LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Сиёсатшунослик ва бошқарув институтига ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тингловчилар юборишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Сиёсатшунослик ва бошқарув институтининг мазкур институт тўғрисидаги низомнинг IV бўлимига ўзгартириш киритиб, 3-банди қуйидагича баён этилсин, деган таклифи қабул қилинсин: «Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий таълим базасида таълим олаётган тингловчиларга улар ишлаган жойдаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади ёки ўқишга юборган корхона, муассаса, ташкилот ҳисобига ўртача иш ҳақи ҳажмида стипендия тўланади. Қисқа муддатли курсларнинг тингловчилари моддий жиҳатдан белгиланган тартибда таъминланади».