Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2015 03.07.1992 йилдаги 657-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 03.07.1992 йилдаги 657-XII-сон
Kuchga kirish sanasi
05.08.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2015
Ҳужжат 11.10.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎзбекиСтон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат санитария назорати тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини ва радиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади, одамнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини ҳамда у билан боғлиқ бошқа ҳуқуқларини ва уларни амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат санитария назорати бу санитария қонунларини бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган санитария-эпидемиология хизматининг фаолиятидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг давлат санитария назорати тўғрисидаги қонунлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг санитария назорати тўғрисидаги қонунлари ушбу Қонундан ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг ўз ваколат доирасида чиқарадиган бошқа ҳуқуқий ҳужжатлардан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлашнинг асосий принциплари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф муҳитни соғломлаштириш, овқатланишни, меҳнат, турмуш, дам олиш, таълим-тарбия бериш шароитларини яхшилашга қаратилган қонунчилик, санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши ташкилий тадбирлар мажмуини амалга ошириш асосида одамнинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш ҳуқуқларини кафолатлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ хўжалик объектлари, технология ускуналарини ва асбобларини, транспорт воситаларини ривожлантириш, жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга тушуриш чоғида атроф муҳит омиллари аҳоли саломатлигига зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олишга қаратилган фаолиятининг устиворлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг санитария маданияти даражасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиш ва ижтимоий фаолиятнинг мажбурий қисми сифатида амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахсларнинг санитария нормаларига, гигиена нормативларига риоя қилмаслик ҳамда санитарияга доир ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширмаслик натижасида аҳолининг саломатлигига ва атроф муҳитга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария нормалари, қоидаларига риоя этилиши ва санитария-гигиена тадбирлари амалга оширилиши устидан давлат санитария назоратини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари илмий тадқиқот ва бошқа муассасалар томонидан ишлаб чиқилади, Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланади ва шундан сўнг уч ой муддат ичида матбуотда босиб чиқарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БЎЛИМ. ОДАМНИНГ ҚУЛАЙ АТРОФ МУҲИТ ШАРОИТЛАРИГА ЭГА БЎЛИШ ҲУҚУҚИ ВА УНИ ТАЪМИНЛАШ КАФОЛАТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Одамнинг қулай атроф муҳит шароитларига эга бўлиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир одам қулай атроф муҳит шароитларига эга бўлишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Аҳоли саломатлиги ва атроф муҳитнинг аҳволи ҳақида ахборот олиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир киши касалликлар, эпидемия ва радиация вазияти, атроф муҳитнинг ҳолати ҳамда уларнинг одамлар саломатлигига таъсири ҳақида, шунингдек гигиена соҳасидаги ва махсус ўтказилган бошқа экспертизалар ҳақида ҳаққоний маълумот олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Одамнинг саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини тўлатиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир одам атроф муҳитнинг зарарли кимёвий, физикавий, биологик ва бошқа омиллари, шунингдек сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари ва бошқа саноат буюмлари таъсирида ўзига етказилган зарарнинг ўрнини тўлатиб олишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БЎЛИМ. САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИЯ МАСАЛАЛАРИДА АҲОЛИНИНГ ХОТИРЖАМЛИГИНИ, РАДИАЦИЯ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТАЛАБЛАРИ ВА УЛАРНИ БАЖАРИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Давлат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахсларнинг санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлашга доир мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат идоралари, мулкчиликниинг шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тасдиқланган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат санитария назоратини амалга ошираётган идоралар, муассасалар, мансабдор шахсларга рўй берган авариялар, санитария- эпидемия, радиация вазияти тўғрисида ҳаққоний ва тўла-тўкис ахборот беришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Норматив-техника ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норматив-техника ҳужжатларини ишлаб чиқаётган давлат идоралари, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар аҳолининг саломатлигини сақлашни ва санитария-эпидемия масалаларида хотиржамлигини таъминлашга қаратилган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилган идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар янги кимёвий ва биологик моддаларни, ион ҳосил қилувчи нурланиш манбаларини ҳамда мана шу манбаларга эга бўлган асбобларини, атир-упа ва пардоз маҳсулотларини, материаллар, технология жараёнлари, ускуналар ва бошқа халқ истеъмоли молларини жорий этишдан олдин аҳолининг санитария-эпидемия хавфсизлигини таъминлашга доир нормативлар бўйича илмий асосланган таклифларни, уларга риоя этилиши устидан назорат қилиш усулларини, зарарли маҳсулот ва чиқитларни зарарсизлантириш йўлларини ишлаб чиқишлари ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачига тақдим этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Объектларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш чоғида санитария талабларига риоя этишнинг шартлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, бирлашмаларнинг раҳбарлари ва алоҳида шахслар объектларни лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, янгилаш чоғида, корхоналарни техника билан қайта қуроллантириш ва уларни фойдаланишга топшириш чоғида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Майдонлар, иншоотлар, биноларни сақлаб туриш, ускуналар ва транспорт воситаларидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар технология ва бошқа ускуналардан фойдаланилишини, майдон, иншоотлар, ишлаб чиқариш бинолари ва санитария-маиший бинолар, иш жойлари, турар жой бинолари, болалар ва даволаш-профилактика муассасалари, ўқув юртлари, маданият, спорт ва бошқа муассасалар бинолари, шунингдек транспорт воситалари санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаб турилишини таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Кимёвий моддалар, биология воситалари ва материалларини қўлланишга, зарарсизлантиришга, қайта ишлашга, кўмиб ташлашга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар кимёвий моддаларни, биология воситалари ва материалларини сақлаш, қўлланиш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш чоғида санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлайдиган санитария нормалари, қоидалари ҳамда гигиена нормативларига риоя қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги кимёвий моддалар, биология воситалари ва материаллари, минерал ўғитлар, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ўсишини тезлаштирадиган дори-дармонлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари, полимер ва пластик массалар, атир-упа ва пардоз маҳсулотларини, бошқа кимёвий ва биологик воситаларни қўлланишга улар заҳарлилиги ва гигиенаси жиҳатидан баҳоланганидан, гигиена нормативлари белгиланганидан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рухсатномасига кўра йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Радиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви идоралари, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, меҳнат жамоалари ва айрим шахслар радиоактив моддалар ва бошқа ион ҳосил қилувчи нурланиш манбалари билан ишлаганда радиация хавфсизлиги нормалари ва санитария қоидаларига, шунингдек радиоактив моддалар ва бошқа ион ҳосил қилувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш чоғида стандартларга, техника шартларига ва бошқа норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Турар жой биноларига одам қўйиш ва уларда яшаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яшаш учун турар жой биноларини берадиган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари, бошқа мулкдорлар ана шу биноларга одам қўйиш чоғида амалдаги санитария нормаларини бажаришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалдаги гигиена нормативларига жавоб бермайдиган турар жой биноларига одам яшашига йўл қўйилмайди, уйларда яшовчилар турар жой биноларини сақлаш ва улардан фойдаланишнинг маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари томонидан тасдиқлаган қоидаларини бажаришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлаш ва сотишга қўйиладиган санитария талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёси ишлаб чиқариш, уларни сақлаш, ташиш, сотиш билан шуғулланувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар тиббиёт-биология талабларига, санитария нормаларига ва гигиена нормативларига риоя этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги озуқа қўшимчаларини, махсус қўшиладиган биологик актив моддаларни, озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларини, шунингдек озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари бевосита солиб қўйиладиган идишларнинг янги турларини қўлланишга улар заҳарлилиги ва гигиенаси жиҳатидан баҳоланганидан кейингина ва Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг рухсати билан йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Хўжалик-ичимлик суви таъминотига қўйиладиган санитария талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат идоралари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар хўжалик-ичимлик суви таъминотининг марказлаштирилган тизимлари етказиб берадиган сувнинг сифати гигиена талабларига ва давлат стандартларига мос бўлишини таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлаштирилган тартибда хўжалик-ичимлик суви етказиб берадиган сув қувурлари ва уларнинг манбалари учун махсус тартиблар ўрнатилган санитария муҳофазаси майдони белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув қувурларининг, улар сув оладиган манбаларнинг санитария муҳофазаси майдонлари, уларнинг санитария тартиботи маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат идоралари, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар рўзғорда ва маиший мақсадларда ишлатиладиган ҳавзалардаги сувнинг, шу жумладан марказлаштирилмаган тартибда таъминланадиган сувнинг сифати амалдаги санитария нормалари ва қоидаларига мос бўлишини таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Чет эллардан сотиб олинадиган маҳсулотни етказиб бериш ва сотишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат идоралари, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар чет эллардан сотиб олинадиган технологиялар, материаллар, хом ашё ва маҳсулотларни етказиб бериш, сотиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Таълим шароитларини тартибга солиб турувчи санитария нормалари ва қоидаларига риоя этиш талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахслар таълим муассасаларида ва корхоналарда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этилишини таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Тиббий кўрикдан ўтишнинг мажбурийлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишига йўл қўймаслик, касб касалликлари, заҳарланишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассаса, ташкилот ва бирлашмаларнинг ходимлари дастлабки ҳамда даврий тиббий кўрикдан ўтадилар. Тиббий кўрикларни ўтказиш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбкистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерациясининг Кенгаши билан келишган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш соҳасидаги мажбуриятлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмаларнинг раҳбарлари ва алоҳида шахслар юқумли, паразитар ва бошқа оммавий касалликлар, шу жумладан радиация омили билан боғлиқ бўлган касалликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларнинг, шунингдек улар келиб чиққан тақдирда бу касалликларни йўқотиш чораларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқумли, паразитар, бошқа оммавий касалликлар келиб чиқиш ва тарқалиш хавфи туғилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари бош давлат санитария врачларининг тақдимига мувофиқ белгиланган тартибда тегишли ҳудудларда ишлаш, ўқиш, ҳаракатланиш ва одам ва юк ташишнинг алоҳида шартлари ва тартибини жорий қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқумли ва паразитар касалликлар ўчоғларида карантин-ташкилий ва профилактика тадбирларни ўтказиш, касалликка чалинган беморларни касалхоналарга ётқизиш тартиби ва муддатларини тегишли ҳудудлардаги ҳокимият ва бошқарувнинг маҳаллий идоралари ҳамда бош давлат санитария врачлари белгилайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Махсус экспертизаларни ўтказиш соҳасидаги талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли ва алоҳида шахслар саломатлиги ва касалланиш ҳолатини махсус экспертиза қилишнинг санитария-гигиена, санитария-экология, тиббий, биологик, техникавий, социологик ва бошқа турлари, шунингдек лойиҳа, техника ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни, ускуналарни, асбобларни ва аппаратларни, кимёвий моддаларни, турли бирикмаларни, материалларни ва муҳитларни, озиқ-овқат хом ашёсини ва маҳсулотларини, саноат буюмларини, радиоактив материалларни, радиация техникасини экспертиза қилиш санитария назоратини амалга оширувчи органлар ва муассасалар, шунингдек илмий-тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртлари, бошқа муассаса ва ташкилотлар томонидан буюртмачининг маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарорига биноан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус экспертизаларни ўтказиш тартиби, буюртмачиларнинг, эксперт муассасалари ва экспертларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек белгиланган қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 125-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV БЎЛИМ. ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ ВА ТЕКШИРУВИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Санитария назорати ва текширувини амалга оширувчи идоралар ва муассасалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг давлат санитария-эпидемиология хизмати қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган давлат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этишлари устидан давлат санитария назоратини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария-эпидемиология станцияси ушбу Қонунга ҳамда улар тўғрисидаги Низомга мувофиқ иш кўрувчи тиббий профилактик муассаса ҳисобланиб, санитарияга доир ва эпидемияга қарши кураш чора-тадбирларининг мажмуини уюштирилишини ва ўтказилишини таъминлайди ҳамда давлат санитария назоратини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг ва Ўрта Осиё темир йўлининг ишлатилаётган ва қурилаётган объектларида идоравий санитария назоратини тегишли вазирликлар ва идораларнинг санитария-эпидемиология станциялари амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санитария милицияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаган Низомга мувофиқ санитария текширувини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат санитария-эпидемиология хизмати идоралари, муассасалари ва мансабдор шахслари қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, санитария-эпидемиология хизмати фаолиятига йўл-йўриқ кўрсатиб раҳбарлик қиладилар, уни уйғунлаштириб ва текшириб борадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат санитария назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва унинг ўринбосарлари, вилоятлар, шаҳарлар, ноҳиялар бош давлат санитария врачлари ва уларнинг ўринбосарлари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар фаолиятининг асосий кафолатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология хизматининг давлат санитария назоратини амалга оширувчи бош давлат санитария врачлари, бошқа мансабдор шахслари ва мутахассислари ҳокимият вакили ҳисобланадилар ва давлат ҳимоясида бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Давлат санитария назоратини амалга ошириш соҳасидаги фаолиятга аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа ташкилотларнинг давлат санитария назорати идораларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида уларнинг ишига аралашиши, давлат санитария назоратини амалга ошираётган мансабдор шахсларга бирон-бир йўл билан таъсир кўрсатиши тақиқланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат санитария эпидемиология хизмати идоралари ва муассасаларига раҳбарлик қилади, давлат санитария назоратини амалга оширишнинг асосий вазифаларини ва устувор йўналишларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф-муҳит омилларининг инсон организмига таъсирини аниқлашга доир республика норматив-техника ҳужжатларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва нашр этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авария вазиятларини йўқотиш чоғида санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш юзасидан муваққат санитария нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ва Тошкент шаҳри, бош давлат санитария врачларини тайинлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-эпидемиология хизмати муассасаси раҳбарларининг хатти-ҳаракатлари устидан тушган шикоятларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одамларнинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлган яшаш ва хўжалик фаолиятини юритиш тақиқланадиган ҳудудларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни карантин инфекциялари олиб кириш ва тарқатишдан санитария муҳофазаси тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш учун ажратиладиган республика ва маҳаллий эпидемияга қарши жамғармалардан ва моддий-техникавий ресурслардан мақсадга мувофиқ фойдаланиётганини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тайинлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Вилоят ва Тошкент шаҳри бош давлат санитария врачларининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят ва Тошкент шаҳрининг бош давлат санитария врачлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз бўйсунувидаги санитария-эпидемиология хизмати идоралари ва муассасаларига раҳбарлик қиладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ хўжалиги объектларини қуриш ва қайта қуриш лойиҳалари юзасидан хулосалар берадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария эпидемия жиҳатидан хотиржамлик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораларининг қарорлари асосида ва уларни бажариш юзасидан ҳужжатлар чиқарадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавфли бўлган, аҳолининг яшаши ва хўжалик фаолиятини юритиш тақиқланадиган ҳудудларни белгилайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят ва шаҳар ҳудудларига карантин инфекциялари олиб кириш ва тарқатишдан санитария муҳофазаси тадбирларини амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авария вазиятларини йўқотиш чоғида санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош санитария врачи билан келишган ҳолда шаҳарлар ва ноҳияларнинг бош давлат санитария врачларини тайинлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат санитария назоратини амалга ошираётган мансабдор шахсларга уларнинг ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат бошқаруви идораларида, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалардан, шунингдек алоҳида шахслардан йўл қўйилган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари бузилишига барҳам беришни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) халқ хўжалиги объектларини қуриш ва уларни қайта қуриш лойиҳаларида санитария нормаларига, қоидаларига ва гигиена нормативларига риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмаларга ва алоҳида шахсларга белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш лойиҳалари, халқ хўжалиги объектларини жойлаштиришнинг истиқбол режалари бўйича, шунингдек корхоналар, бинолар ва иншоотларни қуриш, қайта қуриш лойиҳалари бўйича хулосалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш учун ер участкалари бериш, рўзғорда ва маиший мақсадларда сувдан фойдаланадиган жойларни ва оқова сувлар тозаланганидан кейин уларни тушириб юбориш шартларини аниқлаш, заҳарли, кимёвий, радиоактив ва бошқа моддаларни қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш масалалари бўйича хулосалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) турар жой бинолари ҳамда маданий-маиший бинолар, саноат, қишлоқ хўжалик ва бошқа корхоналар, шунингдек иншоотларнинг амалдаги санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги ҳақида хулосалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) болалар муассасаларида тарбияланаётган ҳамда ўқув юртларида таълим олаётган болаларнинг ўқув-меҳнат соатлари ва тахминий машғулот тартиби ҳақида тақдим этишган таклифлар юзасидан хулосалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, илмий тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртларини, бошқа муассасалар ва ташкилотларни махсус экспертизалар ўтказишга жалб этиш ва бунга буюртмачилар ҳисобидан ҳақ тўлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари бажарилишини назорат қилиш мақсадида қайси идорага қарашли бўлишдан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кириш;
(27-модданинг «ж» банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) қайси идорага қарашли бўлишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмаларнинг раҳбарларидан ва алоҳида шахслардан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария нормаларини, қоидаларини, эпидемияга қарши тартиботни мунтазам суратда бажармаётган ва ишлаб чиқаришнинг ҳамда бажарилаётган ишларнинг хусусиятларини ҳисобга олиб, юқумли, паразитар касалликларни тарқатиш хавфини туғдирадиган шахсларни ишдан четлаштиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атрофдагилар учун хавфли бўлган юқумли ва паразитар касаллик билан оғриган беморларни касалхонага ётқизишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларнинг санитария ҳолатини аниқлаш ҳамда аҳоли саломатлигининг ҳолатини эпидемиология жиҳатдан таҳлил қилиш учун зарур бўлган маълумотлар ва тушунтиришларни беришни талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) гигиена экспертизалари, лаборатория тадқиқотлари ўтказиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини, буюмларни, предметлар ва материалларни олиш, шунингдек бевосита объектларнинг ўзида, лабораторияда ва асбоблар ёрдамида зарур текширишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) санитария назоратини амалга оширишга бошқа идораларнинг мутахассисларини шартнома асосида, шунингдек жамоатчилик вакилларини жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош давлат санитария врачлари ва уларнинг ўринбосарлари санитария қонунлари бузилган тақдирда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси, уй-жой, жамоат, ишлаб чиқариш ва бошқа халқ хўжалиги объектлари қурилишига, уларни қайта қуриш, кенгайтиришга, ер ажратишга доир, санитария нормаларига ва қоидаларига жавоб бермайдиган лойиҳалаш ҳақидаги ҳужжатларни ва лойиҳаларни қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари бузилишига барҳам берилгунга қадар амалдаги ишлаб чиқариш объектларида, маданий-маиший бинолардан фойдаланишни, умумий овқатланиш ва савдо корхоналарининг, таълим, даволаш-профилактика ҳамда санаторий-курорт муассасаларининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш, ускуналар, асбоблар ва гидротехника иншоотларини ишлатишни тақиқлаб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари бузилган тақдирда аҳоли пунктлари, бинолар ва иншоотлар қурилишини, уларни қайта қуришни ҳамда мазкур объектларда айрим иш турларини амалга оширишни тўхтатиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган ёки одамлар ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли деб топилган янги хом ашё турларини, кимёвий моддаларни, технология ускуналарини, жараёнларини ва асбобларини, озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёсини, саноат буюмларини, қурилиш материалларини, ион ҳосил қилувчи нурланиш манбаларини, биология воситаларини, озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларга ишлатиладиган идишлар, пластик, полимер ва бошқа материалларни, улардан тайёрланган буюмларни ва бошқа халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришни, қўллашни ва сотишни таъқиқлаб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик ва ичимлик суви билан таъминлашда, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларга ишлов бериш чоғида кимёвий моддаларни қўллашни, одамлар саломатлигига зарарли таъсир кўрсатиш хавфи туғилган тақдирда қишлоқ хўжалик экинлари ва ҳайвонларнинг ўсишини тезлаштирадиган ва тартибга соладиган дориларни, пестицидларни, атир-упа ва пардоз маҳсулотларини қўллашни бу моддалар ва материалларни ишлаб чиқувчи уларнинг хавфли эмаслиги ҳақида илмий асосланган маълумотларни тақдим этгунигача тақиқлаб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув истеъмол учун яроқсиз деб топилганда ундан ичиш ва хўжалик мақсадларида ишлатишни тақиқлаб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузаётган шахсларни вақтинча ишдан четлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно.
(27-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Бош давлат санитария врачлари ва ўринбосарларининг қарорлари устидан шикоят қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий жарима белгилаш ҳақидаги қарорлар устидан Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган тартибда шикоят берилади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V БЎЛИМ. САНИТАРИЯ ҚОНУНЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Санитария қонунларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, мансабдор ва бошқа шахслар қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) тупроқни, атмосфера ҳавосини, озиқ-овқат маҳсулотларини, иш олиб бориладиган жой ҳавосини, сув билан таъминлашнинг очиқ ва ерости манбаларини, аҳоли томонидан маданий-маиший мақсадларда фойдаланиладиган сув ҳавзалари ҳамда сув омборларининг қирғоқларини кимёвий, физикавий биологик ва бошқача тарзда ифлослантирганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) санитария нормаларига, қоидаларига ва гигиена нормативларини ҳисобга олмаган ҳолда аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишни, санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини ва радиация хавфсизлигини таъминлашга доир норматив-техникавий ҳужжатларни ишлаб чиққанлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) янги хом ашё турларини, технология ускуналарини, жараёнлари ва асбобларини, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат хом ашёсини, саноат буюмларини, бинокорлик материалларини, ион ҳосил қилувчи нурланиш манбаларини, кимёвий моддалар ва маҳсулотларни, биология воситаларини, озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат моллари ва дори-дармонлар бевосита тегиб турадиган идишлар, бошқа материалларни, бу материаллардан тайёрланадиган буюмларни, атир-упа ва пардоз маҳсулотларини ҳамда бошқа халқ истеъмоли молларини, тиббиёт ва иммунобиология дори-дармонларини ишлаб чиқариш ва қўлланишга доир норматив-техника ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи билан келишмаган ҳолда ишлаб чиққанлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) корхоналар, бинолар ва иншоотларни, транспорт воситаларини, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормаларига, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этмаган ҳолда ва давлат санитария назорати идоралари билан келишмасдан туриб лойиҳалаганлик, қурганлик, қайта қурганлик учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ер участкасидан давлат санитария назорати идоралари билан келишмасдан туриб янги қурилиш, объектларни қайта қуриш, кенгайтириш учун фойдаланганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) давлат санитария назорати идораларининг рухсатисиз объектларни қабул қилиб олганлик ва фойдаланишга топширганлик учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулотлари сифатига қўйиладиган талабларга риоя этмаганлик, таркибида инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлган радионуклидлар, заҳарли, биологик, кимёвий ва бошқа моддалар ва бирикмалар белгиланган гигиена нормативларидан юқори бўлган маҳсулотларни овқатга ишлатганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотиш чоғида санитария нормалари, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) қишлоқ хўжалик экинлари ва ҳайвонларининг ўсишини тезлаштирадиган моддаларни, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини, озиқ-овқат хом ашёсига, озиқ-овқат маҳсулотларига ва дори-дармонларга тегиб турадиган идишлар, бошқа материалларни, ем-хашакка қўшиб бериладиган озиқа моддаларни давлат санитария назорати идораларининг рухсатисиз қўлланганлик учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) чет элдан олинадиган технологиялар, материаллар, хом ашё ва маҳсулотларни етказиб беришда, сотишда ва улардан фойдаланишда санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) хўжалик-ичимлик сув таъминоти марказлаштирилган тизимлари орқали берилаётган сувнинг сифати гигиена талабларига мос келмаслиги учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) сув ҳавзаларидан рўзғорда ва маиший мақсадларда фойдаланганда, сувнинг сифати санитария нормалари ва талабларига мос келишини таъминламаганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) аҳоли пунктлари ва ҳудудларини сақлашнинг, саноат, қишлоқ хўжалик ва хўжалик рўзғор-чиқитларини, шу жумладан радиоактив ва заҳарли моддаларни тўплаш, сақлаш, ташиш ва қайта ишлашнинг санитария қоидаларини бузганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларини бузганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) барча типдаги таълим муассасаларида, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот муассасаларида ва бошқа муассасалар ҳамда корхоналарда санитария нормалари, қоидалари ва нормативларига риоя этмаганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) радиоактив моддалар, ион ҳосил қилувчи нурланиш манбалари билан ишлашда, шунингдек радиоактив чиқитларни кўмиб ташлаш чоғида радиация хавфсизлиги нормалари ва санитария қоидаларини бузганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) юқумли, паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва уларни тугатиш чора-тадбирларини бажармаганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) давлат санитария-эпидемиология идоралари ва муассасаларининг йўлланмалари билан санитария-гигиена, тиббий, биологик, техникавий, социологик ва бошқа махсус экспертизалар ўтказишдан асоссиз бош тортганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) тиббий кўриклардан ўтмаган ёки саломатлиги туфайли меҳнатга яроқсиз деб топилган шахсларга ишлашга рухсат берганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) айрим тоифадаги фуқаролар мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганлиги ёки кўрикдан ўтиш муддатларини бузганлиги учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) давлат санитария назоратини амалга оширувчи идоралар ва муассасаларнинг кўрсатмаларини, хулосаларини ҳамда қарорларини бажармаганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) объектдаги санитария гигиена ҳолатини, эпидемия вазиятини ва радиация ҳолатини аниқлаш учун зарур бўлган материалларни беришдан бош тортганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) давлат санитария назоратини амалга оширувчи идоралар ва муассасалар томонидан ёпиб қўйилган объектларда муҳрларни узиб ташлаганлик ва ишни қайта бошлаганлик учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) ишчи ва хизматчиларнинг айрим тоифалари, шунингдек якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг мажбурий гигиена таълимидан ўтиш тўғрисидаги қонун талабларини бузганлиги учун.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Жавобгарлик чоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Маъмурий жарима пуллари Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг эпидемияга қарши жамғармаларига тушади.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майдаги 70-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларини бузиш натижасида келтирилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, санитария қонунларини бузишда айбдор бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар шикастланганларни даволаш ва уларнинг саломатлигини тиклаш, даволаш-профилактика тадбирларига, санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширишга сарфланган харажатларни Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ тўлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI БЎЛИМ. ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Халқаро шартномалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонундагидан бошқача қоидалар белгилаб қўйилган бўлса, у ҳолда халқаро шартномалар қоидалари қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 3 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
657-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 355-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда;1999 й., 5-сон, 124-модда; 2000 й., 7-8-сон, 217-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2010 й., 35-36-сон, 299-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда)