Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 03.07.2008 йилдаги 149-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.07.2008 йилдаги 149-сон
Kuchga kirish sanasi
03.07.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 03.07.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ

Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2008—2010 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2008 йил 28 майдаги ПҚ-879-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Маҳаллийлаштириш дастури имкониятларидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, лойиҳаларни киритиш ва чиқариб ташлаш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек баҳолашнинг аниқ ва равшан мезонлари асосида лойиҳаларнинг айрим параметрларига тузатишлар киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллийлаштирадиган ишлаб чиқаришларни ва саноат корхоналари ўртасидаги кооперацияни ривожлантириш юзасидан республикада олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг ўзлаштирилишини ҳамда импортни мақбуллаштириш бўйича чора-тадбирларни мунтазам равишда назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастурининг белгиланган прогноз кўрсаткичларига эришишга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик ва хусусий тадбиркорлик корхоналари билан йирик саноат корхоналари ўртасидаги кооперацияни ривожлантириш масалалари тезкорлик билан ҳал қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг илгари импорт қилиб келинган турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида мавжуд имкониятлар ва қувватларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 3 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 июлдаги 149-сон қарорига
1-ИЛОВА

Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб аталади) тузатиш киритиш тартибини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларини ўзгартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки шу йўналишдаги муқобил лойиҳалар билан алмаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика корхоналарида ишлаб чиқариш-техник ва истеъмол мақсадидаги материаллар ва буюмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича янги лойиҳаларни киритиш бўйича асосланган таклифлар асосида амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш (Дастурга лойиҳаларни киритиш ёки чиқариб ташлаш, маҳаллийлаштириш лойиҳаларини алмаштириш айрим лойиҳаларнинг маҳаллийлаштириш даражасини пасайтириш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига тузатиш киритиш (прогноз кўрсаткичларни, маҳаллийлаштириладиган маҳсулот номенклатурасини, лойиҳанинг ёки мулкчилик шакли ёхуд ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгариши муносабати билан корхонанинг номини ўзгартириш ва бошқалар, айрим лойиҳаларнинг маҳаллийлаштириш даражасини пасайтириш бундан мустасно) Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) протоколи асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Таклифлар ваколатли органлар томонидан ариза берувчи (лойиҳа ташаббускори) қуйидаги ҳужжатларни расман тақдим этгандан кейин баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш таклиф этилаётган лойиҳалар учун — лойиҳанинг ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича тузилган паспорти ҳамда охирги икки йил учун йиллик баланс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларига тузатиш киритиш учун — лойиҳанинг аниқлаштирилган паспорти (фақат ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳоллари бундан мустасно), айрим параметрларга тузатиш киритиш зарурлигини асослайдиган қайднома, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш таклиф этилаётган лойиҳалар учун — лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш зарурлиги асосланган қайднома, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Лойиҳа ташаббускорлари тақдим этилаётган ахборотларнинг, шу жумладан лойиҳанинг паспортида кўрсатилган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Лойиҳалар ташаббускоридан лойиҳа паспортида назарда тутилмаган қўшимча ахборот тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Таклифлар киритиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат ва хўжалик органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускори бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига (кейинги ўринларда Йиғма департамент деб аталади) киритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Йиғма департамент лойиҳа мақсадидан, уни молиялаштириш манбаларидан ва таклиф этилаётган тузатишнинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда келиб тушган материалларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқиш учун қуйидаги тегишли ваколатли органларга юборади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш имкониятларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллийлаштиришнинг таклиф этилаётган даражасига эришиш имкониятларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки лойиҳаларнинг параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш юзасидан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф этилаётган маркетинг концепцияси, шу жумладан маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни сотиш истиқболлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт қилинадиган технологик асбоб-ускуналарнинг технология даражаси ҳамда хом ашё, материаллар ва хизматлар нархларининг чекланган параметрлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки лойиҳаларнинг параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосида лойиҳани амалга оширишнинг самарадорлиги ва имкониятларини баҳолаш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига — рақобат муҳитини, ишлаб чиқариладиган маҳсулотга талабнинг мавжудлигини, бозорнинг етарлича таъминланганлигини ва нархлар шаклланишини баҳолаш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (лойиҳа молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ёки Ҳукумат кафолати остидаги кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилган ҳолларда) — иқтисодий самарадорликни келишиш учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Таклифларни баҳолаш ва Йиғма департаментга асосланган хулосани тақдим этиш юқорида кўрсатиб ўтилган ваколатли органлар томонидан икки ҳафта муддатда амалга оширилади. Ваколатли орган айнан ана шу муддатда лойиҳа ташаббускорига ўз хулосасининг нусхасини юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган муддат мобайнида ваколатли экспертиза органлари лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар, иқтисодий мақсадга мувофиқ бўлмаган лойиҳаларнинг ҳужжатларида ноаниқликлар аниқланган тақдирда уларни пухта ишлашда ариза берувчига ёрдам берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Лойиҳанинг қайта ишланган паспортини кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан илгари юборилган хулосада кўрсатилмаган янги мулоҳазалар билдирилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Лойиҳанинг қайта ишланган паспорти мулоҳазалар ва таклифлар ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомда назарда тутилган тартибда қайта ишланган лойиҳа паспорти варианти ташаббускор томонидан тақдим этилгандан кейин бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Йиғма департамент бир ҳафта муддатда ваколатли органлардан тушган ижобий хулосаларни умумлаштиради ва уларни кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир ёки ундан ортиқ ваколатли экспертиза органларининг салбий хулосаси мавжуд бўлганда Йиғма департамент тегишли хулосани кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Махсус комиссия Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари иштирокида заруриятга кўра, бироқ йил чорагида камида бир марта ўтказиладиган ўз мажлисларида тушган таклифлар (хулосалар)ни кўриб чиқади ҳамда Маҳаллийлаштириш дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида протокол қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Махсус комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия қарорлари мажлисда ҳозир бўлган Махсус комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Махсус комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссиянинг қарорлари Махсус комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган протокол билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш зарур бўлганда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда Махсус комиссиянинг протоколи асосида Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш бўйича таклифлар киритишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолашга қўйиладиган ягона мезонлар ва талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Лойиҳа параметрларининг қуйидаги мажбурий мезонлар асосида Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш имконияти тўғрисида таклиф киритиш учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Иқтисодиёт вазирлигининг хулосасига кўра мамлакат саноатини ривожлантиришнинг асосий устуворликларига мувофиқлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қувватлар ва хом ашё ресурслари мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич ошириб борилган ҳолда ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 12 ой мобайнида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бўйича маҳаллийлаштириш даражасининг камида 30 фоизга етиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ТИФ ТН коди бўйича пировард маҳсулот товар позицияси бошланғич хом ашёга таққослаганда камида биринчи 4 белгилардан бири даражасига ўзгариши таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотнинг сотиш нархи ана шундай импорт қилинадиган маҳсулот нархидан юқори бўлмаганда лойиҳанинг иқтисодий ўзини қоплаши (Ўзбекистонгача бўлган транспорт сарф-харажатлари, божхона ва солиқ тўловлари ҳисобга олинган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосасига кўра маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга ички ва ташқи бозорларда барқарор талабнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга нисбатан халқаро стандартлар бўйича ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 18 ой мобайнида сифатни бошқариш тизими жорий этилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Юқорида кўрсатиб ўтилган мезонларга тўлиқ мувофиқ бўлмаган истиқболли лойиҳалар мавжуд бўлганда бундай лойиҳаларни киритишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласи Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосаларига кўра кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Маҳаллийлаштириш дастурига мамлакатимиз бозори етарлича таъминланган (Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг хулосаси), соғлом рақобат муҳити яратилган ёки ишлаб чиқариш ҳажми ички бозор эҳтиёжларини қоплайдиган шундай маҳсулотларни (техник тавсифлари ва истеъмол хусусиятларига кўра) ишлаб чиқарадиган бошқа маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича лойиҳалар киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қуйидагилар лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш, шу