12.07.2007 йилдаги ПҚ-670-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 12.07.2007 йилдаги ПҚ-670-сон
Kuchga kirish sanasi
12.07.2007
Ҳужжат 12.07.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БАНКЛАРНИНГ КАПИТАЛЛАШУВИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ВА ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДА УЛАРНИНГ ИШТИРОКИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш, уларнинг инвестиция жараёнларида, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни амалга оширишда, ишлаб чиқаришни модернизациялашда, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда кенг иштирок этишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар банк-молия тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкларнинг низом жамғармасини кўпайтириш, уларнинг капиталига аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва эҳтимол тутилган инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш учун акциялар чиқариш ва уларни фонд бозорида фаол жойлаштириш ҳисобига банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкларининг ўз капитали ҳисобидан янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш ҳамда мавжуд корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашдаги инвестиция жараёнларида кенг иштирок этиши, шу асосда рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нақд пулнинг банкдан ташқари айланишини янада қисқартириш, мижозларни биринчи талаби бўйича нақд пул билан узлуксиз ва сўзсиз таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мини-банклар тармоғини кенгайтириш ва банклар томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини кўпайтириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкларини юқори малакали профессионал кадрлар билан мустаҳкамлаш, банкларнинг хизмат кўрсатиш масъулияти ва маданиятини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Молия вазирлиги томонидан 2006 йил якунлари бўйича давлат бюджети ҳисобига ўтказилиши лозим бўлган Марказий банк фойдасининг бир қисмини қуйидаги банкларнинг низом жамғармасини кўпайтириш ва инвестициялаш ресурс базасини кенгайтиришга йўналтириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг таклифи маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Микрокредитбанк»ка — 42 миллиард сўм, шу жумладан 32 миллиард сўм низом жамғармасини кўпайтириш ва 10 миллиард сўм кичик бизнес субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаш мақсадида кредит линияси очиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Пахтабанк»ка — 25 миллиард сўм ҳажмида, шу жумладан 15 миллиард сўм низом жамғармасини кўпайтириш ва 10 миллиард сўм мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини тўлиқ қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида кредит линияси очиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ипотекабанк»ка — 25 миллиард сўм, шу жумладан 15 миллиард сўм низом жамғармасини кўпайтириш ва 10 миллиард сўм ипотека кредитлари ҳажмини ошириш мақсадида кредит линияси очиш учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларига, йил якуни бўйича барча солиқлар ва тўловлар тўланганидан сўнг, банк фойдасининг камида 30 фоизини банк акционерлик капиталини кўпайтиришга йўналтириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тижорат банкларига 2012 йилнинг 1 январигача даромад (фойда) солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани тасдиқланган мақсадли дастурларга мувофиқ иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун уч йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлардан олинган даромадлар суммасига тенг миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) бир ой муддатда мазкур солиқ имтиёзларини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидаги тартиб ўрнатилсин ва унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкларининг акцияларини фонд биржасида бирламчи очиқ жойлаштириш муомалага янги чиқарилаётган акциялар ҳажмининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади (хусусий банклар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банклари акциялари мажбурий тарзда фонд биржаси листингига киритилади ва мунтазам биржа котировкалари матбуотда эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ипотека кредитлашни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағларни банклараро бозордан Жамғарма томонидан жалб қилинган маблағлар бўйича фоиз ставкаси ва Жамғарма томонидан имтиёзли кредитлаш дастурини қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига берилган имтиёзли кредит линиялари бўйича фоиз ставкаси ўртасидаги салбий маржани қоплаш учун мақсадли йўналтирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тижорат банклари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз филиалларига товар-моддий бойликлар, даромадлар ва бошқа ресурсларни берганда — қўшилган қиймат солиғи ва даромад (фойда) солиғидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий молия институтларининг жалб қилинган кредит линиялари бўйича тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган фоизлар ва бошқа тўловлар бўйича — тўлов манбаидан олинадиган солиқлардан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга оширишда фойдаланиладиган пластик карточкалар, тўлов терминаллари, дастурий таъминот, банкоматлар, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари ва бошқа ускуналар ҳамда зарур материалларни импорт қилиш ва улардан фойдаланишда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 445-сонли қарорига асосан берилган божхона ва солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2010 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон банклари уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагилар бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банклари, молия институтлари, эмитентларни ва улар томонидан чиқарилаётган қимматбаҳо қоғозларни якка тартибда рейтингли баҳолаш миллий тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банклари томонидан халқаро рейтинг агентликларининг кредитга лаёқатлилик рейтингларини олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажонов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 12 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-670-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 27-28-сон, 284-модда; 2009 й., 10-11-сон, 107-модда, 25-сон, 282-модда; 2011 й., 22-23-сон, 225-модда)