Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.10.2004 йилдаги 493-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.10.2004 йилдаги 493-сон
Kuchga kirish sanasi
21.10.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 21.10.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005—2009 ЙИЛЛАРДА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИ МЕБЕЛЬ, ЗАМОНАВИЙ ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ, КОМПЬЮТЕР ТЕХНИКАСИ ВА СПОРТ АНЖОМЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ–3431-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мактабларни давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган мебель, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва компьютер техникаси билан жиҳозлашнинг янги нормативлари ва механизмларига ўтиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мактаб мебели ва спорт анжомларига қўйиладиган ягона талаблар, шунингдек давлат таълим стандартлари билан ўзаро боғланган умумтаълим мактабларини мебель ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш нормативлари ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 19 февралдаги Ф—1910-сон фармойиши билан тузилган Махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган 2005—2009 йилларда умумтаълим мактабларини мебель, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш дастури (кейинги ўринларда дастур деб аталади) 1—3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1—3-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссияга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тақдимномасига кўра, зарурият бўлганда, Дастурга ўқитиш воситалари ишлаб чиқаришда илмий-техника ютуқларини, мактабларнинг қурилиши ва мукаммал реконструкция қилиниши тугалланиб амалда фойдаланишга топширилишини ҳисобга олувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Умумтаълим мактабларини 2005 йилда мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлашнинг аниқ дастури 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 4-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бюджетдан ташқари Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, белгиланган тартибда ажратиладиган хорижий кредитлар ва грантлар Дастурни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2005 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқишда кўрсатиб ўтилган Дастурни амалга ошириш учун бюджетдан ташқари Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларини мебель, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ тендер савдолари ўтказиш йўли билан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактаб мебели, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари харид қилиш юзасидан тузиладиган шартномалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари томонидан ҳудудий халқ таълими органлари билан биргаликда тузилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактаб мебели, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари етказиб бериш юзасидан шартномаларда аванс тўлови камида 30 фоиз миқдорида назарда тутилади, кейинчалик амалда етказиб бериш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб бериш сифати ва муддатлари, шунингдек товарлар ва хизматларга ўз вақтида ҳақ тўлаш бўйича шартнома шартларининг бажарилиши мониторинги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 1—3-иловаларга мувофиқ тасдиқланган 2005—2009 йилларда умумтаълим мактабларини жиҳозлашнинг кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили 1 октябргача келгуси йилда умумтаълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлашнинг аниқ дастурини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Махсус комиссияга тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар йиллик аниқ дастурларни шакллантиришда ҳар бир мактабнинг амалда моддий-техник таъминланганлиги қатъий ҳисобга олинсин ҳамда мактаб мебели, ўқитишнинг техник воситалари, кўргазмали ўқув қўлланмалари, лаборатория асбоб-ускуналари, приборлар, компьютер техникаси ва спорт анжомлари асоссиз ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмасин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 21 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
493-сон