Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «УСТАВ САРМОЯСИДА ДАВЛАТ УЛУШИ 50 ФОИЗДАН ОРТИҚ БЎЛГАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ КЕНГАШЛАРИ РАИСЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА» 2000 ЙИЛ 11 ИЮЛДАГИ 265-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган Тижорат банклари кенгашлари раисларини тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарорининг 1-бандида:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мусаев Д.О. — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Раҳимов С.Б. — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 14 октябрь,
229-сон