20.03.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1778
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, 20.03.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1778
Kuchga kirish sanasi
30.03.2008
Ҳужжат 30.03.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУЙРУҒИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРНИНГ ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 20 мартда 1778-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 4 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги 203-сон қарори асосида умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестациясини (кейинги ўринларда якуний аттестация деб юритилади) ўтказиш жараёнини тартибга солади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим муассасаларининг (бундан кейинги ўринларда мактаб деб юритилади) битирувчилари учун умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестациядан ўтиш мажбурийдир, мазкур Низомнинг III-бўлимида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган «2004—2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси бўйича академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ишга туширишнинг аниқ йўналтирилган дастури»нинг ижроси тўлиқ таъминлангунга қадар ўтиш даврида ўрта таълим битирувчиларига (бундан кейинги ўринларда XI-синф битирувчилари деб юритилади) ҳам татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган (ушбу фан бўйича якуний аттестациядан ўтиш шарти билан) битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шартнома асосида мактабларда таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар якуний аттестацияга мазкур Низомнинг 4-банди асосида қўйиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Якуний аттестацияни ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Битирувчи синфларда якуний аттестация ўтказиладиган фанлар рўйхати, шакли ва муддатлари ҳар ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Битирувчи синфлар учун якуний аттестация материаллари (иншо мавзулари, математика бўйича топшириқлар, оғзаки имтиҳон билетлари, тест топшириқлари) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қошидаги Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, экспертизадан ўтказилиб тасдиқланади. Тест материалларини экспертизадан ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази вакиллари қатнашиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанларни чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларда педагогик кенгашнинг қарори билан ушбу фандан қўшимча якуний аттестация киритилиши мумкин. Имтиҳон билетлари, тест топшириқлари мактаб методик бирлашмалари томонидан тайёрланади ва мактаб директори томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мактаб битирувчиларининг якуний аттестациясини шу мактаб педагогик кенгаши томонидан тасдиқланган якуний аттестация комиссияси мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Якуний аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш учун барча жавобгарлик мактаб якуний аттестация комиссия раиси зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Якуний аттестация ўтказиладиган ҳар бир фандан мактаб директорининг буйруғи билан якуний давлат аттестация комиссияси (кейинги ўринларда якуний аттестация комиссияси деб юритилади) қуйидаги таркибда тайинланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув фани бўйича якуний аттестация комиссияси раиси — мактаб директори, унинг ўринбосари ёки мактаб ўқитувчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
синфда мазкур фандан дарс берган ўқитувчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур фан ёки ушбу фанга яқин фан ўқитувчиларидан иборат битта (XI-синфларда иккита) ассистент.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фан бўйича якуний аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш учун барча жавобгарлик ушбу комиссия раиси зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний аттестация ўтказиладиган фандан дарс берган ўқитувчи шу синфга якуний аттестация комиссиясининг раиси бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний аттестацияда васийлик кенгаши, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар қўмитаси вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Халқ таълими вазирлиги ва жойлардаги таълимни бошқариш идоралари мазкур Низом талабларининг бажарилишини назорат қилади. Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази вакиллари иштирок этишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўқув фани бўйича якуний аттестация комиссияси аъзоларининг вазифалари Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Якуний аттестация мактаб директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади. Жадвал якуний аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин кўринадиган жойга осиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний аттестация жадвалини тузишда қуйидагиларга эътибор берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув фанлари бўйича ўтказиладиган якуний аттестация оралиғи икки кундан кам бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия фанидан аввал амалий, кейин назарий якуний аттестация ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Якуний аттестация учун мактабда кенг ва ёруғ хоналар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма якуний аттестация вақтида битирувчилар парталар (столлар)га биттадан ўтқазилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Барча мактабларда якуний аттестация эрталаб соат 8.00 дан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оғзаки якуний аттестациядан ўтишда битирувчиларнинг сони 20 нафардан ортиқ бўлса, якуний аттестация икки гуруҳда кетма-кет бир кунда ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўқувчиларга ёзма ва оғзаки якуний аттестацияда фойдаланиш учун мактаб штампи туширилган тоза варақлар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Она тили ва адабиёт фанидан ўтказиладиган баён ёки иншо мавзулари ҳамда математикадан топшириқларни танлаш, якуний аттестация бошланишидан олдин, барчанинг иштирокида топшириқ рақами солинган конвертни танлаб олиш йўли билан амалга оширилади. Иншо ёки баён мавзуси ва математикадан топшириқлар синф доскасига аниқ, тушунарли ҳолда ёзиб қўйилади (топшириқлар ҳар бир ўқувчига алоҳида вариант сифатида берилмаган ҳолларда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Она тили ва адабиёт фанидан якуний аттестацияда иншо ёзиш даврида битирувчиларга якуний аттестация комиссиясининг розилиги билан ўз иншоларига киритиладиган парчаларни, айрим матнларни аниқлаб олишлари учун бадиий адабиётлардан фойдаланишларига рухсат этилади. Мавзу мазмунини талқин этувчи манбалардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа фанлардан якуний аттестация ўтказиладиган пайтида битирувчилар харита, глобус, турли жадваллар, чизмалар, муляж, гербарийлар, препаратлар, лаборатория асбоб-ускуналари ва бошқа воситалардан фойдаланишларига рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ёзма ишларни бажариш пайтида битирувчилар эҳтиёж туфайли 5—10 дақиқага синфдан ташқарига чиқишларига рухсат берилади. Бундай ҳолларда битирувчи ёзма ишини якуний аттестация комиссияси аъзоларига топшириб кетади. Якуний аттестация комиссияси аъзолари томонидан эса ёзма ишга битирувчининг қанча муддатда синфдан ташқарида бўлганлиги белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Битирувчи ўз ишининг хомаки нусхасини ёзма иш билан бирга якуний аттестация комиссиясига топширади. Белгиланган вақтда ёзма ишни тугаллай олмаган битирувчилар уни тугатмаган ҳолда топширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Якуний аттестация тугаганидан сўнг ёзма ишлар якуний аттестация комиссияси раиси томонидан шифрланади ва комиссия аъзолари уларни мактабдан чиқмаган ҳолда текширадилар. Текшириб улгурилмаган ёзма ишлар сақлаш учун мактаб директорига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битирувчиларнинг «2» ва «5» билан баҳоланган иншолари, баёнлари, математика бўйича ёзма ишларига имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан тақриз ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Битирувчи томонидан ёзилган баён ёки иншо учун иккита баҳо қўйилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчиси (суратда) адабиётдан мавзу мазмуни учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчиси (махражида) она тилидан саводхонлиги учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу баҳолар адабиёт ва она тили фанларига якуний аттестация баҳоси сифатида қўйилади ҳамда шу фанлардан якуний баҳо чиқаришда асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ёзма ишларнинг баҳолари навбатдаги якуний аттестация ўтказиладиган кунга қадар эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Мактабни «аъло» даражали шаҳодатнома билан битиришга даъвогарлик қилаётган битирувчиларнинг ёзма ишларини имтиҳон комиссияси аъзолари якуний аттестация якунланган кун давомида текшириб, баҳолайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мактабнинг IX-синф битирувчиларига она тилидан иншога 4 астрономик соат (баёнга 3 астрономик соат), математикадан ёзма ишга 3 астрономик соат, XI синф битирувчиларига иншо ва математикадан ёзма иш учун 4 астрономик соатдан, тест-синов топшириқлари берилиши кўзда тутилган бўлса, уларни бажаришга бериладиган вақт ижтимоий-гуманитар фанлар учун ҳар бир тест саволига 2 дақиқа, аниқ фанлар учун 3 дақиқа ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битирувчиларга оғзаки якуний аттестацияда олган топшириқлари бўйича тайёрланиш учун 15—20 дақиқа вақт берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Якуний аттестация комиссияси аъзолари битирувчи ўқувчининг жавобларини диққат билан бўлмасдан тинглайдилар. Битирувчига билетда қўйилган топшириқлар доирасида қўшимча саволлар берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Билет саволига жавоб бера олмаган битирувчига якуний аттестация комиссияси томонидан иккинчи марта билет олишга рухсат берилади. Иккинчи марта билет олган битирувчига қандай баҳо қўйишни унинг берган жавобига кўра комиссия аъзолари ҳал этади. Битирувчига учинчи марта билет олишга рухсат берилмайди ва унга якуний аттестациянинг баҳоси сифатида «қониқарсиз» баҳо қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Битирувчиларнинг оғзаки якуний аттестацияда олган баҳолари шу синфда якуний аттестация якунланиши биланоқ уларга маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Битирувчи оғзаки ёки ёзма якуний аттестацияни топшириш жараёнида белгиланган тартибни бузган тақдирда, у якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Битирувчи якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинганда якуний аттестация комиссияси томонидан бу ҳақда якуний аттестация баённомасига ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактаб педагогик кенгашининг қарори асосида унга якуний аттестация тугаган кундан кейин икки ҳафта ўтгач мазкур фандан қайта якуний аттестациядан ўтишга рухсат берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ҳар бир фан бўйича оғзаки ёки ёзма якуний аттестация ўтказилгач, якуний аттестация комиссияси барча битирувчиларга йиллик ва якуний аттестация баҳолари асосида якуний баҳоларни қўядилар. Бунда, битирувчининг йиллик ва якуний аттестация баҳосининг ўртачаси олиниб яхлитланади. Якуний аттестацияда «қониқарсиз» баҳо олган битирувчига «қониқарли» якуний баҳо қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний аттестация комиссияси битирувчиларнинг баҳоларини якуний аттестация баённомасига киритади. Якуний аттестация баённомаси ушбу фан бўйича белгиланган якуний аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Битирувчиларга ёзма ёки оғзаки якуний аттестация бўйича баҳо қўйиш якуний аттестация комиссияси аъзолари ўртасида овозга қўйиш асосида ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овозлар тенг бўлган ҳолларда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний аттестация комиссияси аъзоларининг алоҳида фикрлари якуний аттестация баённомасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тиббий муассасаларда даволанган битирувчи синф ўқувчиларига якуний баҳо қўйишда шифохона қошида ташкил этилган мактаб томонидан қўйилган баҳолар инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Якуний аттестацияда олган баҳосига эътироз билдирган битирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида апелляция комиссиялари тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний аттестация комиссияси томонидан текширилган ёзма иш билан танишиш муддати ва тартиби ҳамда апелляция комиссиянинг иш муддати ва тартиби, унинг таркиби ҳамда ваколатлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан буйруқ билан расмийлаштирилади ва битирувчилар, уларнинг ота-оналари, ўқитувчилар ва мактаб директорлари эътиборига якуний аттестация бошланишидан камида икки ҳафта олдин етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Якуний аттестацияда олган баҳосидан эътирози бўлган битирувчилар якуний аттестация баҳолари эълон қилинган кундан эътиборан уч кун муддат ичида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари қошида ташкил этилган апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Чет элларда вақтинча билим олган (ота-онаси хориждаги дипломатик корпусларда ишлаётган, турли танловлар ёки чет мамлакатларнинг грантлари ҳисобига таълим олган) битирувчи ўқувчиларни якуний аттестацияга қўйиш масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битирувчи ўқиган мамлакатда умумий ўрта ва ўрта таълимни тугатганлиги тўғрисида ҳужжат (шаҳодатнома, сертификат ва ҳ. к.) олган бўлса, уни Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаларида ташкил этилган комиссия хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари якуний аттестацияси бошқармаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нострификация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битирувчига чет мамлакатларда берилган ҳужжат Ўзбекистон Республикасида бериладиган шаҳодатнома ўрнини боса олмаса, яъни ўқувчи маълум бир фанлар йўналишидагина таълим олиб келган бўлса, у умумий тартибда якуний аттестацияга киритилади. Бундай ҳолларда ўқувчи ўзига берилган ҳужжатда кўрсатилган фанлардан бошқа барча фанлар бўйича якуний аттестациядан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқувчига якуний баҳони қўйишда унинг аввалги синфларда олган баҳолари ҳам инобатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган IX-синф битирувчилари шу синфда қайта ўқишга қолдирилади, XI синф битирувчиларига эса бундай ҳолларда ўқиганлиги ҳақида маълумотнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Битирувчиларни якуний аттестациядан озод этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Фанларни ижобий ўзлаштираётган битирувчилар якуний аттестациядан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари буйруқлари асосида қуйидаги ҳолларда қисман ёки бутунлай озод этиладилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирликлари томонидан тасдиқланган якуний аттестациядан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадаларида, спорт мусобақаларида, турли кўрик-танловларида битирувчиларнинг иштироки бевосита якуний аттестация даврига тўғри келса. Бунда битирувчи шу кунлардаги якуний аттестациядан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Битирувчи йиллик ижобий баҳоларга эга бўлган ҳолда соғлиғи туфайли якуний аттестациядан озод этилган тақдирда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари қуйидаги ҳужжатларга асосланган ҳолда буйруқ қабул қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактаб жойлашган ҳудуддаги даволаниш муассасаси тиббий-назорат комиссиясининг мактаб шифокори, қишлоқ жойларда эса туман бош педиатри билан келишган ҳолдаги тиббий хулосалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактаб педагогика кенгашининг қарори ва директорнинг расмий хати, ўзлаштириш табели (ушбу кўрсатилган ҳужжатлар директор имзоси ва мактаб муҳри билан тасдиқланади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XI-синф битирувчилари юқорида акс эттирилган сабаблар ва ҳужжатлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси буйруқлари асосида якуний аттестациядан қисман ёки бутунлай озод этиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Битирувчиларнинг яшаш жойи ўзгариши (Республикадан ташқарига чиқиш) муносабати билан шу ҳолатни тасдиқловчи расмий ҳужжатлари бўлса, (бу ҳолат март-апрель-май ойларида юзага келса) бундай битирувчиларга якуний аттестациядан муддатидан илгари ўтишларига Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг буйруғи билан рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган фанлардан якуний аттестация, қолган фанлардан эса синовлар мазкур Низом талаблари асосида ўтказилади. Якуний аттестация ва синовлар мактаб директори тузган муваққат якуний аттестация комиссияси томонидан ва у тасдиқлаган жадвал асосида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Якуний аттестация даврида касал бўлган ва якуний аттестация жараёни тугашигача тузалиб келган битирувчилар мактаб директорининг буйруғига кўра қолдирилган фанлардан якуний аттестация тугагандан сўнг икки ҳафта ўтгач якуний аттестациядан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқувчиларнинг саломатлиги бўйича жисмоний тарбия машғулотларидан озод этилишлари, уларнинг мактабни битиришларига таъсир кўрсатмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Мазкур Низом талабларини бузган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 29 февраль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 78-модда; 2015 й., 3-сон, 36-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 10/19/1778-2/3998-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/1778-3/0072-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 22.04.2025 й., 10/25/1778-4/0372-сон)