15.03.1996 йилдаги 9-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 15.03.1996 йилдаги 9-сон
Kuchga kirish sanasi
15.03.1996
Ҳужжат 15.03.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
САВДО СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР ВА БОШҚА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда маданиятли бозор муносабатларини ривожлантиришга суиистеъмолликлар, монополияга қарши қонунларни бузиш, ноҳақ йиғимлар олиш ва товламачилик фактлари, шунингдек савдо соҳасида йўл қўйилаётган бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар жиддий тўсиқ бўлмоқда, бу эса иқтисодиётга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига катта зарар етказмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо қоидаларини, монополияга қарши қонунларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги айрим жиноят ва маъмурий ҳуқуқ нормаларини изоҳлашда бир хилда ёндошиш мавжуд эмас. Тергов амалиётида, солиқ органлари фаолиятида кўрсатилган қонунларни нотўғри татбиқ этиш ҳоллари кўплаб учрамоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд амалиётида товламачиларга (рэкетчиларга) ва товарларни бозорга эркин кириб келишига тўсқинлик қилаётган бошқа шахсларга, ноҳақ йиғимлар олиш, талон-торож ва бошқа суиистеъмолликлар билан шуғулланаётган бозор маъмурияти вакилларига нисбатан асоссиз равишда енгил жиноий жазо чораларини тайинлаш, жиноятларни нотўғри квалификация қилиш ҳолларига йўл қўйилмоқда. Кўпинча савдо қоидаларининг бузилишига имкон берган сабаблар ва шароитлар аниқланмайди, бу туркумдаги ишлар бўйича суд процесслари кенг оммалаштирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонунларни тўғри ва бир хилда татбиқ этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар жамият учун катта ижтимоий хавф туғдиришини назарга олиб, судлар, тергов ва солиқ органларининг эътибори бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик ва жазонинг муқаррарлиги принципига қатъий риоя этишлари зарурлигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товламачиларга, талон-торож, фуқаролардан ноҳақ йиғимлар олиш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш билан шуғулланувчи бозор маъмуриятининг мансабдор шахсларига, савдо қоидаларини бузувчи, ўта юқори нархларни сунъий равишда сақлаб турувчи, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни бозорлардан сиқиб чиқарувчи олиб сотарларга нисбатан қаттиқ жазоларни қўллаш таъминлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Судларга тушунтирилсинки, шахсларнинг товарларни бозорга эркин кириб келишига тўсқинлик қилишга, уларнинг танқислигини вужудга келтириш мақсадида товарларни муомаладан олишга қаратилган ҳаракатлари ва эркин бозор рақобатига ғов бўладиган бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги «Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида»ги Қонунини бузиш деб баҳоланмоғи ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополияга қарши фаолият олиб бориш ваколати берилган органга ахборотлар бермаган, шунингдек, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни била туриб тақдим этган, мазкур органнинг қонун-қоидаларни бузишни тўхтатиш, дастлабки ҳолатни тиклаш, шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги ёхуд бошқа қонуний кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаган ёки ўз вақтида бажармаган шахслар ҳам ушбу модда бўйича жавобгарликка тортилмоғи керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят кодексининг 183-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка маъмурий тартибда жавобгарликка тортилганидан кейин бир йил мобайнида монополияга қарши қонунларни такроран бузган шахслар тортилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қандай бўлмасин мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида товарларни бозорга эркин кириб келишига ҳар қандай йўсинда тўсқинлик қилиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни бозордан сиқиб чиқариш, ўта юқори нархларни сунъий равишда сақлаб туриш тўғрисида талаб қўйиш ва товар эгасига, бозор маъмурияти ёки ўзга шахсларга нисбатан зўрлик ишлатиш, уларни зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, мулкига шикаст етказиш ёки мулкини нобуд қилиш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар товламачилик (рэкет) тариқасида Жиноят кодексининг 165-моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим. Товламачилик мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида талаб қўйишда ёхуд товламачи фойдасига мулкий характердаги ҳаракатларни содир этишда (товарни паст нархда ёхуд текинга беришда, товарни зўрлик ишлатиб олиб қўйишда ва ш.ў.) ифодаланиши мумкин. Товламачилик учун жиноий жавобгарликка тортишга, айбдорнинг зўрлик ишлатиш тўғрисидаги таҳдидини амалга оширган бўлиши шарт бўлмай, бундай талаб қўйилишининг ўзи етарлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Савдо ёки воситачилик фаолиятини рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаган, назорат қилинмайдиган фойда олиш мақсадида товарларни олган ва қайта сотган ҳолда амалга ошириш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 176-моддасининг 2-қисми, худди шундай ҳуқуқбузарликни анча миқдорда содир этиш эса 176-модданинг 3-қисми бўйича маъмурий жавобгарликни юзага келтиради. Маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ўшандай ҳаракатларни анча миқдорда содир этиш Жиноят кодекси 188-моддасининг 1-қисми бўйича жиноий жавобгарликни юзага келтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахслар ва фуқароларга товарларни ёки бошқа ашёларни олишда ёки сотишда, томонлар ўртасида битимлар тузишда, шунингдек, бошқа воситачилик ҳаракатларини амалга оширишда кўмаклашувчи шахсларнинг рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаган холда содир этадиган ҳаракатлари ҳам Жиноят кодексининг мазкур моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай қайд этилган ҳаракатлар хавфли рецидивист, бир гуруҳ шахслар томонидан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб ёхуд кўп ёки жуда кўп миқдорда назорат қилинмайдиган фойда олиш мақсадида содир этилган бўлса, бу ҳаракатлар учун Жиноят кодекси 188-моддасининг 2 ва 3-қисмларида кучайтирилган жиноий жавобгарлик назарда тутилганлигини эътиборга олмоқ лозим. Бундай ҳолларда қонун айбдорни дастлаб маъмурий жавобгарликка тортишни кўзда тутмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тушунтирилсинки, амалдаги қонунларга мувофиқ савдо фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинади. Бундай рухсатноманинг йўқлиги, айбдор муқаддам шундай ҳаракатлар учун бир йил мобайнида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, Жиноят кодексининг 190-моддаси бўйича жавобгарликни юзага келтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бунда айбдорнинг савдо фаолиятини фақат рухсатнома (лицензия)сиз амалга оширибгина қолмай, балки рўйхатдан ўтишдан ҳам бўйин товлаганлиги аниқланса, унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 188 ва 190-моддалари мажмуи билан квалификация қилинмоғи лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жиноят кодексининг 189-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164 ва 168-моддаларида жавобгарлик назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш деганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бузилиши тушунилмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда суд айбдор томонидан айнан қайси савдо қоидаси бузилганлигини кўрсатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасида жавобгарлик назарда тутилган солиқлар ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш деганда фойда (даромад)ни ёки солиқ тўланадиган бошқа объектларни яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек, давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан ўзгача бўйин товлаш тушунилмоғи лозим. Худди шундай ҳаракатлар анча миқдорда содир этилганда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 174-моддасининг 2-қисми бўйича жавобгарлик юзага келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Худди шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилганда Жиноят кодекси 184-моддасининг 1-қисми бўйича жиноий жавобгарлик юзага келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда амалдаги қонунларга мувофиқ фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликлари маҳсулотларини сотишдан тушган даромадлари солиққа тортилмаслигини эътиборга олиш лозим. Фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжалиги мавжудлиги маҳаллий ҳокимият органининг маълумотномаси билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳақ олиш эвазига товарларни ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни бозорга эркин кириб келишига тўсқинлик қилувчи, ўта юқори нархларни сунъий равишда сақлаб турувчи бозор маъмуриятининг мансабдор шахслари ҳамда ўз фаолиятини савдо соҳасида амалга оширувчи бошқа мансабдор шахслар Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича порахўрлик учун жавобгарликка тортилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилган ҳаракатлар ҳақ олиш билан боғлиқ бўлмай, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказган бўлса, уларни иш ҳолатларига қараб Жиноят кодексининг 205-моддаси билан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш тариқасида ёки Жиноят кодексининг 206-моддаси билан ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш тариқасида квалификация қилиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъектлардан бир марталик ёки бошқа йиғимлар учун белгиланган миқдордан ортиқ пул маблағларини беришни талаб қилган бозор маъмуриятининг мансабдор шахс ҳисобланмайдиган ходимлари товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилганлик учун Жиноят кодексининг 214-моддаси билан жавобгарликка тортилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тушунтирилсинки, хўжалик юритувчи субъект томонидан метрология, сертификатлаштириш, маҳсулот белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузиш тегишли равишда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 213, 214 ва 177-моддалари бўйича маъмурий жавобгарликни юзага келтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маъмурий ишларни кўришда судлар солиқ органлари ва ички ишлар органларидан айбдор худди шундай ҳуқуқбузарлик учун муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлиги ҳақида маълумотлар тақдим этишни талаб қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига ва Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августдаги «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ҳар бир фуқаро солиқ органлари ёки ҳар қандай бошқа мансабдор шахснинг ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда фуқаро мулкий ёки бошқача зиённи ундиришни талаб қилса, суд бу талабларни умумдаъво тартибида кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Судлар савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни тўғри ва тезкорлик билан кўрилишини таъминлашлари, энг долзарб ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш чораларини кўришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Судларнинг эътибори ушбу туркумдаги жиноят ва маъмурий ишларни кўришда тергов ва солиқ органларининг жиноятни ҳар тарафлама ва холисона тергов қилиш, унга алоқадор бўлган барча шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги материалларни тўлиқ бўлишлиги тўғрисидаги процессуал қонун нормаларига оғишмай амал қилишлари устидан талабчанликни кучайтириш зарурлигига қаратилсин. Фуқароларнинг асоссиз равишда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши, уларга тегишли мулкларни қонунсиз равишда олиб қўйилиши ҳолларига жиддий муносабат билдирилсин. Ҳар бир қонун бузилиши, жиноятда қатнашган барча шахсларни жавобгарликка тортилмаганлиги факти бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масала ҳал этилсин, савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга имкон берган сабаб ва шароитлар синчиклаб ўрганилсин, хусусий ажрим чиқариш йўли билан уларни бартараф этиш чоралари кўрилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари ушбу туркумдаги ишлар бўйича қонунларни тўғри ва бир хилда татбиқ этилишини таъминласинлар, доимий равишда суд амалиётини умумлаштириб борсинлар, ундаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 15 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-сон