1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.08.00 Фуқароларнинг айрим тоифаларини давлат уй-жой фондига қарашли уй-жой бинолари билан таъминлаш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчиларни коммунал-маиший шароитларга эга бўлган, замонавий талаблар ва стандартларга жавоб берадиган қулай уй-жой билан таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати томонидан тақдим этилган ҳамда Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш масалаларни ҳал этишга тўғридан-тўғри ва бевосита алоқадор бўлган бошқа вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш билан боғлиқ бўлган ва мазкур Низомда назарда тутилмаган масалалар суд тартибида кўриб чиқилиши ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Марказий банки (Ф. Муллажонов) Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2007 йил 1 декабргача Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби М. Атаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 14 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-694-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-112-сон қарорига мувофиқ, ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини, уларнинг уй-жой олишга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтожлигини эътироф этиш асосларини, квартираларнинг ҳисобини юритиш ва тақдим этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҳарбий хизматчилар» — контракт бўйича ҳарбий хизмат ўтаётган оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибидаги шахслар (контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ давридан бошқа пайтда олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирган курсантлардан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«квартира» — бир ёки бир нечта яшаш хоналаридан, шунингдек, ошхона, кириш жойи, ҳожатхона, ванна ёки душ хонасидан иборат бўлган, яшаш учун мўлжалланган турар-жой биноси. Квартиранинг бир кишига тўғри келадиган умумий майдони қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган яшаш майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаслиги керак. Бир хонали квартиранинг яшаш майдони камида 16 м2; икки хонали квартираники — камида 30 м2; уч хонали квартираники — камида 41 м2; тўрт хонали квартираники — камида 53 м2 ни ташкил этиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«хизмат квартираси» — муниципал ва идоравий уй-жой фонди уйларида жойлашган, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари истиқомат қилиши учун мўлжалланган квартира. Белгиланган тартибда хизмат квартираси тоифасига киритилган квартиралар тегишли вазирлик ва идораларга бириктирилади. Хизмат квартираларини бўлиб олиш, алмаштириш ва хусусийлаштириш мумкин эмас (қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллардан ташқари). Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизмат тўғрисидаги контракт якунлангач, хизмат квартирасини бўшатиши лозим. Ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда жойлашган хизмат квартиралари ҳам ҳарбий хизматчилар бошқа хизмат жойига ўтказилганда бўшатилиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ётоқхона ва оилавий ётоқхона*» — махсус қурилган ёки қайта жиҳозланган, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари вақтинча яшаши учун мўлжалланган яшаш уйи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати балансидаги оилавий ётоқхоналар 2007 — 2015 йилларда реконструкция қилиниб, квартира шаклига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«идоравий уй-жой фонди» — вазирлик ва идораларнинг тўлиқ хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида бўлган уй-жой фонди. Уй-жой фонди бирлиги деганда уй-жой тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ барча санитар қурилиш нормалари ва қоидаларига жавоб берадиган квартира тушунилади. Ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларда жойлашган квартиралар ҳам идоравий уй-жой фондига киради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«муниципал уй-жой фонди» — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган, маҳаллий бюджетга солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар ҳисобидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан яратилган уй-жой фонди.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.01.00 Умумий қоидалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.01.00 Умумий қоидалар;
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.04.00 Хизматни алоҳида шароитларда ўтаганлик билан боғлиқ имтиёзлар;
4.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.05.00 Бошқа имтиёзлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташ даврида уй-жой олишга ёки яшаш шароитини яхшилашга муҳтож бўлган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ушбу шахсларнинг оила аъзоларига янги хизмат жойига келган кундан бошлаб уч ойдан кечиктирмай қоидага кўра, вазирлик ва идораларда яратиладиган уй-жой фондлари, шунингдек, тегишли вазирлик ва идораларга бириктирилган муниципал фонд квартиралари ҳисобидан қўшимча яшаш майдонига бўлган ҳуқуқни ҳисобга олган ҳолда уй-жойнинг белгиланган ижтимоий меъёрлари доирасида хизмат квартираси тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг уй-жой фондини кенгайтириш ва ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш турар-жой бинолари қуриш ва оилавий ётоқхоналарни квартираларга реконструкция қилиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан белгиланган тартибда уй-жой сотиб олиш ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчини хизмат квартираси ёки ётоқхонадан турар жой майдони билан таъминлашнинг имкони бўлмаса, ҳарбий қисм, хизмат жойидаги муассаса (кейинги ўринларда — ҳарбий қисм деб юритилади) унга квартира ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсациясини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда тўлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-боби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳарбий хизматнинг умумий муддати 20 ва ундан ортиқ календарь йилига етган, ҳарбий хизматдан бўшатилган пайтда уй-жой билан таъминланмаган ҳарбий хизматчилар учун, шунингдек, ҳарбий хизматининг умумий муддати камида 10 календарь йили бўлган, ҳарбий хизматда бўлишнинг чегара ёшига етган, саломатлиги ҳолатига кўра (ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш пайтида орттирилган касаллик ёки жароҳатлар билан боғлиқ), штатларнинг қисқартирилиши ёки бошқа ташкилий-штат чора-тадбирлари сабабли ишдан бўшатилиши лозим бўлган уй-жойга муҳтож бўлган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ушбу шахсларнинг оила аъзоларига уй-жой қонунчилигида назарда тутилган меъёрлар ҳамда тартибда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан эгалик қилиш учун квартиралар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу шахслар хизмат квартираларида яшаётган бўлса, улар, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги хизмат хонадонларидан ташқари, ўзлари эгаллаб турган квартираларга бепул мулк қилиб олиш ҳуқуқига эга. Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида истиқомат қилувчи ҳарбий хизматчиларга ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳудудидан ташқарида квартиралар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда кўрсатилмаган ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан бўшатилганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат квартираларини бўшатадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳарбий хизматни ўташ муддатидан қатъи назар ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар қуйидаги ҳолларда квартира олишга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизматни ўташ жойида уй-жойи йўқлиги, ишдан бўшатилгандан кейин эса танланган доимий яшаш жойида уй-жойининг йўқлиги;
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.04.00 Хизматни алоҳида шароитларда ўтаганлик билан боғлиқ имтиёзлар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.05.00 Бошқа имтиёзлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий майдони бир нафар оила аъзосига тўғри келадиган уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий меъёридан паст бўлган квартиранинг мавжудлиги. Квартиранинг умумий майдонини ҳисоблашда ҳарбий хизматчининг қўшимча яшаш майдонига бўлган ҳуқуқи ҳисобга олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган санитария-техник талабларга жавоб бермайдиган квартиранинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айрим сурункали касалликлардан азият чекаётган аъзолари бўлган бошқа оилалар ҳам истиқомат қилаётган ва улар билан биргаликда яшаш имконияти бўлмаган квартираларда; қариндош бўлмаган икки ва ундан кўп оила истиқомат қиладиган, алоҳида ажратилмаган ёнма-ён изоляцияланмаган хоналарда; бошқа яшаш майдони бўлмаган тақдирда ижарага олганлик (ижарада турганлик) шартларида яшаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни шундай деб тан олиш учун бошқа асосларнинг мавжуд бўлиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ота-оналарига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган умумий майдони қонун ҳужжатларида белгиланган яшаш майдонининг ижтимоий меъёрларига тўғри келадиган квартираларда яшовчи ҳарбий хизматчилар квартира олишга муҳтож эмас ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тегишли вазирлик ва идораларнинг ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларидан хизмат квартиралари бериш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ ҳарбий шаҳарчаларга ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари яшаши учун мўлжалланган вазирликлар ва идораларнинг ихчам жойлашган ва ҳудудий жиҳатдан ажратилган уй-жойлари ҳамда ижтимоий, маданий ва маиший инфратузилма объектларининг мажмуалари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида жойлашган квартиралар хизмат квартиралари тоифасига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳудуди тўсилган ва кириш назоратига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий, маданий ва маиший инфратузилмага эга турар-жой объектларини ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тоифасига киритиш ва ушбу шаҳарчалар ҳудудида ички тартиб-қоидаларини белгилаш тегишли вазирлик ва идоралар томонидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Квартира билан таъминланадиган ҳарбий хизматчиларнинг улар ҳарбий хизматга киришгунга қадар эгаллаб турган уй-жойга бўлган ҳуқуқи сақланиб қолади. Улар ҳарбий хизматга киришгунга қадар яшаш жойида яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахслар рўйхатидан чиқарилиши мумкин эмас. Ҳарбий хизматни ўташ даврида ҳарбий хизматчилар қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар, навбат ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда уй-жой шароитларини яхшилаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Квартира олишга ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқароларни ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қонун