01.08.2008 йилдаги 164-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.08.2008 йилдаги 164-сон
Kuchga kirish sanasi
01.08.2008
Ҳужжат 01.08.2008 санаси ҳолатига
Ҳужжат 13.06.2025 санаси ҳолатига
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
қарори
Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида
Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-926-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 1—3-иловаларга мувофиқ базавий лавозим маошлари 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.

2. Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
21. Олий таълим муассасаларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2017 йил 1 сентябрдан жорий этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 2008 йил 1 сентябргача олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича зарур тушунтириш ишларини ва ташкилий ишларни амалга оширсин.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 ойи якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин.
Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 ойи якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг 2009/2010 ўқув йилидан бошлаб кундузги ўқиш бўйича олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қараб бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини 1:12,5 этиб босқичма-босқич кўпайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг кундузги таълим шакли бўйича бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қараб бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини:
2009/2010 ўқув йилидан бошлаб — 1:10,5;
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб — 1:12,0;
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб — 1:14,0;
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб — 1:16,0 нисбатида белгилаш;
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда унинг Нукус филиалида, Юнус Ражабий номидаги Ўзбекистон миллий мусиқа санъати академиясида, шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтида асосан якка тартибда машғулотлар олиб бориш хусусиятларини инобатга олиб, бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини босқичма-босқич 2021 йилдан 1:3,1, 2022 йилдан 1:2,5, 2023 йилдан 1:2,2 этиб белгилаш;
олий таълим муассасаси кенгашларига, зарур ҳолларда, мазкур нисбатларни 50 фоизгача ўзгартириш ваколатини бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки, таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
Тошкент ш.,
2008 йил 1 август,
2008 йил 1 август,
164-сон
164-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдори

(сўм)‎

Лавозимлар номи‎ ‎‎Базавий лавозим маошлари миқдори‎
1. Кафедра мудири:‎
фан доктори илмий даражасига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган ‎ 365810‎ 349444‎
фан номзоди илмий даражасига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган ‎ 349444‎ 336058‎
илмий даражага эга бўлмаган ‎ 336058‎ 322600‎
2. Профессор:‎
фан доктори илмий даражасига эга бўлган ‎ 349444‎ 336058‎
фан номзоди илмий даражасига эга бўлган ‎ 336058‎ 322600‎
илмий даражага эга бўлмаган ‎ 322600‎ 306679‎
3. Доцент:‎
илмий даражага эга бўлган ‎ 322600‎ 306679‎
илмий даражага эга бўлмаган ‎ 306679‎ 290938‎
4. Катта ўқитувчи:‎
илмий даражага эга бўлган ‎ 306679‎ 290938‎
илмий даражага эга бўлмаган ‎ 290938‎ 275549‎
5. Ассистент, ўқитувчи:‎
илмий даражага эга бўлган‎ 275549‎ 260288‎
илмий даражага эга бўлмаган ‎ 260288‎ 245258‎
6. Ўқитувчи-стажер‎ 229655
Изоҳ:
1. Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (институтлар, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2. Профессорлар ва доцентларнинг базавий лавозим маошлари тегишли равишда профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлган шахсларга (катта илмий ходимга) белгиланади.
3. Профессор ёки доцент лавозимига тайинланган, бироқ тегишли илмий унвонга эга бўлмаган профессор-ўқитувчилар таркибидан бўлган шахсларга икки йилгача бўлган муддатга базавий лавозим маошлари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
профессор — 322600 сўм;
доцент — 306679 сўм.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдори

(сўм)‎

Лавозимлар номи Базавий лавозим маошлари миқдори
I гуруҳ II гуруҳ
1. Ректор:
академик бўлган 412,729 ‎ 395,962 ‎
профессор ёки фан доктори бўлган 395,962 ‎ 379,285 ‎
доцент ёки фан номзоди бўлган 379,285 ‎ 365,810 ‎
2. Ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор
профессор ёки фан доктори бўлган 379,285 ‎ 365,810 ‎
доцент ёки фан номзоди бўлган 365,810 ‎ 349,444 ‎
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган 349,444 ‎ 336,058 ‎
3. Халқаро алоқалар, капитал қурилиш ва молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор:
профессор ёки фан доктори бўлган 357,223 ‎ 343,733 ‎
доцент ёки фан номзоди бўлган 343,733 ‎ 330,181 ‎
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган 330,181 ‎ 316,609 ‎
4. Филиал директори:
академик бўлган 395,962 ‎ 395,962 ‎
профессор ёки фан доктори бўлган 379,285 ‎ 379,285 ‎
доцент ёки фан номзоди бўлган 365,810 ‎ 365,810 ‎
5. Филиал директорининг ўринбосари:
профессор ёки фан доктори бўлган 365,810 ‎ 365,810 ‎
доцент ёки фан номзоди бўлган 349,444 ‎ 349,444 ‎
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган 336,058 ‎ 336,058 ‎
6. Декан:
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлган 349,444 ‎ 349,444 ‎
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган 336,058 ‎ 336,058 ‎
7. Декан ўринбосари:
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлган 336,058 ‎ 336,058 ‎
илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган 322,600 ‎ 322,600 ‎
8. Ҳисоблаш маркази бошлиғи 134,144 ‎ 125,545 ‎
Изоҳ:
Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (институтларда, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдори

(сўм)

Лавозимлар номи Базавий лавозим маошлари миқдори
1. Ҳисоблаш марказлари муҳандислари:
1-тоифали 108,758 ‎
2-тоифали 100,841 ‎
тоифасиз 93,244 ‎
2. Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг маданият ва санъат таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари концертмейстерлари:
етакчи концертмейстер 266,802 ‎
концертмейстер 237,472 ‎
3. Илмий котиб 125,545 ‎
4. Ишлаб чиқариш таълими устаси 100,841 ‎
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим маошлари миқдорлари

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб

2019 йил 1 январдан
бошлаб

2019 йил 1 июлдан бошлаб

1. Кафедра мудири:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3880000

4656000

5820 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3640000

4368000

5460 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

3210000

3852 000

4815 000

2. Профессор:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

3700000

4440 000

5550 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва доцент илмий унвонига эга бўлган

3480 000

4176 000

5220 000

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3320 000

3984 000

4980 000

3. Доцент:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3130 000

3756 000

4695 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

2930 000

3516 000

4395 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

2620 000

3144 000

3930 000

4. Катта ўқитувчи:

илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган

2730 000

3276 000

4095 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган

2570 000

3084 000

3855 000

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

2350 000

2820 000

3525 000

5. Ассистент, ўқитувчи:

илмий даражага ва илмий унвонга эга бўлган

2410 000

2892 000

3615 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган

2250 000

2700 000

3375 000

илмий унвонга ёки илмий даражага эга бўлмаган

2090 000

2508 000

3135 000

6. Ўқитувчи-стажер

1850 000

2220 000

2775 000

Изоҳлар:
1. Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (марказлар, институтлар, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
2. Профессор унвонига эга бўлмаган, бироқ фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган, профессор лавозимига бир муддатга қабул қилинган шахсларга базавий лавозим маоши қуйидаги миқдорда белгиланади:
2018 йил 1 сентябрдан бошлаб — 3 130 000 сўм;
2019 йил 1 январдан бошлаб — 3 756 000 сўм;
2019 йил 1 июлдан бошлаб — 4 695 000 сўм.
3. Доцент лавозимига бир муддатга қабул қилинган профессор-ўқитувчиларга мос равишда ушбу илованинг «3. Доцент» бўлимида назарда тутилган базавий лавозим маошлари белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим маошлари миқдорлари

2018 йил 1 сентябрдан
бошлаб

2019 йил 1 январдан
бошлаб

2019 йил 1 июлдан
бошлаб

1. Ректор:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

4120 000

4944 000

6180 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3960 000

4752 000

5940 000

2. Проректор:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3900 000

4680 000

5850 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3700 000

4440 000

5550 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

3400 000

4080 000

5100 000

3. Филиал директори:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3900 000

4680 000

5850 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3700 000

4440 000

5550 000

4. Филиал директорининг ўринбосари:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3700 000

4440 000

5550 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3530 000

4236 000

5295 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

3270 000

3924 000

4905 000

5. Декан:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3700 000

4440 000

5550 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3480 000

4176 000

5220 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

3130 000

3756 000

4695 000

6. Декан ўринбосари:

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

3480 000

4176 000

5220 000

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

3320 000

3984 000

4980 000

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган

2730 000

3276 000

4095 000

Изоҳ:
Ушбу иловада назарда тутилган базавий лавозим маошлари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларида (институтлар, факультетларда) тегишли лавозимлар учун ҳам қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий лавозим маошлари миқдорлари

1. Ахборот технологиялари марказлари муҳандислари:

