Ҳужжат кучини йўқотган 14.02.2018 02.12.2004 йилдаги 698-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши, 02.12.2004 йилдаги 698-сон
Kuchga kirish sanasi
02.12.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 14.02.2018
Ҳужжат 06.04.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармойиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

 LexUZ шарҳи
Мазкур фармойиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х.Бекенов зиммасига юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 2 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
698-ф-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 декабрдаги 698-ф-сон фармойишига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминловчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига бўйсунади ҳамда айни пайтда унинг фаолияти Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа орган ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юборилган топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари тўғрисида Бош вазирга ўз вақтида ахборот берилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўрсатмалари бажарилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига юборилган топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари тўғрисида Бош вазирга ўз вақтида ахборот берилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўрсатмаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди;
(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг Кенгашининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари бажарилишини назорат қилади, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ўз вақтида ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тезкор ахборотлар тўғрисида ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларини бажаради ҳамда унинг кўрсатмалари бажарилишини назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига келган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар тўғрисида Бош вазирга ахборот беради ҳамда хат-хабарларни белгиланган тартибда Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари Аппаратларига ҳамда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг департаментларига, шунингдек Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси ҳамда бўлимларга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида тайёрланган ва улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қарори талаб қилинадиган топшириқлар лойиҳалари ва бошқа материалларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун унинг маърузалари ва нутқлари учун материаллар, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа бўлинмалари билан ҳамкорликда зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
(6-банднинг еттинчи — тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларининг кун тартибини шакллантиради, материаллар тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлислари ўтказилишини ташкил этади, Президиум мажлислари қарорларини расмийлаштиради, шунингдек уларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларини ўтказиш учун зарур бўлган таҳлилий маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни тайёрлайди ва Бош вазирга тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларни ташкил этади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа бўлинмалари иштирокида расмийлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири амалга оширадиган тадбирларнинг ўтказилишини ва протокол жиҳатидан таъминланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
(6-банднинг ўн биринчи — ўн бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг кўрсатмасига биноан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар раҳбарлари билан тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини, шахслар қабул қилишни амалга оширади;
(6-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун киритиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига биноан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини зарурат бўлганда белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни зарурат бўлганда қайтариб юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек тегишли материаллар ва ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
(7-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Котибият:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Котибиятнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Котибиятнинг тузилмасига Котибият мудири, Бош вазирнинг ёрдамчиси, матбуот котиби, шунингдек инспекторлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Котибият ишларига мудир раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Котибият мудири, Бош вазирнинг ёрдамчиси ва матбуот котиби белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида ташкил этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Котибият мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бевосита раҳбарликни амалга оширади, ёрдамчи, матбуот котиби ва инспекторлар ишларини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юборилган ёзма топшириқлари тўғрисида Бош вазирга ўз вақтида ахборот берилиши устидан тизимли назоратни таъминлайди ва унинг топшириғига кўра уларнинг ижросини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига келган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади ва Ижро этувчи аппарат таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқлар (фишкалар) тайёрлайди, шунингдек улар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларининг кун тартиби лойиҳасини шакллантиради, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатлар тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири учун маълумотнома, таҳлилий, статистик материаллар ва бошқа материалларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғилишлар ва мажлислар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлик қиладиган Ҳукумат комиссиялари мажлислари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайди ҳамда қабул қилинган қарорлар бажарилишини назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинишини ташкил этади ва жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва электрон тарздаги мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
(13-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси томонидан Котибият мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият ишини такомиллаштириш, унинг ходимлари иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Котибият мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Бош вазирнинг ёрдамчиси бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бош вазир ёрдамчиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилиши назорат ва таҳлил қилинишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг жорий иш режаларини шакллантиришда қатнашади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири масалаларни кўриб чиқиши учун зарур бўлган ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишлар ва мажлислар, шу жумладан Ҳукумат комиссиялари мажлислари тайёрланишини ҳамда ўтказилишини ташкил этади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, топшириқлар ва кўрсатмаларнинг бажарилиши тўғрисида Котибият мудирига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига белгиланган муддатларда ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига келган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар тўғрисида ахборот беради ҳамда хат-хабарлар юзасидан топшириқларни белгиланган тартибда ижрочиларга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари қабул қилинишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинишини ташкил этади, Бош вазир ва Котибият мудири топшириғига биноан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади;
(15-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқларини бажарувчиларга етказади, Бош вазирнинг топшириқлари ва кўрсатмалари бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларидан зарур маълумотномаларни, ахборот материалларни сўраб олади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Матбуот котиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келаётган даврий нашрларни, электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан хорижий матбуотни таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика матбуоти ва хорижий матбуот бўйича обзорлар ва таҳлиллар тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг муҳим, долзарб муаммоли материаллар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли топшириқларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмаларининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ҳукумат аъзолари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши мониторингини олиб боради.
(16-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Инспекторлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятда иш юритишни, ҳужжатларнинг ўтиши устидан назоратни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга вақтида берилишини таъминлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси ишларини амалга оширадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазирнинг унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари мутахассислари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилот раҳбарлари билан тезкор алоқасини таъминлайдилар;
(17-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 майдаги 100-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 175-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларига юкланган бошқа функцияларни бажарадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекторлар ўртасида вазифалар Ўзбекистон Республикасининг вазири билан келишган ҳолда Котибият мудири томонидан тақсимланади.