21.07.2006 йилдаги ПҚ-423-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.07.2006 йилдаги ПҚ-423-сон
Kuchga kirish sanasi
21.07.2006
Ҳужжат 04.05.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БАЪЗИ РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯЛАРИ ВА КЕНГАШЛАРИ ТАРКИБЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг баъзи комиссиялари ва кенгашлари таркибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси билан мувофиқлаштириш, шунингдек улар фаолиятини тартибга солиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказувчи Давлат комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси таркиби 2-иловага* мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро божхона-тариф кенгашининг таркиби 3-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1—3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказилишини мувофиқлаштирувчи Давлат комиссияси тугатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 апрелдаги 136-сонли қарори билан тасдиқланган ижтимоий соҳа муассасаларини, махсус истеъмолчилар ва давлат резервини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш Тартибига ўзгартишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баъзи қонун ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин ҳамда айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 21 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-423-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2006 йил 21 июлдаги
ПҚ–423-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан тасдиқланган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ давлат корхоналари (мулки) қисми бўйича, шунингдек якка тартибдаги лойиҳалар бўйича давлатга тегишли ва сотилиши зарур бўлган акциялар пакетлари ва улушларини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Комиссиянинг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек жалб қилинган хорижий эксперт компаниялар ва маслаҳатчи-консультантларнинг сотишдан олдинги тайёргарлик ҳамда якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириладиган объектларни сотиш масалалари бўйича биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги асосида тендер қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер савдолари асосида сотиладиган корхоналарнинг давлат активларини харид қилишга номзодларнинг энг манфаатли таклифлари танловини ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат корхоналарини хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга йўналтирилган Президент ва Ҳукумат ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини ташкил этиш, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш, хусусий секторнинг иқтисодиётдаги ролини янада ривожлантириш ва ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сансалорлик, бюрократизмнинг пайдо бўлиши ва объектларни хусусийлаштириш, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш ҳамда акциялар пакетларини ва корхоналарни тўлиқ танлов (тендер) савдолари ғолибларига сотишни жадаллаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш муддатлари чўзиб юборилиши ҳолларини бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларида Давлат комиссияси қарорлари қабул қилинган хусусийлаштирилган корхоналар ва объектларнинг фаолияти устидан мониторинг ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рақобат қўмитаси томонидан давлат манфаатлари учун, биринчи навбатда янги иш жойларини яратиш, хусусийлаштириладиган корхоналарнинг самарали фойдали фаолият юритиши, уларда ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсишини таъминлайдиган давлат активларини хорижий инвесторларга белгиланган тартибда сотиш учун (тендер, кимошди, биржа) савдоларнинг шартлари ва шаклларини белгилаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер қатнашчиларини малакали танлаш ва тендер таклифларини баҳолаш мақсадида объектлар, акциялар (улушлар)ни инвесторларга сотиш бўйича тендерлар ўтказиш учун идоралараро ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ҳужжатларини ва шунингдек тендер объектларининг сотилиш баҳосини, тендер объектларини сотишга жалб қилинадиган эксперт, шу жумладан хорижий компаниялар ва воситачиларни танлаш шартлари ва мезонларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириладиган объектга (акциялар пакетига) талаб конъюнктурасига кўра ҳамда тегишли инвестиция мажбуриятлари бўлган аниқ стратегик инвесторлар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда тендер объектларининг бошланғич нархини ўзгартириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рақобат қўмитаси томонидан ёки унинг томонидан шартномавий асосда жалб қилинган маҳаллий ва хорижий инвестициялар воситачилари орқали ўтказиладиган тендер савдолари натижаларини тасдиқлаш;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ёки ким ошди савдолари натижаларига кўра ғолиб бўлмаган тақдирда давлат активларини бошқа усуллар (биржа савдолари ёки потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўллари) билан сотишни амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлар ва акцияларни (улушларни) ҳам эркин муомаладаги валютада, ҳам миллий валютада, шу жумладан ҳақ тўлашнинг аралаш шаклларида ва инвестор томонидан эркин муомаладаги валютада аниқ инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан замонавий технология асбоб-ускуналари етказиб бериш ҳисобига сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Комиссияга юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур ахборотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни хусусийлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишдаги сансалорлик, бюрократизмнинг пайдо бўлиши, муддатларни чўзиш ҳоллари ҳамда корхоналар ва акцияларни хорижий инвесторларга сотишни жадаллаштириш бўйича мустақил қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тармоқ бирлашмалари, корхоналарнинг ижро этувчи органлари вакилларини Комиссия фаолияти учун жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат активларини муваффақиятли сотиш учун молиявий маслаҳатчи-консультантлар, экспертлар ва техник мутахассисларни жалб қилиш шартлари ва мезонларини тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бепул сотилиши лозим бўлган паст рентабелли, зарар кўриб ишлайдиган, иқтисодий ночор давлат корхоналари, паст ликвидли объектлар, шу жумладан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси корхоналарини ташкил этиш учун қишлоқ жойларда фойдаланилмаётган бинолар ва хоналар рўйхатларини, шунингдек уларни инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари билан сотиш шартларини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.
(4-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 июлдаги ПҚ-2009-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 386-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни барпо этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган паст ликвидли объектларни аниқ инвестиция мажбурияти остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан «нулинчи» харид қиймати бўйича сотилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1768-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 288-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни бир рўйхатдан бошқа рўйхатга ўтказиш, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар шартларини, сотиш усулларини, жумладан «нулинчи» харид қиймати бўйича ва тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалари бўйича сотиш усулларини ўзгартириш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларига киритилган хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари (акциялари, улушлари) рўйхатларига ўзгартишлар киритиш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 17(1)-сон, 216-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия шунингдек айрим ҳолларда, иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарга инвестицияларни жалб этишда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона (акциялар улушлари) сотилгунга қадар бюджетдан ва давлат корхоналаридан, жумладан муддатлари кечиктирилган йиғилган қарзларини таркибий ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторнинг сўровига кўра, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулотларни ўзлаштириш даврида табиатни муҳофаза қилиш кўрсаткичлари бўйича талабларни оширишга мораторийларни белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия давлат мулкини биринчи даражали стратегик инвесторларга уларнинг корхоналарни ривожлантириш бўйича инвестиция мажбуриятлари остида сотганида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги таклифларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида олинган банкларнинг, шу жумладан хорижий банкларнинг кредитлари бўйича корхоналарнинг қарзларини тўлиқ сўндирилиши бўйича қўшимча мажбуриятлар олиш шартларида корхонани яхлит ёки сотиладиган давлат улушини акцияларнинг назорат пакетигача ошириш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида олинган банкларнинг, шу жумладан хорижий банкларнинг кредитлари бўйича қарзларини қисман ёки тўлалигича таркибий ўзгартириш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тендер объектларини сотишни ташкил этиш бўйича қарорларини бажаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Комиссия ишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссия ўзининг иш жараёнида ушбу Низомга амал қилади ва ўз фаолиятини тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссия мажлислари унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашган ҳолда заруратга қараб вақти-вақти билан ўтказиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарорлари мажлисда қатнашган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган ва Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённома имзоланаётганда Комиссия аъзолари унга ўзларининг алоҳида фикрларини илова қилишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тендер объектларини унинг ғолибларига бериш Комиссиянинг тегишли қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Комиссия иши билан боғлиқ ахборотлар махфий ҳисобланади ва хусусийлаштириш жараёнида қатнашмайдиган учинчи шахсга ошкор қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари, шунингдек ишчи гуруҳ аъзолари кўрсатиб ўтилган ахборотни ошкор қилганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Комиссиянинг тендерларни ташкил этиш ва уларни ўтказиш, шунингдек, эксперт компанияларни ва воситачиларни, шу жумладан хорижий, тендер асосида танлаш харажатлари ҳамда уларга тўланадиган пул мукофотлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер объектини сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Комиссиянинг ишчи гуруҳлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Идоралараро ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда ишчи гуруҳлар деб аталади) Комиссия қарорига кўра корхоналарнинг қайси тармоққа қарашлилигига қараб Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг масъул ходимлари ҳамда тегишли тармоқлар ва корхоналар вакилларидан иборат таркибда тузилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳларга Вазирлар Маҳкамасининг тегишли тармоқлар комплекслари раҳбарлари бошчилик қиладилар. Ишчи гуруҳлар аъзоларининг шахсий таркиби Комиссия қарорига кўра тасдиқланади. Ишчи гуруҳларнинг иш режаси Ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ишчи гуруҳларнинг асосий функциялари қуйидагилар ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рақобат қўмитаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида объектларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, уларни ривожлантириш истиқболлари тўғрисидаги барча дастлабки ахборотларни тайёрлаш;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерларни ташкил этишга жалб қилинадиган воситачилар учун техник топшириқларни тузишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат активларини сотиш шартлари ва шакллари, уларни сотиш қийматини белгилаш, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, тўловлар тартиби ва шартлари бўйича Комиссия ишчи органига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
потенциал инвесторларни хусусийлаштириладиган корхоналар билан таништиришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт баҳолашни амалга ошириш ва инвесторлардан тушаётган инвестиция таклифлари бўйича хулосалар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ишчи гуруҳ раҳбари хусусийлаштириладиган корхоналарнинг давлат активларини сотиш шаклларини муҳокама қилаётганда, шунингдек тасарруфидаги тармоқларнинг сотиладиган объектлари бўйича хорижий инвесторларнинг таклифлари кўриб чиқилаётганда Тендер комиссияси мажлисларида қатнашиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишчи гуруҳ мажлиси унинг аъзоларининг тўртдан уч қисми қатнашганда ҳақиқий деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ мажлислари қарорлари мажлисда қатнашган ишчи гуруҳининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади ва раҳбар томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорлар мажлисда қатнашаётган барча ишчи гуруҳ аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда ишчи гуруҳ раҳбарининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Комиссиянинг ишчи органи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Комиссиянинг савдоларни тайёрлаш ва ўтказишни ташкил қилишни амалга оширувчи (тушаётган таклифларни эксперт баҳолаш, Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш, реклама