб туриш учун асослар вужудга келган вақтдан бошлаб тўхтатилишига судларнинг эътибори қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Суд мажлиси баённомасининг тўла ва ўз вақтида тузилишига, шунингдек унинг тўғрилигига раислик этувчи ва суд мажлиси котиби масъуллигини назарда тутиб, судлар котиблар малакаси ва ишни ташкил қилиш даражасини оширишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФПКнинг 22-моддасига биноан баённома раислик этувчи ва суд мажлиси котиби томонидан суд мажлиси тугагач, уч кундан кечиктирмай имзоланиши лозим. Суд мажлиси баённомасини тузиш ва имзолашга муддат белгиланиши суд процесси иштирокчилари ўз вақтида баённома юзасидан эътироз келтиришлари ҳамда суд қарори устидан шикоят қилишларида муҳим аҳамиятга эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Суд процессларини аниқ ташкиллаштиришни суд раислари доимий назорат қилишлари, сансоларлик фактларига йўл қўймасликлари ва ишларни кўриш муддатлари мунтазам ёки қўпол бузилган ҳолатларда қонунда белгиланган тегишли чоралар белгилашлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар судларига туман (шаҳар) судлари томонидан фуқаролик ишларини кўриш муддатларига риоя қилинишини назорат қилишни сусайтирмасликлари, бу муддатлар бузилган ҳолларда тегишли тартибда чора кўришлари тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Олий суд Пленумининг 1983 йил 12 декабрда ва 1984 йил 21 августда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган 1972 йил 21 мартдаги «Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш ҳақида»ги 42-сонли Пленум қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 24 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-сон