Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 10.10.2006 йилдаги ПҚ-486-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 10.10.2006 йилдаги ПҚ-486-сон
Kuchga kirish sanasi
10.10.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«КАМОЛОТ» ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан биридир. Ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ушбу мақсадда амалга оширилаётган барча ишларга, шу соҳага бевосита масъул ва дахлдор бўлган давлат ва жамоат бирлашмалари фаолиятига ана шу нуқтаи назардан баҳо бериш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 майдаги «Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўтган давр мобайнида мазкур ташкилот Марказий кенгаши ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, республикамизнинг аксарият туман ва шаҳарларида «Ёшлар ижтимоий хизмат маркази» ташкил этилгани, ёшларнинг олдида турган муаммоларни ечиш, уларнинг маданий савиясини, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган оммавий тадбирлар, турли кўрик-танлов ва учрашувларни уюштириш, ўқувчи ва талабалар ўртасида «Камолот» фаолиятини тарғиб қилиш билан боғлиқ қатор ишлар қилинганини айтиб ўтиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатига асос бўлган Дастур ва Низомнинг амалда бажарилишини, мазкур ташкилот томонидан ёшларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш, уларни жамиятимизнинг ижтимоий-маънавий ва иқтисодий янгиланиш жараёнида ўз жойини топишига кўмаклашиш борасида олиб борилаётган ишларни ижобий баҳолаб бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаракат фаолиятини ташкил этишда аксарият ҳолларда расмиятчилик, бюрократик ёндашув, кампаниябозликка йўл қўйилаётгани, унинг ёшлар дуч келаётган амалий муаммолардан узоқлашиб қолгани, истеъдодли, табиий етакчилик қобилиятига эга бўлган йигит-қизларни «Камолот»га жалб этиш, уларга кўпроқ эркинлик ва ўз ташаббусларини намоён қилиши учун шароит ва имконият яратиб бериш билан боғлиқ камчиликлар жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ва давлат сиёсати даражасида қабул қилинган, ёшлар муаммоларини ечишга қаратилган дастур ва тадбирларни амалга оширишда, вояга етиб келаётган ёш авлоднинг ҳаётда ўз муносиб ўрнини топиши, уларни, биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги йигит-қизларни иш билан таъминлаш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши, соғлом турмуш кечириши учун имконият туғдириш, фарзандларимиз онгида замонавий дунёқарашни қарор топтириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш каби ўта муҳим масалаларда Ҳаракатнинг ҳиссаси, ўрни ва таъсири етарли даражада сезилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ўқув юртлари, коллеж ва мактаблардаги ўқув жараёнларининг даражаси ва сифати ҳақида ижтимоий сўровлар орқали ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, мақсад ва интилишларини ўрганиш, ҳаётимиздаги ечилмаган муаммолар, мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш нималарга боғлиқ экани ҳақида баҳс ва мулоқотлар ўтказиш, керакли хулоса чиқариш ва таклифлар тайёрлаш масалалари ҳам «Камолот» эътиборидан четда қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳаётида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятининг самарасини ошириш, уни биринчи навбатда ёшларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга қодир бўлган таъсирчан ташкилотга айлантириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маънавий-маърифий соҳага дахлдор бўлган вазирлик ва идоралар томонидан ёшлар масалаларини, авваламбор уларнинг долзарб муаммоларини ечиш, жамиятдаги ўрни ва мавқеини оширишда йўл қўйилаётган совуққонлик, бепарволик ва масъулиятсизлик ҳолатларини бартараф этиш, энг асосийси, ҳаётга кириб келаётган авлоднинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, бу борада «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатига суяниш ва таяниш вазифаси мазкур давлат ташкилотлари фаолиятининг муҳим йўналиши деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамаси (Р. Қосимов) «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ташкилотнинг Дастури ва Низомига тегишли ўзгартишлар киритиш, унинг таркибий тузилмасини янгитдан тасдиқлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Маслаҳат кенгашининг Ҳаракатнинг навбатдаги II қурултойини 2006 йил ноябрь ойининг охирида ўтказиш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган дастурни кун тартибининг асосий масаласи сифатида белгилаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги қурултойига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича бошланғич ва қуйи ташкилотларнинг таклифлари асосида тайёрланган чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ маъқуллансин ва қурултойни ўтказиш ҳамда ёритишда Ҳаракат фаолиятини чуқур таҳлил қилиб, танқидий баҳо бериш, мамлакатимиз ёшлари олдида турган энг муҳим ва долзарб вазифаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р. Шамшиев ва Бош вазир ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 10 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-486-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 412-модда)