ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДЛАРИНИНГ СОФ АКТИВЛАРИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 2 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 840-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 29 мартдаги 7-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3615, 29.03.2025 й.) асосан 2025 йил 1 июлдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг 63-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан 1998 йил 15 декабрда 15-сон, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 20 сентябрда 91-сон билан тасдиқланган «Инвестиция фондларининг соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисида»ги низомга (1999 йил 25 ноябрь, рўйхат рақами 840) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат мулки қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 5 январь,
01/23-18/18-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 5 январь,
2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 59-модда)