Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2024 03.07.2008 йилдаги 842-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 03.07.2008 йилдаги 842-I-сон
Kuchga kirish sanasi
10.07.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ КЕНГАШИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚЎШМА ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ, ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ БОШҚА ИНСТИТУТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 октябрдаги 5005-IV/КҚ-842-IV-сонли «Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қўшма қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақил нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда ва жамиятни эркинлаштиришда фаол иштирок этишига кўмаклашиш, уларни молиялаштириш манбаларини шакллантириш учун мустақил тизим ва объектив шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (бундан буён матнда Фонд деб юритилади), шунингдек Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фонд ва Парламент комиссияси «Жамоат фондлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотларини (ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар тақсимланишини ташкил этиш, ННТни моддий, молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини шакллантириш ҳамда амалга ошириш мақсадида тузилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фонд маблағлари бевосита ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига уларнинг талабномалари асосида ва Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртма тарзида ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ННТни, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун Фондга бюджет маблағларини ҳар йилги ажратиш Парламент комиссиясининг тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тайёрлаш, кўриб чиқиш, муҳокама қилиш ва тасдиқлаш муддатларида амалга оширилади. Бунда ННТга ажратилган, ҳисобот йили охиридаги фойдаланилмай қолган маблағлар бюджет даромадига қайтарилмайди, балки улардан белгиланган мақсадига мувофиқ келаси йили фойдаланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Парламент комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Адлия ва Молия вазирликларининг тегишли тузилмалари, республика ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари орасидан раис, унинг ўринбосари, масъул котиб ва комиссия аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Фонднинг асосий вазифалари деб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағларни жамлаш, улардан мустақил ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга, долзарб ижтимоий, иқтисодий, гуманитар муаммоларни ҳал этишда уларнинг фаол иштирок этишига қаратилган дастурларни амалга ошириш учун фойдаланилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ННТнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларга ҳуқуқий, маслаҳат тарзида, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш, уларнинг ННТ, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг мамлакатни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилиш жараёнларида иштирок этиши масалалари бўйича чет эллик ҳамкорлар билан алоқаларини кенгайтириш (биргаликда конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари, тренинглар ўтказиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳоказо) билан боғлиқ дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Фонд ўз фаолиятини ошкоралик ва очиқ-ойдинлик принциплари асосида амалга оширади, нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ажратиладиган маблағлар белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминлайди. Фонд ўз фаолияти, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ажратилган маблағларнинг тақсимланиши ва ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, Фонд маблағларини шакллантириш манбалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг (Ўзбекистон Республикаси резидентларининг ҳамда норезидентларининг) ихтиёрийлик асосидаги ҳомийлик бадаллари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ва беғараз бериладиган маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат Фондининг мол-мулкини асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек қиймати Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Фонд балансида акс эттириладиган бошқа мол-мулк ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Парламент комиссиясининг асосий вазифалари деб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун Фонд маблағлари самарали тарзда тақсимланишини ташкил этиш, ННТ, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг таклифларини чуқур ўрганиш асосида минтақаларнинг муайян ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган истиқболли, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фонд маблағларини тақсимлашда очиқ-ошкораликни таъминлаш, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантириш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларнинг ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларда, демократик қадриятларнинг, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлашда фаол иштирок этиши масалаларини муҳокама қилишга кенг жамоатчиликни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фонд маблағлари белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланилиши, унинг томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар ҳамда дастурлар, шу жумладан ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг молиявий мустақиллиги ҳамда барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар ва дастурлар устидан назоратни (мониторингни) амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг муҳим устувор дастурлар ва лойиҳаларни, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик бошқа дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда ННТнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлигини чуқурлаштиришга, ижтимоий ҳаётни демократлаштиришда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ролини кучайтириш жараёнларига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг эркин ҳамда мустақил ривожланишини таъминлайдиган норматив-ҳуқуқий базани, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Парламент комиссияси Фонднинг Васийлик кенгаши вазифасини бажаради деб белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низом, шунингдек Парламент комиссияси тўғрисидаги низом ва комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини тақсимлаш тартиби Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қарорга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фонд зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат бошқаруви органлари томонидан қабул қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари А. Шодмонов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари Ф. Муҳитдинова зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 3 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
842-I-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 3 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
513-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 7-сон, 409-модда)