14.01.2009 йилдаги ЎРҚ-199-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 14.01.2009 йилдаги ЎРҚ-199-сон
Kuchga kirish sanasi
15.01.2009
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИЖРО ИШИ ЮРИТИШ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 19 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2008 йил 4 декабрда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 232-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«232-модда. Суд ҳужжатини ижро этмаслик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, шунингдек суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўша қилмишлар мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч ойдан олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 233-модда биринчи қисмининг диспозицияси «худди шунингдек банк ёки бошқа кредит ташкилоти ходими томонидан банд солинган пул маблағлари (омонатлари) билан банк операцияларини амалга ошириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 38-модда қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«9) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари — вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлашга, суд қарорини бажармасликка, шунингдек банд солинган мол-мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этишга доир ишлар бўйича»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 286-моддадаги «фуқаровий-процессуал» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қуйидаги мазмундаги 5391-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5391-модда. Ҳукмлар, ажримлар ва қарорларни ижро этишда фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича юзага келадиган масалаларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукмлар, ажримлар ва қарорларни ижро этишда фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича юзага келадиган масалалар фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 541-модданинг биринчи қисми «тўхтатиш тўғрисидаги» деган сўзлардан кейин «фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қуйидаги мазмундаги 1981 ва 1982-моддалар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1981-модда. Қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг ижро ҳужжатини унинг ихтиёрий равишда ижро этилиши учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этмаслиги ёки унинг зиммасига муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра суд ижрочиси белгилаган муддатда ижро этилмаслиги, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1982-модда. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, яъни қарздорнинг даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик, ижро ҳужжатини йўқотганлик, ундирувни қарздорнинг иш ҳақидан ҳамда унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш учун юборилган ижро ҳужжатларини ижро этиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш тартибини бузганлик, шунингдек қарздор ўзининг янги иш, ўқиш жойи, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълум қилмаганлиги, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қуйидаги мазмундаги 2453-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2453-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти органларига ушбу Кодекснинг 1981 ва 1982-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда маъмурий жазо қўллашга Департамент органларининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижросини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслари ҳақлидир»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 332-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси жамғарма банки» деган сўзлар «тегишли банк» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисмидаги «фуқаролик-процессуал қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган қоидаларга мувофиқ» деган сўзлар «суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган қоидаларга мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисмидаги «туман (шаҳар) судининг» ва «шахсий» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 336-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш тўғрисидаги қарор асосида олиб қўйилган нарсалар белгиланган тартибда шартнома-воситачилик асосида ёхуд аукцион шаклидаги кимошди савдосида реализация қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) 337-моддадаги «департаменти суд ижрочилари ҳудудий бўлимлари туман (шаҳар) бўлинмаларининг суд ижрочиси» деган сўзлар «департаменти органлари суд ижрочилари томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) 339-модданинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган нарсани ёки бевосита маъмурий ҳуқуқбузарлик нарсасини мусодара қилиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг суд ижрочиси ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхаси қуйидагиларга юборилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) 348-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қарорнинг мулкий зарарни ундириб олишга оид қисми ушбу Кодекс 347-моддасининг учинчи қисмида белгиланган муддатда ижро этилмаса, у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ижро учун суд ижрочисига юборилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда) 36-моддаси учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4) ижро ҳужжатлари бўйича ундирув ер участкасига қаратилганда».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган – Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-868-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2023 й., 03/23/868/0699-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 3-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (бундан буён матнда Суд департаменти деб юритилади) органларининг суд ижрочилари зиммасига юклатилади, уларнинг ваколатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 9-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро ҳужжатида назарда тутилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ундирувчига бериш ёхуд муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбурияти зиммасига юклатилган шахс қарздор ҳисобланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 13-модда биринчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Агар ижро ҳужжати бўйича қарздор зиммасига фақат унинг ўзи шахсан ижро этиши мумкин бўлган мажбуриятлар юклатилган бўлса, шунингдек ижро ҳужжатининг хусусияти ундирувчининг шахсан иштирокини талаб қилган ҳолларда уларни ижро этишда қарздор ёки ундирувчи ўз вакили орқали ҳаракат қилишга ҳақли эмас»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 18-модда биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қарздорнинг хоналари ва омборларини очиш, мол-мулкини кўздан кечириш, хатлаш, олиб қўйиш ва бериш билан боғлиқ ижро ҳаракатларини амалга оширишда холислар иштирок этиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 21-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«21-модда. Суд ижрочиларининг давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочилари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади. Мазкур органлар ҳамда ташкилотлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлашда суд ижрочиларига кўмаклашиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ички ишлар органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочисининг қарори асосида қарздор жисмоний шахсни, олиб қўйилиши лозим бўлган болани, шунингдек автомототранспорт воситаларини қидиришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочиси ҳузурига келишдан бўйин товлаётган шахсларнинг белгиланган тартибда мажбурий келтирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳаракатларини амалга оширишда, шу жумладан суд ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларининг амалга оширилишида бирон-бир тўсиқ бўлганда, жамоат тартиби сақланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунда белгиланган мажбурий ижро этиш чораларини амалга ошириш учун, шу жумладан ундирувни автомототранспорт воситасига қаратиш учун ушбу автомототранспорт воситасининг мажбурий тўхтатилишини суд ижрочисининг топшириғи асосида таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаси эгаси тўғрисидаги, тегишли қарздорлар номига рўйхатга олинган автомототранспорт воситалари ҳақидаги ахборотни, шунингдек автомототранспорт воситаларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги бошқа маълумотни суд ижрочисининг ёзма сўрови асосида уч кунлик муддатда тақдим этади, суд ижрочиларининг автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишга оид белгилаган тақиқларини ижро этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида рўйхатга олинган автомототранспорт воситаларини кўздан кечиришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг ёки суд ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкка, шу жумладан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги, ҳуқуқ эгалари ҳақидаги маълумотларни, шунингдек ўзга кадастр маълумотларини суд ижрочисининг ёзма сўровига кўра уч кунлик муддатда тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг ёки суд ижрочисининг қарори ёхуд суд ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасидаги кўчмас мулкни топшириш далолатномаси асосида кўчмас мулкка, шу жумладан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, суд ижрочисининг ёзма топшириғи асосида кадастр ишини шакллантиради ҳамда кўчмас мулкка, шу жумладан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкни ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишга суд ижрочиси томонидан белгиланган тақиқларни ижро этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасини олиб қўйиш ва бериш тўғрисидаги ижро ҳаракатларини амалга оширишда, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда эса, ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида рўйхатга олинган бошқа кўчмас мулкни кўздан кечиришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда қарздорларнинг банк ҳисобварақларини аниқлаш учун Банк депозиторларининг миллий ахборот базасидан фойдаланиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) банклар ва бошқа кредит ташкилотлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочисининг муайян банк мижозининг (вакилининг) пул маблағлари ва ўзга мол-мулкига ундирув қаратиш ёки уларни хатлаш ҳақидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида берган ёзма сўровига кўра унга банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочисининг ёзма сўровига кўра қарздорнинг банки ва хатлаш мумкин бўлган ҳисобварағини аниқлайди ҳамда бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмай суд ижрочисига маълум қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочиларининг қарздордан ижро ҳужжати бўйича тегишли қарзни, шу жумладан ижро йиғимини, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималарни ва ижро харажатларини низосиз тартибда ундириш тўғрисидаги топшириқларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочисининг қарорига мувофиқ қарздорнинг чет эл валютасини, шу жумладан нақд чет эл валютасини сотади ёки сотиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорнинг ҳисобварағида сақланаётган пул маблағларини хатлаш ҳақидаги суд ижрочисининг қарорини, шунингдек суд ижрочисининг қарорида кўрсатилган қарздорнинг ҳисобварағидан фойдаланишга оид бошқа чекловлар ижросини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида қарздордан олиб қўйилган ёки ундирилган, шунингдек мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағида вақтинчалик сақланишини таъминлайди, суд ижрочисининг қарорига асосан бу маблағларни тегишли ундирувчига, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек ижро йиғимини, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималарни ва ижро харажатларини тўлаш учун ўтказади (беради);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) давлат солиқ хизмати органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлашда суд ижрочиларига ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочисининг топшириғига кўра, қарздорнинг солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳисоб-китобини амалга оширади ҳамда уларни суд ижрочисига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасида қарздор солиқ тўловчи тўғрисида мавжуд бўлган ахборотни суд ижрочисининг ёзма сўровига кўра уч кунлик муддатда тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаётган қарздорнинг ҳисобга олинмаган даромадларини аниқлашда суд ижрочиларига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реализация қилинмаган мол-мулкнинг арзонлаштирилишида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ғазначилик органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки ягона ғазначилик ҳисобварағидан пул маблағларини ижро ҳужжати талабларини бажариш учун суд ижрочисининг қарори асосида ўн