27.08.2008 йилдаги 196-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.08.2008 йилдаги 196-сон
Kuchga kirish sanasi
27.08.2008
Ҳужжат 10.12.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ИШТИРОКИДАГИ «ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ. II БОСҚИЧ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги корхоналари ишлаб чиқаришини ва молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич» лойиҳасини амалга ошириш учун 10 йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 35 йилда қайтариш муддати билан Халқаро тараққиёт уюшмасининг қарз бериш махсус ҳуқуқларининг 41,3 млн. миқдоридаги кредити (эквивалентда 67,96 млн. АҚШ доллари) берилиши Жаҳон банки Директорлар кенгаши томонидан маъқулланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги ҳиссаси — эквивалентда 8,98 млн. долларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳиссаси — эквивалентда 7,44 млн. долларни ва лойиҳа қатнашчиларининг ҳиссаси — эквивалентда 1,54 млн. долларни ташкил қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш даври олти йил (2008—2014 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, лойиҳа:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялаштириш» ҳамда «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ўқитиш ва уларга консультация хизматлари кўрсатиш» компонентлари бўйича — Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида (кейинги ўринларда лойиҳага киритилган вилоятлар деб аталади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ирригация-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш» компоненти бўйича — Улуғнор (Андижон вилояти), Олот (Бухоро вилояти), Миришкор (Қашқадарё вилояти), Бўка (Тошкент вилояти), Пастдарғом (Самарқанд вилояти), Боёвут (Сирдарё вилояти) ва Ёзёвон (Фарғона вилояти) туманларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳага киритилган вилоятлар ҳудудидаги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи фермер хўжаликлари давлат олдидаги шартномавий мажбуриятларидан ортиқча етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ва лойиҳанинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 февралдаги ПҚ-2129-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 февралдаги ПҚ-2129-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиялаштириш тўғрисидаги битимни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялаштириш» компоненти доирасида тижорат банклари билан кредит маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитнинг «Ирригация-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш» компоненти доирасидаги қисмига хизмат кўрсатишни таъминлаш бўйича ҳуқуқларни бериш тўғрисида Акциядорлик-тижорат «Пахта-банк» билан битимни имзолашга вакил қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасидаги молиялаштириш тўғрисидаги битим бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич» лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун 4-иловага мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи кенгаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ечимлари жорий этилишини жадаллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиққан ҳолда ажратилаётган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа амалга оширилишини мунтазам равишда, ҳар чоракда камида бир марта, кўриб чиқсин ва, зарурият бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш юзасидан таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш учун танлаб олинган тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар чоракда эшитсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш функцияларини молиялаштириш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлигида лойиҳани бошқариш гуруҳи учун мутахассисларни қўшимча равишда ёллаган ҳолда Агентликка ва лойиҳа амалга ошириладиган вилоятларда лойиҳани амалга ошириш гуруҳларига юклаш бўйича ташкилий масалалар ҳал этилишини, гуруҳларнинг штат жадвали ва уларни молиялаштиришнинг йиллик сметалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатиб ўтилган лойиҳа амалга ошириладиган вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш гуруҳларини жойлаштириш учун ижара тўлови ундирилмасдан бинолар ажратилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялаштириш» компоненти доирасида Кредит линияларидан фойдаланиш тўғрисидаги низом ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини, кредит маблағларини қайта молиялаштириш тартиби, муддатлари ва шартлари, сублойиҳалар танланиши ва уларни баҳолаш мезонлари, шу жумладан харид қилиш таклиф этилаётган асбоб-ускуналар, қишлоқ хўжалиги техникаси ва минитехнологияларнинг техник даражаси, шунингдек импорт бўйича сотиб олинаётган қорамол маҳсулдорлиги белгиланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро тараққиёт уюшмаси тартиб-қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланиши ва тақдим этилиши ташкил қилинишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визаларнинг уларни давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 27 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 27 августдаги 196-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Мирзиёев Ш.М.‎

—‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, кенгаш раиси‎

Холмурадов С.Р.

—‎

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, кенгаш раисининг ўринбосари

Салимов А.‎

—‎

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари‎

Алихонов Б.‎

—‎‎

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси‎

Турсунов Ё.‎

—‎‎

Молия вазирининг ўринбосари ‎

Бакиров Н.Ж.‎

—‎‎

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари‎

Асқаров М.‎

—‎‎

Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари‎

Шерматов С.‎

—‎‎

Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси‎

лавозими бўйича‎

—‎‎

лойиҳада қатнашувчи тижорат банклари бошқаруви раислари (танлаб олиш натижаларига кўра)‎

лавозими бўйича‎

—‎‎

лойиҳани бошқариш гуруҳи раҳбари ‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Кенгаш аъзоси бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс унинг таркибига киритилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.