Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 17 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 24 августда маъқулланган
Сенат томонидан 2007 йил 24 августда маъқулланган
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ- 138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда) 25-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Уй-жой мулкдорлари ва уй-жойдан фойдаланувчилар коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлашга доир талабларни қўпол равишда бузган ҳолларда туманларнинг, шаҳарларнинг (шаҳарлар таркибига кирувчи туманларнинг) ҳокимлари коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида коммунал хизмат кўрсатувчилар ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг тақдимномасига мувофиқ даъволар билан судга мурожаат қилади».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган 758-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 110-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 10-модда иккинчи қисмининг йигирма иккинчи хатбошисидаги «уй-жой мулкдорларининг ширкатларига» деган сўзлар «хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 12-модда иккинчи қисмининг йигирма бешинчи хатбошисидаги биринчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқаролар коммунал хизматлар ҳақини ва мажбурий бадалларни банк муассасаси орқали ҳисоб-китоб қилиб, тўлиқ ва ўз вақтида тўлашларини коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан биргаликда уюштиради ва назорат қилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 20 сентябрь,
ЎРҚ-113-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 399-модда, 52-сон, 533-модда; 2013 й., 52-сон, 686-модда)