31.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3964
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг буйруғи, 31.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3964
Kuchga kirish sanasi
02.11.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲУЗУРИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУЙРУҒИ

«Битирувчи сифати индекси»ни ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3964]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сон «Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 525-сон «Олий таълим ташкилотлари битирувчилари сифати индексини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Битирувчи сифати индекси»ни ҳисоблаш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор Б. ЮЛДАШЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 22 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-сон

Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 15 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 2026 йил 22 октябрдаги 20-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Битирувчи сифати индекси»ни ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕТОДИКАСИ

Ушбу методика «Битирувчи сифати индекси»ни (бундан буён матнда Индекс деб юритилади) ҳисоблашда қўлланиладиган индикаторлар ва коэффициентларни ҳисоблаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Индекс битирувчиларнинг банд бўлиш тезлиги, барқарор бандлик даражаси, ўртача ойлик даромади ва бандлик тоифаси индикаторлари асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Индекс бўйича индикаторларни ҳисоблаш мазкур методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Индикаторлар ҳисобот йилининг охирги иш куни ҳолати бўйича бандлиги таъминланган битирувчиларнинг натижалари асосида шакллантирилади, бундан ўртача ойлик даромад индикатори мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот йили 1 июль санасидан бошланиб, кейинги йилнинг 30 июнь санасига қадар бўлган 12 ойлик давр ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. «Битирувчи сифати индекси»ни шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Индексни шакллантириш қуйидаги формула орқали амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

БСИ

=

ББТ + ББД + ЎрОД + БТ

4

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда:

БСИ — битирувчи сифати индекси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ББТ — банд бўлиш тезлиги;

ББД — барқарор бандлик даражаси;

ЎрОД — ўртача ойлик даромад;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БТ — бандлик тоифаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Банд бўлиш тезлиги индикатори битирувчининг банд бўлиш муддатидан келиб чиқиб, у бакалавр ёки магистр дипломини олган кундан бошлаб ҳисобланади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот йилининг биринчи ойида бандлиги таъминланган битирувчилар, шунингдек талабалик давридан банд бўлиб келган битирувчилар ҳамда муддатидан қатъи назар ҳисобот йилида бандлиги таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож битирувчилар учун — 4 оширувчи коэффициент;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот йилининг иккинчи ва учинчи ойларида бандлиги таъминланган битирувчилар учун — 3 оширувчи коэффициент;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот йилининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи ойларида бандлиги таъминланган битирувчилар учун — 2 оширувчи коэффициент қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот йилининг еттинчи ойидан ўн иккинчи ойигача (шу ойда ҳам)бўлган даврда бандлиги таъминланган битирувчилар, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган битирувчилар, шунингдек икки ёшга тўлмаган болани парвариш қилаётган битирувчилар учун оширувчи коэффициент қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳисобот йилининг биринчи, иккинчи ва учинчи ойларида бандлигини таъминланган битирувчилар учун тегишли коэффициентлар уларнинг бандлиги таъминланган санадан бошлаб камида уч ой давомида бандлиги сақланган тақдирда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда уч ойлик давр мобайнида битирувчининг бандлигида жами 10 иш кунигача узилиш бўлишига йўл қўйилади. Мазкур давр мобайнида битирувчининг бандлигида жами 10 иш кунидан ортиқ узилиш бўлган тақдирда мазкур битирувчи бандлиги таъминланган бошқа даврга тегишли коэффициентлар мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Барқарор бандлик даражаси индикатори ҳисобот йилининг сўнгги олти ойи давомида узлуксиз бандлиги таъминланган битирувчилар улушидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда битирувчининг бандлигида ушбу давр мобайнида жами 10 иш кунигача узилиш бўлишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Барқарор бандлик даражаси индикаторини ҳисоблашда бандлиги таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож битирувчилар барқарор бандлиги таъминланган битирувчилар сифатида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўртача ойлик даромад индикаторини шакллантиришда ҳар бир битирувчининг ҳисобот давридаги ўртача ойлик даромади аниқланади ҳамда мазкур даромаднинг битирувчи яшайдиган яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи миқдорига нисбатан коэффициенти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим ташкилотлари бўйича ўртача ойлик даромад индикатори барча битирувчилар учун ҳисобланган коэффициентларнинг ўрта арифметик қиймати асосида энг юқори натижага эга олий таълим ташкилотининг натижаларига нисбатан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўртача ойлик даромад индикаторини ҳисоблашда фақат расмий даромадга эга бўлган битирувчилар инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бандлик тоифаси индикаторини ҳисоблашда битирувчининг бандлик тоифасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги оширувчи коэффициентлар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг муассиси (таъсисчиси) бўлган битирувчилар, юридик шахс ҳисобланган ташкилотда ишлаётган битирувчилар, таълимни кейинги босқичда давом эттираётган (фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчилар бундан мустасно) битирувчилар, шунингдек хорижда таълим олаётган ёки меҳнат фаолиятини амалга ошираётган битирувчилар учун — 2 оширувчи коэффициент;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож битирувчилар учун уларнинг бандлик тоифасидан қатъи назар — 2 оширувчи коэффициент;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган битирувчилар учун — 1,5 оширувчи коэффициент.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳисобга олинган битирувчилар, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида банд бўлган битирувчилар, икки ёшга тўлмаган болани парвариш қилаётган битирувчилар, шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан деҳқон хўжалиги фаолияти ва оилавий корхона фаолиятини амалга ошираётган битирувчилар учун оширувчи коэффициент қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бандлик тоифаси индикаторини ҳисоблашда битирувчи бир вақтнинг ўзида бир нечта тоифага мансуб бўлган тақдирда, унга нисбатан белгиланган оширувчи коэффициентлардан энг юқориси қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳисобот йили давомида хорижга чиққан ҳамда узлуксиз 90 календар кун мобайнида хорижда бўлган ва ҳисобот йили якунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтмаган битирувчи мазкур методика мақсадлари учун хорижда таълим олаётган ёки меҳнат фаолиятини амалга ошираётган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур методика талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Битирувчи сифати индекси»ни ҳисоблаш методикасига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Битирувчи сифати индекси» бўйича индикаторларни ҳисоблаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Индикатор номи

Индикаторни ҳисоблаш формуласи

1.

Битирувчиларнинг банд бўлиш тезлиги

ББТ

=

4 (Б1 + БИҲреестр) + 3Б2 + 2Б3 + Б4

*

100

4 (БС-ҲБ)

Бунда:

ББТ — банд бўлиш тезлиги;

Б1 — ҳисобот йилининг биринчи ойида бандлиги таъминланган битирувчилар сони (талабалик давридан банд бўлиб келган битирувчилар ҳам мазкур тоифага киритилади);

БИҲреестр — Ижтимоий реестрга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож бандлиги таъминланган битирувчилар сони;

Б2 — ҳисобот йилининг иккинчи ва учинчи ойларида бўлган муддат оралиғида бандлиги таъминланган битирувчилар сони;

Б3 — ҳисобот йилининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи ойларида бандлиги таъминланган битирувчилар сони;

Б4 — ҳисобот йилининг еттинчи ойидан ўн иккинчи ойигача (мазкур ойда ҳам) бўлган муддат оралиғида бандлиги таъминланган битирувчилар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган битирувчилар сони;

БС — битирувчиларнинг умумий сони;

ҲБ — ҳисобга олинмайдиган битирувчилар сони.

2.

Битирувчиларнинг барқарор бандлик даражаси

ББД

=

ИБбар

*

100

ББ

Бунда:

ББД — барқарор бандлик даражаси;

ИБбар — ҳисобот йилининг сўнгги олти ойи давомида узлуксиз бандлиги таъминланган битирувчилар сони;

ББ — бандлиги таъминланган битирувчилар сони.

3.

Битирувчиларнинг ўртача ойлик даромади

1) Битирувчиларнинг ўртача ойлик даромади индекси қуйидагича аниқланади:

ЎрОД

=

ЎрОДи

*

100

ЎрОДмакс

Бунда:

ЎрОД — ўртача ойлик даромад коэффициенти;

ЎрОДмакс — энг юқори натижага эга олий таълим ташкилоти битирувчиларининг ўртача ойлик даромади;

ЎрОДи — и-олий таълим ташкилоти битирувчиларининг ўртача ойлик даромади;

2) Олий таълим ташкилоти битирувчиларининг ўртача ойлик даромади қуйидагича аниқланади:

ЎрОДи

=

К1 + К2 + … + Ки

ББ

Бунда:

ЎрОДи — и-олий таълим ташкилоти битирувчиларининг ўртача ойлик даромади;

ББ — бандлиги таъминланган битирувчилар сони;

Ки — и-битирувчининг ўртача ойлик даромадининг ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдорига нисбати;

3) Битирувчининг ўртача ойлик даромадининг ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдорига нисбати қуйидагича аниқланади:

Ки

=

ОДўри

ҲОўрж

Бунда:

Ки — и-битирувчининг ўртача ойлик даромадининг ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдорига нисбати.

ОДўри — и-битирувчининг ўртача ойлик даромади;

ҲОўрж — битирувчининг яшаш жойи бўйича ўртача ойлик номинал иш ҳақи.

4.

Битирувчиларнинг бандлик тоифаси

БТ

=

2 * (ББй.ш. + ББт + ББх + БИҲреестр) + 1.5 * ББЯТТ + Ббошқа

*

100

2 * (БС-ҲБ)

Бунда:

БТ — бандлик тоифаси;

ББй.ш. — юридик шахснинг муассиси (таъсисчиси) бўлган битирувчилар ҳамда юридик шахс ҳисобланган ташкилотда ишлаётган битирувчилар сони;

ББт. — таълимни кейинги босқичда давом эттираётган (фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчилар бундан мустасно) битирувчилар сони;

ББх — ҳисобот йили давомида хорижга чиқиб, узлуксиз 90 календар кун мобайнида хорижда бўлган ҳамда ҳисобот йили якунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтмаган битирувчилар сони;

БИҲреестр — Ижтимоий реестрга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож бандлиги таъминланган битирувчилар сони;

ББЯТТ — якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган битирувчилар сони;

Ббошқа — мазкур методиканинг 11-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган битирувчилар;

БС — битирувчиларнинг умумий сони;

ҲБ — ҳисобга олинмайдиган битирувчилар сони.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2026 й., 10/26/3964/1088-сон)