1-тоифали

834 123

2-тоифали

773 412

тоифасиз

715 141

2. Маданият ва санъат таълим йўналишлари бўйича кадрлар (педагоглар) тайёрловчи олий таълим муассасалари концертмейстерлари:

етакчи концертмейстер

2046 263

концертмейстер

1821 311

3. Илмий кенгашнинг илмий котиби,олий таълим муассасасикенгашининг котиби

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган

2570 000

илмий даражага эга бўлмаган

2140000

4. Ишлаб чиқариш таълими устаси

773 412

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида
Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида
НИЗОМ
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-926-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Давлат бюджетидан ёки аралаш тарзда маблағ билан таъминланадиган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши бюджет ташкилотлари учун қўлланадиган Ягона тариф сеткаси асосида амалга ошириладиган олий таълим муассасаларининг ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга татбиқ этилмайди.

3. Олий таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи базавий лавозим маошини, шунингдек қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.
3. Олий таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи базавий лавозим маошини, шунингдек қонунчиликда ва ушбу Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.
II. Олий таълим муассасалари ходимларининг лавозим маошлари
II. Олий таълим муассасалари ходимларининг лавозим маошлари
4. Олий таълим муассасалари ходимларининг лавозим маошлари:
4. Олий таълим муассасалари ходимларининг лавозим маошлари:
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими учун белгиланадиган базавий лавозим маошлари;
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими учун белгиланадиган базавий лавозим маошлари;
ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.
ходимларга қонунчиликда белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида шакллантирилади.
5. Профессор-ўқитувчилар таркибининг базавий лавозим маошлари:
5. Профессор-ўқитувчилар таркибининг базавий лавозим маошлари:
штатдаги лавозимга;
штатдаги лавозимга;
илмий даража, илмий унвон мавжудлигига қараб табақалаштирилади.
илмий даража, илмий унвон мавжудлигига қараб табақалаштирилади.
6. Олий таълим муассасалари раҳбарларининг базавий лавозим маошлари олий таълим муассасаси мансуб бўлган гуруҳдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Биринчи гуруҳга талабалар контингенти 2000 нафардан ортиқ бўлган олий таълим муассасаси киради.
Иккинчи гуруҳга талабалар контингенти 2000 нафардан кам бўлган олий таълим муассасаси киради.
7. Раҳбарлар таркибига олий таълим муассасасининг ректори, проректори, декани, декан ўринбосари, олий таълим муассасаси филиалининг директори, директор ўринбосари лавозимларидаги шахслар киради.
7. Раҳбарлар таркибига олий таълим муассасасининг ректори, проректори, декани, декан ўринбосари, олий таълим муассасаси филиалининг директори, директор ўринбосари лавозимларидаги шахслар киради.
Қонунчиликка мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларида Ўқув-методик бўлим (бошқарма) бошлиғи ва бошлиқнинг ўринбосари лавозимини эгаллаб турган шахслар ҳам раҳбарлар таркибига киради.
8. Профессор-ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи, тажриба орттирувчи ўқитувчи лавозимидагилар киритилади.
8. Профессор-ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи, тажриба орттирувчи ўқитувчи лавозимидагилар киритилади.
Олий таълим муассасасининг кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи, тажриба орттирувчи ўқитувчи лавозимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ эгалланади.

9. Базавий лавозим маошлари схемаларида иккита маош назарда тутилган лавозимлар бўйича профессор-ўқитувчилар таркиби штат жадвалларини тасдиқлашда ушбу лавозимлар бўйича лавозим маошлари олий таълим муассасаси ректори томонидан ходимлар сони ва тегишли вазирлик (идора) томонидан ушбу олий таълим муассасаси учун мазкур ходимлар тоифаси бўйича ҳисобланган иш ҳақи фонди доирасида белгиланади. Бунда ўталган илмий мактаб, иш стажи, ўқув-тарбия жараёнига қўшилган фаол ҳисса ва олий таълим муассасаси раҳбари томонидан белгиланадиган бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинади.
10. Олий таълим муассасалари ходимларининг базавий лавозим маошларини ўзгартириш:
10. Олий таълим муассасалари ходимларининг базавий лавозим маошларини ўзгартириш:
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошганда;
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошганда;
ходим олий таълим муассасасида бошқа лавозимга ўтганда амалга оширилади.
ходим олий таълим муассасасида бошқа лавозимга ўтганда амалга оширилади.
Базавий лавозим маошини ўзгартириш олий таълим муассасаси бўйича буйруқ билан расмийлаштирилади.
Базавий лавозим маошини ўзгартириш олий таълим муассасаси бўйича буйруқ билан расмийлаштирилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги фармонлари муносабати билан базавий лавозим маошлари ўзгарган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг педагог ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги қўшма буйруғи чиқарилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисидаги Фармонлари билан боғлиқ тарзда базавий лавозим маошлари ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг олий таълим муассасалари ходимларининг базавий лавозим маошларини ошириш ҳақидаги қўшма қарори қабул қилинади.
12. Ходим олий таълимнинг битта муассасасида бошқа лавозимга ўтган тақдирда ва шу муносабат билан базавий лавозим маоши ўзгарганда меҳнат шартномаси ўзгариши тартибини белгилайдиган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси қоидалари қўлланилади (VI боб, 3-§).

