Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 20.07.2007 йилдаги ПҚ-672-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 20.07.2007 йилдаги ПҚ-672-сон
Kuchga kirish sanasi
20.07.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 20.07.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 — 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим стратегик тармоқлар корхоналарининг устав жамғармаларида давлат улушини кескин камайтириш, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда хусусий мулкчиликнинг ролини ошириш, шунингдек, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, шу асосда сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат активлари очиқ савдоларда хусусий мулк сифатида тўлиқ сотиладиган корхона ва объектлар рўйхати, 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тендер комиссиясининг қарорига асосан давлат акциялари пакетлари, жумладан назорат пакетлари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича аниқ инвестиция мажбуриятларини олиш шарти билан очиқ савдоларда сотилиши лозим бўлган иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари акциядорлик жамиятларининг рўйхати, 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча зарур муҳандислик коммуникацияларига эга, жойлаштирилмаган давлат активлари аниқ инвестиция лойиҳалари ва янги инвесторлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаш мажбуриятларини олиш шарти билан бепул берилиши лозим бўлган фаолият кўрсатмаётган, самарасиз, шу жумладан қурилиши тугалланмаган корхона ва объектлар рўйхати, 3-иловага* мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тендер комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси иштирокида 1-иловага* киритилган корхона ва объектларни хусусийлаштириш натижаларига кўра, инвесторлар томонидан аниқ инвестиция мажбуриятларини олиш шарти билан уларни бепул сотиш тўғрисида қарор қабул қилишга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 1—3-иловаларга* киритилган корхоналар, объектлар ва бошқа давлат активларини баҳолаш, савдога қўйиш ва сотиш жадвалларини тасдиқласин ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 1-2-иловаларга* киритилган корхоналарнинг аввал хўжалик бошқаруви органлари (акциядорлик ва холдинг компаниялари) устав жамғармаларига берилган акциялари давлат пакетларини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш бўйича ўрнатилган тартибда тегишли қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1—3 иловалар берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 июлдаги «Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3897-сонли Фармонига мувофиқ берилган «олтин акция»ни жорий этиш бўйича ҳуқуқни пахтани қайта ишлаш ва ёғ-мой саноатининг хусусийлаштириладиган корхоналарига, «Тошкент трактор заводи» ОАЖга нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ушбу қарорнинг 2-иловасига* киритилган корхоналарни хусусийлаштиришда акциядорлик жамиятларини («олтин акция») бошқаришда давлатнинг иштирок этишига оид махсус ҳуқуқни қўллаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бепул берилган давлат мулки объектлари бўйича мулк ҳуқуқи тўғрисидаги давлат ордери инвесторлар ўз зиммасига олган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ва (ёки) хизматлар кўрсатишни бошлашни кўзда тутувчи инвестиция мажбуриятларини бажарганидан сўнг берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторларнинг корхона ва объектларни хусусийлаштиришда ўз зиммасига олган инвестиция мажбуриятларини белгиланган муддатда бажармаган тақдирда, тузилган олди-сотди шартномалари ўрнатилган тартибда бекор қилинади ва кейинчалик улар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатбардош, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича аниқ инвестиция мажбуриятларини олиш шарти билан янги хусусий мулкдорларга сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат активларини инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотишда инвесторлар томонидан эркин алмаштириладиган валютада пул маблағлари шаклида киритиладиган инвестициялари корхоналарнинг алоҳида ҳисоб рақамига ўтказилишини ва мажбурий тарзда сотилмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда инвестиция мажбуриятлари сифатида киритиладиган маблағ ва мулк даромад (фойда), ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда қўшилган қиймат солиқларига тортилмайди, шунингдек, инвестиция даври мобайнида тузиладиган олди-сотди шартномасига мувофиқ корхонанинг олдинги қарзини қоплаш ҳисоб рақамига мажбурий тарзда ундириб олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат тендер комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига аввал қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотилган ва инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмагани туфайли олди-сотди шартномаси бекор қилинган давлат активларини савдога такроран қўйишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамаси (Р. Азимов) мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларига* киритилган корхоналарни хусусийлаштириш якунлари бўйича аниқ инвестиция мажбуриятлари юкланган ҳолда (уларнинг давлат акциялари пакети олди-сотди шартномасига мувофиқ ижро этилиши даврида) потенциал инвесторларга сотилаётган корхоналарнинг бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларини реструктуризация қилишни кўриб чиқсин ва улар юзасидан қарорлар қабул қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 июлдаги «2006—2008 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш тўғрисида»ги ПҚ-407-сонли қарорининг 1, 2 ва 3-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 20 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-672-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 300-модда; 2008 й., 14-15-сон, 99-модда, 20-21-сон, 171-модда, 24-25-сон, 221-модда; 2009 й., 10-11-сон, 107-модда, 37-сон, 408-модда; 2010 й., 44-45-сон, 377-модда; 2011 й., 7-8-сон, 56-модда; 2014 й., 28-сон, 337-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 3-сон, 106-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)