LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги «Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–330-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек, танлов асосида инвесторлар томонидан сотиб олинган ёки бошқарувга қабул қилинган иқтисодий ночор тўқимачилик корхоналарининг фаолият юритишини таъминлаш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тўқимачилик саноати корхоналари учун инвесторлар ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни танлаб олиш бўйича Ҳукумат комиссияси қарорлари билан сотиб олинган мулк негизида янгитдан барпо этиладиган ёки ишончли бошқарувга топширилган тўқимачилик корхоналарига қуйидагилар:
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 11 январдаги ПҚ-1259-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 5-модда)
пахта толасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Ўзпахтаэкспорт» АЖ орқали хорижий валютага харид қилиш механизми;
(2-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 ноябрдаги ПФ-4856-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 47-сон, 537-модда)
LexUZ шарҳи
2-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5348-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги «Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 38-сонли қарорида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин.
3. «Тошкент Тўйтепа Текстиль» МЧЖнинг мулки танлов натижасида «Sреntex Industrues» (Ҳиндистон) компанияси ўзига қарашли «Спентекс Тошкент Тўйтепа» МЧЖ томонидан 81,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги суммага сотиб олингани, олди-сотди шартномаси кучга кирганида тўланадиган биринчи тўлов миқдори 20,25 млн. АҚШ долларига тенг бўлиши, қолган қисми кейинги тўрт йил мобайнида тўланиши маълумот учун қабул қилинсин.
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.