Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2009 14.01.2008 йилдаги 6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.01.2008 йилдаги 6-сон
Kuchga kirish sanasi
14.01.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2009
Ҳужжат 14.01.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИҚТИСОДИЁТ ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР МАСАЛАЛАРИ ЙИҒМА АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментлари ҳамда ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 9 январдаги ПҚ-770-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги янгиланган низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 3 августдаги 183-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 14 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2008 йил 14 январдаги 6-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Йиғма департамент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Йиғма департаментнинг фаолияти қуйидаги асосий вазифаларни бажаришга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
макроиқтисодий кўрсаткичлар ва ижтимоий ривожланишнинг ўсиши тизимли мониторингини олиб боришга, макродаражада, шунингдек тармоқлар ва ҳудудлар бўйича иқтисодий ривожланиш тенденцияларини чуқур ва комплекс таҳлил қилишга, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги номутаносибликларни аниқлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришни, ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлайдиган ҳамда иқтисодиётни барқарор суръатда ўстиришга, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган стратегик вазифалар бўйича таклифлар ишлаб чиқишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқлари ва секторларини модернизация қилиш ҳамда республика ҳудудларини комплекс ривожлантириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш масалаларида Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, марказий иқтисодиёт органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва илмий-тадқиқот тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва жаҳон бозоридаги жараёнларни баҳолашдан келиб чиққан ҳолда, хорижий давлатлар, давлатларнинг минтақавий бирлашмалари, халқаро иқтисодиёт ташкилотлари ва молия институтлари билан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга, биринчи навбатда, қўшилган қиймати юқори бўлган тайёр маҳсулотлар салмоғини, экспорт таркибида хизматлар ҳажмини янада ўстириш ҳисобига республиканинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган республиканинг ташқи иқтисодий ҳамкорлиги устувор вазифалари бўйича таклифлар ишлаб чиқишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинаётган қарорларнинг алоҳида тармоқларга, ҳудудларга ва умуман мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолашни ўз ичига оладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертиза қилинишини таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланишнинг мақсадли дастурлари амалга оширилиши, давлат ва хўжалик бошқарувининг ҳар бир даражасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президентнинг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши тизимли, комплекс ва қатъий назорат қилинишини таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аппаратини Йиғма департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича таҳлилий ахборотлар билан таъминлашга йўналтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Йиғма департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил бошқармаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил гуруҳлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларига ва Йиғма департаментга ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент ўзига ҳисоб берадиган Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар марказига раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбарлари, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудий бўлинмалар мутахассислари лавозимга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан Йиғма департамент мудири билан келишилган ҳолда тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Йиғма департаментнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Йиғма департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) макроиқтисодий ривожлантириш ва банк-молия тизимини ислоҳ қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий иқтисодий идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппарати департаментларининг ахборот-таҳлилий фаолиятини мувофиқлаштириш асосида мамлакатда иқтисодий, ижтимоий, таркибий ва институционал ислоҳотларнинг амалга оширилишини мунтазам ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, мамлакатни макроиқтисодий ривожлантириш тенденциялари ва истиқболларини, қабул қилинаётган қарорларнинг уларга таъсирини таҳлил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини, мамлакат аҳолисини иш билан банд этиш ва уларнинг турмуш даражасини оширишни таъминлашнинг стратегик вазифаларини бажаришга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
макроиқтисодий аҳвол ва иқтисодиётдаги таркибий сифат ўзгаришлари, ривожланишнинг комплекс мақсадли дастурлари амалга оширилиши, шу жумладан маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш ва уларни таҳлил қилиш асосида банк-молия тизимини ислоҳ қилиш мониторинги тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Аппарати департаментлари томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий, ижтимоий муаммолар, институционал ва таркибий ислоҳотлар, шу жумладан банк-молия тизимини ислоҳ қилиш бўйича Ҳукуматнинг мақсадли дастурлари ва қарорлари лойиҳаларини республиканинг стратегик манфаатлари ва мақсадларига мувофиқлик юзасидан эксперт баҳолаш, уларнинг ривожланишнинг макроиқтисодий кўрсаткичларига, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига таъсирини баҳолаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақолалар, оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликни макроиқтисодий ва ижтимоий вазият тўғрисида хабардор қилиш мақсадида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлашни ва тарқатишни, халқаро молия ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликдаги ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан материал ва қиймат баланслари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий иқтисодиёт идораларини ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини жалб этган ҳолда мамлакат тармоқлари ва минтақаларида иқтисодий, ижтимоий, таркибий ва маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилишини мунтазам ва комплекс таҳлил қилишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқларда ва минтақаларда, шу жумладан маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш асосида ижтимоий-иқтисодий аҳвол, ижтимоий муҳофаза, аҳолини иш билан таъминлаш ва таркибий иқтисодий ислоҳотлар, инвестиция дастури, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизация қилиш, техник жиҳатдан янгилаш ва технология билан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури амалга оширилишини назорат қилиш мониторингини олиб бориш тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш, аҳолини иш билан банд этиш, уларнинг даромадларини кўпайтириш ва турмуш даражасини оширишни таъминлаш мақсадида иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, инновацион ривожланиш механизмини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати департаментлари томонидан ишлаб чиқилган муҳим таркибий ислоҳотлар, иқтисодиётни модернизация қилиш, ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий муаммолари бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурлар, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқлар ва ҳудудлар даражасида иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш дастурлари, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал ва товар-хом ашё ресурсларининг халқаро бозорлари ривожланиши тенденцияларини таҳлил қилиш, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга таъсир кўрсатадиган омилларни аниқлаш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодиёт ва молия институтлари билан ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва жаҳон бозоридаги жараёнларга баҳо беришдан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, давлатларнинг минтақавий бирлашмалари, халқаро иқтисодий ташкилотлар ва молиявий институтлар билан ташқи иқтисодий алоқалар бўйича устувор вазифаларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт ҳажмларини янада кўпайтириш ва унинг таркибини такомиллаштириш, импортни мақбуллаштириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти мамлакатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик доирасида, шунингдек минтақавий иқтисодий ташкилотлар билан давлатлараро иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳамда шартномавий-ҳуқуқий базани янада ривожлантириш ва такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ва