Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИХОНАСИ ШТАТ ЖАДВАЛИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги ПҚ-563-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Сингапур Республикасидаги Элчихонасини очиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Америка Қўшма Штатлари билан ҳарбий соҳада икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Америка Қўшма Штатларида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини очиш тўғрисида» 1993 йил 10 майдаги 212-сон қарорига қўшимча равишда Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Элчихонаси штат жадвалига 2000 йил 1 январдан бошлаб қўшимча ҳарбий атташе лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги янги киритилаётган штатдаги ходим таъминоти учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги Америка Қўшма Штатларидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси ҳарбий атташеси лавозимига номзод юзасидан бир ой муддатда таклиф киритсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 25 ноябрь,
508-сон