ҳужжатларига мувофиқ квартира олиш ёки яшаш шароитини яхшилаш ҳуқуқига эга бўлган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқароларни ҳамда ушбу шахсларнинг оила аъзоларини ҳисобга олиш, шунингдек, квартиралар олиш навбатини белгилаш, шу жумладан ҳарбий хизматдан бўшатилгандан кейин танланган доимий яшаш жойида уй-жойларни тақсимлаш ошкоралик ва коллегиаллик тамойиллари асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жойларнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг тақсимланиши устидан назоратни ташкил этиш тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Квартирага ёки уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож ҳарбий хизматчиларни ҳисобга қўйиш ҳарбий қисмлар командирлари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг квартиралардан фойдаланиш органлари томонидан квартирага ёки уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларнинг рўйхатлари бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жойга муҳтож бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳисобини юритиш ёки уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун уй-жой майдонининг ижтимоий меъёрини аниқлаш, шунингдек, квартиралар ва уларнинг ўзгаришини ҳисобга олиш учун, ҳарбий хизматчиларга уй-жой аттестати берилади (ушбу Низомнинг 1-иловаси), бу ҳарбий хизматчининг уй-жой билан таъминланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Уй-жой аттестатлари асосида ҳарбий хизматчиларнинг уй-жой олиш ёки уй-жой шароитларини яхшилашга навбати белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой аттестати икки нусхада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ҳарбий таълим муассасалари томонидан — битирувчилар учун, олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлагандан кейин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий қисмлар томонидан — ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома тузган ҳарбий хизматчилар учун расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматни ўташнинг янги жойига келгач, зарур маълумотларни киритиш ва сақлаш учун уй-жой аттестатини ҳарбий қисмнинг квартирадан фойдаланиш хизматига тақдим этадилар. Ҳарбий хизматчи янги ҳарбий хизмат жойига кетганда, унга уй-жой аттестати имзо қўйдириб берилади. Уй-жой аттестатининг иккинчи нусхаси ҳарбий хизматчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Уй-жойга ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ҳарбий хизматчиларни ҳисобга олиш, вазирликлар ва идоралар бўйича квартираларни тақсимлашни ташкил этиш учун вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида, гарнизон, бўлинмалар ва қисмларда уй-жой комиссиялари тузилади. Уй-жой комиссиялари фаолияти тартиби тегишли вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳарбий хизматчилар уларнинг аризалари ва ҳарбий қисмлар уй-жой комиссияларининг қарорлари асосида уй-жойга ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар рўйхатига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий қисм уй-жой комиссиясининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ҳамда ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан тасдиқланади ва эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий қисмга бириктириладиган квартираларни ҳарбий хизматчилар ўртасида тақсимлаш ҳарбий қисмнинг уй-жой комиссияси томонидан уларни квартирага ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобга олинган ва квартирага ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар рўйхатига киритилган вақтдан келиб чиқиб, навбат тартибида қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ҳарбий хизматчиларнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланган алоҳида тоифалари навбатдан ташқари квартиралар билан таъминланиш ёки уй-жой шароитлари яхшиланиши ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Квартира олишга ёки уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар рўйхатида турган, белгиланган тартибда янги ҳарбий хизмат жойига юборилган ҳарбий хизматчилар, улар янги ҳарбий хизмат жойида ҳисобга олинган пайтдан бошлаб ҳамда аввалги хизмат жойи бўйича ушбу рўйхатларга киритилганлигига кўра янги ҳарбий хизмат жойи бўйича муҳтожлар рўйхатига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидаги ҳолларда ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматни ўташ жойи бўйича квартира олишга ёки уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар ҳисобидан чиқарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой майдонининг ижтимоий меъёрларига мувофиқ уй-жой билан таъминланганда;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-онасига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган квартираларда яшаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ҳарбий хизмат ўташ жойига кетганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