жумладан лойиҳа ташаббускорлари таклифларига кўра чиқариб ташлаш тўғрисида ваколатли органлар томонидан хулоса чиқариш учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхонанинг тугатилиши ёки форс-мажор вазиятлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотнинг сифати ва нархига кўра рақобатбардошли эмаслиги туфайли маҳсулотнинг ушбу турига ички бозорда талабнинг йўқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастури прогноз параметрларининг бажарилмаслиги (йил якунларига кўра 30 фоиздан кам);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшайдиган маблағларнинг тегишли мақсадда ишлатилмаслиги, шунингдек технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг асоссиз равишда импорт қилиниши аниқланган ҳоллар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилганда лойиҳани амалга ошираётган корхона лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли солиқ ва божхона имтиёзларидан маҳрум бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш лойиҳасининг
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Корхона бўйича асосий маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхонанинг номи‎
Мулкчилик шакли‎
Йирик/кичик корхона‎
Юқори ташкилотнинг номи‎
Корхонанинг манзили, телефони, факси, е-mail‎
Раҳбарият: Ф.И.О.‎
Бош бухгалтер: Ф.И.О.‎
Корхона ташкил этилган йил‎
Корхонанинг ҳозирги вақтдаги фаолияти йўналиши‎
Умумий майдони, га‎
Шу жумладан бинолар ва иншоотлар майдони, га‎
Ишлаб чиқариш инфратузилмаси*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мавжуд ишлаб чиқариш инфратузилмасини, асосий ишлаб чиқариш майдони, унинг асбоб-ускуналарни жойлаштиришга тайёрлигини тавсифлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КТУТ СТИР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Устав капиталини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эълон қилингани минг сўм
Шакллантирилгани минг сўм
Т/р‎ Муассислар ва акциядорлар рўйхати Улуш суммаси, (минг сўм) УФдаги ҳисса (%) Улуш характери
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот тўғрисидаги асосий маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотнинг номи‎
ТИФ ТН коди, 10 белги даражасида‎
ДС, ТШ, OʼzDst ва бошқалар‎
Техник параметрлар, ДСга мувофиқ, ТШ ва бошқалар‎
Ишлаб чиқаришнинг йиллик ўртача қуввати (физик ҳажмларда)‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш тавсифи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Технологик жараён‎
Технологик параметрлар, асбоб-ускуналарни етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчилар ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Лойиҳанинг маркетинг стратегияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотни сотиш бўйича аниқ маркетинг стратегиясини, маҳсулотнинг потенциал истеъмолчилари билан олдиндан аҳдлашувларнинг мавжудлигини, шунга ўхшаш буюмларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан рақобатли устунликлар мавжудлигини, ички ва ташқи бозорлар (экспорт мавжуд бўлган тақдирда) эҳтиёжи ҳажмини тавсифлаш. Маркетинг ишланмалари якунлари бўйича «Рақобатчилар ва уларнинг бозордаги улуши жадвалини тўлдириш ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси
(маҳсулотнинг шартли бирлиги ҳисобига ишлаб чиқариш харажатлари, фоизларда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулот тури (ТИФ ТН коди) ‎ Биринчи йил ‎ Иккинчи йил* Учинчи йил* Тўртинчи йил*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‏Ул = ﴾1 – _И_‎ ﴿* 100%, шу билан бирга 0 ≤ И < С, бунда:
С‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ул — маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
И — импорт қилинаётган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг сўмларда ифодаланган валюта қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
С — маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш таннархи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Маҳаллий етказиб берувчилардан сотиб олинадиган импорт хом ашё маҳаллий хом ашё бўлмаслиги керак)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич оширилган тақдирда маҳаллийлаштириш даражаси ошишини асословчи бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг аниқ номи кўрсатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Маҳсулотларнинг турлари ва йиллик ишлаб чиқариш ҳажми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг номи Ўлчов бирлиги Маҳсулот бирлигини сотиш нархи Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми, 100% қувватда Ишлаб чиқаришнинг биринчи йилидаги ишлаб чиқариш ҳажми Ишлаб чиқаришнинг иккинчи йилидаги ишлаб чиқариш ҳажми Ишлаб чиқаришнинг учинчи йилидаги ишлаб чиқариш ҳажми
миқдори суммаси (млн. сўм) миқдори суммаси (млн. сўм) миқдори суммаси (млн. сўм) миқдори суммаси (млн. сўм)
шу жумладан: экспорт учун‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Қўшимча маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Валютанинг паспорт тўлдирилган санадаги курси‎
Потенциал истеъмолчилар ва маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг қўлланиш соҳалари‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Рақобатчилар ва уларнинг бозордаги улуши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р Рақобатчилар номи Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг номи Ўлчов бирлиги‎‏ Маҳсулот бирлиги нархи (минг сўм) Сотишнинг йиллик ҳажми
миқдори суммаси (млн. сўм)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X. Лойиҳанинг молиявий прогнози
Лойиҳа бўйича харажатлар
