Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2022 20.11.2008 йилдаги ПФ-4054-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 20.11.2008 йилдаги ПФ-4054-сон
Kuchga kirish sanasi
20.11.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИДА МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 декабрдаги ПФ-263-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштиришга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда мамлакатда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тизимини ислоҳ қилиш бўйича миқёси ва теранлиги жиҳатидан муҳим аҳамиятга эга бўлган ишлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташ муддати ўн икки ой этиб белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларни танлов асосида муддатли ҳарбий хизматга олиш тизими яратилган, чақирув комиссияларининг ишида ошкораликни ва самарали жамоатчилик назоратини таъминлаш учун улар таркибига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик, Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармаларининг вакиллари киритилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг лавозим маоши миқдорлари икки баравар кўпайтирилди, улар захирага бўшатилганда бериладиган нафақа миқдори энг кам иш ҳақининг ўн олти бараваригача оширилди. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз олий ўқув юртларида армиянинг мардлик ва матонат мактабини ўтаган ҳамда жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик бўйича аъло натижаларга эришган 22 мингдан зиёд ёшлар таълим олмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тизимини такомиллаштириш борасида кўрилган чора-тадбирлар Қуролли Кучларни чақирилувчилар билан тўлдиришни сифат жиҳатидан яхшилаш имконини берди, уларнинг жисмоний ва интеллектуал ривожланиш даражаси жиддий равишда ошди, аҳоли орасида ҳарбий хизматнинг обрў-эътибори тубдан ўзгарди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йилига икки марта (баҳорда ва кузда) чақиришнинг асосан эскича, армияга чақиришнинг совет тизимидан қолган одатига таянган мавжуд амалиёти (ўшанда Қуролли Кучларда хизмат қилиш муддати 24 ой ва ундан кўпроқни ташкил этар эди) муддатли хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг ўқув-жанговар тайёргарлиги тизимида катта муаммоларни келтириб чиқариб, уларнинг хизматни сифатли ўташига ва ҳарбий мутахассисликка ўқитиш бўйича замонавий мураккаб дастурларни тўлиқ ўзлаштириб олишларига имкон бермаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини, қўшинларнинг жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлиги ҳамда сафарбарлик жиҳатдан тайёрлигини янада такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Қуролли Кучлар Бирлашган штаби ҳамда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг таклифларига розилик берилсин ва 2009 йилдан бошлаб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизматга йилига бир марта — февраль-март ойларида чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига март-апрель ойларида бўшатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йилда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни захирага бўшатиш даврида 2008 йил кузида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар ҳам, истисно тариқасида, захирага бўшатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 99-сон қарорида белгиланган фуқароларни сафарбарлик чақируви захирасидаги хизматга қабул қилиш ва улар томонидан ҳар ойлик ҳарбий йиғинларни ўташнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мудофаа вазирлиги (Қ. Бердиев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йилига бир марта белгиланган муддатларда фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришни ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни захирага бўшатиш борасидаги зарур тадбирлар комплексини амалга оширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлик дастурларини, ҳарбий ихтисосларни сифатли ўзлаштириб олишини, шунингдек, ахборот-компьютер технологияларига асосланган таълимнинг замонавий шакл ва услубларини кенг жорий этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларни, сафарбарлик чақируви захираси хизматчиларини жисмоний ва маънавий камол топтиришга, уларда Ватанга муҳаббат ва унинг ҳимоясига шай туриш руҳига асосланган мукаммал характерни, қатъий ҳаётий дунёқарашни шакллантиришга йўналтирилган маънавий-ахлоқий ҳамда ватанпарварлик тарбияси тизимининг самарадорлигини янада оширишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) Мудофаа вазирлиги (Қ. Бердиев), Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда мудофаа ишлари бошқармалари чақирув пунктлари, чегара қўшинлари ва МХХ ҳарбий қисмлари, ИИВ Қоровул қўшинлари ўқув пунктлари инфратузилмасини такомиллаштиришга, уларни моддий-техник ашёлар, тиббиёт ускуналари билан жиҳозлашга, Қуролли Кучларни замонавий талабларга мос кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминлаш масалаларини ҳал этишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Молия вазирлиги (Р. Азимов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Хўжаев) фуқароларни йилига бир марта муддатли ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва таъминлашнинг мақсадли вазифаларини амалга ошириш учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизматни ўташда мудофаа, ички ишлар вазирликлари ва Миллий хавфсизлик хизматини бюджетдан молиялаш тартиби ва параметрларига уларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича аниқлик киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига (М. Ҳазратқулов) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, айниқса, ёшлар ўртасида фуқароларни хизматга чақириш ва уларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Адлия вазирлиги (Р. Муҳитдинов) Мудофаа вазирлиги (Қ. Бердиев) билан биргаликда 2009 йилнинг 1 январигача муддатда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу Фармон талабларига мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби М. Атаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 20 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-4054-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 47-сон, 462-модда)