06.05.1994 йилдаги 1060-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 06.05.1994 йилдаги 1060-XII-сон
Kuchga kirish sanasi
28.05.1994
Ҳужжат 22.10.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭЛЕКТРОН ҲИСОБЛАШ МАШИНАЛАРИ УЧУН ЯРАТИЛГАН ДАСТУРЛАР ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларини яратиш, уларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси борасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қўлланиладиган асосий тушунчалар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотлар базаси — объектив шаклда ифодаланган ҳамда электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) ёрдамида топиш ва ишлов бериш мумкин бўладиган тарзда бир тизимга солинган маълумотлар (масалан: мақолалар, ҳисоб-китоблар) мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур — объектив шаклда ифодаланган ҳамда муайян натижа олиш мақсадида ЭҲМ, ЭҲМ шохобчалари ва бошқа компьютер воситаларининг ишлаши учун мўлжалланган маълумотлар ва кўрсатмалар мажмуи;
(1-модданинг биринчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич матн — бирорта дастурлаш тилида ёзилган, бирон-бир компилятор қайта ишламаган матн;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект коди — бошланғич матннинг машина кодига айлантирилиши натижасида юзага келган дастур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастурни декомпиляция қилиш — ЭҲМ учун яратилган дастурнинг таркибий тузилиши ва кодланишини ўрганиш мақсадида объект кодини бошланғич матнга айлантиришни ўз ичига оладиган техникавий усул;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг адаптацияси — юзага келган муайян шароитда ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг ишлашини таъминлаш мақсадидагина амалга ошириладиган ҳамда (декомпиляция қилиш оқибатида) муаллифнинг бошланғич матни ўзгаришига олиб келмайдиган қўшимчалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини модификациялаш (қайта ишлаш) — уларни адаптация деб ҳисобланмайдиган ва бошланғич матн ўзгаришига олиб келадиган ҳар қандай тарзда ўзгартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасидан нусха олиш — ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини ҳар қандай моддий шаклда битта ёки кўпроқ нусхада тайёрлаш ҳамда уларни ЭҲМнинг хотирасига ёзиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини тарқатиш — ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг ҳар қандай моддий шаклда, шу жумладан тармоқлар воситасида ва бошқа усуллар ёрдамида, шунингдек сотиш, прокатга бериш, ижарага топшириш, қарзга бериб туриш, жумладан ушбу мақсадларнинг исталгани учун импорт қилиш йўли билан олинган нусхаларидан фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини босиб чиқариш (эълон қилиш) — ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг нусхаларини муаллифнинг розилиги билан номуайян шахслар доирасига бериш (шу жумладан ЭҲМ хотирасига ёзиш ва босма матн чиқариш йўли билан бериш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасидан фойдаланиш — уларни босиб чиқариш, улардан нусха олиш, уларни тарқатиш ҳамда хўжалик муомаласига (жумладан, модификациялаштирилган шаклда) киритиш юзасидан бошқа ҳаракатларни амалга ошириш. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг босиб чиқарилганлиги тўғрисидаги хабарларни оммавий ахборот воситаларининг маълум қилиши ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасидан фойдаланиш деб эътироф қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқ эгалари — муаллиф, — унинг меросхўрлари, шунингдек қонун ёки шартнома асосида мутлақ шахсий ва мулкий ҳуқуқларга эга бўлган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ёки битимларида ушбу Қонунда назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ҳуқуқий ҳимоя объекти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини муаллифлик ҳуқуқи объектлари сирасига киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазифаси ва афзалликларидан қатъи назар, объектив шаклда ифодаланган, босиб чиқарилган ҳамда босиб чиқарилмаган, муаллиф (ҳаммуаллифлар) ижодий фаолиятининг натижаси бўлган, ЭҲМ учун яратилган ҳар қандай дастурлар ва маълумотлар базаларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи татбиқ этилади. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига муаллифлик ҳуқуқи токи акси исботланмагунга қадар сақланиб қолаверади.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун билан бериладиган ҳуқуқий ҳимоя:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар қандай дастурлаш тилида ва ҳар қандай шаклда ифодаланиши мумкин бўлган ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг барча хилига (шу жумладан, операция тизимлари ва дастурий мажмуаларга) нисбатан, бошланғич матн ва объект кодига нисбатан ҳам, шунингдек маълумотларни танлаш ва ташкил этиш бўйича ижодий меҳнатнинг натижаси бўлган маълумотлар базаларига нисбатан татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базалари ёҳуд уларнинг бирон-бир қисмига асос бўлган ғоялар ва принципларга, шу жумладан интерфейс ҳамда алгоритм ташкил қилиш ғоялари ва принципларига, шунингдек дастурлаш тилларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини эътироф этиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи улар яратилгач юзага келади. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи эътироф этилиши ва рўёбга чиқарилиши учун рўйхатдан ўтказиш ёки ўзга расмиятчиликларга риоя этиш талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлмаган материаллардан (асарлардан) таркиб топган маълумотлар базасига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи маълумотлар базасини яратган шахсларга тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа шахснинг муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлган материалларни ўз ичига олган маълумотлар базасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи бундай материалларнинг ҳар бирига нисбатан муаллифлик ҳуқуқига риоя қилинган тақдирдагина эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотлар базасига киритилган материалларнинг ҳар бирига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи сақланади. Бу материаллар маълумотлар базасидан қатъи назар ишлатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотлар базасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи бошқа шахсларнинг ушбу маълумотлар базасига кирган материаллар ва асарларни мустақил равишда танлаши ва ташкил этишига монелик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқ эгаси ўз ҳуқуқларидан хабардор қилиш мақсадида ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг биринчи бор босиб чиқарилишидан эътиборан муаллифлик ҳуқуқининг уч қисмдан: доира ёки кичик қавс ичига олинган «С» ҳарфи; ҳуқуқ эгасининг номи (исми); ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор босиб чиқарилган йил кўрсатилган ёзувдан таркиб топган ҳимоя белгисини қўллаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига бўлган муаллифлик ҳуқуқи уларнинг моддий ашёсига нисбатан мулк эгалиги ҳуқуқи билан алоқадор эмас. Моддий ашёга нисбатан бўлган ҳуқуқларни ўзгаларга ҳар қандай тарзда бериш ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига бўлган муаллифлик ҳуқуқларидан бирортасининг ўзгаларга ўтиб қолишига сабаб бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига бўлган муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддатлари қонун ҳужжатларида кўзда тутилган муаллифлик ҳуқуқи нормаларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Муаллифлик, шахсий ва мулкий ҳуқуқлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига муаллифлик, шунингдек муаллифнинг (муаллифларнинг) ёки ўзга ҳуқуқ эгасининг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг муаллифи (муаллифлари) ёхуд ўзга ҳуқуқ эгаси ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини модификациялашни, шу жумладан дастурни бир дастурлаш тилидан бошқа тилга ўтказишни амалга ошириш ва (ёки) амалга оширишга рухсат этиш борасида мутлақ ҳуқуққа ҳам эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Мулкий ҳуқуқларни ўзгаларга ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуқлар шартнома бўйича ўзга жисмоний ёки юридик шахсларга тўлиқ ёки қисман ўтказилиши мумкин. Шартнома ёзма шаклда тузилади ва унда албатта қуйидагилар белгилаб қўйилади: ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасидан фойдаланиш ҳажми ва усуллари, ҳақ тўлаш тартиби ва мукофот пули миқдори, шартноманинг амал қилиш муддати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуқлар қонунда белгиланган тартибда мерос бўлиб ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Хизмат вазифаларини бажариш тартибида яратилган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуқлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат вазифаларини бажариш тартибида ёки иш берувчининг топшириғига биноан яратилган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуқлар иш берувчига, башарти у билан муаллиф ўртасидаги шартномада ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, тегишли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақ тўлаш тартиби ва мукофот пули миқдори муаллиф билан иш берувчи ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига нисбатан мулкий ҳуқуқларга эга бўлган ташкилот ёки корхона (мулкчилик шаклидан қатъи назар) қайта ташкил қилинса, тарқатиб юборилса ёки тугатилса, барча мулкий ҳуқуқлар тегишли равишда суднинг ёки тугатиш комиссиясининг қарорига кўра муаллифга (муаллифларга), давлатга ёки бошқа ҳуқуқий ворисга ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш
(9-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан барча шахсий ва мулкий ёки шартномага кўра фақат мулкий ҳуқуқларга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг жисмоний ёки юридик шахслари дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳуқуқ эгаси ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини бевосита ёки ўз вакили орқали Дастурий маҳсуллар давлат реестри ёки Маълумотлар базалари давлат реестрида (матнда бундан буён Реестр деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасига (бундан буён матнда Патент идораси деб юритилади) талабнома бериш орқали рўйхатдан ўтказади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш сўралган талабнома (матнда бундан буён рўйхатдан ўтказиш талабномаси деб юритилади) ЭҲМ учун яратилган битта дастур ёки битта маълумотлар базасига тааллуқли бўлиши керак. Рўйхатдан ўтказиш талабномасини расмийлаштириш қоидаларини Патент идораси белгилайди.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказиш талабномаси келиб тушгач, Патент идораси керакли ҳужжатларнинг бор-йўқлиги ва қоидаларнинг талабларига қанчалик мувофиқлигини текшириб чиқади. Текшириш натижаси ижобий бўлса, Агентлик ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини тегишли Реестрга киритади, талабнома берувчига расмий рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома топширади ҳамда рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларига доир маълумотларни Патент идорасининг расмий ахборотномасида эълон қилади.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабнома берувчи Патент идорасининг сўровига кўра ёки ўз ташаббуси билан маълумотлар расмий ахборотномада босиб чиқарилгунига қадар талабнома материалларини тўлдириш, уларга аниқлик киритиш ва уларни тузатишга ҳақлидир. Текшириш натижаси салбий бўлса, Патент идораси талабнома берувчига расмий рўйхатдан ўтказиш рад этилганлигини билдирувчи ҳужжат топширади.
(9-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Расмий рўйхатдан ўтказиш тартибини, расмий рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома шаклларини, уларда кўрсатиладиган маълумотлар таркибини Патент идораси белгилайди. Расмий ахборотномада эълон қилинадиган маълумотлар рўйхати ҳам Патент идораси томонидан белгиланади.
(9-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқлар бутунлай ўзгаларга берилиши тўғрисидаги шартнома Патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши лозим. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуқларнинг ўзгаларга ўтказилиши тўғрисидаги шартномалар томонларнинг келишувига биноан Патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
(9-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрга киритилган маълумотлар токи акси исботланмагунга қадар тўғри деб ҳисобланади. Кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун талабнома берувчи жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатга олиш ҳамда ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатга олиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни бажарганлик учун патент божлари ундирилади. Патент божлари Патент идорасига тўланади. Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни тўлашдан озод қилиш, тўловларнинг миқдорини камайтириш ёки уларни қайтариб бериш асослари, шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(9-модданинг саккизинчи қисми 2002 йил 30 августдаги 405-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларини бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказишга ёки уларни халқаро миқёсда рўйхатдан ўтказишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказиш Патент идорасига талабнома топширилганидан кейин амалга оширилади.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасидан ҳуқуқ эгаси билан тузилган шартнома асосида фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасидан бошқа шахсларнинг (фойдаланувчиларнинг) фойдаланиши ҳуқуқ эгаси билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади, ушбу Қонуннинг 13-моддасида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базалари сотилганда ёҳуд оммавий фойдаланувчилар учун бериб қўйилганда шартномалар тузишнинг алоҳида тартиби қўлланиши, хусусан ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларининг берилаётган нусхаларида шартноманинг типик талаблари баён этиб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларидан эркин нусха олиш ва уларнинг адаптацияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг нусхасига қонунан эга бўлган шахс ҳуқуқ эгасидан қўшимча равишда рухсат олмаган ҳолда ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси ўз вазифасига монанд ишлаши билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширишга, шу жумладан ЭҲМга ёзиб қўйиш ва унинг хотирасида сақлашга, шунингдек аниқ кўриниб турган хатоларни тузатишга ҳақлидир. ЭҲМга ёзиб қўйиш ва унинг хотирасида сақлашга, башарти, ҳуқуқ эгаси билан тузилган шартномада ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, битта ЭҲМ ёки шохобчадаги битта фойдаланувчига нисбатан йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг нусхасига қонунан эга бўлган шахс ҳуқуқ эгасининг розилигини олмай ва унга қўшимча ҳақ тўламай туриб (башарти, шартномада ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса), қуйидаги ҳаракатларни амалга оширишга ҳақлидир: ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини адаптациялашга; ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси нусхасини, ушбу кўчирма нусха архив мақсадларигагина мўлжалланган тақдирда ва қонуний тарзда олинган нусхани алмаштириш учун керак бўлиб қолган (ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг асл нусхаси йўқолиб қолган, йўқ қилинган ёки яроқсиз ҳолга келган) тақдирда ўзлари тайёрлашга ёки тайёрлаш учун топшириқ беришга. Бунда ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг кўчирма нусхасидан юқорида айтиб ўтилган мақсадлардан бўлак мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас ва ЭҲМ учун яратилган ушбу дастурдан ёки маълумотлар базасидан бундан буён фойдаланиш қонуний бўлмай қолса, улар йўқ қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур нусхасига ҳақли равишда эгалик қилаётган шахс мазкур дастурнинг кодланиши ва тузилишини ўрганиш мақсадларида уни муаллифнинг ёки ўзга ҳуқуқ эгасининг ёзма розилиги бўлган тақдирда ёки қуйидаги ҳолларда бундай розилик бўлмаса ҳам декомпиляция қилиши мумкин, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
декомпиляция қилиш натижасида олинган ҳамда мазкур шахс томонидан ишлаб чиқилган дастурнинг ЭҲМ учун яратилган бошқа дастурлар билан ўзаро ҳамкор ишлаши учун зарур ахборотни бошқа манбалардан олиш мумкин бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастурнинг фақат бундай ҳамкор ишлашини йўлга қўйиш учун зарур бўлган қисмларининг ўзи декомпиляция қилинаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
декомпиляция натижасида олинган ахборотдан ифодасига кўра ЭҲМ учун яратилган, декомпиляция қилинаётган дастурга жуда ўхшаш бўлган ЭҲМ дастури ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ёки тарқатиш учун фойдаланилмаса ёхуд бундай ахборот муаллифлик ҳуқуқини бузадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш учун ишлатилмаса.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси нусхасини эркин олиб сотиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси нусхасига бўлган эгалик ҳуқуқи ёки ўзга мулкий ҳуқуқлар ушбу нусхага эгалик ҳуқуқи биринчи маротаба сотилганидан кейин ёки бошқача тарзда ўзгага ўтказилганидан кейин, ҳуқуқ эгасининг розилигини олмай ва унга қўшимча ҳақ тўламаган ҳолда олиб сотилишига ёки бошқача усулда ўзгаларга ўтказилишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг муаллифи ва ўзга ҳуқуқ эгалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқлари тан олинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқ бузилишига қадар мавжуд бўлган ҳолат тикланишини ва ҳуқуқни бузаётган ёки унинг бузилиши хавфини туғдираётган хатти-ҳаракатлар тўхтатилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказилган зарар унинг миқдорига ҳуқуқбузар томонидан ғайриқонуний олинган даромад суммасини қўшган ҳолда қопланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойда кўрган ҳуқуқбузардан етказилган зарар қопланиши ўрнига энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли суд қарори билан белгиланадиган йигирма баробаридан минг баробаригача бўлган миқдорида товон тўланишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши билан боғлиқ қонунларда назарда тутилган ўзга чоралар кўрилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси муаллифи ва ўзга ҳуқуқ эгалари ўз ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини сўраб тегишли судга мурожаат этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларининг муаллифлик ҳуқуқи бузилган ҳолда тайёрланган нусхаларини мусодара этиш ва уларни йўқ қилиб юбориш тўғрисида қарор чиқариши мумкин. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасидан бундай нусхалар олишда фойдаланиладиган материаллар ва ускуналар суднинг қарори билан бюджет даромадига ўтказилиши ёҳуд даъвогарнинг илтимосига биноан зарарларни қоплаш ҳисобига берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқ эгаларининг мутлақ ҳуқуқларига тааллуқли ушбу Қонун талабларининг жисмоний ёки юридик шахс томонидан бажарилмаслиги муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини ўзганинг номи билан чиқариш ёҳуд ундан ғайриқонуний равишда нусха олиш ёки бундай асарларни тарқатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ёҳуд жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тайёрланиши ёки улардан фойдаланилиши муаллифлик ҳуқуқи бузилишига олиб келадиган ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларининг нусхалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эллик юридик ва жисмоний шахслар ушбу Қонунда назарда тутилган ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари билан тенг равишда ёки ўзаролик принципи асосида фойдаланадилар.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 6 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1060-XII-сон