Ҳужжат кучини йўқотган 28.04.2017 22.08.1997 йилдаги 13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 22.08.1997 йилдаги 13-сон
Kuchga kirish sanasi
22.08.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 28.04.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СУДЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ 1995 ЙИЛ 27 ОКТЯБРДАГИ «ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР БИЛАН ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА МУОМАЛА ҚИЛИШГА ОИД ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоят судлари раисларининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг бажарилиши тўғрисидаги маърузаларини, шунингдек, кассация ва назорат амалиётида тўпланган ҳужжатларни муҳокама қилиб, Пленум қайд этилган қарор жамият учун алоҳида хавфли ҳисобланувчи ушбу тоифадаги жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишларини судлар томонидан кўриш амалиётига ижобий таъсир кўрсатганлигини қайд этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аммо судлар гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича адолатни ўрнатиш даражасини юксалтиришга қаратилган жиноят ва процессуал қонунчиликнинг ва Олий суд кўрсатмаларининг қатьий бажарилишини ҳамма вақт ҳам таъминламаётирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таркибида гиёҳвандлик бўлган ўсимликлар экилган майдон ҳажмини, шунингдек, айбдорнинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар келгусида тайёрлаш, ўтказиш ёки сотиш мақсадини аниқлаш билан боғлиқ бўлган хатоларга йўл қўйилмоқда. Бу эса қилмишга нотўғри баҳо берилишига олиб келмоқда. Талай ҳолларда ушбу тоифадаги жиноятларнинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши асоссиз равишда уюшган гуруҳ белгиси билан тавсифланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш ва сотиш тушунчаларини бир-биридан нотўғри фарқлаш ҳоллари кўплаб учрамоқда. Гарчанд Олий суд Пленуми ушбу масалада аниқ тушунтиришлар бериб, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сотиш уларни ўтказишнинг энг хавфли кўринишларидан ҳисобланиши ва улар учун моддий қийматликлар олиниши тақозо қилинишини, ўтказиш эса уларни бошқа шахсга текинга бериб юборишдан иборатлигини уқтириб ўтган ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги қарорининг 5 ва 6-бандларида қайд этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир неча ишлар бўйича гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сақлаган шахслар, шак-шубҳага ўрин қолдирмайдиган далиллар йўқ бўлсада, асоссиз уларни сотишга суиқасд қилиш ёки ўтказиш мақсадида сақлаганликда айбланиб судланганлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гиёхвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг миқдори ва навини экспертиза тайинлаш йўли билан тўғри аниқлаш зарурлиги тўғрисида Олий суднинг кўрсатмалари тўлиқ бажарилмаётир. Ҳолбуки бу ҳолат айбдорнинг ҳаракатини тавсифлаш учун муҳим аҳамият касб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу тоифадаги ишларни тергов қилишда ва судда муҳокама қилаётганда процессуал қонунчилик нормаларини қўпол бузиш ҳолларига йўл қўйилмоқда. Масалан, гумонланувчидан гиёҳвандлик воситаларини олиб қўйиш, назорат тариқасида сотиб олишни амалга ошириш пайтларида айрим ишлар бўйича бу жиноятни содир этишга иғво қилиш аломатларини ташкил этмоқда, бу эса бутунлай йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тергов олиб боришнинг рухсат этилмаган усуллари ва қонунчиликнинг бошқа бузилишлари устидан фуқароларнинг шикоятлари кўпаймоқда. Судлар ушбу тоифадаги ишлар бўйича жазони тайинлашнинг умумий асосларига ҳамма вақт ҳам амал қилмаяптилар. Жиноятнинг иккинчи даражали иштирокчиларига, аёлларга, кекса ёшдаги шахсларга,вояга етмаганларга асоссиз равишда оғир жазо тайинланган ҳолатлар бўлди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунинг билан бирга судлар жиноятларнинг ташкилотчиларига, уюшган жиноий гуруҳ қатнашчиларига қонуннинг барча кучини татбиқ қилишлари лозим. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашга йўналтирилган қонунчиликка қатъий амал қилишни таъминлаш, суд амалиётида мавжуд бўлган хатоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси судларининг эътибори гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши йўналтирилган жиноят қонунчилигини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги ушбу масала бўйича қарорини қатьий бажаришга қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишни ташкил этувчи жиноятлар бўйича жиноят ва процессуал қонунчилик нормаларининг бузилишини бартараф қилиш чораларини кўрган ҳолда, жиноят ишларини кўришда тегишли суд назоратини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Апелляция, кассация ва назорат суд босқичлари ушбу тоифадаги ишлар бўйича суд амалиётини, йўл қўйилган суд хатоларини ўз вақтида тузатган ҳолда, мунтазам равишда ўрганиб ва умумлаштириб борсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 22 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-сон