02.09.1993 йилдаги 925-XII-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Қарори, 02.09.1993 йилдаги 925-XII-сон
Kuchga kirish sanasi
17.11.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2021
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни эълон қилинган кундан амалга киритилсин.
Белгилаб қўйилсинки, 62-модданинг қоидалари Қонун амалга киритилганидан кейин сайланадиган ва тайинланадиган судьяларга нисбатан қўлланилади.
2. «Судлар тўғрисида»ги Қонун амалга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий суди халқ маслаҳатчиларининг ваколати тугатилади. Халқ маслаҳатчиларининг ваколат муддатлари улар суд ишларини кўриб турган вақтда тугайдиган бўлса, уларнинг ваколатлари шу ишнинг муҳокамаси тугагунга қадар сақланади.
«Судлар тўғрисида»ги Қонун амалга киритилгунга қадар сайланган бошқа судларнинг халқ маслаҳатчилари ўз ваколатларини улар сайланган муддат тугагунча сақлаб қоладилар.
3. Ўзбекистон Республикаси қонунлари «Судлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилгунга қадар амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.