23.04.2004 йилдаги 195-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.04.2004 йилдаги 195-сон
Kuchga kirish sanasi
23.04.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 июлдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Оилада тиббий маданиятни ошириш, аёлларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирларининг мақсадли дастури бажарилишини таъминлаш, шунингдек «Она ва бола скрининги» чақалоқлар ва ҳомиладор аёллардаги туғма ва авлоддан авлодга ўтувчи патологияни эрта аниқлаш давлат тизимини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: