13.11.1992 йилдаги 5б-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 13.11.1992 йилдаги 5б-сон
Kuchga kirish sanasi
13.11.1992
Ҳужжат 13.11.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАҚДИМ ЭТУВЧИГА ДЕБ БЕРИЛГАН ҲУЖЖАТЛАР ЙЎҚОЛГАН ТАҚДИРДА УЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ТИКЛАШ (ЧАҚИРИБ ИШ ЮРГИЗИШ) ҲАҚИДАГИ АРИЗАЛАРНИНГ СУДЛАР ТОМОНИДАН КЎРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқотилган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ишларининг судларда кўрилиши муносабати билан келиб чиқаётган муаммоларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 35-бобида белгиланганига кўра, шахс пул маблағлари қўйилганлиги ҳақида ёки қимматли нарсалар ёхуд давлат заёми облигациялари сақлаш учун топширилганлиги тўғрисида банк томонидан тақдим этувчига берилган қийматли ҳужжатни йўқотган тақдирда, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда, суддан йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва йўқотилган ҳужжат бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида илтимос қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳуқуқларни тиклаш банк томонидан тақдим этувчига деб берилган ҳужжатларни нафақат йўқотилганида, балки ҳужжатлар бефарқ сақлангани натижасида маблағнинг ҳажмини аниқлаш хусусиятини йўқотган ҳолда ва бошқа ҳолларда (омонат дафтарчасида ва назорат варақасида рақам сони сақланмаган ҳолда, омонат дафтарчасида маблағ қолдиғи тўла сақланмаганида ва бошқа сабабларга кўра) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этувчига деб берилган омонат дафтарчаси, назорат варақаси ёки давлат заёми облигацияларини ва қимматбаҳо нарсаларни сақлашга олиш учун берилган гувоҳномани, маблағнинг ҳажмини аниқлаш, хусусиятини тиклаш масаласи дастлаб жамғарма банки томонидан ҳал қилинади. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжат маблағни аниқлаш хусусиятини йўқотганлиги сабабли жамғарма банки операциялар бажаришдан воз кечса, бу ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш суд орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи бошқа банклар томонидан мазкур пунктда кўрсатилган, тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар бўйича, ҳуқуқни тиклаш ҳақидаги аризалар худди шу тартибда кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқни тиклаш ҳақидаги ишлар алоҳида тартибда кўрилади, шунинг учун аризада ФПКнинг 149-моддасида кўрсатилган умумий талаблардан ташқари ФПКнинг 301-моддасида белгиланган маълумотлар қайд этилиши лозим. Аризачи мазкур шартларни бажармаса, судья аризани ҳаракатсиз қолдириб, аризачига бу ҳақда хабар бериб, камчиликларни тугатишга муддат беради. Агарда аризачи камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этмаса, ариза қабул қилинмаган деб ҳисобланади ва аризачига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза бўйича энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ариза қабул қилинганидан сўнг, ишни судда кўришга тайёргарлик кўриш учун, судья томонидан дарҳол ҳужжат берган муассасага бу ҳужжат бўйича тўловларни амалга оширишни ёки пул беришни тақиқловчи ажрим чиқарилиши ва унинг нусхаси тезда шу муассасага жўнатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг пул бериш ва қайтариш ҳаракатларини тақиқловчи талаблари уни бажариши лозим бўлган муассасалар томонидан бузилганда, бундай муассасалар, суд томонидан йўқолган ҳужжатларнинг эгаси деб топилган шахслар олдида нотўғри тўланган тўловларнинг тўлиқ миқдорида ФКнинг 985, 989-моддалари қоидаларига кўра моддий жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Суд мажлисида ҳужжат берган муассаса вакилининг баёноти эшитилиши лозим. Агар аризачи йўқолган ҳужжат ҳисоб сонини кўрсата олмаса, ҳужжат берган муассаса вакилини ишга жалб қилиш мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. ФПКнинг 301-моддасида кўрсатилган йўқотилган ҳужжатнинг алоҳида белгилари деб ҳисоб сони, назорат варақаси (талон)нинг сони, омонат қўйилган кун, омонат