минтақаларни макроиқтисодий ҳамда ижтимоий ривожлантириш, таркибий ислоҳотларни амалга ошириш, ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича маълумотлар тизимлаштирилган базасининг яратилишини, юритилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқиш учун тегишли маълумотномалар, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақаларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини, иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар, ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарорлари бажарилишини, шу жумладан жойига борган ҳолда, ўрганади, ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда қатнашади, шунингдек мазкур материаллар тўғрисида Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлис қарорларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради, Йиғма департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича мақсадли дастурларнинг, мазкур масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва натижаларини умумлаштиришни таъминлайди, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни такомиллаштиришга йўналтирилган механизмларни ишлаб чиқиш бўйича таклифларни умумлаштиради, фуқароларнинг пенсия таъминоти, ёрдамга муҳтож оилаларни ва аҳолининг айрим қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда ишсизларни ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича ахборот-таҳлилий материалларни республика минтақалари, шунингдек иқтисодиёт соҳалари бўйича умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Йиғма департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, Вазирлар Маҳкамаси департаментларининг макроиқтисодий ривожлантириш, ижтимоий, таркибий ва институционал ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқларини, секторларини ва минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ва прогнозлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий иқтисодиёт органлари, уларнинг илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун вақтинчалик эксперт таҳлил гуруҳлари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашлар ишида, шунингдек иқтисодий, ижтимоий, институционал ва таркибий ислоҳотлар, ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш муаммоларининг ахборот-таҳлилий тадқиқотлари соҳасидаги халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, шунингдек халқаро, хорижий, молия ва иқтисодиёт ташкилотлари, хорижий ҳукумат муассасалари билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича мустақил ёзишмаларни юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириғига биноан эса давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Йиғма департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар ҳукуматлари, халқаро хорижий молия ва иқтисодиёт ташкилотлари, ноҳукумат ташкилотлар, хорижий фирмалар ва компаниялар вакиллари билан ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича музокаралар ўтказиш ва уларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Йиғма департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Йиғма департамент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалалар эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқилиши ташкил этилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Йиғма департаментнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Йиғма департаментнинг тузилмасига Йиғма департамент мудири, Йиғма департамент мудирининг макроиқтисодий ривожлантириш ва банк-молия тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Йиғма департамент мудирининг ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар масалалари бўйича ўринбосари, Йиғма департамент мудирининг ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари, шуъбалар мудирлари, тегишли масалалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар, етакчи мутахассис (юрист), шунингдек инспекторлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Йиғма департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Йиғма департамент мудири, мудирнинг биринчи ўринбосари, мудир ўринбосарлари, шуъбалар мудирлари ва мутахассислар белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Йиғма департамент фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Йиғма департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Йиғма департаментнинг чораклик иш режалари, мудир, унинг ўринбосарлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади. Йиғма департаментнинг чораклик иш режалари, мудирнинг ва унинг ўринбосарларининг, шуъбалар мудирларининг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Йиғма департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Йиғма департамент мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз ўринбосарлари, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Йиғма департаментга юкланган вазифалар, функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Йиғма департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Йиғма департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда ўз ўринбосарлари ва Йиғма департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш ва касб малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент мудири ўринбосарлари ва мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Йиғма департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини биринчи ўринбосар бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Йиғма департамент мудирининг биринчи ўринбосари (ўринбосари):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда ўзига биркитилган масалалар бўйича Йиғма департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ўзига бўйсунувчи мутахассислар ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар тўғрисида Йиғма департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Йиғма департамент мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Шуъба мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда ўзига биркитилган масалалар бўйича Йиғма департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар тўғрисида Йиғма департамент мудирининг ўринбосарига, мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Йиғма департамент мудирининг ўринбосарига, мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуъба мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Йиғма департамент мудири томонидан белгиланадиган шуъба бош мутахассисларидан бири бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Йиғма департаментнинг бош мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишини назорат қилади, тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар тўғрисида Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек ўзига биркитилган масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Йиғма департамент мудири ўринбосарига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Йиғма департаментнинг етакчи мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Йиғма департамент мудири, унинг тегишли ўринбосари ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган соҳа бўйича туркумланган маълумотлар базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларни Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент мудирининг ўринбосари ва бош мутахассис билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Йиғма департаментнинг етакчи мутахассиси (юрист):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида норматив ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиши, келишилишини ташкил этади, уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига мувофиқлигини юридик экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари бўйича юридик хулосаларни Йиғма департамент мудирининг ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарига ва Йиғма департамент мудирига кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришни ҳуқуқий таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар ҳукуматлари, фирмалар, компаниялар ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан ташқи иқтисодий алоқаларни ҳуқуқий таъминлаш масалалари бўйича олиб бориладиган музокараларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий фаолиятни ҳуқуқий таъминлаш масалалари бўйича мамлакатимиз юридик ва жисмоний шахслари ҳамда хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан кенгашлар ва маслаҳатлашувларни белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида халқаро шартномаларни тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг муҳим ташқи иқтисодий шартномаларни (битимлар, контрактлар, протоколлар ва шу кабиларни) ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларнинг ишланиши сифати, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш ва ўзига юкланган функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатлари бўйича шарҳлар ва тушунтиришлар лойиҳаларини тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Инспектор Йиғма департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 11-модда; 20-21-сон, 175-модда)