Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 17 апрель,
ПҚ-324-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2005 йил 14 мартдаги ПҚ-29-сон қарори 1 ва 3-иловаларининг «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» ХК» номли бўлимлардаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзи «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзига алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартиш тўғрисида» 2005 йил 25 июлдаги ПҚ-131-сон қарори 3-иловасининг «Тасарруфга олинган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари» бўлимидаги:
«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзи «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзига алмаштирилсин;
«Давкимёкомиссиянинг эксперт гуруҳи» сўзи олиб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ–244-сон қарорининг 12-1-иловасидаги «Товарлар номи» жадвалидаги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» сўзи «Ўзвиносаноат-холдинг» сўзига алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 16-сон, 132-модда; 2007 й., 19-20-сон, 191-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)