LexUZ шарҳи
Мазкур қарор «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан амалда ўз аҳамиятини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилиниши биланоқ амалга киритилсин.
LexUZ шарҳи
«Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 12 августдаги 155 (406)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари «Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар амалдаги норматив ҳужжатларнинг ушбу Қонунга зид келмайдиган қисми қўлланилавериши белгилаб қўйилсин.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқ ҳолга келтириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига таклифларни тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ушбу Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг ушбу Қонунга зид келадиган норматив ҳужжатлари қайта кўриб чиқилишини ва бекор қилинишини таъминласин;
биржа товари бўлиши ман этиладиган мол-мулк турларининг, миллий-маданий ва тарихий бойликларнинг рўйхатини тасдиқласин;
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Иқтисодий ислоҳот, бюджет сиёсати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш қўмитаси ушбу Қонуннинг ижроси устидан назорат ўрнатсин.