квартира билан таъминланиш ҳуқуқини берувчи бошқа асослар йўқ бўлганида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобда турадиган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларнинг боқувчисини йўқотган оилалари белгиланган меъёрлар асосида уй-жой тақдим этилмасдан ҳисобдан чиқарилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳарбий хизматдан бўшатилган квартира олишга ёки уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож ҳарбий хизматчилар ва фуқароларни ҳисобга олиш тартиби тегишли вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан биргаликда тегишли вазирлик ва идораларнинг квартиралардан фойдаланиш органлари томонидан ҳарбий хизматдан бўшатилгандан кейин танлаган яшаш жойи бўйича квартира олишга муҳтож бўлганлар рўйхатига қуйидаги ҳолларда киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги камида 10 календарь йил бўлса:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёши бўйича бўшатиладиганлар — ҳарбий хизматда бўлишнинг чегараланган ёшига етгунга қадар 3 йилдан ортиқ бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саломатлиги ҳолатига кўра (ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш пайтида олинган касаллик ёки жароҳат туфайли) ҳарбий хизматдан бўшатилганлар, штатларни қисқартириш ёки бошқа ташкилий-штат чора-тадбирлар сабабли — қисм шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган кундан бошлаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳарбий хизматнинг умумий муддати 20 ва ундан ортиқ календарь йилини ташкил этганда — ариза берилган кундан бошлаб.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли вазирлик ва идораларнинг квартиралардан фойдаланиш органлари ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқароларни улар танлаган яшаш жойига келганидан кейин квартиралар билан таъминлаш бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли ҳарбий қисмлар командирларини ёзма равишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар ҳарбий хизматчиларнинг уй-жой аттестатларига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Тегишли вазирлик ёки идорага бириктирилган хизмат квартираларини ҳисобга қўйиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидаги квартиралар ҳисобга қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой қурилиши, оилавий ётоқхоналарни реконструкция қилиш натижасида ҳамда вазирликлар ва идоралар томонидан сотиб олиниши ҳисобидан келадиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг муниципал уй-жой фондидан олинадиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идораларнинг нотурар жой биноларини қайта жиҳозлаш натижасида олинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу квартиралар тегишли вазирлик ва идораларнинг идоравий уй-жой фондини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур Низомнинг 16-бандида кўрсатилган квартиралар ҳарбий қисмлар ўртасида квартира олишга ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ҳарбий хизматчилар ва шахслар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Барча квартиралар тегишли вазирлик ва идораларнинг квартиралардан фойдаланиш органларида белгиланган шаклдаги квартираларни ҳисобга олиш китобида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муниципал уй-жой фондига тегишли бўлган, шунингдек, ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш учун вазирлик ва идораларга бириктирилган хизмат квартиралари тегишли вазирлик ва идораларнинг квартиралардан фойдаланиш органлари томонидан квартиралар ҳисоб-китоб карточкаларида ҳисобга олинади. Квартираларни давлат ҳисобига олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олишнинг ягона тизими тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идоралар квартираларни ҳарбий қисмларга бириктиради ва ҳар йили улардан фойдаланиш ва ҳисобга олиш ҳолатини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 13-банди еттинчи хатбошисида кўрсатилган шахсларга квартиралар берилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Квартирани ҳисобдан чиқариш учун ҳужжатларни расмийлаштириш маҳаллий ҳарбий бошқарув органларининг бошлиқларига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Вазирликлар ва идораларнинг тўлиқ хўжалик юритуви ёки оператив бошқарувида бўлган, шу жумладан тегишли ҳарбий-маъмурий ҳудудда жойлашган квартираларнинг, шунингдек, тегишли вазирлик ва идорага бириктирилган хизмат квартираларининг ҳисобини юритишнинг ички идоравий тартиби, квартираларнинг ҳисобини юритиш китоби ҳамда ҳисобга олиш карточкаларининг шакллари тегишли вазирлик ёки идора томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқароларга квартиралар бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур Низомга мувофиқ хизмат квартиралари бериладиган ҳарбий хизматчилар билан хизмат квартирасини ижарага олиш шартномаси тузилади. Ушбу шартномада томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари, хизмат квартирасини бериш, сақлаш ва бўшатиш тартиби белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат квартирасини ижарага олиш шартномасини бекор қилиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини хизмат хонадонларидан чиқариш тартиби қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Шартнома бекор қилинган тақдирда ҳарбий хизматчилар ва улар билан бирга яшовчи оила аъзолари уларга берилган хизмат квартирасини қонун ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда бўшатишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчиларнинг боқувчисини йўқотган оила аъзолари (эри, хотини, фарзандлари ва қарамоғида бўлган шахслар) уларга бошқа қулай квартира берилмасдан туриб, эгаллаб турган квартиралардан чиқариб юборилиши мумкин эмас. Улар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганидан (вафот этганидан) кейин қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой шароитларини яхшилаш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 192-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Вазирлик ёки идора томонидан қурилган, реконструкция қилинган ва сотиб олинган