III. Устамалар ва қўшимча тўловлар
III. Устамалар ва қўшимча тўловлар
13. Юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга ҳамда илмий тадқиқотларга аниқ ҳисса қўшаётган профессор-ўқитувчилар таркиби вакиллари меҳнатини моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида улар учун бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан белгиланган тартибда тўланадиган ҳар ойлик устамалар белгиланади.

14. Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланган ва тариф бўйича лавозим маошига нисбатан фоизларда ҳисобланадиган қўшимча тўлов ва устамаларнинг бошқа турлари миқдори ушбу Низом кучга кирган вақтдан бошлаб базавий лавозим маошига нисбатан фоизларда ҳисобланади.

IV. Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари
IV. Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари
15. Педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:
штатдаги ўқитувчилар томонидан ушбу тоифадаги ходимларга соатбай ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида амалдаги низомларга мувофиқ бажарилган ўқув ишлари учун;
белгиланган нормативларга мувофиқ меҳнатга соатбай ҳақ тўлаган ҳолда ўқув ишларини бажаришга жалб этиладиган ректорлар, проректорлар ва бошқа раҳбар ходимларга;
бошқа ташкилотлардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг ўқув ишлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
16. Олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ставкалари миқдори белгиланган тартибда аниқланади.
15. Олий таълим муассасаларида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш ўқув йилида 200 соатдан ортиқ бўлмаган ҳажмда:
олий таълим муассасасининг штатдаги профессор-ўқитувчилар таркибига ҳамда раҳбар ходимларига, шунингдек, унинг илмий таркибий бўлинмалари илмий ходимлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда бажарилган ўқув ишлари учун;
бошқа ташкилотлардан жалб этиладиган ўқитувчилар, илмий ходимлар ва бошқа мутахассисларнинг ўқув ишлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
16. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Ўқув йили мобайнида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида 200 соатгача педагогик ишларни бажариш ўриндошлик ҳисобланмайди.
161. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш маблағлари олий таълим муассасасининг меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўтказиладиган ўқув ишларининг кутилаётган ҳажмига кўра, штатдаги профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 4 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича харажатлар (даромадлар ва харажатлар) сметаларда назарда тутилади.
Ўқув юкламасини бажариш учун штатдаги профессор-ўқитувчилар таркибига шахсларни жалб этиш имконияти бўлмаган айрим ҳолатларда, олий таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда харажатлар (даромадлар ва харажатлар) сметаларида профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқув ишларини меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўтказиш учун шахсларни жалб этиш ҳуқуқи берилади.
V. Олий таълим муассасаларида меҳнатни нормалаштиришни ташкил этиш
V. Олий таълим муассасаларида меҳнатни нормалаштиришни ташкил этиш
17. Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш ҳар йили келгуси ўқув йили учун тузиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган шахсий иш режаларига асосланган.
Йиллик шахсий иш режаси ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий тусдаги асосий тадбирлар рўйхатини, тадбирлардан ҳар бири бўйича соатлар миқдорини кўрсатган ҳолда, ўз ичига олади.
Йиллик шахсий иш режаси 1540 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламаси лавозимлар (кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ассистент, ўқитувчи, ўқитувчи-стажёр) бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
17. Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш ҳар йили ўқув йили учун тузиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган шахсий иш режаларига асосланган.
Профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаси ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий тусдаги асосий тадбирлар рўйхатини ўз ичига олади.
Қонунчиликка мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларида йиллик шахсий иш режаси фақат ўқув тусдаги тадбирларни, уларнинг соатлар миқдорини кўрсатган ҳолда, ўз ичига олади. Ушбу соатларнинг энг кам миқдори олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан белгиланади.
Профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишлари бўйича меҳнат фаолияти соатлар миқдорисиз иш турлари ва мазмуни асосида лавозимларга қўйилган малака талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Олий таълим муассасасида профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишлар ҳажми мазкур иш турларини бажариш зарурлигини инобатга олган ҳолда эгаллаб турган лавозим билан боғлиқ ҳолда факультет декани (кафедра мудири)нинг таклифлари асосида олий таълим муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланади.
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий ва маънавий-маърифий ишларини белгилаш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Мазкур банднинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошлари талаблари қонунчиликка мувофиқ ўқув жараёни ўқитишнинг модул тизимига асосланган олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига
5-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