кунлик муддатда ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочисининг қарздор бюджет ташкилотининг ягона ғазначилик ҳисобварағида сақланаётган пул маблағларини хатлаш тўғрисидаги қарорининг, шунингдек қарздорнинг маблағларидан фойдаланишга нисбатан суд ижрочисининг қарорида назарда тутилган бошқа чекловларнинг ижросини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Давлат чегарасини қўриқлаш органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг ёки суд ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлайди, суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжати талабларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздор жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишининг олдини олиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов жорий қилинган ёки бундай чеклов олиб ташланган қарздор жисмоний шахслар тўғрисида ахборотларнинг тезкор алмашинувини Суд департаменти органлари билан бирга белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларида суд ижрочиларининг давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлигининг бошқа шакллари ҳам белгиланиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг тегишли ҳудудий бўлими» деган сўзлар «Суд департаментининг тегишли ҳудудий бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи қисмидаги «судга» деган сўз чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) қуйидаги мазмундаги 221-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«221-модда. Ижро иши юритишда хабарномалар ва чақирувлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритишда иштирок этувчи шахслар суд ижрочиси томонидан чиқарилган қарорлар ҳақида, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса ижро ҳаракатлари тўғрисида ва мажбурий ижро этиш чоралари ҳақида хабардор қилинади, шунингдек суд ижрочисининг ҳузурига ёхуд ижро ҳаракатларини амалга ошириш жойига чақирув қоғози, бошқа хабарнома, телефонограмма, телеграмма ёки бошқа алоқа воситалари (бундан буён матнда чақирув қоғози, бошқа хабарнома деб юритилади) орқали чақиртирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжати дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ҳолларда суд ижрочиси ижро иши юритишда иштирок этувчи шахсларни олдиндан хабардор қилмасдан ижро ҳаракатларини амалга оширишга ва мажбурий ижро этиш чораларини қўллашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ижро иши юритишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили бошқа манзилни кўрсатмаган бўлса, ижро иши юритишда иштирок этувчи шахсга чақирув қоғози, бошқа хабарнома ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга юборилади. Чақирув қоғози, бошқа хабарнома ижро иши юритишда иштирок этаётган шахснинг иш, ўқиш жойига юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсга йўлланган чақирув қоғози, бошқа хабарнома, қоида тариқасида, Суд департаментининг бўлинмасига қайтарилиши лозим бўлган топширганлик тўғрисидаги билдиришномага ушбу шахснинг имзоси қўйдирилган ҳолда унга шахсан топширилади. Юридик шахсга юборилган чақирув қоғози, бошқа хабарнома юридик шахснинг ходимига топширилади, у топширганликни тасдиқловчи билдиришномага чақирув қоғозини, бошқа хабарномани олганлиги ҳақида фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозимини кўрсатган ҳолда имзо қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар чақирув қоғозини, бошқа хабарномани етказиб берувчи шахс чақирилаётган жисмоний шахсни топа олмаса, чақирув қоғози, бошқа хабарнома у билан бирга яшовчи вояга етган оила аъзоларидан бирига топширилади, улар йўқлигида эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёки иш берувчига (ўқув муассасаси маъмуриятига) топширилади. Чақирув қоғозини, бошқа хабарномани қабул қилиб олган шахс уни имконият бўлиши билан дарҳол чақирилувчига топшириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адресат вақтинча бирор жойга кетган бўлса, чақирув қоғозини, бошқа хабарномани етказиб берувчи шахс унинг иккинчи нусхасига чақирилувчи қаерга кетганлиги ва қачон келиши кутилаётганлиги тўғрисида белги қўяди. Бу маълумотлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ёки иш берувчининг (ўқув муассасаси маъмуриятининг) имзоси билан тасдиқланиши ва гувоҳлантирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адресат чақирув қоғозини, бошқа хабарномани қабул қилишдан бош тортганда, уларни етказиб берувчи шахс суд ижрочисига қайтариладиган чақирув қоғозига, бошқа хабарномага белги қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритишда иштирок этувчи шахслар қуйидаги ҳолларда хабардор қилинган ҳисобланади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чақирув қоғози, бошқа хабарнома адресатга ушбу модда талабларига мувофиқ етказиб берилган (юборилган) бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адресат чақирув қоғозини, бошқа хабарномани олишдан бош тортса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
почта хабарномасини олган бўлишига қарамасдан адресат ўз номига юборилган чақирув қоғозини, бошқа хабарномани олиш учун келмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий ижро этиш чоралари тўғрисида хабардор қилинган шахсларнинг ҳозир бўлмаслиги мазкур чораларнинг бажарилишига тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ижро ҳужжати бўйича қарздор зиммасига фақат шахсан ўзи бажариши мумкин бўлган мажбуриятлар юклатилган бўлса, суд ижрочисининг чақируви бўйича келишдан бўйин товлаётган қарздор суд ижрочисининг қарори асосида мажбурий келтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирув қоғозлари, бошқа хабарномалар шаклларининг намуналари, шунингдек уларнинг мазмунига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисми қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Агар қонун ҳужжатларида ижро ҳужжатларининг айрим турларига мажбурий иловалар назарда тутилган бўлса, улар суд ижрочисига ижро ҳужжати билан бирга тақдим этилиши керак»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Суд ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан беш кун муддат белгилайди ва қарздорни мазкур муддат тугаганидан кейин ижро ҳужжатидаги талаблар ундан ижро йиғими, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар, шунингдек ижро харажатлари ундирилган ҳолда мажбурий ижро этилиши тўғрисида хабардор қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи қисмидаги «судга» деган сўз чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисми «бўлмаса» деган сўздан кейин «ёхуд зарур ҳужжатларни уларга қўйиладиган талабларга мувофиқ ҳолда расмийлаштириб ижро ҳужжатига илова қилиш тўғрисидаги талабга риоя қилинмаган бўлса» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи қисми «Қонуннинг 8-моддасида» деган сўзлардан кейин «ва бошқа қонун ҳужжатларида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи қисмидаги «судга» деган сўз чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) 25-модданинг еттинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ёки унинг ҳудудий бўлими» деган сўзлар «Суд департаменти ёки унинг ҳудудий бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) қуйидаги мазмундаги 251-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«251-модда. Йиғма ижро иши юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битта қарздорга нисбатан қўзғатилган мулкий тусга эга бўлган бир нечта ижро ҳужжати, шунингдек солидар жавобгар бўлган бир нечта қарздорга нисбатан бир ундирувчи фойдасига ундирув бўйича қўзғатилган ижро иши юритишлар йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд департаментининг бир нечта ҳудудий бошқармаси бўлинмаларига келиб тушган бир қарздорга ёки солидар жавобгар бўлган бир нечта қарздорга нисбатан ундирув бўйича ижро ҳужжатлари юзасидан йиғма ижро иши юритиш Суд департаменти директори ёхуд унинг ўринбосари белгилайдиган бўлинма томонидан қўзғатилади ва юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд департаменти битта ҳудудий бошқармасининг бир нечта бўлинмасига келиб тушган бир қарздорга ёки солидар жавобгар бўлган бир нечта қарздорга нисбатан ундирув бўйича ижро ҳужжатлари юзасидан йиғма ижро иши юритиш Суд департаменти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ёхуд унинг ўринбосари белгилайдиган ҳудудий бўлинма томонидан қўзғатилади ва юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма ижро иши юритиш қўзғатилганидан кейин келиб тушган ва йиғма ижро иши юритилаётган қарздорга нисбатан мулкий тусдаги талаблар кўрсатилган ижро ҳужжатлари йиғма ижро ишини юритаётган суд ижрочисига топширилади. Бу ҳақда ундирувчи, қарздор, суд ёки ижро ҳужжатини берган бошқа орган хабардор қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) 30-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳужжати ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро қилиш вақти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш вақти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро иши юритишни тўхтатиб туриш вақти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассис тайинлаш ҳақидаги қарор мутахассисга юборилган кундан то унинг хулосаси ёки иш натижалари тўғрисидаги бошқа ҳужжат суд ижрочисига келиб тушгунигача бўлган вақт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулк реализация қилишга топширилган кундан то бу мол-мулкни реализация қилишдан тушган пул маблағлари Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағига келиб тушгунигача бўлган вақт кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳаракатларини амалга ошириш муддатининг ўтиши ижро иши юритишни тугатиш ёки тамомлаш учун асос бўлмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) 31-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Суд ижро ҳужжатига тушунтириш бериш тўғрисида ажрим чиқаради, ижро ҳужжатини берган бошқа орган эса қарор чиқаради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) 32-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи—тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро ҳужжатини ижро этиш кечиктирилган тақдирда, ижро этишни кечиктирган суд ёки бошқа орган томонидан белгиланган муддат ичида ижро ҳаракатлари амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган хатлов кечиктириш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган тақдирда кечиктириш муддатига олиб ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжати бўлиб-бўлиб ижро этилган тақдирда, ижро ҳужжати уни бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган қисм ва муддатлар бўйича ижро этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) 33-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Суд ижрочиси ижро ҳаракатлари амалга оширилишини ундирувчининг аризасига кўра кейинга қолдиришга ҳақли. Аризада ижро ҳаракатларини кейинга қолдиришнинг сўралаётган муддати кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда суд ижрочиси ижро ҳаракатларини қарздорнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббусига кўра кўпи билан ўн кун муддатга кечиктириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган тақдирда суд ижрочиси ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш асосини ва ижро ҳаракатлари қайси муддатга қолдирилганлигини кўрсатган ҳолда қарор чиқаради. Чиқарилган қарор ҳақида ижро иши юритишдаги тарафлар, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочисининг ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест билдирилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) 34-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд томонидан тўхтатиб турилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) агар суд томонидан аниқланган ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса, қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қарздор муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) агар қонун ҳужжатларида низолашишга йўл қўйилган бўлса, қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органларнинг қарорлари (мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари) устидан судга шикоят берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ижро ҳужжати бўйича ундирув қаратилган мол-мулкни рўйхатдан чиқариш (хатлашдан озод қилиш) тўғрисида судга даъво аризаси берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган бошқа асослар вужудга келганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қарздор муддатли ҳарбий хизматда бўлганда ёки муддатли ҳарбий хизматда бўлган ундирувчи илтимос қилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича хўжалик суди томонидан иш юритиш қўзғатилганда, шу жумладан кузатувни жорий этиш тўғрисида, суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва (ёки) уларнинг муддатини узайтириш тўғрисида хўжалик суди томонидан ажрим қабул қилинганда, «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ижро этилиши тўхтатиб турилиши мумкин бўлмаган ижро ҳужжатлари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатини ижро этишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи қонунда қайси мансабдор шахсга берилган бўлса, ўша мансабдор шахс томонидан қарор чиқарилганда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) 35-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд томонидан тўхтатиб турилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қарздор ёки ундирувчи ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қарздор узоқ муддатли хизмат сафарида бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қарздор стационар даволаш муассасасида даволанаётганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) суд ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш натижалари юзасидан низолашилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ундирувчи илтимос қилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) суд ижрочиси ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатини тушунтириш тўғрисидаги, ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳақидаги, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризалар билан ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга мурожаат қилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қарздор жисмоний шахс, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидирилаётганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) суд ижрочиси томонидан жарима тариқасидаги жиноий жазони бошқа жазо турига алмаштириш тўғрисида судга тақдимнома киритилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош суд ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош суд ижрочилари уларга бўйсунувчи суд ижрочиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари устидан шикоят келиб тушганда, зарур бўлган ҳолларда, ижро иши юритишни тўхтатиб туришга ҳақли»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) 36-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган, муомалага лаёқатсиз деб топилганда — қарздорнинг ҳуқуқий ворислари аниқлангунига, бедарак йўқолганнинг мол-мулки суд томонидан ҳомийлик ва васийлик органлари белгилаган ишончли бошқарувчига топширилгунига ёки муомалага лаёқатсиз қарздорга ҳомий тайинлангунига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича хўжалик суди томонидан иш юритиш қўзғатилганда, кузатувни жорий этиш тўғрисида суд санацияси ёки ташқи бошқарув таомилини жорий этиш ва (ёки) муддатини узайтириш тўғрисида хўжалик суди томонидан ажрим қабул қилинганда — қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилингунига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ундирувчи ёки қарздор муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганда, қарздор касал бўлиб қолганда, хизмат сафарида бўлганда ёки қарздор жисмоний шахс, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидирилаётганда, — муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилгунига ёки стационар даволаш муассасасидан чиққунига, хизмат сафаридан қайтгунига ёки қарздор жисмоний шахс, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидириб топилгунига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ижро ҳаракатлари, ижро ҳужжати ёки уни беришга асос бўлган ҳужжат юзасидан, шунингдек рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш натижалари юзасидан низолашилаётганда — масала мазмунан узил-кесил кўриб чиқилгунига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) суд ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда — шикоят кўриб чиқилгунига қадар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритиш бошқа ҳолларда ҳам ижро иши юритишни тўхтатиб туришга асос бўлган ҳолатлар тугагунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин ижро иши юритиш уни тўхтатиб турган суд ёки суд ижрочиси томонидан ундирувчининг аризасига ёки суд ижрочисининг ташаббусига кўра тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритишни тўхтатиб туришнинг ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган муддатлари суд томонидан қисқартирилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) 37-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд томонидан тугатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ундирувчи ёки қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда, бедарак йўқолган деб топилганда, агар суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг ҳужжатида қўйилган талаблар ёки мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ёки бедарак йўқолганнинг мол-мулкини ишончли бошқариб турган шахсга ўтиши мумкин бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд бундай ҳаракатларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатини ижро этиш имконияти йўқолганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд ижрочиси томонидан тугатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ундирувчи ундирувдан воз кечганда, агар воз кечиш суд томонидан қабул қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ундирувчи ва қарздор ўртасида суд томонидан тасдиқланган келишув битими тузилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) жарима тариқасидаги жиноий жазони бошқа жазо турига алмаштириш ёхуд жарима тариқасидаги жиноий жазодан амнистия актига асосан озод қилиш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд қонунга кўра ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) 38-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«38-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисидаги масалаларнинг суд ёки суд ижрочиси томонидан кўриб чиқилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик суди томонидан берилган ижро ҳужжати асосида қўзғатилган ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш ўша хўжалик суди ёки суд ижрочиси турган жойдаги хўжалик суди томонидан амалга оширилади. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш қуйидаги ҳолларда ҳам хўжалик суди томонидан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро хатлари ижро этилганда, агар ундирувчи ва қарздор юридик шахслар ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочисининг ижро йиғимини ва ижро харажатларини ундириш тўғрисидаги қарорлари ижро этилганда, агар қарздор юридик шахс ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаро бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш суд ижрочиси турган жойдаги умумий юрисдикция суди томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Хўжалик процессуал ёки Жиноят-процессуал кодексларида бошқа тартиб белгиланмаган бўлса, ижро иши юритишдаги тарафларнинг ёки суд ижрочисининг ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ёки тугатиш тўғрисидаги аризаси у келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш, ушбу Қонун 34-моддасининг иккинчи қисми, 35-моддасининг иккинчи қисми ва 37-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, ижро ҳужжати қайси суд ижрочисининг иш юритишида бўлса, ўша суд ижрочиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритишдаги тарафларнинг ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги аризаси у келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд ижрочиси томонидан кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижаларига кўра суд ижрочиси ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида ёхуд ижро иши юритишни тўхтатиб туришни ёки тугатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақидаги суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг ҳужжати суд ижрочиси томонидан олинган пайтдан эътиборан дарҳол ижро этилиши керак. Суд ижрочиси ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида бу ҳақда унга маълум бўлган вақтдан эътиборан уч кунлик муддатда ижро иши юритишдаги тарафларга, судга (агар масала ижро ҳужжатини берган суд томонидан эмас, бошқа суд томонидан ҳал қилинган бўлса) ёки ижро ҳужжатини берган ўзга органга маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўхтатилган ижро иши юритиш бўйича у тиклангунига қадар мажбурий ижро чоралари қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ёки бошқа органнинг ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ёхуд тугатиш тўғрисидаги ҳужжати устидан ўн кунлик муддатда шикоят қилиниши ёки протест билдирилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) 39-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Суд ижрочиси суднинг ижро иши юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрими асосида, шунингдек суд ижрочисининг ижро иши юритишни тугатиш тўғрисидаги қарорида ижро этиш бўйича ўзи тайинлаган барча мажбурий ижро чораларини, шу жумладан мол-мулкни хатлашни, шунингдек қарздор учун белгиланган чекловларни бекор қилади. Айни вақтда суд ижрочиси қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган инкассо топшириқномаларини чақириб олади, шунингдек чекловларни ижро этаётган органларни ушбу чекловлар бекор қилинганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритиш тугатилганидан сўнг суд ижрочиси қарздорга суд ижрочиси томонидан солинган жарималарни ва ижро харажатларини ундириш тўғрисида илгари чиқарилган ҳамда ижро этилмаган қарорлар ижросини давом эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритиш тугатилган тақдирда, ижро йиғими ижро ҳужжатининг фақат мажбурий тартибда ижро этилган қисми бўйича ундирилади. Бунда ижро иши юритиш ушбу Қонун 37-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган асослар бўйича тугатилган тақдирда ижро йиғими суд ижрочиси томонидан амалга оширилган мажбурий ижро этиш чораларидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритиш тугатилган ижро ҳужжати ижро иши юритиш материалларида қолади ва такроран ижрога қаратилиши мумкин эмас»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) 40-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«40-модда. Ижро иши юритиш қўзғатилганидан кейин ижро ҳужжатларини қайтариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатларида кўрсатилган ундирув амалга оширилмаган ёки қисман амалга оширилган бўлса, бундай ижро ҳужжатлари қуйидаги ҳолларда ундирувчига қайтарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ундирувчининг аризасига кўра;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) агар қарздорнинг манзилини ёки унинг мол-мулки турган жойни аниқлаш ёхуд банклар ёки бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақлар ва омонатларда қарздорга қарашли пул маблағлари ҳамда бошқа қимматликлар турганлиги ёки сақланаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлмаса (ушбу Қонунга мувофиқ қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) агар қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан суд ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) агар ундирувчи ижро ҳужжати ижро этилаётганда қарздорнинг сотилмаган мол-мулкини ўзига олишдан воз кечса ёхуд қарздорлик ҳисобидан ушбу мол-мулкни ўзига олиш тўғрисидаги суд ижрочисининг таклифи бўйича ўз қарорини белгиланган муддатда тақдим этмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) агар ундирувчи ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилаётган бўлса, шу жумладан ижро ҳужжатида кўрсатилган, қарздордан олиб қўйилган муайян ашёларни олишдан воз кечса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда биринчи қисмининг 3, 4 ва 5-бандларида кўрсатилган асослар бўйича ундирувни амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда, суд ижрочиси бу ҳақда тегишли далолатнома тузади, далолатномани катта суд ижрочиси тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган асослар бўйича ундирувни амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда, бюджетга ҳамда давлат мақсадли фондларига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарздорликни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжати давлат солиқ хизмати органига, давлат даромадига ўзга ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжати эса тегишинча ушбу ҳужжатни берган судга ёки бошқа органга қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатининг ундирувчига қайтарилиши мазкур ҳужжатни ушбу Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган муддат доирасида янгидан ижрога топшириш учун тўсиқ бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжати ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган асос бўйича қайтарилганда, ундирувчига ушбу Қонуннинг 76-моддасида назарда тутилган бўнак бадали тўлиқ қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжати ушбу модда биринчи қисмининг 3, 4 ва 5-бандларида кўрсатилган асослар бўйича қайтарилган ҳолларда бўнак бадалининг қайтарилаётган ижро ҳужжатини ижро этиш юзасидан суд ижрочиси қилган харажатлардан ортиқча қисмигина қайтарилади. Ундирувчига ижро ҳужжати ва бўнак бадалини қайтариш тўғрисида суд ижрочиси томонидан катта суд ижрочиси тасдиқлайдиган қарор чиқарилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) 41-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда тамомланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳужжати амалда ижро этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган ижро ҳужжатларидаги ундирув тўғрисидаги талаблар бир ёки бир нечта солидар жавобгар қарздор ҳисобидан амалда ижро этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳужжати уни берган суднинг ёки бошқа органнинг талабига биноан ижро этилмасдан қайтарилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳужжати ушбу Қонуннинг 40-моддасида кўрсатилган асослар бўйича қайтарилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳужжати ижро этиш учун ушбу Қонун 25-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ бошқа суд ижрочисига юборилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳужжати ижро этиш учун тугатиш комиссиясига (тугатувчига, тугатиш бошқарувчисига) юборилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритиш тамомланганда суд ижрочиси бу ҳақда қарор чиқаради. Ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисидаги қарорда қарздор жисмоний шахсни, унинг мол-мулкини, олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш, шунингдек қарздор учун белгиланган чекловлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга оид чеклашлар ва қарздорнинг ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқларига доир чекловлар бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритиш ушбу Қонуннинг 25-моддаси асосида бошқа суд ижрочисига юборилиши муносабати билан тамомланаётганда қарздор жисмоний шахсни, унинг мол-мулкини, олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш, шунингдек қарздор учун белгиланган чекловлар бекор қилинмайди. Мазкур ваколатлар ижро иши юритиш юборилган суд ижрочисига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси қарорининг кўчирма нусхалари у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ундирувчига ва қарздорга, шунингдек ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга юборилади. Айни вақтда суд ижрочиси қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган инкассо топшириқномаларини чақириб олади, шунингдек чекловларни ижро этаётган органларни ушбу чекловларнинг бекор қилинганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритиш тамомланганидан сўнг суд ижрочиси қарздордан ижро йиғимини, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималарни ҳамда ижро харажатларини ундириш тўғрисида илгари чиқарилган ва ижро этилмаган қарорларнинг ижросини давом эттиради. Бунда қарздорга нисбатан ижро иши юритиш жараёнида белгиланган чекловлар мазкур қарорлар ижроси учун зарур бўлган миқдорда сақлаб қолинади. Ижро иши юритиш тамомланган тақдирда, ижро йиғими фақат ижро ҳужжатининг мажбурий тартибда ижро этилган қисми бўйича ундирилади, номулкий хусусиятдаги ижро ҳужжатлари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритиш, ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра тамомланганда ижро ҳужжатининг асл нусхаси, бошқа ҳолларда эса ижро ҳужжатининг кўчирма нусхаси ижро иши юритиш материалларида қолади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисми «зарарни тўлаш» деган сўзлардан кейин «зарарни давлат фойдасига ундириш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қарздор жисмоний шахсни ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади. Қарздор юридик шахсни ва шунингдек қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мол-мулкини қидириш суд ижрочиси томонидан амалга оширилади. Автомототранспорт воситасини қидириш суд ижрочисининг қарорига кўра ички ишлар органлари зиммасига юклатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорни, унинг мол-мулкини ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш харажатлари қарздордан ундирилади, суд ижрочиси бу ҳақда қарор чиқаради, қарорни катта суд ижрочиси тасдиқлайди. Қарздор жисмоний шахсни, автомототранспорт воситасини ёхуд олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш бўйича харажатлар ички ишлар органининг аризасига кўра, қарздор юридик шахсни ва қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мол-мулкини қидириш харажатлари бўйича эса, тегишли суд ижрочиси томонидан қилинган харажатлар ҳисоб-китоби асосида аниқланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи қисмидаги «судга» деган сўз чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25) қуйидаги мазмундаги 421-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«421-модда. Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, суд ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта суд ижрочиси томонидан тасдиқланади. Мазкур қарорнинг кўчирма нусхалари қарздор жисмоний шахсга (агар унинг турган жойи маълум бўлса), ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқаролик бўлимига (бошқармасига) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ижро ҳужжати суд ҳужжати бўлмаса ва суд ҳужжати асосида берилмаган бўлса, ундирувчи қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни белгилаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашга асос бўлган ижро ҳужжатининг талаблари амалда ижро этилганда ёхуд у бўйича ижро иши юритиш ушбу Қонунда белгиланган асосларга кўра тугатилганда ёки тамомланганда, суд ижрочиси кейинги кундан кечиктирмасдан қарздор жисмоний шахсни, ички ишлар органларини ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларини қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан суд ижрочиларининг, ички ишлар органлари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-бандининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ундирувни қарздорнинг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-бандидаги «мол-мулкига ва пул маблағларига» деган сўзлар «пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 21 ва 22-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«21) ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига, шу жумладан қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати бўйича унга тегишли бўлган маблағларга қаратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) ундирувни қарздорга тегишли бўлган алоҳида мулкий ҳуқуқларга қаратиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27) 47-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ва мажбурий реализация қилишдан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатлари бўйича жисмоний ва юридик шахслардан ундирув биринчи навбатда қарздорнинг сўмдаги ва чет эл валютасидаги пул маблағларига ҳамда бошқа қимматликларига, шу жумладан банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги пул маблағларига ҳамда ўзга қимматликларига қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор жисмоний шахсдан топилган сўмдаги ва чет эл валютасидаги нақд пул маблағлари дарҳол олиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб қўйилган сўмдаги нақд пул маблағлари кейинги иш кунидан кечиктирмай Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағига ўтказиш учун банкка топширилади, кейин уч кунлик муддатда белгиланган тартибда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги барча ҳисобварақларида ҳамда омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул маблағлари ва ўзга қимматликлари тўғрисида ахборот бўлганда, улар хатланади. Қарздорнинг аниқланган тегишлича сўмдаги нақд пули ёхуд банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги сўмдаги маблағлари етарли бўлмаса, ундирув қарздордаги аниқланган нақд чет эл валютасига ёхуд унинг банклардаги ёки ўзга кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақланаётган валютасига қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочисида қарздорнинг хатлаш мумкин бўлган ҳисобварағи мавжудлиги тўғрисида ахборот бўлмаганда, суд ижрочиси бундай ҳисобварақни аниқлаш тўғрисида банк ёки бошқа кредит ташкилотига ёзма сўров юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочисининг ёзма сўрови келиб тушганда банк ёки бошқа кредит ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ҳисобварақни аниқлайди ва бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмай суд ижрочисига маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор ундирув биринчи навбатда қаратилиши лозим бўлган мол-мулк турлари ёки ашёларни ўзи кўрсатишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор мол-мулкининг у ёки бу турига ундирувни қаратиш навбати суд ижрочиси томонидан мазкур мол-мулкнинг ликвидлигини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг ундирувчи талабларини қаноатлантириш учун етарли пул маблағлари бўлмаса, суд ижрочиси ўз қарори билан қарздор ҳисобварақларининг харажатлар қисмини қарз тўлиқ узилгунига қадар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатлайди. Банк ёки бошқа кредит ташкилоти қарздорнинг пул маблағларини хатлаш ҳақидаги қарорни дарҳол ижро этади ва суд ижрочисига қарздорнинг ҳисобварақлари реквизитлари ҳамда ҳар бир ҳисобварақ бўйича хатланган пул маблағлари миқдорини маълум қилади. Айни бир вақтда ундирув қарздорга тегишли бўлган бошқа мол-мулкка қаратилади, ушбу Қонуннинг 52-моддасига мувофиқ ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг мол-мулкига, шу жумладан нақд пул маблағларига ва банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ҳамда омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул маблағларига ундирув ижро йиғими, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар ва ижро харажатлари ҳисобга олинган ҳолда, ижро ҳужжатини ижро этиш учун зарур бўлган миқдорда ва ҳажмда қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор бошқа шахслар билан умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли мол-мулкка эга бўлган ҳолларда ундирув унинг қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган улушига қаратилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28) 48-модданинг иккинчи қисми «зиммасига» деган сўздан кейин «ижро йиғимини, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималарни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29) қуйидаги мазмундаги 481—487-моддалар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«481-модда. Қарзни чет эл валютасида ҳисоблаб чиқаришда ундирувни қарздорнинг пул маблағларига қаратиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздордан топилган ва олиб қўйилган, ижро ҳужжатида кўрсатилган нақд чет эл валютасини суд ижрочиси олиб қўйилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағига топширади, ижро ҳужжатида кўрсатилганидан бошқа чет эл валютасини ёки сўмдаги нақд пул маблағларини сотиш (ижро ҳужжатида кўрсатилган тегишли чет эл валютасини сотиб олиш) учун чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқидан фойдаланувчи банкка топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг банк ҳисобварағида, омонатида турган ёки банкда сақланаётган, ижро ҳужжатида кўрсатилганидан бошқа чет эл валютасидаги ёки сўмдаги пул маблағлари хатланганида, суд ижрочиси ўз қарори билан ваколатли банк зиммасига ижро ҳужжатини ижро этиш учун зарур бўлган миқдорда ижро ҳужжатида кўрсатилган тегишли чет эл валютасини сотиб олиш мажбуриятини юклайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар банк Ўзбекистон Республикасининг ички валюта бозорида чет эл валютаси сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаётган бўлса, суд ижрочиси унинг зиммасига чет эл валютаси ёки сўмни шундай ҳуқуқдан фойдаланувчи банкка ўтказиш мажбуриятини юклайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли банклар томонидан чет эл валютасида сотиб олинган пул маблағлари улар томонидан Суд департаментининг тегишли ҳудудий бошқармаси депозит валюта ҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарз чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилаётганда суд ижрочиси ижро йиғими, шунингдек у томонидан қарздорга солинган жарималарни ва ижро харажатларини тегишли қарор чиқарилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган чет эл валютаси курсидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган миқдорда сўмда ҳисоблаб чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
482-модда. Ундирувни қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ва унинг мижозларининг пул маблағларига ҳамда қимматли қоғозларига қаратиш хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қарзлари бўйича ундирув унинг мижозларининг қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан кредит ташкилотида очилган алоҳида ҳисобварағидаги мавжуд пул маблағларига қаратилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси қарзлари бўйича ундирув унинг мижозларининг тегишли реестр юритиш тизимидаги шахсий ҳисобварақларида ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан депозитарийларда очилган депо ҳисобварақларида сақланаётган қимматли қоғозларига қаратилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
