05.12.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1745
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг буйруғи, 05.12.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1745
Kuchga kirish sanasi
15.12.2007
Ҳужжат 15.12.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУЙРУҒИ

Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 5 декабрда 1745-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази тўғрисида»ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2007 йил 30 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007-10-сон

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг
2007 йил 30 октябрдаги 2007-10-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тизимига бўлган мажбурий талабларни ўрнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашда қўлланиладиган ўқув режалари, дастурлари ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш — мутахассиснинг профессионал даражасининг доимий ўсишини таъминловчи, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг малака гувоҳномасига эга бўлган мутахассислар томонидан қимматли қоғозлар бозори соҳасида профессионал билимлар, кўникмалар ва тажрибаларни тизимли тўлдириш ва чуқурлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш — қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси мақомига эга бўлган ёхуд мустақил равишда жисмоний шахс — қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси сифатида ташкилотда ишлаши учун зарур ва етарлича бўлган ҳажмдаги янги профессионал билимлар, кўникмалар ва тажрибаларни ўзлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозори мутахассиси — қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг малака гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасалари (бундан кейинги ўринларда — таълим муассасаси деб юритилади) — қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширувчи ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш қуйидагилар учун мажбурийдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қимматли қоғозлар бозорининг I тоифали мутахассиси малака гувоҳномасига эга бўлган ва инвестиция институтларининг раҳбарлик лавозимларини эгаллаб турган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қимматли қоғозлар бозорининг II тоифали мутахассиси малака гувоҳномасига эга бўлган ва инвестиция институтида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг ички ҳисобини юритувчи шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қарорига мувофиқ, қайта тайёргарлик ўташи зарурлиги кўрсатилган шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мутахассисларни қайта тайёрлаш камида уч йилда бир марта амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малака оширганлигини ва улар қайта тайёрланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб таълим муассасаси томонидан берилган белгиланган шаклдаги гувоҳнома ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг шакллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим дастурлари бўйича таҳсил олиш — малака ошириш бўйича ихтисослашган таълим муассасасида (академия, институт, марказ, курслар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда стажировка ўташ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-текшириш муассасасида стажировка ўташ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Малака ошириш ихтиёрийлик асосида, иқтисодий йўналишдаги таълим муассасасида малака ошириш курсларида таҳсил олиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш олий таълим муассасаларида ва ўқув марказларида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаси ва қимматли қоғозлар бозори мутахассиси ёки иш берувчиси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи таълим муассасаларига қўйиладиган талаблар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи таълим муассасалари юридик шахс мақомига эга бўлишлари ва қуйидаги талабларга жавоб беришлари шарт:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тест маркази томонидан белгиланган тартибда таълим фаолиятига берилган лицензияга эга бўлиши (нодавлат таълим муассасалари учун);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги фаолиятга берилган лицензияга эга бўлиши (нодавлат таълим муассасалари учун);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қимматли қоғозлар бозорининг инвестиция маслаҳатчиси фаолиятига қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга амал қилиниши (давлат таълим муассасалари учун);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг I тоифали малака гувоҳномасига эга бўлган мутахассис ўқитувчиларга тўғри келадиган дарс соатлари сони — ўтказиладиган курсда юклатилган дарслар умумий ҳажмининг 30 фоизидан кам бўлмаслиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга оширишда таълим муассасаси уч йилдан кам бўлмаган муддат давомида қуйидаги ҳужжатларни сақлаши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган, таълим муассасаси томонидан тасдиқланган имтиҳон билетлари саволномалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) баҳолар, билетлар рақамлари, имтиҳон комиссияси аъзоларининг фамилиялари ва уларнинг имзолари қўйилган, имтиҳон комиссияларининг ведомостлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ўқиш жараёнидаги тингловчиларнинг дарсларга қатнашиш давоматлари, машғулотлар ўтказилган саналар, машғулотлар мавзулари, дарс соатлари сони, ўқитувчиларнинг фамилия ва имзолари кўрсатиб ўтилган журналлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) гувоҳномаларнинг рақамлари, берилган саналари, ўқиш даври, ўқув курсининг номи, тингловчиларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, уларнинг паспорт маълумотлари, гувоҳномаларни олганликлари тўғрисидаги имзолар кўрсатиб ўтилган ҳисоб журналлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг ўқув дастурларига белгиланадиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим дастурлари мазмунига асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳаларга бўлган профессионал малака талабларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта, махсус, профессионал ва олий таълимнинг давлат таълим стандартларига қўйилган давлат талабларига нисбатан изчиллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълимнинг замонавий технология ва воситаларига йўналтирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастур мазмунларининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган профессионал фаолият турларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув дастурларини иқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасалари раҳбарияти билан келишилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малака ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув дастурлари қуйидаги назорат чора-тадбирларини назарда тутиши лозим, хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тингловчиларни тест синовларидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳажми 25 саҳифадан кам бўлмаган (шрифти — 14, интервал — 2 бўлган) мустақил иш (реферат)ларни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиҳонни топшириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш даврийлиги ва давомийлиги унинг ташкил этиш шакллари ҳамда қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака даражаси ва индивидуал касбий эҳтиёжига бўлган талабларга боғлиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини оширишнинг умумий давом этиш даври, асосий иш жойидан ажралган ҳолда камида 2 ҳафта (72 соат) этиб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш тегишли таълим турини бошқарувчи ваколатли давлат органи билан келишиладиган мақсадли таълим дастурларининг ўқув режалари бўйича амалга оширилади. Дарс юкламасини режалаштиришда асосий эътибор қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг бажарган мустақил ишларига қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тайёрлашнинг давомийлиги олдинги таълим даражаси, қайта тайёрлашнинг шакли ва меҳнат унумдорлигига боғлиқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш иккинчи олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотни олиш деб қаралмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари А. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 28 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 494-модда; 2009 й., 8-сон, 81-модда; 2010 й., 9-сон, 73-модда; 2014 й., 18-сон, 207-модда; 2017 й., 34-сон, 908-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1745-5/2750-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 29.08.2022 й., 10/22/1745-6/0777-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)