Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 17.01.2006 йилдаги 7-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.01.2006 йилдаги 7-сон
Kuchga kirish sanasi
17.01.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 17.01.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИДАН ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ЭСКИРГАН ВА ТЕЖАМСИЗ БУҒ ҚОЗОНИ АГРЕГАТЛАРИНИ 2007-2008 ЙИЛЛАРДА РЕСПУБЛИКА МИНТАҚАЛАРИ БЎЙИЧА АЛМАШТИРИШ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хўжалигида энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 5 ноябрдаги 241-сон қарорига мувофиқ «Ўздавнефтгазинспекция» томонидан «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотлардаги табиий газдан фойдаланиладиган мавжуд буғ қозонлари ва иситиш тизимларини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш давомида Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг 3526 объектида 10980 маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларидан фойдаланилаётганлиги аниқланди. Фойдаланилаётган буғ қозони агрегатларида иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун табиий газ сарфи салмоғи мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий буғ қозони агрегатлари кўрсаткичларидан 25-30 фоиз ортиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш, табиий газ истеъмолини ва ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергияси нобудгарчилигини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини 2007-2008 йилларда республика минтақалари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ресурсларни тежайдиган замонавий буғ қозони агрегатлари, табиий циркуляцияли маиший буғ қозонлари билан алмаштириш дастури (кейинги ўринларда матнда «Дастур» деб юритилади) 1-2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўздавнефтгазинспекция», «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини 2007-2008 йилларда шаҳарлар, туманлар бўйича алмаштиришнинг минтақавий дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буғ қозони агрегатларини ўрнатишга «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг тегишли рухсатномаларига эга бўлган ихтисослаштирилган корхоналар қўйиладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буғ қозони агрегатларининг аниқ объектга техник туташтирилиши, белгиланган стандартларга мувофиқлиги, объектларнинг табиий газ билан таъминланганлиги ва ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш имконияти устидан назорат қилиш ва масъулият «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўздавнефтгазинспекция», «Ўзкоммунхизмат» агентлигига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Дастурнинг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, тегишли вазирликлар, идоралар, Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўздавнефтгазинспекция» ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг ҳисоб-китоби бўйича маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини ресурсларни тежайдиган замонавий буғ қозони агрегатлари, табиий циркуляцияли маиший буғ қозонлари билан алмаштириш натижасида табиий газ истеъмоли қисқариши ҳисобига бюджет маблағларини тежаш истеъмол қилинадиган газ қийматининг 50 фоизигачани ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007-2008 йилларга Давлат бюджети параметларини шакллантиришда вазирликлар, идоралар ва минтақаларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозони агрегатларини алмаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни бажариш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотларнинг таклифлари ва асосланган ҳисоб-китоблари асосида, зарурат бўлганда, Дастурга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда маънавий эскирган ва тежамсиз буғ қозонларини алмаштириш учун бюджетдан ажратиладиган маблағларга объектлар бўйича тузатиш киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўздавнефтгазинспекция» «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Дастурнинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин ва йилнинг ҳар чорагида унинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 17 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 443-модда)