Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2022 20.02.2009 йилдаги 50-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.02.2009 йилдаги 50-сон
Kuchga kirish sanasi
20.02.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2022
Ҳужжат 20.02.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2008 йил 29 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 20 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 февралдаги 50-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 19-банднинг биринчи хатбошидаги «кичик ва ўрта корхоналарни» сўзлари «кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 20-банднинг ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган нарх имтиёзлари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 43-банднинг биринчи хатбошига «белгиланган» сўзидан кейин «шунингдек ушбу Низом X-I бўлимининг талабларига мувофиқ» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Иштирокчиларнинг тижорат таклифларини тенг шартларга келтириш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча қиймат солиғидан озод қилинадиган импорт қилувчилар, импорт товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)даги тендер таклифлари иштирокчиларининг тендер таклифларини баҳолашда кўрсатилган солиқ суммасини қўшган ҳолда ҳисобланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи-бешинчи хатбоши тегишли равишда бешинчи-олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) X бўлимдан кейин қуйидаги мазмундаги X-I бўлим қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«X-I. Мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) учун нарх имтиёзлари берган ҳолда тендер савдолари ўтказишда тендер таклифларини баҳолаш хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
601. Ушбу Низомнинг 55-банди олтинчи хатбошида назарда тутилган нарх имтиёзлари тендер савдоларига қўйилган ва улар бевосита товар ишлаб чиқарувчилар (ишлар бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) (кейинги ўринларда мамлакатимиз корхоналари-ишлаб чиқарувчилари деб аталади) эканлигини тасдиқлайдиган зарур ҳужжатларни тендер комиссиясига тақдим қилган мамлакатимиз корхоналари-ишлаб чиқарувчилари (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар)га берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
602. Тендер иштирокчиси томонидан импорт товарлари етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) билан энг яхши нарх таклиф этилган тақдирда тендер комиссияси мамлакатимиз корхоналари-ишлаб чиқарувчилари таклифлари орасидан кўрсатилган энг яхши нархга камида 20 фоизга оширадиган ва тендер савдолари ва қонун ҳужжатлари шартларига мос келадиган учтагача энг яхши таклифларни танлаб олади. Бунда, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча қиймат солиғидан озод қилинадиган тендер иштирокчиси томонидан импорт товарлари етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) билан энг яхши нарх таклиф этилган бўлса мамлакатимиз корхоналари-ишлаб чиқарувчилари таклифларини танлаб олиш учун қўшимча қиймат солиғи суммасига қўшиб ҳисоблаган ҳолда кўрсатиб ўтилган энг яхши нарх қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер комиссияси бир кун мобайнида танлаб олинган мамлакатимиз корхоналари-ишлаб чиқарувчилари билан навбатма-навбат уларнинг тендер таклифлари нархларини камайтириш юзасидан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боради ва музокаралар натижаларини тасдиқлайди. Бунда ҳар бир мамлакатимиз корхоналари-ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар натижалари протокол билан расмийлаштирилади ва ғолиб аниқлангунга қадар конфеденциал ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
603. Мамлакатимиз корхоналари-ишлаб чиқарувчилари билан тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизнинг бошқа корхоналари-ишлаб чиқарувчиларига нисбатан — олиб киришда қўшимча қиймат солиғи тўлаш бўйича имтиёз бериш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) турлари бўйича энг яхши нархни таклиф этган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизнинг бошқа корхоналари-ишлаб чиқарувчиларига нисбатан, лекин қўшимча қиймат солиғи суммасига қўшиб ҳисоблаган ҳолда импорт товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича энг яхши нархдан ошмайдиган — олиб киришда қўшимча қиймат солиғи тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёз қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича энг яхши нархни таклиф этган мамлакатимиз корхонаси-ишлаб чиқарувчиси тендер ғолиби деб аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
604. Тендер иштирокчиси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча қиймат солиғи тўлашдан озод қилинадиган импорт товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича энг яхши нарх таклиф этилган бўлса ва мамлакатимиз корхоналари-ишлаб чиқарувчилари билан тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра, қўшимча қиймат солиғи суммасига қўшиб ҳисоблаган ҳолда кўрсатилган энг яхши нархдан ошмайдиган нархни таклиф этиш мумкин бўлмаган тақдирда, импорт товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича энг яхши нарх таклиф этган тендер иштирокчиси тендер ғолиби деб эълон қилинади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 47-банднинг ўнинчи хатбошидаги учинчи жумлага «Бунда» сўзидан кейин «мамлакатимизнинг товар ишлаб чиқарувчилари (ишларни бажарувчилари, хизматлар кўрсатувчилари) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган нарх преференциялари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 53-бандга «тижорат қисми» сўзларидан кейин «товар (ишлар, хизматлар) нархидан» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 74-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 741-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«741. Қатнашчиларнинг тижорат таклифларини тенг шартларга келтириш мақсадида улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ импорт қилувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган тендер таклифлари қатнашчиларнинг тендер таклифларини баҳолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 76-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«76. Савдоларнинг туридан қатъи назар, танлов савдолари ғолиби танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида аниқланади. Тендер комиссияси ғолибларни энг кўп рақобатли нархлар, етказиб бериш ва ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) шартлари, тўлов ҳамда тендер шартларида белгиланган бошқа мезонлар бўйича, шунингдек тендер савдоларида мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига нарх преференциялари бериш тартибини тартибга соладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ аниқлайди. Танлов савдолари ғолиби танлов қатнашчилари иштирокида эълон қилинади, иштирок этмаган қатнашчилар белгиланган тартибда хабардор қилинади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 89-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон)