14.07.2006 йилдаги ПҚ-416-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 14.07.2006 йилдаги ПҚ-416-сон
Kuchga kirish sanasi
14.07.2006
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҲАЛЛИЙ ДОРИ-ДАРМОН ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республиканинг дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ички бозорида рақобат муҳитини шакллантириш, аҳолининг рақобатбардош маҳаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини янада тўлиқроқ қондириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2006 йилнинг 1 июлидан 2009 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари, шунингдек улар томонидан ўзлари дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хом ашё ва материаллар қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ишлаб чиқарувчилар томонидан дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш учун четдан олиб келинадиган хом ашё ва материалларга бож тўловларини божхона расмийлаштирувидан кейин 60 кундан кечиктирмай тўлаш тартиби ўрнатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзфармсаноат» ДАК билан биргаликда бир ой муддатда, четдан олиб келинганида мазкур қарорда белгиланган имтиёзлар қўлланадиган хом ашё ва материаллар Рўйхатини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси четдан олиб келинганида мазкур қарорда белгиланган имтиёзлар қўлланадиган хом ашё ва материаллардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хом ашё ва материаллардан мақсадли фойдаланилмаган ҳолатларда қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳамда хом ашё ва материалларни сотишдан тушган даромад қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли санкциялар жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда бюджетга ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2006 йил 1 июлдан бошлаб дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сонли қарорининг 1-бандида истеъмол товарлари ишлаб чиқурувчилар учун белгиланган солиқ имтиёзлари татбиқ этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзфармсаноат» ДАК 2006 йилнинг 1 сентябригача «Ўзкимёсаноат» ДАК, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда дори-дармон ва тиббиёт буюмларини тайёрлашда фойдаланиладиган хом ашё ва материалларни ишлаб чиқариш комплекс дастурини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Р.С. Азимов зиммаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 14 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-416-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 267-модда)