бўйича операция амалга оширилган куни, омонатнинг миқдори ёки қолган қисми, облигация рақамлари, сақлаш учун топширилган қимматликларнинг тавсифи ва ўзига хос хусусиятлари тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Йўқолган ҳужжат ҳақидаги маҳаллий матбуотда берилган эълон истисносиз ФПКнинг 303-моддаси билан белгиланган талабларни ўзида акс эттириши лозимлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга эълон йўқолган ҳужжатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттириши керак эмас. ФПКнинг 308-моддасига биноан йўқотилган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш иш мазмунан кўриб бўлинганидан сўнг суднинг қарорига асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агарда матбуотда эълон қилинганидан сўнг ҳужжатни сақловчи уни судга тақдим этиб, унга даъво қилмаслигини баён этса, суд чақириб иш юргизишлик бўйича иш юргизишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради ва шу билан бирга ҳужжат бўйича ижро қилиш ҳаракатларини тақиқлашни бекор қилиб, аризачига сақловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатни қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда ҳужжат сақловчи йўқолган ҳужжатга нисбатан даъво қилса, суд ФПКнинг 305-моддаси билан кўзда тутилган талаблар бажарилганидан сўнг тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқотилиши сабабли уларни тиклаш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдиради. Бундай ҳолатда тақиқлаш чоралари иш судда кўрилгунга қадар ўз кучини сақлаб қолади, уларни бекор қилиш ФПКнинг 306-моддасига кўра амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ФПКнинг 305, 306-моддаларида кўрсатилган даъвонинг тааллуқлилиги фуқаролик-процессуал қонунчилигининг умумий қоидалари бўйича белгиланади ва унга кўра даъво жавобгар яшаш жойида қўзғатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳужжатни сақлаб турувчидан уч ойлик муддат ичида ариза тушмаслиги ўз-ўзидан йўқолган ҳужжат аризачига тегишли эканини тасдиқловчи далил бўла олмаслигини судлар эътиборга олмоқлари лозим. Шунинг учун суд аризачининг шу ҳужжатга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи далилларни синчковлик билан текширмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Йўқолган ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш суд томонидан омонат дафтарчаси ёки назорат варақаси йўқолганда ёки шу икки ҳужжат йўқолган тақдирда амалга оширилади. Аризачида сақланиб қолинган ҳужжат ишга илова қилинади, суд қарорида унинг бекор қилинганини кўрсатиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агар иш ФПКнинг 308-моддасига асосан ҳал қилинишида омонат ёки қимматликлар суднинг тақиқловчи чоралари олинишидан муқаддам тегишли муассаса томонидан берилган бўлганлиги ёки аризачи кўрсатилган йўқолган ҳужжатларнинг алоҳида белгилари уни аниқлашга етарли эмаслиги маълум бўлса, суд аризачига омонатни қайтаришни ёки ҳақиқий эмас деб топилган ҳужжат ўрнига янги ҳужжат бериш вазифасини тегишли муассасага юклатишни рад этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳужжат сақловчининг асоссиз бойиши ҳақида даъво тушса, (ФПКнинг 309-моддаси) у ўзининг шу қимматли ҳужжатнинг ҳалол ва қонуний эгаси эканлигини ҳамда бойиш аломати борлиги ва унинг ҳажмини исботлаши керак. Йўқолган ҳужжат ўрнига суднинг қарорига кўра янги ҳужжат олган шахс қонуний сақловчи олдида қонунсиз олинган ва сақланган мулкнинг миқдорида моддий жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асоссиз бойиганлик ҳақидаги даъво умумий даъво муддатлари даврида келтирилиши мумкин бўлиб, у ҳал қилув қарори кучга кирган кундан бошлаб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатни сақловчи ҳужжатга ўзининг ҳуқуқлари тўғрисида ўз вақтида арз қилмаган бўлса, шу ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш натижасидан келиб чиққан зарарни ундиришга ҳақли эмаслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 13 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-сон