(ишлаб чиқаришнинг лойиҳадаги қуввати бўйича)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартли-ўзгарувчан харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р Номи Ўлчов бирлиги Нархи (минг сўм) Божхона тўловлари (ҚҚС ставкалари (%), божлар (%), акциз (%)) ҳисобга олинган нархи (минг сўм) Йиллик эҳтиёж Божхона тўловлари ҳисобга олинган йиллик харажатлар (минг сўм)
Материаллар ва хом ашё, шу жумладан:
1.‎ Импорт материаллар ва хом ашё
1.1.‎
2.‎ Маҳаллий материаллар ва хом ашё
2.1.‎
Бутловчи буюмлар (мавжуд бўлганда), шу жумладан:
3.‎ Импорт бутловчи буюмлар
3.1.‎
4.‎ Маҳаллий бутловчи буюмлар
4.1.‎
5.‎ Коммунал хизматлар харажатлари
5.1.‎
6.‎ Бошқа харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартли-доимий харажатлар (МҲТФдан ташқари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р Номи Ўлчов бирлиги Нархи (минг сўм) Йиллик эҳтиёж Йиллик харажатлар
1.‎ Бошқарув харажатлари
1.1.‎
1.2.‎
2.‎ Ишлаб чиқариш харажатлари
2.1.‎
2.2.‎
3.‎ Маркетинг харажатлари
4.‎ Бошқа харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XI. Маҳсулотнинг айланиши ҳисоби
(кунлар ҳисобида)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омбордаги хом ашё захиралари‎
Тайёр маҳсулот захиралари‎
Хом ашё ва бутловчи буюмлар учун тўлов‎
Коммунал хизматлар учун тўлов‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XII. Хом ашё ва бутловчи буюмларни етказиб берувчилар тўғрисидаги умумий маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р Хом ашё ва бутловчи буюмлар номи, ТИФ ТН коди, 9 белги даражасида Техник параметрлар ДС, ТШ ва шу кабиларга мувофиқ Хом ашё ва бутловчи буюмларни етказиб берувчилар Етказиб бериш ҳажмлари Етказиб бериш муддатлари Контрактациянинг мавжудлиги
1.‎
2.‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XIII. Маҳсулот таннархи калькуляцияси*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Маҳсулот таннархи калькуляцияси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ тақдим этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номи Ўлчов бирлиги Миқдори Нархи (минг сўм) Суммаси Таннархдаги улуши
Материаллар, шу жумладан:
Импорт материаллар
Маҳаллий материаллар
Бутловчи буюмлар, шу жумладан:
Импорт бутловчи буюмлар
Маҳаллий бутловчи буюмлар
Бошқа харажатлар
Ишлаб чиқариш таннархи‎
Маҳсулот бирлиги ҳисобига жами‎
Маҳсулот бирлигини сотиш нархи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XIV. Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари**
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Даромад солиғи, Пенсия жамғармасига ажратмалар, ижтимоий суғурталар ва касаба уюшмаси бадаллари қўшилган ҳолда тўлиқ ҳисоблаб ёзилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р Ходимлар номи Ходимлар сони Ўртача ойлик иш ҳақи (минг сўм) Жами бир ойда (минг сўм) Жами бир йилда (минг сўм)
Маъмурият
Ишлаб чиқариш ходимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XV. Лойиҳанинг қиймати ва молиялаштириш манбалари***
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Қарз маблағлари жалб этилган тақдирда банкларнинг молиялаштириш шартларини (кредит муддати ва уни қайтариш жадвали, асосий қарз бўйича тўловлар учун имтиёзли давр, кредит бўйича фоиз ставкаси, молиялаштиришни бошлаш учун банкнинг воситачилик ҳақи, суғурта ва гаровни нотариал расмийлаштириш харажатлари, божхона харажатлари ва бошқалар) тақдим этиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р Лойиҳанинг қиймати, шу жумладан: Ўлчов бирлиги Қиймати Молиялаштириш манбалари
ўз маблағлари бюджет маблағлари қарз маблағлари
1.‎ Қатъий белгиланган активлар
1.1.‎ Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қурилиш-монтаж ишлари (мавжуд бўлганда)
1.2.‎ Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бино ва иншоотлар
1.3.‎ Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, шу жумладан:
1.3.1.‎ Мавжуд бўлгани
1.3.2.‎ Сотиб олинадигани
2.‎ Айланма капитал
3.‎ Молиявий харажатлар
4.‎ Бошқа харажатлар
Жами
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XVI. Лойиҳа ва инвестицияларни (капитал харажатларни) амалга оширишнинг календарь жадвали****
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**** Ишлаб чиқариш илгаридан фаолият кўрсатаётган бўлса, унинг ишга туширилган йили кўрсатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р Лойиҳани амалга ошириш босқичлари Ойлар бўйича (йил)
01‎ 02‎ 03‎ 04‎ 05‎ 06‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XVII. Солиқ солиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎ Солиқларнинг номи Солиқ ставкаси Ҳисоблаш базаси Даврийлиги
Умумдавлат солиқлари
Маҳаллий солиқлар

Корхона раҳбари

‎_____________‎

‎___________‎

‎_____________‎

(Ф.И.О.)‎

(имзо) ‎

(сана)‎

М.Ў.
Корхонанинг бош бухгалтери
‎_____________‎

‎___________‎

‎‎_____________‎‎

(Ф.И.О.)‎ ‎

(имзо)

(сана)‎ ‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 июлдаги 149-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 82-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 30 декабрдаги 620-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 112-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига 1-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 41-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 63-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «2006—2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида» 2007 йил 8 майдаги 93-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 269-модда; 2009 й., 14-сон, 163-модда, 52-сон, 572-модда)