Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «2006—2008 ЙИЛЛАРДА ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТЕХНИКАВИЙ ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 13 НОЯБРДАГИ ПҚ-510-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2006—2008 йилларда тўқимачилик корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастури тўғрисида» 2006 йил 13 ноябрдаги ПҚ-510-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 27 январдаги 38-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
6-банддаги «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги эксперт кенгаши томонидан маъқулланган» сўзлари «Енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқадиган идоралараро экспертлар кенгаши томонидан маъқулланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 77-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳузуридаги енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва замонавийлаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш эксперт кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 25 октябрдаги 235-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 декабрь,
262-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 514-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)