20.12.1996 йилдаги 39-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 20.12.1996 йилдаги 39-сон
Kuchga kirish sanasi
20.12.1996
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИ ТАЖОВУЗЛАРДАН ЗАРУРИЙ МУДОФАА ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ҚОНУНЛАРНИ СУДЛАР ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАНИШИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 37-моддасида ифода қилинган зарурий мудофаа ҳуқуқи фуқароларнинг шахси, уй-жой ва мулк ҳақидаги конституциявий қоидаларни кафолатлайди, фуқароларнинг давлат мулкини, давлат ва жамоат манфаатларини қўриқлаш борасидаги Конституцияда белгиланган бурчларни амалга оширишни таъминлайди. Бу эса судлардан одил судловни амалга оширишда зарурий мудофаа тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай, қатъий риоя этишни талаб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд амалиётининг таҳлили шуни кўрсатдики, судлар зарурий мудофаа тўғрисидаги қонунни асосан тўғри амалга оширмоқдалар. Шу билан бирга бу масалада муайян жиноят ишларни кўришда хато ва камчиликлар ҳали йўқ эмас. Баъзи судлар зарурий мудофаа тўғрисидаги қонунни фуқаролар ўзларига қилинган тажовузга нисбатангина амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар деб нотўғри талқин қиладилар, ваҳоланки, зарурий мудофаа тўғрисидаги қонунни қўллаш давлат мулки, жамоат тартиби, бошқа фуқароларнинг ҳаёти, шаъни қадр-қиммати, манфаатларини тажовуздан қўриқлашга ҳам оиддир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим судлар тажовузга учраган шахс, ундан қочиб қутилиш, бошқа фуқароларга ва ҳокимият вакилларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш ёки бошқа усуллар билан тажовуздан сақланиш имкониятига эга бўлса, бундай ҳолда тажовузга қарши актив равишда мудофааланиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар деган нотўғри фикрга асосланадилар. Бу хил фикр фуқароларнинг тажовузга нисбатан актив мудофааланиш ҳуқуқини чеклашга ва жиноятчиликка қарши курашни сусайтиришга олиб келади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий хавфли тажовузни қайтарган шахсларнинг ҳаракатларини баҳолашда, айрим судлар тажовузнинг характери ва хавфлилигини, унинг кутилмаганда ва тезлик билан содир этилганлигини, тезлигини, ҳимояланувчининг тажовузни қайтариш юзасидан имкониятини инобатга олишмай, фақатгина етказилган зарарнинг оғирлигидан келиб чиқишади, бу эса зарурий мудофаа ҳолатида ҳаракат қилган шахсларни нотўғри ҳукм қилинишига олиб келади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар ҳамма вақт ҳам жазони индивидуал тартибда белгилаш тўғрисидаги қонун талабига риоя қилмайдилар, зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб жиноят содир этганликда айбланган шахсларга уларнинг шахси ҳақидаги маълумотлар ва ишнинг бошқа ҳолатларини ҳисобга олмай оғир жазо чораси белгилайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида ва суд амалиётида вужудга келган масалалар бўйича, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг махсус қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уни содир этган шахснинг жавобгарликка тортилганлиги ёки ақли норасолик туфайли, жиноий жавобгарлик ёшига тўлмаганлиги сабабли ва бошқа асосларга кўра жавобгарликдан озод қилинганлигидан қатъи назар Жиноят кодексининг 37-моддаси доирасида ҳимояланишига асос берувчи ижтимоий хавфли тажовуз деб ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Судларга тушунтирилсинки, зарурий мудофаа ҳолати фақатгина ижтимоий хавфли тажовуз юз берган пайтнинг ўзидагина эмас, балки тажовузнинг бошланиш хавфи мавжуд бўлган ҳолларда ҳам вужудга келади. Зарурий мудофаа ҳолати тажовуз тугагандан сўнг ҳам бўлиши мумкин, агар ҳимояланувчи иш ҳолатларига кўра тажовуз тугаган вақтни аниқ англай олмаган бўлса. Ҳужум вақтида ишлатилган қурол ва бошқа ашёларнинг тажовузчидан ҳимояланувчининг қўлига ўтиб қолишининг ўзи тажовуз тугаганлигидан далолат бермайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тажовузнинг олди олинган ёки тугагандан сўнг ва ҳимоя воситаларини қўллаш зарурияти аниқ йўқолганда ҳимояланувчининг тажовуз қилувчига зарар етказганликдаги ҳаракати зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган деб ҳисобланмайди. Бундай ҳолатларда жавобгарлик умумий асосларда юз беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судланувчининг бундай ҳаракатларига тўғри ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида судлар юз берган воқеанинг барча ҳолатларини ҳисобга олиб, бу ҳаракатлар улар томонидан ижтимоий хавфли тажовуз сабабли кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида содир этилган- этилмаганлигини аниқлашлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, агар шахс зиён етказиш (уришиш, азоб бериш, ўч олиш ва бошқалар) ниятида ҳужумнинг келиб чиқишига сабабчи бўлса, бундай ҳаракатларни зарурий мудофаа йўсинда қилинган деб топиш мумкин эмас. Бу ҳолатларда содир этилган хатти-ҳаракатлар умумий асосларда тавсифланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қонун мазмунига кўра, тажовузнинг характери ва хавфлилик даражасига бутунлай мувофиқ бўлмаган мудофаани ва бунинг оқибатида тажовузчига ҳеч қандай заруриятсиз Жиноят кодексининг 100, 107-моддаларида назарда тутилган қасддан зарар етказилсагина зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш деб топилади. Тажовузчига унинг ҳужумини қайтариш вақтида эҳтиётсизлик билан етказилган зарар жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Судлар зарурий мудофаа аломатлари бор ёки йўқлиги масаласини ҳал этишда ҳимояланиш ва ҳужум воситаларини ҳисобга олишдан ташқари, тажовузчи томонидан ҳимояланувчига туғдирилган хавфнинг характери, ҳимоянинг кучи ва тажовузни қайтариш имкониятлари, шунингдек, ҳужум ва ҳимояланувчининг кучи нисбатларига таъсир кўрсатувчи ишдаги барча ҳолатларини (ҳужум қилувчи ва ҳимояланувчиларнинг сони, уларнинг ёши, жисмоний қуввати, қуроли, жой, вақт ва бошқалар) ҳисобга олишлари зарур. Агар тажовуз бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса, мудофааланувчи ҳужум қилувчиларнинг ҳар бирига нисбатан гуруҳдаги барча тажовузчилар ҳаракатининг характери ва хавфлилик даражасига қараб тегишли ҳимоя чораларини кўришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тажовуз туфайли вужудга келган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида ҳимояланувчи ҳамма вақт ҳам юз берган хавфнинг характерини аниқ англаб олмаслиги ва ҳимоянинг тажовузга нисбатан мувофиқ усулини танлай олмаслигини судлар эътиборда тутишлари керак. Агар тажовуз қилувчига ҳимояланувчи томонидан етказилган зарар, тажовуз қилувчининг етказган зараридан кўп бўлса ва тажовуз оқибатида етказилган зарарни тўла қопласа ҳамда ҳимояланиш тажовузнинг характери ва хавфлилик даражасига нисбатан бутунлай номувофиқ бўлишига йўл қўйилмаган бўлса, бундай ҳолда ҳимояланувчининг ҳаракатларини зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб содир этилган деб ҳисоблаш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказилганлик тажовузчининг ўлимига олиб келса, ҳимояланувчининг айби тажовузчининг ўлимига нисбатан эҳтиётсизлик оқибатида юз берган бўлса, Жиноят кодексининг 107-моддаси билан тавсифланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Судлар зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб, содир этилган қасддан одам ўлдириш, қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш жиноятларини кучли ҳаяжонланиш ҳолатида юз берган одам ўлдириш, оғир ёки ўртача оғир тан жароҳатлари етказиш жиноятларидан фарқ қила билишлари керак. Бу ерда шуни назарда тутиш керакки, кучли руҳий ҳаяжонланиш оқибатида содир этилган жиноятларда жабрланувчига зарар етказиш ҳимояланиш мақсадида бўлмайди, демак, зарурий мудофаа ҳолатида ҳам юз бермайди. Бундан ташқари жабрланувчининг хатти-ҳаракатлари туфайли тўсатдан юз берган руҳий ҳаяжонланиш жиноятлари (Жиноят кодексининг 98, 106-моддалари) худди шундай ҳаяжонланиш таъсири остида вужудга келади, зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб содир этилган жиноятлар учун эса бундай белги бўлиши шарт эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳимояланувчи тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш оқибатида зарурий мудофаа чегарасидан чиқса, айбланувчининг ҳаракати Жиноят кодексининг 100 ёки 107-моддалари билан тавсифланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб одам ўлдириш Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а, б, д, ж, р, с» бандларида кўрсатилган ҳолатларда содир этилган ҳолларда ҳам Жиноят кодексининг 100-моддаси билан тавсифланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Судлар зарурий мудофаа ҳолатини аниқ ижтимоий хавфли тажовуз юз бермасада, шахснинг янглишиб, шундай тажовуз қилиши мумкин деган тахминий ҳолатларидан фарқлашлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳодиса ҳолатларига кўра, мудофаа чораларини қўллаган шахс ўзининг янглишганини билмаган ва билиши ҳам мумкин бўлмаган бўлса, унинг ҳаракатлари зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган деб ҳисобланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шахс тажовузнинг аслида йўқ ва хаёлийлигини била туриб, иш ҳолатларига кўра ҳам уни албатта билиши мумкин бўлгани ҳолда зарар етказса, унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг эҳтиётсизлик орқасида зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан тавсифланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Суд судланувчининг ҳаракатларида зарурий мудофаа чегарасидан чиқиш аломатлари бор деб ҳисоблаганда, иш ҳолатини умумий таърифлаш билан чегараланмай, ҳукмда иш юзасидан аниқланган ҳамма ҳолатларга асосланиб, ҳимоянинг ҳужум характери ва хавфлилик даражасига бутунлай номувофиқ эканлигини англатувчи ўз хулосасини баён қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Судлар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб одам ўлдиришда, оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказишда айбли топилганларга нисбатан жазо чоралари белгилашда, Жиноят-процессуал кодексининг 467-моддаси талабига кўра ҳар бир муайян иш юзасидан жиноятнинг содир этилиши ҳолатларини ва судланувчиларнинг шахсига оид маълумотларни эътиборга олиб, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилишлари керак. Агар озодликдан маҳрум этиш жазоси белгилаш лозим бўлса, бу ҳолат ҳукмда асослантирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Судлар зарурий мудофаа тўғрисидаги қонунларни қўллаш билан боғлиқ ишлар бўйича дастлабки тергов сифатига нисбатан талабчанликни кучайтиришлари, жиноий тажовузга дахлдор барча шахслар жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигини аниқлашлари ва асослар мавжуд бўлганда, уларни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга хабар беришлари (ЖПК 417-моддаси) лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Судларнинг эътибори шунга жалб этилсинки, зарурий мудофаа ҳолатида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқмай етказилган зарар Фуқаролик кодексининг 987-моддасига кўра ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсга унинг ижтимоий хавфли тажовузини қайтариш пайтида етказилган зарарни қоплаш миқдори, агар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқишга йўл қўйилган бўлса, иш ҳолатларидан ҳамда мудофааланувчи ва тажовуз қилувчининг айб даражасидан келиб чиққан ҳолда камайтирилиши ёки зарарни қоплаш талаби рад этилиши лозим.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят кодексининг 100, 107-моддалари билан судланган шахслардан, уларни даволашга сарфланган маблағларни ундириш қонунда кўрсатилмаган. Бундай шахсларни даволаш ҳаракатдаги қонунга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди зарурий мудофаа ҳақидаги қонунларни суд фаолиятида қўлланиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги «Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 20 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-сон