Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«МАҲСУЛОТЛАР ВА ХИЗМАТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 февралдаги ЎРҚ-819-сонли «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 29 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикасининг қонунларини «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ўзларининг ушбу Қонунга зид келувчи норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасидан четга олиб чиқиб кетиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 28 декабрь,
1007-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 51-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда)