15.01.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1653
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 15.01.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1653
Kuchga kirish sanasi
25.01.2007
Ҳужжат 25.01.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИЖРО ҲАРАКАТЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЖОЙЛАРДА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 15 январда 1653-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазири Ф. ОТАХОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 12 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 12 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг
2007 йил 12 январдаги 2, 1-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари билан ички ишлар органларининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш (кейинги ўринларда матнда — ижро ҳаракатлари) жараёнида жамоат тартибини таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда жамоат тартиби сақланишини таъминлаш талаб этилса, суд ижрочиси бу ҳақда суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлими катта суд ижрочисига (кейинги ўринларда матнда — катта суд ижрочиси) маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Катта суд ижрочиси шу куннинг ўзида тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи номига ёзма талабнома билан мурожаат қилади. Бунда ёзма талабнома қоида тариқасида ижро ҳаракатларини амалга оширишдан бир кун олдин юборилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Катта суд ижрочисининг ёзма талабномасида ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун асос, ижро ҳаракатлари амалга ошириладиган жой ва сана, ижро ҳаракатларини амалга ошириш муддатлари ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи катта суд ижрочиси томонидан юборилган ёзма талабномани олгач, ижро ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этадиган ички ишлар органлари ходимларини белгилайди. Бунда ижро ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этадиган ички ишлар органи ходимларининг сони икки кишидан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ижро ҳаракатлари жараёнида икки кишидан кўп бўлган миқдорда ички ишлар органлари ходимлари талаб этилса, ижро ҳаракатларида иштирок этадиган ички ишлар органлари ходимларининг миқдори катта суд ижрочиси томонидан туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи билан келишилган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ижро ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этадиган ички ишлар органлари ходимлари туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғига юборилган ёзма талабномада кўрсатилган жойга ўз вақтида етиб келишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ижро ҳаракатлари амалга ошириладиган жойга етиб келган ички ишлар органлари ходимлари жамоат тартиби сақланишини таъминлаш ҳамда юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш чораларини кўрадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ички ишлар органлари ходими ижро иши юритуви тарафларининг, улар вакилларининг ёки ижро иши юритишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг қариндоши бўлса ёхуд ижро иши юритиш натижасидан манфаатдор бўлса ёки унинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, суд ижрочиси томонидан ижро иши юритишда иштирок этишига йўл қўйилмайди ва у рад қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ички ишлар органлари ходими ушбу Йўриқноманинг 8-бандида белгиланган ҳолатлар бўйича рад қилинган тақдирда, суд ижрочиси бу ҳақда ижро ҳаракатлари бўйича тузиладиган далолатномага тегишли қайд киритиб, мазкур ходимни ижро ҳаракатини амалга оширишда иштирок этишдан четлаштиради ва ижро ҳаракатини амалга оширишда иштирок этишдан четлатилмаган ички ишлар органи ходимлари билан ижро ҳаракатларини давом эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари барча ходимларининг ижро ҳаракатларини амалга оширишдаги иштироки рад қилинган тақдирда, суд ижрочиси томонидан туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи номига ушбу ходимларни бошқа ходимлар билан алмаштириш тўғрисида ёзма талабнома юборилади. Ёзма талабномада ички ишлар органлари ходимларининг ижро ҳаракатларини амалга оширишдаги иштирокини рад қилиш сабаблари асослантирилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабнома тақдим этилган куннинг эртасидан кечиктирмасдан бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ички ишлар органлари ходимлари ижро ҳаракатлари амалга оширилишида қуйидагиларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойга ижро иши юритувига алоқадор бўлмаган шахсларни киритмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурият туғилганида, ижро иши юритувида иштирок этаётган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан танишиб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро иши юритилаётган жойда ишга алоқадор ҳужжатлар, ашёлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, қарздорлардан ундирилган пул маблағлари ва қимматбаҳо буюмлар, шунингдек бошқа мол-мулкларнинг бутлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ижросининг ижро ҳаракатларини амалга ошириш юзасидан берган талабларини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Суд ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиши вақтида қарздор ёки бошқа шахслар ўзларининг ҳаракатлари билан ижро ҳужжатларини ижро этишга тўсқинлик қилганларида ички ишлар органлари ходимлари зудлик билан тўсқинликларни бартараф этиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарздор ва бошқа шахслар суд ижрочиси ёки ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажаришдан бўйин товласалар, бу ҳақда далолатнома тузилади, тегишли материаллар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши учун ижро ҳаракатлари амалга оширилган жойдаги жиноят ишлари бўйича судга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида зарур бўлган ҳолларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўқотар ва бошқа турдаги қуроллар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибга қатъий амал қилган ҳолда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Суд ижрочиси ундирувчининг аризасига биноан ижро ҳаракатлари амалга оширилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, суд ижрочиси ижро ҳаракатларини қарздорнинг аризасига биноан ёки ўз ташаббуси билан кўпи билан ўн кун муддатга кейинга қолдириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Суд ижрочиси ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган тақдирда қарор чиқаради ва бу ҳақда ижро иши юритиш тарафлари, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилганда суд ижрочиси томонидан бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур далолатнома суд ижрочиси, иштирок этувчи тарафлар ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси ижро иши юритувига тикилади, иккинчи нусхаси эса ички ишлар органлари ходимларига тақдим этилади ва бу ҳақда суд ижрочиларининг туман (шаҳар) катта ижрочисига маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кейинга қолдирилган ижро ҳаракатлари ушбу Йўриқномада кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ички ишлар органлари ходимлари ижро ҳаракатларида улар тамом бўлгунга қадар иштирок этадилар. Суд ижрочиси ижро ҳаракатлари тамом бўлгани тўғрисида ички ишлар органларининг лавозими бўйича юқори турувчи ходимини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ижро (ҳаракатлари амалга оширилганда ёки уларни амалга оширишнинг имконияти бўлмаганда) иши юритуви тамомланганидан сўнг, бу ҳақда далолатнома тузилади. Далолатномада ички ишлар органлари ходимларининг иштироки тегишли равишда қайд этилиб, ижро ҳаракати иштирокчилари ҳамда ички ишлар идораси ходимлари томонидан имзоланади ва уларга мазкур далолатнома нусхаси берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ижро ҳаракатларида иштирок этган ички ишлар органлари ходимлари бу ҳақда туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғини хабардор қилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 29-модда; 2017 й., 1-сон, 22-модда)