квартираларда қурилиш, реконструкция, сотиб олиш ишлари олиб борилган вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчилари жойлашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ҳарбий хизматчилар хизматни бир вазирлик ёки идора тизимида ўташ учун бошқа жойга ўтказилганда уларга янги хизмат жойидан квартиралар олдинги хизмат жойи бўйича хизмат квартираси тегишли вазирлик ёки идорага топширилгандан кейингина берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўшатилган хизмат хонадонларида, қоидага кўра, айнан ўша ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчилари жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий қисмларда квартира олишга ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ҳарбий хизматчилар бўлмаган ҳолларда, хизмат квартираларида гарнизон ҳарбий қисмларининг ҳарбий хизматчилари сонига мутаносиб равишда шу гарнизонда жойлашган бошқа ҳарбий қисмларнинг квартиралар олиш ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ҳарбий хизматчилари жойлашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ҳарбий хизматчилар бошқа вазирлик ва идораларга хизмат ўташ учун ўтказилганда улар эгаллаб турган хизмат квартираси бўшатилиб, квартира бириктирилган вазирлик ёки идорага топширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари квартиралар олишдан олдин ички ишлар органлари томонидан ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий қисмларнинг манзиллари бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ҳарбий хизматчиларнинг квартираларга жойлашиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган тегишли ордерлар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари томонидан квартираларга жойлашиш учун ордерлар олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, шунингдек, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги хизмат хонадонларига жойлаштириш тартиби тегишли вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Квартирага ордер бериш қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сохта ҳужжатлар тақдим этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
квартирани бериш тўғрисидаги қарорга таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар аниқланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Квартирага ордер бериш уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ҳарбий хизматчиларнинг аризасига кўра, ажратиладиган уй-жой ўрнига ёки уй-жой шароитини яхшилаш мақсадида уларга якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларини ким ошди савдоси асосида сотиб олиш учун пул компенсацияси тўланиши мумкин. Ер участкасини ўзлаштириш даврида ҳарбий хизматчи ва унинг оила аъзолари хизмат квартирасини икки йилгача муддатга сақлаб қоладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Уй-жойга ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқароларга уларнинг аризаларига кўра, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жой қуриш учун белгиланган тартибда узоқ муддатли ипотека кредитлари берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. «Полковник» унвонидаги, унга тенг ёки ундан юқори унвондаги ҳарбий хизматни ўтаётган ёки белгиланган ёш чегарасига етганда, саломатлиги ҳолатига кўра (ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирган касаллик ёки олган жароҳати туфайли), штатларнинг қисқартирилиши ёки бошқа ташкилий-штат чора-тадбирлари туфайли ҳарбий хизматдан бўшатилган офицерлар, шунингдек, шартнома асосида хизмат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларига эга бўлган ҳарбий хизматчилар, илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган олий ҳарбий таълим муассасаларининг ўқитувчилари бўлган ҳарбий хизматчилар белгиланган яшаш майдони меъёридан ортиқ бўлган хона кўринишидаги ёки умумий майдони ўн саккиз квадрат метр ўлчамдаги қўшимча яшаш майдонини олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мудофаа ишлари бўйича бошқарма ва бўлимлар, ҳарбий алоқа мунтазам органлари, давлат таълим муассасалари ҳузуридаги ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари, ҳарбий судлар ва прокуратуралар, ҳудудий квартиралардан фойдаланиш органлари, ҳарбий комендатуралар ва гарнизонларнинг бошқа ҳарбий қисмлари ҳарбий хизматчилари тегишли гарнизоннинг ҳарбий қисмларига квартиралар олишга ёки уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган гарнизон ҳарбий қисмлари ҳарбий хизматчилари сонига мутаносиб равишда ажратиладиган уй-жойларнинг умумий майдони ҳисобидан хизмат квартиралари билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Вазирлик ва идораларнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи сифатида қабул қилинган офицерлар ўқиш даврида олдинги ҳарбий хизмат жойидаги хизмат квартираси сақланган ҳолда олий ҳарбий таълим муассасасига бириктирилган уй-жой фонди ҳисобидан, ётоқхоналардан турар жой билан таъминланади. Олий ҳарбий таълим муассасасида ўқиш даврида олдинги ҳарбий хизмат жойи бўйича хизмат квартираларини сақлаб қолган офицерлар тегишли вазирлик ва идораларнинг квартиралардан фойдаланиш органлари билан келишилган ҳолда уни банд қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг саноат корхоналари, илмий-тадқиқот, конструкторлик ва бошқа ташкилотлардаги ҳарбий ваколатхоналари ҳарбий хизматчилари ушбу корхона ва ташкилотларнинг уй-жой фонди ҳисобидан квартиралар билан таъминланади, корхона ва ташкилотларда уй-жой фонди бўлмаган тақдирда вазирлик ҳисобидан квартиралар билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Темир йўл, ҳаво ва сув транспортидаги ҳарбий алоқа мунтазам органлари ҳарбий хизматчилари ўзлари хизмат қилаётган вазирлик ва идоранинг уй-жой фонди ҳисобидан квартиралар билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳарбий бўлинмалар мавжуд бўлмаган ёки квартира билан таъминлаш имконияти бўлмаган аҳоли пунктларида ҳарбий хизматчиларга уй-жойни ижарага олганлик (ижарага берганлик) учун белгиланган тартибда ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида муҳим объектларни қўриқлаш бўйича ҳарбий қисмларда хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар қўриқланадиган корхоналар (ташкилотлар)нинг уй-жой фонди ҳисобидан квартиралар билан таъминланади, уларда хизмат квартирасини бериш имконияти бўлмаса, кўрсатиб ўтилган тоифадаги ҳарбий хизматчиларга квартираларни ижарага олганлик (ижарага берганлик) учун белгиланган тартибда пул компенсацияси тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Қуролли Кучлар уй-жой фондини кенгайтиришни молиявий таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Уй-жойлар қурилиши ва оилавий ётоқхоналарни квартиралар кўринишида реконструкция қилишни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг ҳар йили тасдиқланадиган Инвестиция дастурида назарда тутиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига ҳар йили ажратиладиган капитал қўйилмалар лимитлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ҳарбий хизматчилар учун квартиралар, якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкалари сотиб олиш, уларнинг уй-жойларини таъмирлаш ва ободонлаштиришни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига ҳар йили ажратиладиган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тегишли вазирлик ва идораларнинг квартирадан фойдаланиш органларининг ҳарбий хизматчиларни квартиралар билан таъминлаш бўйича мажбуриятлари ҳамда ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига вазирликлар ва идораларнинг буюртманомаларига мувофиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини квартиралар билан таъминлашда қуйидаги мажбурият ва ваколатлар юклатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази ва Давлат хавфсизлик хизмати маблағлари ҳисобидан квартиралар олинишида, шунингдек, уй-жойлар, ҳарбий шаҳарчаларнинг ижтимоий, маданий-миший инфратузилмаларини сув, иссиқлик ва электр энергияси билан барқарор таъминлаган ҳолда уларни таъмирлашда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчилар учун сотиб олинган ва тўланган квартираларнинг хизмат квартиралари сирасига киритилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланган тартибда берилган тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан ҳарбий хизматчиларнинг кўчиб кириши учун ордерлар берилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ёки идораларга муниципал уй-жой фонди уйларидан хизмат квартираларини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза асосида (ушбу Низомга 2-илова) квартираларни ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг бепул асосда мулк қилиб бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари билан биргаликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари мурожаат қилган кундан бошлаб уч кун муддатда белгиланган тартибда вақтинча ёки доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотноманинг орқа томони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМДАН КЎЧИРМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20___ йил «___» _____ ПҚ-____-сон қарори)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳарбий хизматнинг умумий муддати 20 ва ундан ортиқ календарь йилига етган, ҳарбий хизматдан бўшатилган пайтда уй-жой билан таъминланмаган ҳарбий хизматчилар учун, шунингдек, ҳарбий хизматининг умумий муддати камида 10 календарь йили бўлган, ҳарбий хизматда бўлишнинг чегара ёшига етган, саломатлиги ҳолатига кўра (ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш пайтида орттирилган касаллик ёки жароҳатлар билан боғлиқ), штатларнинг қисқартирилиши ёки бошқа ташкилий-штат чора-тадбирлари сабабли ишдан бўшатилиши лозим бўлган уй-жойга муҳтож бўлган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ушбу шахсларнинг оила аъзоларига уй-жой қонунчилигида назарда тутилган меъёрлар ҳамда тартибда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан эгалик қилиш учун квартиралар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу шахслар хизмат квартираларида яшаётган бўлса, улар, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги хизмат хонадонларидан ташқари, ўзлари эгаллаб турган квартираларга бепул мулк қилиб олиш ҳуқуқига эга. Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида истиқомат қилувчи ҳарбий хизматчиларга ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳудудидан ташқарида квартиралар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда кўрсатилмаган ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан бўшатилганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат квартираларини бўшатадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотноманинг олд томони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 __ й. «___» _______ даги ___-сон қарорига мувофиқ
_______________________ манзил бўйича жойлашган, яшаш майдони _____ квадрат метр, хоналар сони _____ ни ташкил этадиган квартирани ______________________________________________
(вазирлик ва идоранинг квартиралардан фойдаланиш органи номи)