483-модда. Ундирувни айрим юридик шахсларнинг, улар мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) мол-мулкига қаратиш хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли мол-мулки бўлмаганда, ундирув суд қарори асосида қарздорнинг масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ширкат, коммандит ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига, қарздорнинг ишлаб чиқариш кооперативидаги пайига қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
484-модда. Ундирувни қарздорга тегишли бўлган мулкий ҳуқуқларга қаратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздорга тегишли мулкий ҳуқуқларга, хусусан қуйидаги ҳуқуқларга қаратилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасига доимий ёки умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ёки ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорга лицензиат сифатида оддий номутлақ лицензия асосида тегишли бўлган интеллектуал фаолият натижаларидан ва шахсийлаштириш воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорга тегишли бўлган бошқа шахсларга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ундирув Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
485-модда. Ундирувни дебиторлик қарзига қаратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига қаратиш амалда етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича, шу жумладан мулк ижараси шартномаси ва бошқа шартномалар бўйича, шунингдек қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати бўйича қарздорга тўланиши лозим бўлган пул маблағларини дебитор қарздорнинг ҳисобварақларидан низосиз тартибда ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси томонидан қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган пул маблағларини ундириш тўғрисидаги бошқа ижро ҳужжати мавжудлиги аниқланса, суд ижрочиси ундирувни дебиторнинг ижро ҳужжати бўйича қарздорга тўланиши лозим бўлган пул маблағларига қаратиш тўғрисида қарор чиқаради. Ушбу қарор асосида суд ижрочиси дебиторнинг ҳисобварақларига қарздорнинг қарзи суммаларини ундириш тўғрисида дебиторнинг қарздор олдидаги қарзидан ошиб кетмайдиган миқдорда инкассо топшириқномасини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ундирувни қарздорга амалда етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар бўйича дебитор тўлаши лозим бўлган пул маблағларига қаратиш қарздор ўз дебитори билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини тақдим этган тақдирда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дебитор ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолашдан асоссиз бош тортган тақдирда, қарздор бир томонлама имзоланган солиштирма далолатномаларини дебиторлик қарзи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда суд ижрочисига тақдим этишга ҳақли. Қарздор томонидан бир томонлама тартибда имзоланган ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси тақдим этилганда, суд ижрочиси қарздорнинг дебиторига унинг кредиторлик қарзи мавжудлиги ҳақида имзолаш учун солиштирма далолатномани ва қарздор томонидан тақдим этилган, ушбу қарзнинг мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилган ҳолда билдиришнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг дебитори билдиришномани олган кундан эътиборан уч кунлик муддатда ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини имзолаши ёхуд солиштирма далолатномада кўрсатилган қарзнинг мавжуд эмаслигини асослаган ҳолда рад жавоби тақдим этиши шарт. Агар дебитор томонидан тан олинган қарз суммаси солиштирма далолатномада кўрсатилганидан фарқ қилса, дебитор ўша муддатда суд ижрочисига ўзи тан олган суммани кўрсатган ҳолда солиштирма далолатномани тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор билан унинг дебитори ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорнинг ва унинг дебиторининг номи, уларнинг банкдаги ҳисобварақлари реквизитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дебиторнинг қарздор олдидаги қарзи суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздор ва унинг дебиторининг улар муҳри билан тасдиқланган имзолари, ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолда эса, дебиторнинг ўз муҳри билан тасдиқланган имзоси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиштирма далолатнома тузилган сана.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор ва унинг дебитори ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси у суд ижрочисига тақдим этилгунига қадар уч ойдан ўтиб кетмаган санага тузилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси асосида дебиторнинг ҳисобварақларига қарздорнинг қарзи суммасини дебиторнинг қарздор олдидаги қарзидан ошмайдиган миқдорда ундириш тўғрисида инкассо топшириқномасини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ундирув қуйидаги ҳолларда дебиторлик қарзига қаратилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уни ундириш учун даъво муддати ўтган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати Суд департаменти органининг иш юритишида бўлса ёки уни ижрога тақдим этиш муддати ўтган бўлса ёхуд ушбу ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари белгиланган тартибда тўхтатиб турилган, тугатилган ёки кечиктирилган (бўлиб-бўлиб ижро этилган) бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дебитор ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Ўзбекистон Республикаси билан шартнома тузилмаган чет давлатда турган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дебитор тугатилиш жараёнида бўлса ёки унга нисбатан банкротлик таомили жорий этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дебитор ўз фаолиятини тугатган ва юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқарилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
486-модда. Ундирувни суриштирув, тергов органларининг ёки суднинг депозит ҳисобварақларида вақтинча сақланаётган пул маблағларига қаратиш хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суриштирув, тергов органларининг ёки суднинг депозит ҳисобварақларида сақланаётган суриштирув, дастлабки тергов ёки суд давомида хатланган ва олиб қўйилган, шу жумладан фуқаровий жавобгар томонидан киритилган ёхуд жиноий йўл билан орттирилган маблағлар сифатида олиб қўйилган, шунингдек айбланувчи ёки судланувчи томонидан гаров сифатида киритилган пул маблағлари суд томонидан ижро ҳужжати берилган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай суднинг тегишли қарори талабларини ижро этишга қаратилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочисининг иш юритишида бўлган ижро ҳужжатлари бўйича суд ижрочиси суриштирув, тергов органларига ёки судга мазкур органларнинг депозит ҳисобварағида вақтинча сақланаётган пул маблағларини уч кунлик муддат ичида Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағига ўтказиш тўғрисида талабнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган талабнома белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда, суд ижрочиси суриштирув, тергов органларининг ёки суднинг депозит ҳисобварағида вақтинча турган пул маблағларини ижро ҳужжати талабларига мувофиқ кейинчалик тақсимлаш учун Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағига инкассо топшириқномаси орқали низосиз тартибда ҳисобдан чиқариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
487-модда. Ундирувни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва бюджет ташкилотларининг пул маблағларига қаратиш хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ундирувни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва бюджет ташкилотларининг пул маблағларига қаратиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, бюджет ташкилотларининг маблағларига қаратиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30) 49-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган мол-мулкига қаратиш ушбу мол-мулкнинг қарздорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар бўлганда, суд ижрочисининг қарорига мувофиқ амалга оширилади. Қарздорнинг ўзга шахсларда турган мол-мулкининг унга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар бўлмаганда, ундирувни мазкур мол-мулкка қаратиш суднинг қарорига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочисининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра чиқарилган қарори устидан шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31) 51-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Агар ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка гаровга олувчининг талабларини қаноатлантириш учун қаратилган бўлса, ундирув қарздорнинг бошқа мол-мулки бўлишидан қатъи назар, биринчи навбатда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32) 52-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздор жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки унинг умумий мулкдаги улуши бўлган ягона уйга (квартирага), агар қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари унда доимий равишда яшаётган бўлса қаратилмайди, ижро ҳужжатида ундирувни мазкур уйга (квартирага) қаратиш назарда тутилган ёхуд ушбу мол-мулк мажбурият бўйича гаров нарсаси бўлган ҳоллар бундан мустасно. Ундирув бошқа уйларга (квартираларга), уларда қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари ёхуд ўзга шахслар доимий равишда яшаб турган-турмаганлигидан қатъи назар қаратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ундирувчи ёки суд ижрочисининг аризасига кўра, ундирув суд томонидан қарздорнинг ягона уйига (квартирасига) ёхуд уй ҳудудидаги алоҳида турган бинога ёки уйнинг муайян қисмига, агар суд уйни (квартирани), шу жумладан унга туташ ҳудудни қисмларга бўлиш мумкин, қарздор тасарруфида қолган қисми эса қарздор ва унинг оила аъзолари нормал турмуш кечириши учун етарли деб топган тақдирда, қаратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, қарздор ва унинг оила аъзолари нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмларга ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестор билан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган инвестиция шартномасига мувофиқ инвестиция мажбуриятлари сифатида киритилаётган маблағлар ва бошқа мол-мулк инвестиция даври мобайнида қарздорнинг илгари юзага келган қарзини узиш ҳисобига мажбурий тартибда ундириб олинмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33) 53-модданинг бешинчи қисмидаги «беш кундан» деган сўзлар «уч иш кунидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34) қуйидаги мазмундаги 531-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«531-модда. Қимматли қоғозларни хатлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатли қимматли қоғозлар уларнинг турган жойи бўйича хатланади. Ҳужжатсиз қимматли қоғозлар ушбу қоғозлар эгасининг ҳуқуқлари рўйхатга олинган жой бўйича хатланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар хатланганда суд ижрочиси қарор чиқаради. Ҳужжатли қимматли қоғозлар хатланганлиги тўғрисида суд ижрочиси хатланган қимматли қоғозларнинг хатлов далолатномасини ҳам тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочисининг қимматли қоғозлар хатланганлиги тўғрисидаги қарорида ёки далолатномасида хатланган қимматли қоғозларнинг умумий сони, уларнинг тури ва қимматли қоғозлар эмитентлари тўғрисидаги маълумотлар, қимматли қоғозлар чиқарилган сана, уларни идентификация қилиш, шунингдек қимматли қоғозларнинг қарздорга тегишлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорга тегишли бўлган қимматли қоғозларнинг хатланиши қарздорга уларни тасарруф этиш, шунингдек бундай қимматли қоғозларни ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун бошқа депозитарийга топшириш тақиқланганлигини англатади. Ўзга турдаги чекловларни белгилашда, шу жумладан қарздорнинг қимматли қоғозларда мустаҳкамлаб қўйилган даромад олиш ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларини чеклашда суд ижрочиси белгиланган чекловларни қимматли қоғозларни хатлаш тўғрисидаги қарорда санаб ўтиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35) 54-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш рўйхатга олиниши лозим бўлган мол-мулк турларига бўлган талаб ва таклифнинг бозор конъюнктураси ҳолати тўғрисидаги мавжуд маълумотлар асосида, ижро этиш кунида амалда бўлган нархлар бўйича суд ижрочиси томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси мол-мулкни баҳолаш учун баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келадиган мутахассисни жалб этади, ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси алоҳида кўчар мол-мулкнинг шартномавий нархини фақат алоҳида олинган мол-мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса энг кам иш ҳақининг юз бараваридан ошмаган тақдирдагина, мутахассисни жалб этмаган ҳолда мустақил белгилаши мумкин, автомототранспорт воситалари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан белгиланади. Кўрсатилган нарх суд томонидан белгиланган бўлмаса, мазкур мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нархда кимошди савдосига қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар, валюта қимматликлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа рўзғор буюмлари, нодир буюмлар, асл тасвирий санъат ҳамда ҳайкалтарошлик асарлари мутахассислар албатта иштирок этган ҳолда баҳоланиши, кейин (уч иш куни ичида) масъулиятли сақлаш учун банкка ёки депозитарийга топширилиши керак, муайян турдаги қимматликлар музейга ёки уларнинг сақланиш шароитларини таъминловчи бошқа ихтисослаштирилган муассасага топширилиши лозимлиги тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фонд биржасининг расмий листингига киритилган қимматли қоғозларнинг қиймати тегишли қимматли қоғозлар ўзида расмий листингга киритилган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ марказлаштирилган тартибда котировка қилинадиган фонд биржасига суд ижрочиси томонидан ёзма сўров бериш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд ижрочиси томонидан рўйхатга олинган қимматли қоғозлар фонд биржасининг расмий листингига киритилмаган ва марказлаштирилган тартибда котировка қилинмаётган бўлса, суд ижрочиси қимматли қоғозларни баҳолаш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мутахассисни жалб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси томонидан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот олинган (чиқарилган) пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ижро иши юритишдаги тарафларга баҳолаш натижалари ҳақида билдиришнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган баҳолаш объектининг қиймати хусусида ижро иши юритишдаги тарафлар ўтказилган баҳолаш тўғрисида ўзлари хабардор қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай судда низолашиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳаракатларини амалга оширишда суд ижрочиси томонидан хатланган мол-мулкни баҳолашни амалга оширувчи мутахассисларни танлаб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қарздорнинг мол-мулки сақлаш учун қарздорга ёки суд ижрочиси тайинлаган бошқа шахсларга (бундан буён матнда сақловчи деб юритилади) мол-мулкни хатлаш далолатномасига имзо қўйдирган ҳолда топширилади. Суд ижрочиси хатланган мол-мулкни сақлаш учун қайси сақловчига топширган бўлса, ўша сақловчи суд ижрочисининг ёзма равишдаги розилигисиз бу мол-мулкдан фойдаланиши мумкин эмас. Депозитарийга сақлаш учун топширилган қимматли қоғозлар бўйича, шунингдек мол-мулкнинг хоссаларига кўра, ундан фойдаланиш унинг йўқ бўлиб кетишига ёки қиммати пасайишига олиб келган тақдирда, суд ижрочиси бундай розиликни беришга ҳақли эмас. Агар мазкур мол-мулкдан фойдаланиш унинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлса, суд ижрочисининг розилиги талаб этилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги таҳрирдаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хатланган автомототранспорт воситаси аукцион ўтказилгунига қадар суд ижрочиси томонидан белгиланадиган, унинг асралиши учун тегишли шароитлар таъминланадиган махсус ажратилган жойларда (сақлаш жойларида, омборларда, ваколатли органлар ва бошқа ташкилотларнинг жарима майдонларида) сақланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37) 56-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қарздорнинг хатланган мол-мулкини реализация қилиш, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, хатлаш асослари ва мол-мулк турларидан қатъи назар, хатланган кундан эътиборан икки ой ичида уни сотиш орқали амалга оширилади, қонунга мувофиқ муомаладан чиқарилган мол-мулк бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг мол-мулкини реализация қилиш шартнома-воситачилик асосларида ёхуд кимошди савдосида амалга оширилади, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомототранспорт воситалари, кўчмас мулк, шу жумладан ер участкаси, қурилиши тугалланмаган объектлар, кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқлари, ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқлар, интеллектуал фаолият натижалари ва шахсийлаштириш воситаларига акс эттирувчи воситаларга бўлган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус ажратилган майдончаларда биржалар томонидан ўтказиладиган очиқ аукцион шаклидаги кимошди савдосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо ташкилотларини ва биржаларни танлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар реализация қилиш учун аукцион шаклидаги кимошди савдосига қўйилган мол-мулк аукцион шаклидаги кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилиши муносабати билан реализация қилинмаса, ушбу Қонун 63-моддаси саккизинчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра кимошди савдосининг амалга ошмаган деб топилиши бундан мустасно, мазкур мол-мулк суд ижрочиси томонидан қуйидаги тартибда арзонлаштирилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органи ва молия органи вакиллари иштирокида мол-мулк нархининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда — давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида — бошқа ижро ҳужжатлари бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо ташкилотларига реализация қилиш учун топширилган мол-мулк ҳам, агар у савдо ташкилотларига реализация қилиш учун топширилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида реализация қилинмаган бўлса, арзонлаштирилиши лозим. Бунда арзонлаштириш ушбу модданинг бешинчи қисмида белгиланган тартибда ва миқдорда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулк арзонлаштирилганда суд ижрочиси белгиланган тартибда далолатнома тузади, шундан сўнг арзонлаштирилган мол-мулк такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларига ёки савдо ташкилотларига такроран реализация қилиш учун қўйилади. Бунда арзонлаштирилган мол-мулк бўйича такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдолари ўтказилиши тўғрисидаги хабар у ўтказилишидан камида ўн беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида берилади. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича мазкур мол-мулкни реализация қилишда, шунингдек ушбу Қонун 63-моддасининг саккизинчи қисми учинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра дастлабки кимошди савдолари амалга ошмаган деб эълон қилинганда мол-мулк арзонлаштирилмайди ва биринчи баҳоланган нарх бўйича такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларига ёки савдо ташкилоти томонидан такроран реализация қилишга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулк такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларида реализация қилинмаган ёки такроран реализация қилиш учун савдо ташкилотларига топширилган бошқа мол-мулк ўттиз кун мобайнида реализация қилинмаган тақдирда, у ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ арзонлаштирилган нархда ундирувчига таклиф қилинади, давлат даромадига ижро ҳужжатлари бўйича ундириш қаратилган мол-мулк эса ушбу моддада белгиланган тартибда яна арзонлаштирилиши ва реализация қилишга қўйилиши лозим. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича ушбу мол-мулк реализация қилинмаса, суд ижрочиси гаровга олувчига мол-мулкни такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларидаги ёки савдо ташкилотларининг такрорий реализация қилишидаги бошланғич сотиш нархидан 10 фоизга камайтирилган суммада ўзида қолдиришни таклиф қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар қимматли қоғозларнинг биржа бозорларида ва уюшган биржадан ташқари бозорларида реализация қилиниши керак. Улар суд ижрочиси билан тузилган шартнома асосида фаолият юритувчи инвестиция воситачиси — брокер томонидан кимошди савдосига қўйилади. Қимматли қоғозлар арзонлаштирилмайди ва икки ой мобайнида бир неча марта кимошди савдосига қўйилади. Қимматли қоғозлар мазкур муддатда реализация қилинмаган тақдирда, суд ижрочиси ундирувчига ушбу қимматли қоғозларни уларни брокер томонидан кимошди савдосига қўйилган охирги кимошди савдоси кунининг охирги кимошди савдоси соатидаги ўртача нархида ўзида қолдиришни таклиф этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочисининг реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳақидаги ушбу модданинг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларида назарда тутилган таклифи суд ижрочиси томонидан тегишли мол-мулк реализация қилинмаганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ундирувчига юборилиши лозим. Бир навбатдаги талаблар бўйича бир нечта ундирувчи бўлган тақдирда, таклифлар суд ижрочиси томонидан Суд департаменти органларига ижро ҳужжатларининг келиб тушиши навбатига кўра ундирувчиларга юборилади. Агар мол-мулкнинг суд ижрочиси томонидан таклиф қилинган баҳоси ижро ҳужжати бўйича ундирувчига тўланиши лозим бўлган суммадан ортиқ бўлса, ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдиришга тегишли фарқни бир вақтнинг ўзида Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағига тўлаган (ўтказган) тақдирда ҳақли, бу ҳақда таклифда кўрсатиб ўтилади. Ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги қарори ҳақида суд ижрочисини таклифни олган кундан эътиборан беш кун ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ундирувчи мол-мулкни ўзида қолдиришдан воз кечган тақдирда ёхуд бу ҳақдаги ўз қарорини белгиланган муддатда ёзма шаклда тақдим этмаса, мол-мулк ижро харажатлари, шу жумладан мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш бўйича қилинган харажатлар ундирилган ҳолда қарздорга қайтарилади. Ундирувчи — гаровга олувчи реализация қилинмаган гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдиришдан воз кечганда ёхуд белгиланган муддатда ўз қарорини ёзма шаклда тақдим этмаганда, ижро иши юритиш ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш билан тамомланади, реализация қилинмаган бошқа мол-мулк бўйича ижро иши юритиш эса қарздорда ундирувга қаратилиши мумкин бўлган ўзга мол-мулк бўлмаса, ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш билан тамомланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб қўйилган ва реализация қилинмаган мол-мулк қарздор қарзини ва суд ижрочиси мол-мулкни олиб қўйиш, баҳолаш ва реализация қилиш билан боғлиқ ҳолда қилган харажатларнинг ўрни тўлиқ қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ундирувни амалга ошираётган суд ижрочисига тақдим этган тақдирда ҳам қарздорга қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реализация қилинган мол-мулкни мол-мулкнинг баҳоси тўлиқ тўлангунига қадар харидорларга бериб юбориш, шунингдек тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) шарти билан реализация қилиш савдо ташкилотларига ва суд ижрочиларига тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни реализация қилиш хусусиятлари, шунингдек кўчмас мулкни узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқларини, қарздорнинг ер участкаларига, интеллектуал фаолият натижаларига ва шахсийлаштириш воситаларига бўлган мулкий ҳуқуқларини реализация қилиш тартиби ушбу Қонун талаблари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38) 57-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро ҳужжатида кўрсатилган ашёлар ундирувчига топширилган тақдирда суд ижрочиси бу ашёларни қарздордан олиб қўяди ва топшириш далолатномасини тузиб, уларни ундирувчига топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб берилиши лозим бўлган ашёлар йўқотилганлиги ёки ундирувчи уларни олишдан бош тортганлиги ёхуд ҳозир бўлиш ҳақида бир неча бор таклиф қилинишига қарамасдан унинг ашёларни олиш учун келмаганлиги сабабли ижро этишнинг имкони бўлмаган тақдирда, ашёлар қарздорга қайтарилади, ижро иши юритиш эса ундирувчига ижро ҳужжатини қайтариш билан тамомланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатида кўрсатилган ҳужжатсиз қимматли қоғозлар ундирувчига топширилган тақдирда суд ижрочиси мазкур қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олувчи шахс томонидан қарздорнинг ҳисобидан чиқарилиши ва уларни ундирувчининг ҳисобига ўтказилиши тўғрисида қарор чиқаради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисми «узиш» деган сўздан кейин «ижро йиғими» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро йиғими суммалари, шунингдек ижро харажатларининг ўрнини қоплаш учун мўлжалланган суммалар суд ижрочиларининг депозит ҳисобварағига ўтказилиб, сўнгра ижро харажатларининг ўрни ушбу сумма ҳисобидан қопланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40) 60-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қарздор юридик шахснинг мол-мулкини хатлаш ва реализация қилиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи навбатда — ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайдиган кўчар мол-мулкка (қимматли қоғозларга, қарздорнинг депозит ва бошқа ҳисобварақларидаги пул маблағларига, валюта қимматликлари, енгил автотранспорт, офислар дизайни ашёлари, тайёр маҳсулот (товарлар), қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга, улардан тайёрланган буюмларга, шунингдек бундай буюмлар парчаларига ва бошқаларга) нисбатан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи навбатда — товарларни ишлаб чиқаришда, ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда бевосита фойдаланилмайдиган мулкий ҳуқуқларга, шунингдек ишлаб чиқаришда бевосита қатнашмайдиган ва бевосита қатнашишга мўлжалланмаган бошқа моддий қимматликларга нисбатан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи навбатда — товарлар ишлаб чиқиришда, ишларни бажаришда ёки хизматлар кўрсатишда бевосита қатнашадиган мулкий ҳуқуқларга, кўчмас мулк объектларига, шунингдек хом ашё ва материаллар, дастгоҳлар, асбоб-ускуналар, ишлаб чиқаришда бевосита қатнашишга мўлжалланган бошқа асосий воситаларга нисбатан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари қарздор жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолияти муносабати билан суд ёки бошқа орган томонидан берилган ижро ҳужжатидаги талаблар ижро этилган тақдирда, ундирувни белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган қарздор жисмоний шахснинг мол-мулкига қаратишда ҳам қўлланилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41) 61-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42) 62-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатиш ишини юритишни очиш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси олинганда, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органдан қарздорнинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисида хабарнома олинганда суд ижрочиси ижро иши юритишни тамомлайди, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги, маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги, мол-мулкни ўзга шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш тўғрисидаги, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги ижро иши юритишлар мустасно. Ижро иши юритишни тугатиш билан бир вақтда суд ижрочиси ижро иши юритиш давомида қарздорнинг мол-мулкига ўзи қўйган хатловларни ва ушбу мол-мулкни тасарруф қилишга доир бошқа чекловларни олиб ташлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритиш тамомланган ижро ҳужжатлари суд ижрочисининг ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси билан биргаликда ижро иши юритиш тамомланган кундан эътиборан уч иш куни ичида тугатувчига юборилади. Суд ижрочиси ижро ҳужжати тугатувчига юборилганлиги ҳақида ундирувчига маълум қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43) 63-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«63-модда. Аукцион шаклидаги кимошди савдоларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уларнинг асосий шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулк ва мулкий ҳуқуқларнинг айрим турларини реализация қилиш бўйича аукцион шаклидаги кимошди савдолари биржалар томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли биржа билан тузилган шартнома ва (ёки) кимошди савдосига қўйиладиган мол-мулкнинг ёки мулкий ҳуқуқларнинг дастлабки (бошланғич) баҳоси кўрсатилган буюртма аукцион шаклидаги кимошди савдосини ўтказиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмага қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳужжатининг кўчирма нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочиси тузган мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни хатлаш далолатномасининг кўчирма нусхаси ёхуд суд ижрочисининг уларни хатлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкни тавсифловчи ҳужжатлар, шу жумладан баҳолаш тўғрисидаги хулосанинг, автомототранспорт воситасини ёки кўчмас мулкни кўздан кечириш далолатномасининг кўчирма нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкка эгалик ҳуқуқини ва мол-мулкка бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқини сотишда суд ижрочиси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни илова қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижара шартномасининг кўчирма нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижара шартномасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага берувчининг ундирувни узоқ муддатли ижара ҳуқуқига қаратишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат ёки агар ижара ҳуқуқи ижарага олувчи томонидан аукцион шаклидаги кимошди савдоси натижасида олинган бўлса, узоқ муддатли ижара ҳуқуқини ижарага берувчининг розилигисиз ўтказиш имконини берувчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиши тугалланмаган объектни сотишда суд ижрочиси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни илова қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат органининг қурилиш учун рухсатномасининг кўчирма нусхаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкасини ва ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқларни сотишда суд ижрочиси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларнинг ва ер участкаси чизмасининг кўчирма нусхаларини илова қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион шаклидаги кимошди савдолари нархнинг ошиб бориши тамойили асосида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги ҳолларда аукцион шаклидаги кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аукционга иккитадан кам харидор келса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аукционнинг иштирокчиларидан биронтаси мол-мулкни ёхуд мулкий ҳуқуқни эълон қилинган дастлабки нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аукцион ғолиби аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани имзолашдан бош тортса ёки реализация қилинган мол-мулкнинг ёхуд мулкий ҳуқуқнинг қийматини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаса»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44) 64-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ундирув қуйидаги ҳолларда қарздорнинг иш ҳақига ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларга қаратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги қарорларни ижро этишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги, шу жумладан йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган ижро ҳужжатлари бўйича ушбу миқдордаги пул суммасини ундиришда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ундирилаётган суммаларни тўлиқ узиш учун қарздорнинг мол-мулки бўлмаганда ёки унинг мол-мулки етарли бўлмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки ўзга шахслар ундирувчидан ёхуд суд ижрочисидан ижро ҳужжатини олган кундан эътиборан қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан пул маблағларини ижро ҳужжатидаги талабларга мувофиқ ушлаб қолиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс ушлаб қолинган пул маблағларини ундирувчига тўлов амалга оширилган кундан эътиборан уч кун ичида тўлаши ёки ўтказиши шарт. Пул маблағларини тўлаш ва ўтказиш қарздор ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда, у ўқишни битирганда (бошқа жойга ўтказилганда), пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойидан кетганда, қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс бу ҳақда дарҳол суд ижрочисига хабар бериши ва амалга оширилган ундирувлар тўғрисида белги қўйилган ижро ҳужжатини унга қайтариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор жисмоний шахс янги иш, ўқиш жойи, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи тўғрисида дарҳол суд ижрочисига ва ундирувчига хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри ижро этилишини, уларнинг ҳисобини ва сақланишини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки ўзга шахслар томонидан ижро ҳужжатларининг ижро этилиши қоидаларига мувофиқ ҳолда таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс томонидан ижро ҳужжати талаблари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади, шу жумладан ижро ҳужжати бўйича пул маблағларининг тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши, уларнинг сақланишига ва ҳисобга олинишига доир белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан текшириш ўтказади. Бундай текширишни ўтказишда қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс тегишли бухгалтерия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни суд ижрочисига тақдим этиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн биринчи хатбошиси ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46) 71-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Суд ижрочиси ижро ҳужжатининг ўзи белгилаган муддатда ихтиёрий равишда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор ижро ҳужжатининг талабларини суд ижрочиси томонидан белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган тақдирда, суд ижрочиси қарздорга нисбатан маъмурий жазо қўллайди, суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаган тақдирда эса уни жиноий жавобгарлик тўғрисида ёзма шаклда огоҳлантиради. Қарздор шундан сўнг ҳам ижро ҳужжатини ижро этишдан бўйин товлаган тақдирда, суд ижрочиси қонунда белгиланган тартибда уни жиноий жавобгарликка тортиш чораларини кўради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи қисмидаги иккинчи ва учинчи жумлалар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Агар қарздор уйдан кўчирилган кундан эътиборан олти ой ичида мазкур мол-мулкни олиб кетмаса, суд ижрочиси қарздорни ёзма шаклда огоҳлантирганидан сўнг мазкур мол-мулкни ушбу Қонунда белгиланган тартибда реализация қилишга топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг мол-мулкини реализация қилишдан тушган ва ижро йиғими, суд ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар ва ижро харажатларининг ўрни қопланганидан кейин ортиб қолган пул маблағлари қарздорга қайтарилади. Қарздор томонидан талаб қилиб олинмаган пул маблағлари Суд департаменти органининг депозит ҳисобварағида уч йил мобайнида сақланади. Мазкур пул маблағлари ушбу муддат ўтганидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи қисми саккизинчи қисм деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48) қуйидаги мазмундаги 731 ва 732-моддалар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«731-модда. Иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздорнинг иморатини мажбурий бузиб ташлаш холислар иштирокида ва ички ишлар органларининг ходимлари кўмагида суд ижрочиси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси иморатни мажбурий бузиб ташлаш куни ва вақти ҳақида қарздорни хабардор қилади. Иморатни мажбурий бузиб ташлаш куни ва вақти ҳақида хабардор қилинган қарздорнинг келмаганлиги ижро ҳужжатини ижро этишга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
732-модда. Ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздордан ер участкасини мажбурий олиб қўйиш ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органи мутахассиси албатта иштирок этган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси ер участкасини мажбурий олиб қўйиш куни ва вақти ҳақида қарздорни хабардор қилади. Ер участкасини мажбурий олиб қўйиш куни ва вақти ҳақида хабардор қилинган қарздорнинг келмаганлиги ижро ҳужжатини ижро этишга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижроси ер участкаси суд ижрочисининг далолатномаси асосида ундирувчига ўтказилган пайтдан эътиборан тамомланган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ундирувчининг ер участкасига бўлган тегишли ҳуқуқи рўйхатга олинмаган бўлса, суд ижрочиси ўз қарори билан ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органига ундирувчининг ижро ҳужжатида кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклайди. Бунда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижроси ундирувчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тамомланган ҳисобланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49) 74-модданинг учинчи қисмидаги «ушбу Қонуннинг 82-моддасида» деган сўзлар «қонунда» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50) 76-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро ҳаракатлари тамомланганда бўнак бадали (ушбу Қонуннинг 77-моддасига мувофиқ харажатларнинг қарздор ҳисобидан амалга оширилган қисми) ундирувчига тўлиқ қайтарилади, ушбу Қонун 40-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51) 77-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ушбу Қонун 40-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ижро ҳужжатини ижро этиш учун қилинган харажатлар ундирувчидан ундирилади. Кўрсатилган ҳолларда харажатларни ундириш суд ижрочисининг қарори асосида амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52) қуйидаги мазмундаги 771-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«771-модда. Ижро йиғими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси томонидан ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун қарздордан ижро йиғими ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочисининг ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарори мазкур қарор қайси ижро иши юритиш юзасидан чиқарилган бўлса, ўша ижро ишига қўшиб қўйилади ва алоҳида ижро иши юритишни қўзғатмасдан ижро этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро йиғимининг миқдори ва ундирилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53) 78-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи «қаноатлантириш» деган сўздан кейин «ва қарздордан ундирилган пул суммасига мутаносиб равишда ижро йиғимини қоплаш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54) 80-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қарздорга бир неча талаблар (ижро ҳужжатлари) бўйича солинган ижро йиғимлари ушбу модданинг биринчи — олтинчи қисмларида белгиланган тегишли талабни қаноатлантириш учун мўлжалланган кетма-кетликка мувофиқ ундирилади. Бунда қарздорга номулкий хусусиятдаги ижро ҳужжатлари бўйича солинган ижро йиғимлари, шунингдек қонунда белгиланган муддатда реализация қилинмаган мол-мулк мулкий хусусиятдаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчига ўтказилган ҳолларда биринчи навбатдаги талабларга тенглаштирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55) 81-моддадаги «суд» деган сўз «хўжалик суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56) 82-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«82-модда. Ижро ҳужжатини ижро этмаганлик ва унинг ижросига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳужжатини ижро этмаганлик, шунингдек унинг ижросига тўсқинлик қилганлик қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57) 83-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўрта махсус (юридик) ёки олий (юридик) маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси суд ижрочиси бўлиши мумкин. Қоида тариқасида, олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси катта суд ижрочиси бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси лавозимига тайинлаш учун кадрларни танлаб олиш танлов асосида амалга оширилади. Катта суд ижрочилари ва суд ижрочиларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Суд департаменти директори билан келишилган ҳолда Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси ҳокимият вакили ҳисобланади ва хизмат вазифаларини бажараётганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунадаги формали кийим-бош кияди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда адлия органлари ходимларининг мансаб даражалари берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд департаментининг директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикасининг Бош суд ижрочиси, ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош суд ижрочисидир. Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи ва ҳудудий бошқармаларнинг суд қарорларини ижро этиш бўлимлари бошлиқлари лавозимига кўра тегишинча бош суд ижрочиларининг ўринбосарларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш бошқармаси ва ҳудудий бошқармаларнинг суд қарорларини ижро этиш бўлимлари ходимлари суд ижрочилари мақомига эга бўлади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58) қуйидаги мазмундаги 831-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«831-модда. Бош суд ижрочиларининг ва улар ўринбосарларининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош суд ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош суд ижрочилари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи турувчи суд ижрочиларидан ижро иши юритиш материалларини, ҳужжатлар ва ижро ҳужжатининг ижро этилиши жараёни тўғрисидаги бошқа маълумотларни текшириш учун талаб қилиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро иши юритиш, шу жумладан у ёки бу ижро ҳаракатларини амалга ошириш бўйича ёзма кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочиларининг ноқонуний ва асоссиз қарорларини бекор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочиси ижро иши юритиш жараёнида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган тақдирда, уни ижро ҳаракатларини бундан буён амалга оширишдан четлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижрочиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорларига доир шикоятларни кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош суд ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош суд ижрочилари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59) 84-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Суд ижрочиси ижро ҳаракатларини амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларидан ва бошқа органлардан, ташкилотлардан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларига ва бошқа органларга, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек фуқароларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаётган қарздорларга нисбатан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишини ҳамда молиявий ҳужжатларнинг юритилишини ижро иши юритишга мувофиқ текширувдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро иши юритишда иштирок этаётган шахсларга муайян ижро ҳаракатларини амалга ошириш масалалари юзасидан топшириқлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорлар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган, қарздорга қарашли бўлган мол-мулк борлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлганда эса бошқа шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойларга ва шу жумладан турар жойларга ва омборларга кириш, зарур бўлган ҳолларда жойлар ҳамда омборларни мажбуран очиш ва холислар иштирокида кўздан кечириш, ўзга шахсларда қарздорга тегишли бўлган мол-мулк борлигини тасдиқловчи ҳужжатли маълумотлар мавжуд бўлмаганда эса бундай ҳаракатларни бошқа шахслар эгаллаб турган ёки уларга қарашли бўлган жойлар ва омборларда суд ажрими асосида амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулкни хатлаш, хатланган мол-мулкни олиб қўйиш, сақлашга топшириш ва реализация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорнинг банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки сақлаш учун қўйилган пул маблағлари ҳамда ўзга қимматликларини хатлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздор ва унинг дебиторларининг ҳисобварақларига ижро ҳужжатлари бўйича қарз суммаларни ундириш ҳақида инкассо топшириқномаларини қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб қўйилган мол-мулкни вақтинча сақлаш учун давлат мулкидаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан, мулкдорнинг розилиги билан эса, хусусий мулкдаги жойлардан фойдаланиш, бундай мол-мулкни сақлаш мажбуриятини тегишли шахслар зиммасига юклаш, ундирувчининг ёки қарздорнинг транспорт воситасидан мол-мулкни ташиш учун харажатларни қарздорнинг ҳисобига киритган ҳолда фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда асос бўлган ижро ҳужжатидаги талабларда ноаниқлик бўлган тақдирда, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга уни ижро этиш тартибини тушунтириб беришни сўраб мурожаат этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро иши юритишда иштирок этувчи шахсларни чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро йиғимларини, суд ижрочиси томонидан солинган жарималарни ва ижро харажатларини ундириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздор жисмоний шахсга, унинг мол-мулкига ёки олиб қўйилиши лозим бўлган болага нисбатан қидирув эълон қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳаракатларини амалга оширишда юзага келган масалалар бўйича, шу жумладан ижро усули ва тартибини ўзгартириш масаласида судга ёки бошқа органга ариза билан мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида, зарур ҳолларда, ички ишлар органларининг ходимларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳужжатлари талабларини узрсиз сабабларга кўра ихтиёрий равишда бажармаган, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган қарздорларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш, шунингдек суд ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаган ёки суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилган шахсларни қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонунда белгиланган тартибда мол-мулкни баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкни баҳолаш учун мутахассисларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишига вақтинча чеклаш белгилаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочиси ижро ҳаракатларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Агар суд ижрочисининг ижро ҳаракатларини амалга оширишда қабул қиладиган қарорлари (ижро иши юритишни қўзғатиш, ижро йиғимини ундириш, жарима солиш ва бошқалар) ижро ишини юритишдаги тарафлар ва бошқа шахслар манфаатларига дахлдор бўлса, суд ижрочиси тегишли қарор чиқаради, у ижро ишига қўшиб қўйилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Суд ижрочисининг маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузилмаган ҳолда чиқарилади ва алоҳида ижро иши юритиш қўзғатилмасдан ижро этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи қисмидаги «қарор чиқарилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида судга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61) қуйидаги мазмундаги 861-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«861-модда. Суд ижрочисининг қарорлари устидан шикоят бериш ва протест келтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик суди томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича суд ижрочисининг чиқарган қарори устидан ундирувчи ёки қарздор томонидан ижро ҳужжатини берган хўжалик судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга, қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда шикоят берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган ҳолларда суд ижрочисининг қарори устидан қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда суд ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ижрочисининг қарорига қонунда белгиланган тартибда прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62) қуйидаги мазмундаги 891 ва 892-моддалар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«891-модда. Суд департаментининг фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд департаменти органларининг фаолиятини ташкил этиш, вазифалари ва функциялари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд департаменти органларида хизматни ўташ, Суд департаменти органлари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд департаменти органлари ижро иши юритиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва сақлашни қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ таъминлайди. Ижро иши юритишлардаги ижро ҳужжатларининг ва бошқа ҳужжатларнинг олиб қўйилишига фақат суд қарори асосида ёки Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро иши юритишларни олиб бориш, шу жумладан уларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд департаменти Суд департаменти органлари томонидан қўзғатилган ижро иши юритишлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
892-модда. Ички хавфсизлик инспекцияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд департаменти тизимида Ички хавфсизлик инспекцияси ташкил этилади, у Суд департаменти органлари ходимлари томонидан ғайриқонуний ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш бўйича иш олиб боради, хизмат текширувларини ўтказади, Суд департаменти органларини ҳалол ва касбий тайёргарликка эга бўлган кадрлар билан тўлдириш учун номзодларни ўрганади, Суд департаменти органлари ходимларини уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлардан, ходимларнинг ва улар оила аъзоларининг шахсий ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини тажовузлардан ҳимоя қилиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички хавфсизлик инспекцияси ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан республика бюджети маблағлари» деган сўзлар «Суд департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Суд департаменти органлари махсус автотранспорт воситалари, шу жумладан Суд департаментига мансублигини англатувчи махсус чироқли сигналларга, бўёқларнинг рангли график схемаларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек бошқа махсус воситалар билан таъминланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-763-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 14 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-199-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 3-сон, 9-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон; 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон; 13.09.2023 й., 03/23/868/0699-сон)