ишлари, Комиссияда иш юритиш) ишчи органи ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Комиссиянинг ишчи органи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Комиссия томонидан тасдиқланган шартларда, жумладан ихтисослаштирилган ташкилотлар ва воситачиларни жалб этган ҳолда кимошди ва тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Комиссия томонидан белгиланган шартлар ва мезонларда, шу жумладан хорижий, техник, молиявий, юридик экспертларни ва воситачиларни давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлардан, кейинчалик харажатларни объектлар (акциялар) сотилишидан тушадиган тушумлар ҳисобидан компенсация қилиш билан уларнинг хизматларига ҳақ тўлаган ҳолда тендер ва кимошди савдоларини тайёрлаш ва ўтказиш учун танлов асосида таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Комиссияга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тендер ва кимошди савдолари эълон қилинган ва ўтказилгандан кейин потенциал инвесторларда манфаатдорлик бўлмаган тақдирда давлат активларини сотиш шакллари ва шартларини ўзгартириш бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер савдоларини тайёрлаш ва ўтказишнинг молиявий ва техник шартлари, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, тўловлар тартиби ва шартлари бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, юридик шахслар бирлашмалари ва хусусийлаштириладиган корхоналардан унга юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) идоралараро ишчи гуруҳлар ишлари тўғрисидаги ҳисоботларни сўраб олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Комиссия билан келишган ҳолда тендер савдоларини ўтказиш ва уларнинг якунлари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ўз номидан эълонлар чиқариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Комиссиянинг ишчи органи қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир хусусийлаштириш объекти тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, тартибга солиш ва ишлашни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
потенциал инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга объектлар ҳақидаги умумий мажбурий ахборотлар ва уларнинг сўровлари бўйича қўшимча ахборот ўз вақтида жўнатилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита ёхуд сотиш бўйича бошқа агентлар билан биргаликда техник топшириқ, контракт лойиҳаларини ва Комиссия тасдиғига киритиладиган бошқа тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро гуруҳларнинг лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва сотиладиган объектлар бўйича тушаётган таклифларни эксперт баҳолаш юзасидан ишларини мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерлар ва кимошди савдоларини ўтказиш бўйича реклама-маърифий ишларни ташкил этиш. Таркибига кирадиган корхоналар-эмитентлар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ишчи орган корхоналар тўғрисидаги ахборотни очишни амалга оширади, потенциал инвесторларнинг корхоналар ва уларнинг асосий техник-иқтисодий, молиявий ҳамда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари билан танишиш учун шароитлар яратади, инвесторлар излаш ва улар билан музокаралар олиб боришни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мунтазам равишда, чоракда камида бир марта тендер, ким ошди, биржа савдолари якунлари, шунингдек Комиссия томонидан тасдиқланган шартларда давлат активларини сотиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш натижалари бўйича Комиссияга ахборот бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисларини чақиришнинг барча ташкилий масалаларини ҳал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссияда аниқ ва тўлиқ иш юритиш, Комиссия хат-хабарларини ҳисобга олиш ва туркумлаш, Комиссия ва идоралараро гуруҳлар барча мажлисларининг баённомаларини ўз вақтида расмийлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат рақобат қўмитаси тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларининг сўзсиз бажарилиши, хусусийлаштиришдан валюта ресурсларининг қўшимча тўлдирилиши, шунингдек давлат тасарруфидан чиқаришдан тушумларни тақсимлаш юзасидан талабларга қатъий риоя қилиниши учун тўлиқ жавоб беради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2006 йил 21 июлдаги
ПҚ–423-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Баъзи қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) 1-иловасининг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 362-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорининг 1-иловасидаги «В.А. Голишев — Бош вазир ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари» сўзлари «Б.А.Хўжаев — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири, Комиссия раисининг ўринбосари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2005 йил 14 мартдаги ПҚ–29-сон қарорига 5-илованинг 8-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 19 сентябрдаги ПҚ–183-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбоши ва ушбу қарорнинг 3-иловаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларини бажариш юзасидан жавобгарликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 20 майдаги 258-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 22 июндаги 309-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 32-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «2000-2001 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 26 ноябрдаги 511-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 69-модда) 4-илованинг 4 ва 5-бандлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 23-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига 6-илованинг 10-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 21 августдаги 362-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 75-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 25 июндаги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 61-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши ва ушбу қарорнинг 1-иловаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 25 ва 31-иловалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илова 36-бандининг йигирма биринчи хатбоши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда) 1-илованинг 16-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига 1-илова 10-бандининг ўн иккинчи хатбоши.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 289-модда; 2007 й., 19-20-сон, 191-модда; 2008 й., 40-41-сон, 407-модда; 2010 й., 1-2-сон, 2-модда; 2012 й., 8-9-сон, 78-модда, 26-27-сон, 288-модда; 2013 й., 30-сон, 386-модда, 36-сон, 477-модда; 2015 й., 17(1)-сон, 216-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон; 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон, 12.11.2020 й., 07/20/4889/1515-сон; 12.02.2021 й., 06/21/6167/0103-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)