Ҳужжат кучини йўқотган 23.10.2023 16.05.2006 йилдаги 87-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.05.2006 йилдаги 87-сон
Kuchga kirish sanasi
16.05.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 23.10.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ПАСПОРТЛАРИ ВА 16 ЁШГА ТЎЛМАГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ГУВОҲНОМАЛАРИ БЛАНКАЛАРИ ТАЙЁРЛАШНИ МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортлари ва 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг гувоҳномалари бланкалари тайёрлашни моддий-техник таъминлаш ва ташкил этиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортлари ва 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари гувоҳномаларининг ҳар йили тайёрланадиган бланкалари умумий сони қонун ҳужжатларида белгиланган ёшга тўлган шахсларнинг жорий статистик ҳисоби маълумотлари бўйича прогнозлардан ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортлари ва гувоҳномаларини олиш ва алмаштириш учун бошқа асослардан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортлари ва 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари гувоҳномаларини тайёрлашни ташкил этиш тартиби белгилансин, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳар йили 1 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олиш ёки алмаштириш учун асос ҳисобланадиган 16, 25 ва 45 ёшга тўлган шахслар сони тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳар йили 1 апрелгача Ички ишлар вазирлигига олдинги икки йил учун Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш барча органлари бўйича рўйхатдан ўтказилган никоҳлар, ажралишлар сони ва фамилиянинг ўзгариши ҳамда исми ва отасининг исми тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олдинги даврдаги фаолият таҳлилига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Адлия вазирлигидан олинган маълумотларга мувофиқ ҳар йили белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига паспортлар ва гувоҳномалар бланкалари тайёрлашга бўлган эҳтиёж прогнозини тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили паспортлар ва гувоҳномалар бланкалари тайёрлашни моддий-техник таъминлаш ва ташкил этиш учун республика бюджетидан маблағ ажратилишини назарда тутади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомалари бўйича паспортлар ва гувоҳномалар бланкалари ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспортлар ва гувоҳномаларни расмийлаштириш ва чоп этиш учун махсус асбоб-ускуналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192 минг АҚШ долларига ва 51,1 минг еврога паспортлар ва гувоҳномаларни расмийлаштиришда фойдаланиладиган эҳтиёт қисмлар ва махсус материаллар сотиб олсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий паспортлар тайёрлашнинг моддий-техник ва молиявий масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини улар билан таъминлаш тўғрисида» 1996 йил 21 августдаги 293-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 16 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 177-модда)