Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «МИЛЛИЙ ҒОЯ ТАРҒИБОТИ ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 25 АВГУСТДАГИ ПҚ-451-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида» 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 ноябрь,
230-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 8 июндаги 288-сон қарорида:
а) 1-банднинг:
биринчи хатбошидаги «Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази» сўзлари «Республика Маънавият тарғибот маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошидаги «Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказининг» сўзлари «Республика Маънавият тарғибот марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика Маънавият тарғибот маркази қуйи бўлимларининг тузилиши ва штатлар жадвали (техник ходимлар бундан мустасно) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
иккинчи хатбошининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «Республика «Маънавият ва маърифат» марказининг» сўзлари «Республика Маънавият тарғибот марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-банд ва 6-банднинг еттинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 3-иловада:
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика Маънавият тарғибот маркази қуйи бўлимларининг тузилиши ва штатлар жадвали»;
«Марказ бошқаруви» бўлими чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази ҳузуридаги «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1996 йил 27 сентябрдаги 338-сон қарорининг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 13 майдаги 203-сон қарорига 1-илованинг 4-бўлими 4.9-бандидаги «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази» сўзлари «Республика Маънавият тарғибот маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика «Оила» илмий-амалий маркази Иштирокчилар Кенгаши таркиби тўғрисида» 2001 йил 30 майдаги 242-сон қарорига илованинг 13-бандидаги «Болиев А.О. — Республика «Маънавият ва маърифат» маркази раҳбари» сўзлари «Ҳожиматов М. — Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятни янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида» 2003 йил 22 августдаги 364-сон қарорида:
а) 1-илова матнидаги «Маънавият ва маърифат» маркази» ва «Қ. Аъзамов» сўзлари тегишлича «Республика Маънавият тарғибот маркази» ва «М. Ҳожиматов» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловадаги «Аъзамов Қ. — Республика «Маънавият ва маърифат» маркази раҳбари» сўзлари «Ҳожиматов М. — Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 27 майдаги 244-сон қарорига иловадаги «Баротов Шариф — Маънавият ва маърифат» марказининг» сўзлари «Лавозим бўйича — Республика Маънавият тарғибот марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 16 июлдаги 337-сон қарорига 1-иловадаги «Аъзамов Қ.А. — Республика «Маънавият ва маърифат» маркази раҳбари» сўзлари «Ҳожиматов М. — Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларига тайёргарликни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 23 июлдаги 357-сон қарорига иловадаги «Аъзамов Қ.А. — Республика «Маънавият ва маърифат» маркази раҳбари» сўзлари «Ҳожиматов М. — Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Зулфия» номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 1 февралдаги 12-сон қарорига иловадаги «Аъзамов Қ. — Республика «Маънавият ва маърифат» маркази раҳбари» сўзлари «Ҳожиматов М. — Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 445-модда; 2012 й., 5-сон, 46-модда; 2017 й., 38-сон, 1040-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)