Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2023 24.07.2006 йилдаги ПФ-3780-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 24.07.2006 йилдаги ПФ-3780-сон
Kuchga kirish sanasi
24.07.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2023
Ҳужжат 24.07.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан хусусий мулкчилик институти жорий этилиши ва мулк ҳуқуқининг дахлсизлигига оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётда хусусий мулкчиликни янада кенгайтириш ва унинг ролини ошириш, бизнесни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш, хусусийлаштирилган корхоналар билан банд бўлган ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек уй-жой бозори ва ипотекани ривожлантириш учун кучли рағбатлантирувчи омилларни вужудга келтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари — резидентлар мулкий ҳуқуқ асосида ўзларига қарашли ёки улар томонидан хусусийлаштириладиган бино ва иншоотлар, ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини, шунингдек мазкур объектларга туташ ер участкаларини қўлланиладиган технология жараёнлари, шаҳар қурилиши норма ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган миқдорда хусусийлаштириш ҳуқуқига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда назарда тутилган ер участкаларини хусусийлаштириш бозор қийматидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкка эгалик ҳуқуқини расмийлаштирган ҳолда ихтиёрийлик асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 1-бандига мувофиқ хусусийлаштирилмаган, Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари — резидентлари томонидан доимий фойдаланиб келинаётган ер участкалари 2008 йилнинг 1 январига қадар эллик йилгача, аммо ўттиз йилдан кам бўлмаган узоқ муддатли ижарага қайтадан расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи шартномада кўрсатилган муддат тугамасдан тўхтатилиши ёки ижарага олинган ер участкаси майдони қисқартирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2008 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари — резидентларига якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкалари қуйидаги тартибда хусусийлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Фармон чиққан пайтда амалда эгаллаб турилган ва ўрнатилган тартибда берилган кадастр ҳужжатларида белгиланган чегара ва миқдорда доимий фойдаланиш ёки умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик ҳуқуқи билан участкаларга эга бўлган фуқаролар томонидан ихтиёрийлик асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини якка тартибда уй-жой қурилишига ким ошди асосида қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда сотиш чоғида, кейинчалик мулкка эгалик ҳуқуқини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонлар — кўчмас мулкни бегоналаштираётган ёки сотиб олаётган (қабул қилаётган) шахснинг аҳдлашуви бўйича якка тартибдаги уй-жойни сотиш ёки ҳадя этиш (яқин қариндошлар бундан мустасно) чоғида мажбурий тартибда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадастр ҳужжатларида белгиланган чегара ва миқдорларда якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш учун берилган ер участкаларини хусусийлаштириш қатьиян бозор нархлари бўйича амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар томонидан якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш учун ер участкаларини олишда илгари тўланган қиймат ким ошди савдолари натижалари бўйича ер участкаларини хусусийлаштириш учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш чоғида ҳисобга олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилган ер участкаси оборотда, жумладан харид қилиш-сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш, мерос, фойдаланиш (ижарага бериш) бўйича битимлар тузишда чекланмаган, гаров, шу жумладан банклар ва бошқа кредит муассасаларидан кредит олиш учун гаров бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда 2007 йилнинг 1 октябригача бўлган муддатда юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш чоғида бозор нархларини белгилаш учун асос сифатида қишлоқ хўжалик аҳамиятига эга бўлмаган ерлар кадастрини ишлаб чиқсин ва апробациядан ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги 2006 йилнинг 1 октябригача:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларга тегишли бино ва иншоотлар билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳамда бозор қийматини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино ва иншоотлар билан банд бўлган ер участкалари, шунингдек ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган уларга туташ участкаларнинг чегараларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш учун бериладиган ер участкаларини хусусийлаштириш ва уларнинг бозор қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар давлат бюджетига тўлиқ ўтказилади ва 80 фоиз миқдори республика бюджетига ҳамда 20 фоиз миқдори тегишли маҳаллий бюджетларга йўналтирилган ҳолда инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштиришда мақсадли фойдаланилади. Бунда ер участкаларини хусусийлаштиришдан республика бюджетига тушадиган маблағларнинг камида 3 фоизи инвентаризация, муҳандислик инфратузилмаси бош режалари ва схемаларини ишлаб чиқиш ҳамда тузатишлар киритиш, ер кадастрларини шакллантириш ва иқтисодий зоналарга ажратиш бўйича қилинадиган сарф-харажатларни қоплашга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 24 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-3780-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 288-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда)