Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 14.08.2006 йилдаги 172-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.08.2006 йилдаги 172-сон
Kuchga kirish sanasi
14.08.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 14.08.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУХОРО ВИЛОЯТИ ВА САМАРҚАНД ШАҲРИ СУВ ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИНИНГ БАРҚАРОР ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этиш лозимки, республикада аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий кредитлар ва инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилояти ва Самарқанд шаҳри аҳолисининг сув таъминотини яхшилашга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида умумий суммаси 66,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган хорижий кредитлар жалб қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қарорлари билан Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси ҳамда Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармасининг ўз маблағлари ҳисобига хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни қоплаш назарда тутилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бироқ, ушбу корхоналарда қарз маблағлари ҳисобига сотиб олинган асбоб-ускуналардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолларига йўл қўйилган, ортиқча харажатларга йўл қўйилмоқда, айланма маблағларни корхоналарнинг иш ихтисослигига мувофиқ бўлмаган товар-моддий бойликлар сотиб олишга жалб этилмоқда. Сув чиқариш иншоотларида бериладиган сув ҳажмлари бўйича ҳисоб-китобнинг йўқлиги энергетика ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланилишига олиб келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Натижада дебитор ва кредитор қарзлар юқори даражада қолмоқда, лойиҳанинг ТИА кўрсаткичларига риоя қилинмаяпти, жалб қилинган хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш имконини бермайдиган зарарлар пайдо бўлмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар томонидан кўрсатилаётган хизматларга тарифларнинг мақбул даражасини сақлаган ҳолда Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси ҳамда Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармасининг самарали фаолият кўрсатишини, шунингдек жалб қилинган хорижий кредитлар бўйича мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси раҳбари (А. Вафоев) ҳамда Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси раҳбари (Р. Астанов) эгаллаб турган лавозимларидан четлаштирилганлиги ва улар жиноий жавобгарликка тортилганлиги тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бухоро вилояти ҳокими (С. Хусенов) ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими (М.Нурмуротов)га сув таъминоти корхоналарининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва хорижий кредитлар жалб қилинган ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таъсирчан назорат ва зарур даражада мувофиқлаштириш ишлари йўқлиги кўрсатиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Самарқанд шаҳар ва Бухоро вилояти сув таъминоти тизимини яхшилаш бўйича лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш юзасидан тадбирлар комплекси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу тадбирларнинг ўз вақтида ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва тарифлар даражасини мақбуллаштириш мақсадида 2007 йилдан бошлаб, Давлат бюджетини шакллантиришда Самарқанд шаҳар ва Бухоро вилояти аҳолисининг сув таъминотини яхшилашга йўналтирилган лойиҳалар доирасида жалб қилинган хорижий кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларнинг етмаган қисмига бюджет маблағларини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракда ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 14 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 14 августдаги
172-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд шаҳар ва Бухоро вилояти сув таъминоти тизимини яхшилаш бўйича лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш юзасидан тадбирлар комплекси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тадбирлар номи‎

Бажариш муддатлари‎

Кутилаётган натижа‎

Масъуллар‎

‎‎I. Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини танқидий баҳолаш

1.‎ Қуйидагиларни:

‎— Испания Ҳукуматининг кредити бўйича «Бухоро вилоятининг сув таъминотини таъминлаш»;
‎— Франция Ҳукуматининг кредити бўйича «Самарқанд шаҳрида ичимлик сув ишлаб чиқаришни кўпайтириш, модернизациялаш ҳамда тақсимлаш» юзасидан амалга оширилган инвестиция лойиҳаларнинг иқтисодий ва ижтимоий самарасини баҳолаш ‎
2006 йил 15 сентябргача ‎ Жалб қилинган кредитларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш (Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотлар киритиш)‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвстициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари‎
2.‎ ‎Испания Ҳукуматининг кредитини ўзлаштириш бўйича импорт контракти бажарилишини экспертизадан ўтказиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш 2006 йил 15 сентябргача ‎ ‎Импорт контрактига қўшимча битимни экспертиза қилиш. Товарлар ва хизматлар қийматининг бозор конъюнктурасида юзага келган даражасидан фарқи аниқланган тақдирда, зарарни қоплаш юзасидан таклифлар киритиш ‎Ташқи иқтисодий алоқалар,
‎ инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги
3.‎ ‎«Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳузуридаги Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари Лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари раҳбарлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш ‎2006 йил 10 сентябргача ‎Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни самарали бошқариш бўйича Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи ва Лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари раҳбарлари масъулиятини ошириш ‎Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти
4.‎ ‎Сервис контрактининг молиявий ва техникавий шартлари «Uzbek Water management GmbH» халқаро оператор томонидан бажарилишини таҳлил қилиш ‎2006 йил 15 сентябргача ‎Сув таъминлаш корхоналарини бошқаришнинг самарадорлигини ошириш ҳамда кредит маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ‎Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари

‎‎II. Сув таъминоти корхоналари менежментини, улар томонидан кўрсатилаётган
‎хизматлар ҳажмларини ҳисобга олиш ва назорат қилишни такомиллаштириш

5.‎ ‎Самарқанд шаҳри ва Бухоро вилояти сув таъминоти корхоналари раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда контракт асосида тайинлашни амалиётга киритиш, ёллаш шартномаларида уларнинг мажбуриятларини, иш натижаларини баҳолаш мезонларини, шунингдек рағбатлантириш ва иқтисодий жавобгарликнинг аниқ чора-тадбирларини белгилаш ‎мунтазам равишда ‎Раҳбарларнинг масъулиятини ошириш, контракт шартларини бажариш, корхонани самарали бошқариш ‎Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси
6.‎ ‎Сув таъминоти корхоналари бўйича хизматлар истеъмолчиларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ‎2006 йил 1 сентябргача ва кейинчалик ҳар чоракда ‎Ичимлик суви ҳамда оқовалар оқиб чиқишининг ҳақиқий миқдорини аниқлаш, шунингдек аниқланган ҳисобга олинмаган истеъмолчилар ҳисобига даромадларни ошириш ‎Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси
7.‎ ‎«Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан 2004 йил 9 августдаги 86-сонли буйруғи билан тасдиқланган методикага асосан ихтисослаштирилган лойиҳалаш ташкилотлари ҳисоб-китоблари бўйича ўз эҳтиёжлари, технологик харажатлар ва йўқотишларга сув сарфининг нормаларини тасдиқлаш ‎2006 йил 1 сентябргача ‎Ўз эҳтиёжлари, технологик харажатлар ва ҳисобга олинмаган йўқотишларга норматив ва ҳақиқий сув сарфини аниқлаш ‎«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, ихтисослаштирилган лойиҳалаш институтлари, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси
8.‎ ‎Ўз эҳтиёжлари, технологик харажатлар ва йўқотишларга ҳақиқий сув сарфини тасдиқланган нормалар даражасигача етказиш ‎2007 йил 1 январгача ‎Йўқотишларни қисқартириш, ортиқча харажатларни камайтириш ‎«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, ихтисослаштирилган лойиҳалаш институтлари, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси
9.‎ ‎Сув таъминоти ва канализация бўйича кўрсатилган хизматлар ҳақи йиғилувчанлиги даражасини 100 фоиз даражасига етказиш ‎ҳар ойда ‎Айланма маблағларни кўпайтириш, дебитор ва кредитор қарзларни камайтириш ‎Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси
10.‎ ‎Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 61-сон қарорига асосан тасдиқланган Дастурларга ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2005 йил 18 октябрдаги 05-5-90-сон таркибий ўзгартириш режаларига мувофиқ сув чиқариш иншоотларида ва аҳолига сувни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилишини таъминлаш ‎доимий равишда ‎Ҳисобга олишни йўлга қўйиш, ортиқча йўқотишларни аниқлаш ‎Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси
11.‎ ‎Молия вазирлиги ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига молиявий ҳисобот тақдим этиш, кейинчалик уларни Молия вазирлигига ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига тақдим этган ҳолда ‎ҳар чоракда ‎Дебитор ва кредитор қарзлар пайдо бўлишини ҳисобга олиш ва назорат қилишни йўлга қўйиш, кўрсатилаётган хизматларнинг ҳақиқий ҳажмларини ва харажатлар миқдорларини аниқлаш ‎Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси ва Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси

‎‎III. Сув таъминоти корхоналарининг молиявий аҳволини яхшилаш ҳамда жалб этилган
‎ хорижий кредитлар бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш

12.‎ ‎Илгари берилган канализация иншоотлари ва тармоқларини Самарқанд вилоят «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси балансидан Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси балансига бериш ‎2006 йил 1 сентябргача ‎Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармасининг даромад қисмини кўпайтириш ‎Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Самарқанд вилоят «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси
13.‎ ‎Дебиторлик қарзларни ундириб олиш, муддати ўтказиб юборилган қарзлар бўйича ишларни судларга ошириш ‎доимий равишда ‎Дебиторлик қарзларни қисқартириш, айланма маблағларни тўлдириш ‎Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси, Молия вазирлиги
14.‎ ‎Коммунал хизматлар кўрсатувчилар, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва аҳоли ўртасида томонларнинг жавобгарлигини аниқ белгиловчи уч томонлама шартномалар тузиш ‎2006 йил 20 сентябргача ‎Коммунал хизматлар кўрсатилиши ва уларга ҳақ тўланиши учун томонларнинг жавобгарлик чораларини белгилаш ‎Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмалари, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаси, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси
15.‎ ‎Кредитларга хизмат кўрсатишда Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармасининг улуш қўшиб қатнашишини эксперт жиҳатидан таҳлил қилиш ва ҳисоб-китобларни тайёрлаш ‎2006 йил 20 сентябргача ‎Вужудга келган шарт-шароитларга мувофиқ ТИА кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш ‎«Асака» банки, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари, Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси, Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
16.‎ ‎Бухоро вилояти «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармаси ва Самарқанд шаҳар «Сувоқова» ишлаб-чиқариш бошқармасининг 2006 йил 1 январдаги ҳолатига кўра кумулятив қарзларини қоплаш йўли билан уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар киритиш ‎2006 йил 5 сентябргача ‎Молиявий аҳволни яхшилаш, декбиторлик-кредиторлик қарзларни қисқартириш ‎Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 14 августдаги 172-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Молиявий Протокол доирасидаги қарз маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 17 июндаги 305-сон қарорининг 4-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари ҳисобига» сўзлари «Самарқанд вилоят, Самарқанд шаҳар «Сувоқава» ишлаб-чиқариш бошқармалари ҳамда «Туямўйин-Нукус» минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармасининг ўз маблағлари ҳисобига, етмайдиган қисми — маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Молия вазирлиги 2007 йилдан бошлаб ҳар йили, Давлат бюджетини шакллантиришда олинган кредитлар бўйича асосий қарзни, фоизлар ва бошқа молиявий харажатларни қоплашнинг етмайдиган қисми учун маблағларни назарда тутсин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бухоро вилоятини сув билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 февралдаги 67-сон қарорининг 4-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «ўз маблағлари» сўзларидан кейин «етмайдиган қисми — маҳаллий бюджет маблағлари» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Молия вазирлиги 2007 йилдан бошлаб ҳар йили, Давлат бюджетини шакллантиришда олинган кредитлар бўйича асосий қарзни, фоизлар ва бошқа молиявий харажатларни қоплашнинг етмайдиган қисми учун маблағларни назарда тутсин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Жаҳон банки гуруҳи иштирокида «Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини сув билан таъминлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 11 декабрдаги 435-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 5-банднинг учинчи хатбошидаги «бошқармалари маблағлари» сўзларидан кейин «етмайдиган қисми эса — республика бюджети маблағлари» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 7-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2007 йилдан бошлаб ҳар йили, Давлат бюджетини шакллантиришда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи ва Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити бўйича асосий қарзни, фоизлар ва воситачилик ҳақини қоплаш учун маблағларни назарда тутсин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 332-модда; 2009 й., 16-сон, 202-модда)