1.

Ўқув-услубий бошқарма, Ишлар бошқармаси, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими (сектор), Магистратура бўлими, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими, Регистратор офиси бошлиқлари

*

2.

Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари — Ўқув-методик таъминот бўлими бошлиғи

**

3.

«Маънавият ва маърифат» ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

16

4.

Талабалар амалиёти бўлими бошлиғи:

талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда;

15

талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда

14

5.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими (сектор мудири), Халқаро бўлим бошлиқлари:

талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда;

13

талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда

12

6.

Бош муҳандис, бош бухгалтер, Режа-молия бўлими (сектор) бошлиғи:

талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда;

15

талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда

14

7.

Бош энергетик, бош бухгалтер ўринбосари (аудитор), Ходимлар бўлими, Ўқитишнинг техник воситалари бўлими, Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими бошлиқлари:

талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда;

13

талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда

12

8.

Таҳририй-нашриёт бўлими, Иккинчи бўлим, Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими ва бошқа бўлимлар бошлиқлари, Матбуот котиби

12

9.

Ректор ёрдамчиси

8

10.

Девонхона ва архив мудирлари, услубчи, тармоқ ва тизим администратори, телефон станцияси бошлиғи, Диспетчер-гараж мудири

7

11.

Иқтисодчи, бухгалтер:

тоифасиз;

6

2-тоифа;

7

1-тоифа

8

12.

Муҳандис:

тоифасиз;

4

2-тоифа;

5

1-тоифа

6

13.

Техник:

тоифасиз;

3

2-тоифа;

4

1-тоифа

5

14.

Лаборатория, спорт иншооти, виварий, ўқув полигони, санъат саройи мудирлари, криоген станция бошлиғи

7

15.

Талабалар турар жойи, компьютер зали мудирлари, муҳаррир, фонд сақловчи

6

16.

Инспектор, диспетчер, техник муҳаррир, кабинет мудири

5

17.

Хўжалик, омбор мудирлари, бино коменданти, лаборант, ғазначи, ёнғин хавфсизлиги бўйича инструктор, мусаҳҳиҳ, музей кузатувчиси

4

18.

Ахборот технологиялари маркази бўлими бошлиқлари:

талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда;

9

талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда

8

19.

Ахборот-ресурс маркази директори (мудир), Ахборот технологиялари маркази директори:

талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда;

12

талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда

11

20.

Ахборот-ресурс маркази директори ўринбосари (мудир ўринбосари):

талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда;

11

талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда

10

21.

Ахборот-ресурс маркази бўлимлари мудирлари:

талабалар сони 2 000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда;

10

талабалар сони 2 000 нафардан кам бўлганда

9

22.

Библиограф, кутубхоначи:

тоифасиз;

5

2-тоифа;

6

1-тоифа

7

23.

Бош кутубхоначи, етакчи мутахассис

9

24.

«Маънавият ва маърифат» ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси

14

25.

Психолог

15

26.

Талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги

14

27.

Бош мутахассис

10

28.

Хизмат кўрсатиш бўлими (Front Office) бошлиғи, Маълумотлар базаси бўлими (Back Office) бошлиғи

***

29.

Хизмат кўрсатиш бўлими (Front Office) менежери, Маълумотлар базаси бўлими (Back Office) менежери, тьютор, сурдотаржимон

****

* мос равишда олий таълим муассасасининг факультет декани базавий лавозим маошига тенглаштирилади;
** мос равишда олий таълим муассасасининг факультет декани ўринбосари базавий лавозим маошига тенглаштирилади;
*** мос равишда олий таълим муассасасининг катта ўқитувчиси базавий лавозим маошига тенглаштирилади;
**** мос равишда олий таълим муассасасининг ўқитувчи-стажёри базавий лавозим маошига тенглаштирилади.