Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 06.05.2008 йилдаги 86-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.05.2008 йилдаги 86-сон
Kuchga kirish sanasi
06.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БЎЛИШЛАРИ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилиниши учун хорижий фуқароларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 40-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«40. Хорижий фуқаро:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган тақдирда, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар бўйича яшаганда, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтишнинг, ҳаракат қилиш ёки яшаш жойини танлашнинг белгиланган тартибига риоя қилмаганда, бўлиш муддати тугагандан кейин чиқиб кетишдан бош тортганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ўтиш қоидаларига риоя қилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят учун суд томонидан тайинланган жазони ижро этгандан ёки ўтагандан ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилингандан кейин, кейинчалик келиш ҳуқуқини чеклаган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборилиши мумкин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда ўзининг идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 6 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 158-модда)